Сирдарё вилоятида кўргазмали махсус тактик ўқув машқи ўтказилди
2016 йил 13 феврал куни Cирдарё тумани ҳудудида жойлашган Сирдарё чегара божхона пости қошидаги санитария-ветеринария назорат пунктида “Халқаро аҳамиятга эга юқумли касалликларнинг кириб келиши хавфи туғилганда тегишли хизматлар ва идораларга ҳамда раҳбарларга ахборот етказиш, юзага келган хавфни бартараф этиш бўйича ҳамкорликда ҳаракатланиш” кириб келишининг олдини олиш тадбирларини ташкиллаштириш ҳамда амалга ошириш” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Ушбу кўргазмали махсус-тактик ўқув машқини Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими подпоковникА.Ахматов очди ва Республика ДСЭНМ Ўта хавфли юқумли касалликлар бўлими мудири Ҳ.Сапаров томонидан вилоят ФВБ, ИИБ, ДБХ, ДЧҚҚ, ССБ, ДСЭНМ ва Ветеринария бошқармаларининг Халқаро аҳамиятга эга юқумли касалликларнинг кириб келиши хавфи туғилганда тегишли хизматлар ва идораларга ҳамда раҳбарларга ахборот етказиш, юзага келган хавфни бартараф этиш бўйича ҳамкорликда амалий ҳаракатлари бўйича профилактик тадбирларни тўғри ташкил этиш, билимларини ошириш ва уларда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда амалда кўрсатиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.
