09.02.2016

«A(H1N1)pdm09 грипп хавфлими?»

Ушбу мавсумда кенг тарқалган A(H1N1)pdm09 гриппи вируси оммавий ахборот воситлари томонидан янглиш равишда «чўчқа гриппи» деб аталмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Миллий грипп маркази раҳбари Равшан Раҳимов мақоласида айтилади, деб ёзади «Газета.uz».

«Аслида, бу 2009 йилда пайдо бўлиб, грипп пандемиясини юзага келтирган А туридаги грипп вирусидир. У ҳақиқатан ҳам чўчқа организмида шаклланган. Ушбу грипп билан касалланган илк одамлар улардан юқтирган, гриппнинг номи шундан келиб чиққан. Бироқ кейинги юқтириш ҳолатлари хаста кишилардан ўтган».

«Грипп ва кўплаб ўткир респираторли инфекциялар белгилари ўхшаш, касаллик одатда тана ҳарорати кўтарилиши, лоҳаслик, юқори нафас йўллари шиллиқ қаватининг шамоллаши ва қичишиши, йўтал билан бошланади».

Ушбу хасталикда, ўз-ўзига ташхис қўйиш ва ўз-ўзини даволаш хавфлидир: «Грипп, кўпчилик ўткир респираторли инфекциялар каби вирусли инфекция бўлиб, унга антибиотиклар умуман таъсир қилмайди».

Касалланиб қолсангиз, уйдан чиқмаслик керак, шифокорни чақириш ва ётиб даволаниш режимига риоя қилиш зарур. Бемор оила аъзоларидан алоҳида жойлаштирилиши лозим. Аҳволи оғирлашгудек бўлса, тез ёрдам чақириш керак.

Ўзбекистон Республикасида грипп ва ўткир респиратор инфекцияларнинг аҳоли ўртасида эпидемия тарзида тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича 2016 йил 27 январдаги НР 01-14/1-3331-сонли Ҳукумат телеграммаси,Ўзбекистон Республикаси  Бош  Давлат санитария врачининг 2016 йил 23 январдаги 012-5/149-сонли  кўрсатма хати,ССВнинг 2016 йил 29 январдаги 49-сонли буйруғи ишлаб чиқилиб, худудларга ижро этиш учун йўлланган.

Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати марказида грипп касаллиги бўйича “Республика штаби” ташкил этилган бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоят ДСЭНМлари томонидан

- худудлардаги даволаш-профилактика муассасалари, мактабгача таълим, мактаб, лицей, коллеж, болалар уйлари, олий ўқув юртлари ва ётоқхоналарида грипп ва ўткир респиратор касалликларни олдини олиш борасида ўтказилаётган профилактик ва инфекцияларни тарқалишини чеклашга қаратилган тадбирларни (ниқоб такиш, эрталабки фильт, иссиклик тартибга риоя килиниши, беморларни изоляция қилиниши) бажарилиши бўйича  хар куни мониторинг ишларини ўтказилаётганлиги;

- шунингдек ижтимоий соҳа объектлари бозорлар, савдо-саноат ва озиқ-овқат дўконлари, сартарошхоналар, меҳмонхоналар ва автошохбекатларда  грипп ва ўткир респиратор касалликларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган тадбирларни ўрганилиб, ушбу муассаса раҳбарларига таклифлар киритилаётганлиги;

-   бирламчи тиббиёт муассасалари (марказий ва оилавий поликлиника, ҚВП) томонидан хонадонма-хонадон юриб, грипп, ЎРИ ва ўткир пневмония касалликларини эрта аниқланиши ва фаол топилишини таъминланиши устидан назорат кучайтирилганлиги;

 - оммавий ахборот воситалари ёрдамида аҳоли орасида грипп ва ўткир респиратор инфекцияларни (ЎРИ) профилактикаси бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтирилганлиги бўйича Республика штабига ССВ портали ва ИС ЭМИЗ орқали кундалик хисоботлар берилишийўлга қўйилган.

Юртимизда грипп бўйича эпидемик вазият барқарорлиги таъминланган, ўтган вақт мобайнида грипп ва ўткир респиратор касалликларининг оғир шакллари, хомиладорлар орасида ушбу инфекция билан касалланиш холлари кузатилмади.