03.11.2015

“Превенар 13-пневмококкга қарши вакцинанинг амалиётга жорий этилиши пневмококк инфекциясини олдини олишда ишончли қадам”

Шу йилнинг 2-ноябрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон  Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан  “Превенар13-пневмококкга қарши вакцинанинг амалиётга жорий этилиши пневмококк инфекциясини олдини олишда ишончли қадам” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

 Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария эпидемиология хизматининг етакчи мутахассислари, илмий тадқиқот институтлари олимлари, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Мустақиллик йилларида юртимиз тиббиёт тизимининг барча йўналишлари қаторида санитария- эпидемиология хизматига алоҳида эътибор қаратилиб, юқумли касалликларга қарши кураш ва уларни олдини олиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Айни пайтда тизимли равишда амалга ошириб келинаётган изчил саъй-ҳаракатлар натижасида аҳоли ўртасида кўплаб юқумли касалликлар бўйича эпидемик вазиятнинг барқарорлиги таъминланмоқда. Натижада, ўта хавфли ва юқумли касалликлар безгак, дифтерия, полиомиелит, қоқшол, қизамиқ ва қизилча касалликлари қатор йиллар мобайнида рўйхатга олинмади. 2002 йилда ЖССТ томонидан мамлакатимизга “Ўзбекистон полиомиелит касаллигидан озод ҳудуд”лиги тўғрисидаги нуфузли халқаро сертификат берилганлиги ҳам фикримизнинг  ёрқин далилидир

7-1.jpg

Юқумли касалликларнинг олдини олишда фақат  санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар эмас балки бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши иммунизация тадбирларининг юқори даражада ташкил қилиниши хам жуда ахамиятлидир.

Мустақиллик йилларида эришилган ютуқларга назар ташласак, 1995 йилдан бошлаб давлатимизда “Миллий кенгайтирилган эмлаш дастури” амалиётга тадбиқ этилиб, унга асосан полиомиелитга қарши оммавий эмлаш кунлари ўтказилди, натижада ушбу касаллик республикада рўйхатга олинмаяпти. 2002йилда “Ўзбекистон полиомиелит касаллигидан озод ҳудуд” сертификатини олди.

Охирги ўн йилларда республикада полиомиелит, қизамиқ-қизилча ва вирусли гепатитВга қарши оммавий эмлаш кунлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасида профилактик эмлаш сиёсати “Фуқаролар соғлиғини химоялаш” ва “Ахолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таьминлаш” тўғрисидаги қонунлари асосида олиб борилади.

Эмлаш тадбирлари давлат бюджети хисобидан ташкил қилинади.

Ўзбекистон Республикаси хукумати томонидан  эмлаш дастурини молиялаштиришга алохида эьтибор берилаяпти.  2015 йилда  вакциналарни харид қилиб олиш учун 13 миллиард 600 миллион сўм маблағ ажратилди, йилдан-йилга  ажратилаётган маблағ салмоғи  ортиб бормоқда.

Ривожланган давлатлар тажрибасига таянган холда  Миллий эмлаш календари доимо такомиллаштириб борилаяпти.

Ахоли орасида ўткир ичак касалликлари билан касалланишни камайтириш мақсадида 2014 йилдан бошлаб  ротавирус инфекциясига  қарши эмлаш амалиётга киритилди.Вирусология ИТИ маьлумотига кўра 5ёшгача болалар орасида диарея касалликлари билан касалланиш 30.0фоизга камайди.

2015 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат Санитария врачи томонидан янги Миллий профилактик эмлаш календарига пневмококк  вакцинаси билан эмлаш киритилиб, тасдиқланди.

6-2.jpg

Ўзбекистон Республикасида  2015 йилнинг 2 ноябридан даволаш-профилактика муассасалари эмлаш пунктларида болаларни 2, 3, ва 12 ойликда пневмококк  инфекцияга қарши эмлаш бошланади.

ЖССТ маьлумотига кўра  хар йили дунёда  пневмония касаллигидан 1.6 миллион ахоли, шу жумладан 800.000 нафар 5 ёшгача бўлган болалар нобуд бўлади. Пневмококк  инфекцияси: хавфли пневмококк қўзғатувчилари келтириб чиқарадиган оғир касалликлар: пневмония (ўпканинг яллиғланиши), йирингли менингит, бронхит, отит, синусит, сепсис, эндокардит, артрит ва бошқалар болаларнинг хаётига хавф солмоқда. 

Республикамиз олимларининг ўтказган тадқиқотлари натижаларига кўра болалар ўртасида пневмококлар билан касалланиш 57.2 фоизни ташкил қилади

Пневмококк касалликларини даволашда қиммат нархдаги антибиотиклар ишлатилсада хозирга келиб певмококк штаммлари антибиотикларга чидамли бўлиб бормоқда. Бундан келиб чиқадики пневмокок касалликларини факат вакцинация орқали олдини олиш мумкин . Хозирги кунда жаҳоннинг 45та давлатлари эмлаш календарларига пневмококк вакцинаси киритилган, жумладан Германия, Австрия, Турция, Италия, Бельгия, Россия ва бошқа давлатлар. Эмлаш самарасида  5 ёшгача  болалар орасида  шошилинч консультация ва  шифохонага ётқизилиш кескин камайди. 

Янги вакцинанинг Ўзбекистонда амалиётга киритилиши болалар орасида  пневмококк  касалликларининг  кескин  камайишига  олиб келади  ва соғлом авлодни вояга етказиш хамда  соғлом жамиятни барпо этишга  замин яратади.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган  барча  саволларига  жавоб  олишди. 

8-3.jpg