05.09.2015

Андижон вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази фаолияти

Андижон вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (ДСЭНМ) томонидан Андижон шаҳар ҳудудида жойлашган уй-жой мулкдорлари ширкатларига қарашли кўп қаватли уйлар ертўлалари, ҳудудларининг санитария ҳолатини яхшилаш, аҳолининг санитария маданиятини ошириш мақсадида, шаҳарнинг 2-кичик даҳасида 15 август куни семинар машғулот ўтказилди.

Андижон шаҳар ҳудудидаги 716 та кўп қаватли уйлардаги зарарсизлантириш ишларига 172 нафар дезинфектор мутахассислар ҳамда 36 дона автомакс ускунаси ва зарарсилантирувчи воситалари билан жалб қилинди. Шунингдек, аҳоли ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш юзасидан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. ДСЭНМ масъуллари мактаб, коллеж ва лицейларнинг янги қурилган ва қайта реконструкция қилинган ўқув биноларининг санитария қоида ва меъёрларига жавоб беришини ҳам эътибордан четда қолдиришгани йўқ.

Шунингдек, вилоятдаги 23 та деҳқон бозорига бириктирилган шаҳар ва туманларнинг 37 нафар ДСЭНМ мутахассислари кунлик санитария назорати ишларини олиб боришмоқда.

Ижтимоий соҳа обеъктларининг куз-қишги мавсумга тайёргарлик ишларини ўрганиш борасида ҳам шу йўналишда ишчи гуруҳ тузилган. Мазкур гуруҳ белгиланган чора-тадбирлар ижроси устидан мониторингни доимий равишда ўтказиб келмоқда.