21.10.2015

Озиқ – овқат хавфсизлигини таъминлаш аҳоли саломатлигининг муҳим омили

022.jpg

    Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, мутасадди вазирлик ва идораларнинг маъсул раҳбар – ходимлари ва мутахассислари, олимлар, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

  Тадбирда асосий эътибор мамлакатимиз аҳолисини хавфсиз озиқ – овқат маҳсулотлари билан таъминлаш орқали халқимиз саломатлигини янада мустаҳкамлаш, ушбу йўналишдаги чора – тадбирларни кучайтириш ҳамда аҳолининг соғлом овқатланишига бўлган эҳтиёжларини қондириш масалаларига қаратилди.

  Йиғилишда сўзга чиққанлар мамлакатимизда мазкур соҳада олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳатлар, соҳада учраётган камчиликлар ва уларни ҳал этиш борасида мутсадди вазирлик ҳамда идоралар олдида турган муҳим вазифалар, шунингдек соҳанинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш юзасидан ўз фикр – мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек , хозир дунёда 840 миллиондан ортиқ киши , яъни ҳар саккиз одамнинг бири тўйб овқатланмаётганлигини , сайёрамиз аҳолисининг 30 фоизидан зиёди тўлақонли равишда овқатланмаслик , энг асосий микроэлемент ва витаминлар етишмаслиги муаммосини бошидан кечираётганлиги , ана шундай сабаблар туфайли 160 миллиондан ортиқ болаларда бўй ўсиши , жисмоний ва интеллектуал ривожланишга доир камчиликлар кузатилаётганлигини таъкидладилар.

 

008.jpg

   Қайд этилганидек , озиқ – овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мазкур соҳа “ Озиқ – овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида ”ги , “Аҳолининг санитария – эпидемиологик осойишталиги тўғрисида ”ги , “ Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида ”ги , “ Стандартлаштириш тўғрисида ”ги , “ Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида ”ги , “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиш тўғрисида ”ги қонунлар билан тартибга солинмоқда. Бундан ташқари , озиқ – овқат маҳсулотларини кўпайтириш , қайта ишлаш , экспорт ҳажимларини ошириш , ички бозорни ва ички истеъмолни тўла таъминлаш , замонавий технологиялар асосида интенсив боғлар барпо этишни янада кенгайтиришга қаратилган бир қатор қарорлар ва аниқ манзилли чора – тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилди. Мавжуд ҳуқуқий – меъёрий ҳужжатларнинг татбиқ этилиши натижасида озиқ – овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар сони 10 мингдан ортиқ бўлиб , бу кўрсаткич 1991 йилга нисбатан 10 бараварга ўсганлигини кўрсатмоқда . Шу билан бирга , охирги йилларда аҳолининг овқатланиш сифати анча яхшиланди , истеъмол қилинадиган озиқ – овқат маҳсулотларининг тузилмаси ўзгарди. Амалга оширилаётган ижобий ишлар ҳатто халқаро даражада ҳам юксак эътироф этилмоқда.

010.jpg

  - Энг муҳим , озиқ – овқат саноати корхоналари юқори технологияларга асосланган йирик ишлаб чиқариш объектларига айланди , - дейди Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Шерзод Қулматов. – Айни пайтда соҳада иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш , озиқ – овқат маҳсулотлари турини кенгайтириш ва ички бозорни юртимизда ишлаб чиқарилаётган сифатли товарлар билан тўлдириш ишлари изчил давом эттирилмоқда . Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш , техник ва технологик янгилаш бўйича Инвестиция лойиҳаларининг амалга ошириш бу борада муҳим омил бўдли . Бу албатта маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун яратиб берилаётган шароитлар , имтиёзлар ва соҳани ҳуқуқий жиҳатан қўллаб – қувватлаш мақсадида қонунчиликни такомиллаштириб борилаётган билан изоҳланади .

  Конференцияда депутатлар эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда соҳадаги мавжуд камчиликларга ҳам эътибор қаратдилар. Хусусан, озиқ – овқат саноатида инновация лойиҳаларининг амалга оширилишини , импорт ўрнини босувчи маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ҳамда соҳада илмий изланиш ва тадқиқотларнинг олиб борилишини янада рағбатлантириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

  Конференция иштирокчилари томонидан мамлакатимизда хавфсиз ва сифатли қишлоқ хўжалиги , мева – сабзавот ва гўшт – сут маҳсулотларини етиштириш , айниқса маҳаллий корхоналарда хавфсиз , муҳим микронутриентлар билан бойитилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни рағбатлантириш йўли билан , аҳолининг соғлом овқатланишга бўлган эҳтиёжларини қондириш борасидаги фаолиятлар атрофлича таҳлил қилинди.

-         Жорий йилнинг 9 ойи якунида озиқ – овқат саноатида ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбати 125.8 фоиз ўсишга эришилди , жумладан , қандолатчиликда бу кўрсатгичнинг ўсиш сурати 228.9 фоизга, маргарин маҳсулотлари ишлаб чиқариш 178.8 фоизга , шакар маҳсулотлари ишлаб чиқариш 141.3 фоизга ҳамда сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш 117.5 фоизга ўсди , - дея мавзуни давом эттирди Озиқ – овқат саноати корхоналари уюшмаси бўлими бошлиғи Ялкун Рашитходжаев.

  Тадбир сўнгида озиқ – овқат хавфсизлиги соҳасида учраётган муаммолар ҳамда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар ҳамда “ Озиқ – овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида ”ги ва “ Аҳоли ўртасида микронутриент етишмасилиги профилактикаси тўғрисида ”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини такомиллиштириш юзасидан таклифлар билдирилди.