Мустақиллик байрами тадбирларига тайёргарлик бўйича 29.08.2015

Мустақиллик байрами тадбирларига тайёргарлик бўйича

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллиги байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида, Фарғона вилоятида байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган жойлар дислокацияси аниқланиб, жойларга шаҳар ва туман ДСЭНМлардан буйруқ асосида малакали мутахассислар бириктирилди. Мутахассислар томонидан профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мактаб, коллеж ва лицейларда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари, хамда янги қурилаётган ва қайта реконструкция қилинаётган мактаб ва коллежларни қабул қилиш жараёнида қатнашилиб, санитария қоида ва меьёрлари асосида иншоатларни топширилиши талаб этилмоқда.

Фарғона вилоятида фаолият кўрсатиб келаётган 27 та дехқон бозорлари шартли равишда секторларга бўлиниб, 35 нафар ДСЭНМ ходимлари бириктириб қўйилди ва улар томонидан кунлик санитария назорати ишлари ўтказиб борилиши йўлга қўйилди.

Ижтимоий соҳа обеьктларида, айниқса даволаш профилактика муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ўрганиш борасида ишчи гуруҳ тузилиб, белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси устида мониторинг ишлари ўтказилмоқда.