08.02.2016

Ҳисоботлар қабул қилинмоқда

Ҳар йили Республика ДСЭНМ мутахассислари томонидан вилоят ДСЭНМларидан йиллик тиббий статистик ҳисоботлар қабул қилинади. Ушбу ҳисоботларда ҳудудий ДСЭНМарказларининг йил давомидаги иш ҳажми,фаолияти, услуби, шарт-шароитлари акс эттирилади. Ҳисоботларни таҳлиллари натижасида Республика ДСЭНМ мутахассислари томонидан муассасанинг иш фаолияти баҳоланади, камчиликлари кўрсатиб берилади.
      Вилоят ДСЭНМнинг хисоботларида вилоят шахар, туман ДСЭНМларидаги кадрлар таъминоти ҳамда иш фаолияти ҳақидаги жами маълумотлар умумлаштириб кўрсатилади. Ушбу статистик ҳужжатларни тўлиқ ва ҳаққоний топширилиши ҳар бир соғлиқни сақлаш ташкилотининг бурчи бўлиб, бу ҳисоботлар  муассаса учун муҳим саналади.
    Ушбу статистик ҳисоботлар Республика вилоят ва шахар, туман ДСЭНМарказларининг  кейинги  иш фаолиятини режалаштиришда, кадрлар таъминотини ривожлантиришда, эришилган ютуқларни бошқа ҳудудий ДСЭНМларга тадбиқ этишда , йўл қўйилган  камчиликларни бартараф этишда , ДСЭНМ фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ривожлантиришда  катта аҳамиятга эгадир.