Хоразм вилоят ДСЭНМ иммунопрофилактика бўлими 29.08.2015

Хоразм вилоят ДСЭНМ иммунопрофилактика бўлими

Хоразм вилоятида 2015 йил Республикада янги пневмококк ва ИПВ вакциналари амалиётга киритилиши муносабати билан жорий йилнинг 19-апрелдан 13-июнга кадар барча шахар ва туман тиббиёт бирлашмаларида семинарлар ўтказилиб, унда 173 та КВП ва поликлиникалар маъсул ходимлари катнашиб 745-нафар тиббий мутахассислар тайёрланди. Шу жумладан 24нафар эпидемиолог, 23-нафар педиатр, 17-нафар иммунолог, 15-нафар нервпатолог, 260-нафар УАШ, 406-нафар вакцинатор ва дублёрлар иштирокида 2015 йил 10-11 июл кунлари “Эмлашда хафсиз инъекция” коидалари буйича семинар йигилишлар ўтказилиб 550-нафар мутахассисларга сертификатлар таркатилди.

Хоразм вилоят ДСЭНМ мутахассислари томонидан барча шахар ва туманлар тиббиёт бирлашмаларида тиббиёт ходимларини парентерал ва сурункали гепатит касаллиги бўйича эпидемиологик вазиятнинг баркарорликни таъминлаш максадида вирусли гепатит “В” турига хамда фекал орал йули билан юкадиган вирусли гепатит “А” тури буйича 14 ёшгача булган болалар уртасида вирусли гепатит А касалликини камайтириш буйича барча шахар ва туманларда семинар йигилишлар утказилди.

Барча ТТБ бош врач муовинлари, шифохоналардаги инфекцияни назорат килиш комиссия раислари, эпидемиология бўлим мудирлари, иммунологлари, бош терапевтлари иштирокида семинар ўтказилиб, 65 киши иштирок этди.

Вилоятда 33520 доза вирусли гепатит В га карши вакцина кабул килиниб, биринчи турда эмланиши керак булган тиббий ходимлар 100 фоиз эмланди. Салъманеллёз, тиф-паратиф касалликлари буйича барча шахар ва туман маъсул мутахассислар иштирокида семинар- йигилишлар утказилди.