Бухоро вилоят ДСЭНМ 29.08.2015

Бухоро вилоят ДСЭНМ

Бухоро вилоятида 2015-йил Соғликни саклаш тизимида янги пневмококк, ИПВ вакциналари амалиётга киритилиши муносабати билан 5-майдан 16-майга кадар шахар туман тиббиёт бирлашмаларида семинарлар ўтказилиб, унда 305 та поликлиника ва КВП лар катнашиб 1052 та тиббий мутахассислар тайёрланди. Шу жумладан 14 та эпидемиолог, 14 та педиатр, 14 та имунолог, 1 та нервпатолог, 358 та УАШ, 561 та вакцинатор ва дублёрлар иштирокида.

Бухоро вилоят ДСЭНМ малакали ходимлари томонидан ШТЁИМ Бухоро филиалида  вилоятдаги тиббиёт ходимларини парентерал ва сурункали гепатит касаллиги бўйича эпидемиологик вазиятнинг баркарорликни таьминлаш ва Вирусли гепатит “В”-га карши эмлашни ташкил этиш ва ўтказилиши тўгрисида барча ДПМ бош врач муовинлари, шифохоналардаги инфекцияни назорат килиш комиссия раислари, эпидемиология бўлим мудирлари , иммунологлари, бош терапевтлари иштирокида семинар ўтказилиб, 79 киши иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси мустакиллигининг 24 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказишда ахоли орасида эпидемиологик баркарорликни таьминлаш максадида байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган 12 та жойларда 12 та вилоят ДСЭНМ ходимлари бириктирилди. Шахар туманларда байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган 13 та жойларда 23 та рахбар ДСЭНМ ходимлари тасдикланган иловага асосан бириктирилди. 2015-йил 20- августдан  3-сентабрга кадар вилоят ДСЭНМ масьул ходимлари томонидан туну-кун навбатчилик ташкил килинди.

2015-2016 ўкув йилига ва куз-киш мавсумига тайёргарлигини ўрганиш максадида 2015 йил 5-6-август кунлари барча ўрта умум таьлим мактаблари коллеж ва литцейлар санитар эпидемиологик хотиржамликни таьминлаш максадида овкатдан захарланиш ва юкумли ичак касалликларини келиб чикишини олдини олиш учун текшириб чикилди ва ўткир диарея ва гепатит мавзусида 105 та сухбат  16 та марузалар ўтказилиб 350 та эслатма буклетлар таркатилди.

2015-йил 17-августида пахта йигим терим иштирокчиларига эслатма плакатлар босмахонага 200 донага купайтирилди. Пахтакорлар  ётокхоналари дератизация ва дезинсекция ишларини олиб бориш даврида, таьмирлаш  ишларини амалга ошириш  хамда тоза ичимлик сув етказиб бериш, кул ювиш мосламаларини ташкил килиш вактида  255 та фукаролар билан  ўткир диарея ва гепатит, кутуриш касалликлари мавзусида сухбат маьрузалар ўтказилди.

Ахолига 12600 дона диарея мавзусида, 20000 дона кутуриш касаллиги ва 5000 дона куйдирги касаллиги бўйича эслатмалар таркатилди.

Бухоро ва Коинот телевидениясида мунтазам равишда гепатит ва овкатдан захарланиш мавзусида роликлар курсатилмокда ва бу роликлар диск варианти Сизларга етказилади.

Бухоройи шариф, Адолат нури, Когон хаёти газеталарда овкатдан захарланиш ва ичак касалликлари мавзусида макола чоп этилди.

Жами: 2015-йил 6 ойида 69 та семинарлар ўтказилган.