05.09.2015

Хавфсиз эмлашни таъминлаш

Сирдарё вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (ДСЭНМ) мажлислар залида 2015 йил 12 август куни “Республикада болалар орасида амалиётга татбиқ қилинаётган янги пневмококк ва инактивлаштирилган полиомиелит вакциналари” мавзусида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ДСЭНМ иммунопрофилактика бўлими ва вилоят ДСЭНМ мутахассислари бошчилигида ўқув семинар ўтказилди. Семинарда шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари бош педиатрлари, иммунологлар, ДСЭНМларнинг эпидемиология бўлими мудирлари, иммунопрофилактика тадбирлари билан шуғулланувчи 60 нафар ходим иштирок этди. Семинар иштирокчиларига “Хавфсиз эмлашни таъминлаш” бўйича сертификатлар тарқатилди.