10.07.2015

Республикада фаолият юритаётган шаҳар ва туманлар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари раҳбар ходимларининг билим ва малакасини ошириш бўйича ташкил этилган семинар-ҳисобот машғулотлари тўғрисида

            Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 23 июндаги 256-сонли буйруғи асосида жорий йилниг 29 июн - 9 июл кунлари Республикада фаолият юритаётган шаҳар ва туманлар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари раҳбар ходимларининг билим ва малакасини ошириш тўғрисида 3 кунлик семинар-ҳисобот машғулотлари бўлиб ўтди. Семинарни Бош Давлат санитария врачи С.С.Саидалиев кириш сўзи билан очиб, кун тартибига бугунги кундаги долзарб масалалар киритилгани, маъруза матнлари ва презентациялар тайёрлаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг етакчи мутахассислари, Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Санитария-гигиена ва касб касалликлари ҳамда Вирусология, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтлари, Ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси ҳамда Республика ОИТСга қарши курашиш марказларининг раҳбарлари ва бўлим мудирлари жалб этилганини таъкидлаб ўтди. Семинарни фаол ўтишини таъминлаш, жойлардаги ҳудудий ДСЭНМларнинг фаолиятидаги муаммоларни эшитиш учун дастлаб ҳар бир вилоятдан туман/шаҳар ДСЭНМ бош врачлари ҳамда ҚР, вилоят ДСЭНМ бош врачлари ўринбосарларининг ҳисоботлари эшитилди. Шунингдек семинарда ССВ СЭНББ бошлиғи К.Қ.Мухамедов, ўринбосари Д.А.Турсунова, Республика ДСЭНМ бош врачи Б.И.Алматов, республика бош эпидемиологи Н.С.Атабековлар иштирок этдилар.  

n.jpgn2.jpg

       

       Семинар йиғилишининг дастлабки 2 куни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мажлислар залида, сўнги куни Республика ДСЭНМда ташкиллаштирилди. Ўқув жараёнида иштирокчилар кун тартибидагидан ташқари ўзларини қизиқтирган саволларга (масъул мутахассислардан) жавоблар олдилар.

Маърузачилар томонидан тайёрланган маълумотлар электрон шаклда иштирокчиларга тарқатилди.