29.08.2015

Мустақиллик кунида байрам тадбирлари

2015 йил 14 август куни вилоят ДСЭНМнинг мажлислар залида Республика ДСЭНМ иммунопрофилактика бўлими мутахассислари иштирокида пневмококк касаллигигига қарши эмлашларни жорий этиш мавзусида семинар йиғилиши ўтказилди. Семинар йиғилишида шаҳар ва туман ДСЭНМ эпидемиологлари ва провизорлари, шунингдек тиббиёт бирлашмаси бош педиатрлари ва эмлаш хамширлари иштирок этишди.

Худди шундай семинар йиғилишлар барча туман ва шахар тиббиёт бирлашмаларида ўтказилмоқда.

Мустақиллик кунида байрам тадбирлари ўтказилаётган манзиллар аниқланиб вилоят ДСЭНМ санитария бўлими мутахассилари барча туман ва Жиззах шаҳар худудига бириктирилиб белгиланган тартибда санитария – гигиена чора тадбирларини амалга оширишмоқда.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган 20та дехқон бозорларининг санитария ҳолатини талаб даражасига келтириш мақсадида вилоят, шаҳар ва туман ДСЭНМларининг 78 нафар мутахассислари бозорларда доимий назорат олиб бориш учун бириктирилди.

Аҳоли ўртасида зооантропоноз, яъни Қрим Конго геморрагик иситмаси, куйдирги, бруцеллёз ва қутуриш касалликларини профилактикасини акс эттирувчи 2500 дона буклетлар, вирусли гепатит касаллигини олдини олиш, шунингдек вирусли гепатит касаллигининг А ва В турларига эмлашларни ўтказиш бўйича 1500 дона буклетлар кўпайтирилиб аҳоли хонадонларига, мактабгача таълим ва мактабларга тарқатилмоқда.

ДСЭНМ мутахассислари томонидан мактаб ва колледжларни янги ўқув йилига тайёргарлиги ўрганиб чиқилмоқда, ДПМларда кузги қишқи мавсумга тайёргарлигини ўрганиш бўйича ишчи гурух тузилиб, белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси устидан мониторинг ўтказилмоқда.