Республикада фаолият юритаётган шаҳар ва туманлар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари раҳбар ходимларининг билим ва малакасини ошириш бўйича ташкил этилган семинар-ҳисобот машғулотлари тўғрисида
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 23 июньдаги 256-сонли буйруғи асосида жорий йилниг 29 июнь - 9 июль кунлари Республикада фаолият юритаётган шаҳар ва туманлар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари раҳбар ходимларининг билим ва малакасини ошириш тўғрисида 3 кунлик семинар-ҳисобот машғулотлари ташкиллаштирилди.
Ушбу машғулотларда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят ДСЭНМлари бош врачларининг санитария-гигиена, эпидемиология ҳамда Фуқаро муҳофазаси ва ташкилий-услубий масалалар бўйича ўринбосарлари, туман ва шаҳар ДСЭНМларининг бош врачлари иштирок этмоқда. Семинар ҳисобот машғулотларининг самарали бўлишини таъминлаш мақсадида вилоятлар 3 та гуруҳга бўлиб, 1-гуруҳ жорий йилнинг 29-30 июнь ва 1 июль кунлари Хоразм, Тошкент, Қашқадарё, Навоий ва Наманган вилоятлари, 2-4 июль кунлари Сурхондарё, Андижон, Жиззах, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳри, 6-8 июль кунлари Қарақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари таклиф этилган.
Семинарда соҳанинг етакчи мутахассислари, ССВнинг бошқармаларининг ходимлари, Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси, Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Санитария-гигиена ва касб касалликлари ҳамда Вирусология, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтлари, Ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси ҳамда Республика ОИТСга қарши курашиш марказларининг ходимлари ўзларининг презентациялари билан иштирок этишлари режалаштирилган.
Семинар давом этмоқда.