02.02.2016

Бош ҳисобчилар учун ўқув семинари ўтказилди

      Республика ДСЭНМарказининг йиғилишлар залида 2016 йил 1 феврал куни бош ҳисобчилар иштирокида ўқув-семинари ўтказилди.
      Йиғилишни Республика ДСЭНМаркази Бош врачи кириш сўзи билан очиб берди. Бундан ташқари РесДСЭНМ  бош ҳисобчиси, экономисти, юристи, пуллик хизмат кўрсатиш ва санитар-гигиеник хулоса бериш бўлими мудири ҳамда ташкилий-услубий бўлим мудирлари ўзларининг кўргазмали маълумотлари билан иштирок этдилар.
      Ўқув семинарининг асосий мавзуси Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  тиббий-профилактика иши мутахассислиги буйича якунлаган, бакалавр даражасига эга ходимларни ихтисослик курсида  муассаса томонидан маблағ ажратилиб ўқитилиши борасида.
     Бундан ташқари бош ҳисобчиларнинг кундалик иш фаолиятидаги мухим ишлар; пуллик хизмат кўрсатиш ва санитар-гигиеник хулоса бериш бўлими томонидан топилган маблағларни, муассасанинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини тўғри тақсимлаш, муассаса ходимларини бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан тўғри мукофотлаш (ФМС) ва материал-техник базасини қонуний шакллантириш, гуманитар ёрдам орқали келган хом-ашёларни тўғри тақсимлаш, “ Ўз АСБО” тизимида ҳисоботларни тўғри юритилиши масалалари ҳақида сўз юритилди.