12.02.2016

Тренерлар тайёрлаш бўйича ўқув семинари ўтказилди

      Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 29 октябрдаги ”Тиббиёт ходимларини ўта хавфли  юқумли касалликлар профилактикаси бўйича ўқитиш тўғрисида”ги 310-сонли буйруғи ижроси бўйича вилоят Даволаш профилактика муассасаларида ўта хавфли юқумли касалликларнинг профилактикаси бўйича тренерлар тайёрлаш бўйича ўқув семинари.


  2016 йил 9 феврал куни  Сирдарё вилоят ДСЭНМ мажлислар залида  вилоят ДСЭНМ бош врач ўринбосари Т.Магаметов раислигида вилоят,     шаҳар ва туман ДСЭНМ  эпидемиология бўлим мудирлари, врач эпидемиологлар,  вилоят даволаш профилактика муассасалар  шифокорлари, ҳамширалари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари бош врач ўринбосарлари, тез ёрдам бўлим мудирлари, инфекционистлар, хирурглар, терапевтлар, ва бош ҳамширалар иштирокида   Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг2012 йил 29 октябрдаги ”Тиббиёт ходимларини ўта хавфли  юқумли касалликлар профилактикаси бўйича ўқитиш тўғрисида”ги 310-сонли буйруғи ижроси бўйича вилоятдаги Даволаш профилактика  муассасаларида ўта хавфли юқумли касалликларнинг профилактикаси бўйича тренерларни  тайёрлаш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.

                Семинарда вилоят ДСЭНМ ўта хавфли юқумли касалликлар бўлим мудири Б.Шодмонов ва врач эпидемиолог М.Кобуловлар томонидан  иштирокчиларга Ўта хавфли юқумли касалликларнинг этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, ташхисоти, даволаш усуллари ва профилактикаси бўйича кўргазмали  презинтациялар ёрдамида билан тўлиқ маълумотлар берилди.



7-1.jpg