Бухоро вилояти силга қарши кураш муассасаларида инфекцион назорат бўйича ўтказилган мониторинг тўғрисида маълумот
2015 йил 20-22 май кунлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ДСЭНМ ва ФваП РИИАТМ мутахассислари томонидан, Ўзбекистондаги сил касаллигига қарши кураш USAID Программаси техник кўмагида Бухоро вилоят силга қарши кураш диспансери ва Ромитон, Вобкент, Пешку, Бухоро туманлари силга қарши кураш диспансерларида инфекцион назорат бўйича мониторинг ўтказилди.
Мақсад Бухоро вилояти силга қарши кураш хизмати муассасаларида инфекцион назоратни тадбиқ этиш самарадорлигини яхшилаш ва сил касаллиги инфекциясини таркалишини олдини олиш.
Ташриф давомида Инфекцион назорат Миллий қўлланмасига муофиқ инфекцион назоратни жорий этилиши ва инфекцион назоратга риоя этилишида вужудга келган муаммолар ўрганилди. Бухоро вилояти силга қарши кураш муассасалари мутахассисларига, инфекцион назорат бўйича мавжуд муоммаларни ечимини топиш бўйича амалий-услубий ёрдам кўрсатилди.