“Аҳолининг санитария–эпидемиологик осойишталигини таъминлашнинг қонунчилик тизими, тўпланган тажриба ва устувор вазифалар”мавзусидаги матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш, Адлия, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Олий таълим, Халқ таълими, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари,“Ўзкоммунхизмат” агентлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви, “Ўзбекистон экология ҳаракати”, “Камолот” ЁИҲ, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Республика Давлат санитария-эпидемиология хизмати вакиллари иштирок этдилар.
Матбуот анжуманида яқинда кучга кирган Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида атрофлича тўхталиб ўтилди.
Таъкидланганидек, мазкур қонун билан ушбу соҳада профилактик тадбирларни ўтказишда санитария-гигиена қоида ва меъёрларигариоя қилиш тизимининг фаолияти такомиллаштирилди.Қонунда санитария-эпидемиологик осойишталик борасидаги муносабатлар тартибга солиниб, бу борадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилган. Санитария қоида ва меъёрлар, гигиена нормативлар, давлат санитария назоратини амалга оширувчи органлар ва уларнинг ваколатлари, давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан ташқари фуқаролик институтларининг иштироки аниқ кўрсатилган.
Шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, инсоннинг овқатланиш, меҳнат қилиш, дам ва таълим-тарбия олиш шарт-шароитларини яхшилашга қаратилган санитария-гигиеник тадбирлар, эпидемияга қарши комплекс чора-тадбирларни ташкил этиш, аҳолининг санитария-гигиеник билим саводхонлигини юксалтиришда ҳамкорлик масалаларига ҳам муҳим эътибор қаратилган.
Қонунга кўра, санитария-эпидемио¬логия соҳасида жисмоний ҳамда юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан биргаликда уларнинг жавобгарлиги ўз ифодасини топгани яна бир эътирофли жиҳатдир. Мамлакат ҳудудининг санитария-экологик муҳофазаси, профилактик эмлашлар, мажбурий тиббий кўриклар, фуқароларни ¬гигиеник ўқитиш ва тарбиялаш, санитария-гигиеник ва юқумли касалликлар ўчоқларида ўтказиладиганэпидемияга қарши кураш ҳамда дезинфекция тадбирларисифатида ¬келтирилади.
Янги Қонун соғлиқни сақлаш тизими ва бошқа тузилмаларни ҳамкорлик алоқаларини мувофиқлаштириш, тиббиёт муассасалари ҳамда бошқа даҳлдор ташкилотларнинг ушбу соҳадаги фаолияти самарадорлигини ошириш, замонавий талаблар ва стандартларга мувофиқ аҳолига юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш саъй-ҳаракатларини яна бир юқори поғонага олиб чиқади. Шу билан бирга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши кураш тадбирларни амалга оширилишига кўмаклашиши, бу борада жамоатчилик назоратини амалга ошириши, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида маъмурий ҳудудларда яшовчиларнинг кенг доирада иштирок этишини ташкиллаштириши мақсадга мувофиқдир.

