Грипп касаллиги бўйича ЭҚКФК йиғилиши ўтказилди
2016 йил 1 феврал куни Сирдарё вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида вилоят ҳокими, вилоят эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси раиси О.Ашурматов раислигида вилоят Эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси аъзолари, Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Ветеринария бошқармалари, соҳага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари, вилоят ҳокимлигининг масъул ходимлари иштирокида “Грипп касаллиги бўйича вилоятдаги эпидемик вазият ва 2015-2016 йилги мавсум давомида ўтказиладиган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар тўғрисида” ЭҚКФК йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Сирдарё вилоят ДСЭНМ бош врачи в.в.б Ф.Қурбонбеков грипп касаллиги бўйича эпидемик вазият ҳамда бу касалликни олдини олиш борасида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида ахборот берди ва ушбу касалликни вилоят аҳолиси орасида тарқалишини олдини олиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Вилоят аҳолиси орасида грипп ва ўткир респиратор касалликларини олдини олиш юзасидан санитария-тарғибот ишлари кучайтирилди.
Вилоят ДСЭНМ томонидан “Гриппдан эҳтиёт бўлинг” мавзусида 1000 дона рангли эслатма кўпайтирилиб, Гулистон шаҳардаги барча муассаса ва ташкилотларга ҳамда ҳудудий ДСЭНМларга етказилди.