30.04.2015

2015 йил 20 – 25 апрел кунлари мамлакатимизда ўнинчи Европа эмлаш ҳафталиги ўтказилди

Бутунжахон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг ташаббуси билан 2015 йил 20 – 25 апрел  кунлари мамлакатимизда ўнинчи Европа эмлаш ҳафталиги ўтказилди. Бу йил ўтказилган тадбирлар Бутунжахон эмлаш ҳафталиги билан бир вақтга тўғри келди. 2015 йилда ўтказилган эмлаш ҳафталиги “Эмлаш ишларини янада такомиллаштириш” шиори остида бўлиб ўтди. Европа эмлаш ҳафталигининг асосий мақсади юқумли касалликларга қарши курашишнинг аҳамияти нечоғлик катта эканлигини ҳар бир фуқаро онгига сингдириш ва эмлаш билан аҳолининг кўпроқ қисмини қамраб олиш. Охирга пайтларда баъзи бир мамлакатларда қайд этилаётган қизамиқ ,полиомиелит ва бошқа инфекцион касалликларнинг тарқалиши ушбу касалликларнинг чегара ҳудудлари орқали бошқа мамлакатларга ҳам ўтиб кетиш хавфи борлигини кўрсатади. Агар одам ҳимояланмаган бўлса, унда хар доим вирус ёки бактериялар билан юзма-юз келиш, улар чақирадиган юқумли касалликлар билан хасталаниш хавфи бор.  Бундай хавфларни олдини олишнинг энг самарали усулларидан бири бу – эмлашдирЎтган асрдаги қанчадан қанча инсонларнинг бевақт ўлимига сабаб бўлган,ёки минглаб болаларни ногирон қилиб қўйган касалликлар- бўғма, қизамиқ, чин чечак, полиомиелит(асаб тизимини фалаж қилувчи ўта юқумли касаллик)касалликларига қарши эмлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли улар чекинтирилиб, деарли енгилган. Шунинг учун хар бир бола ўз вақтида эмлатилиши шарт.

Эмлаш орқали болада қатор касалликларга қарши турғун бўлган иммун тизими шакилланади.

 Хар бир давлатнинг ўз миллий эмлаш жадвали мавжуд.Юртимизда хам шундай миллий эмлаш жадвали бор. Унга кўра хар бир бола туғилганидан 16 ёшигача эмланиши мажбурийдир. Эмлаш жадвалига киритилган касалликларга қарши эмлаш фуқароларимиз учун давлатимиз ҳисобидан бепул амалга оширилади.

Агар ота оналар давлат даволаш профилактка муассасаларида эмлатишни истамаса,буни пулли вакцинация марказларида амалга оширишлари мумкин.Бола қаерда бўлса ҳам эмланиши шарт. Чунки у нафақат ўзи касалланиши, балки бошқаларга хам юқтириши мумкин.

Эмлашдан олдин ҳар бир бола, ўрнатилган тартибда рўйхатга биноан, тиббий кўрикдан ўтказилиши ташкил этилган, тиббий кўрикдан ўтмаган болаларни эмлаш қатъиян тақиқланади.

  Эмлаш  тадбирларини тўлақонли ва талаб даражасида ўтказилишини таъминлаш учун нафақат тиббиёт муассасалари балки ташкилотлар, идоралар, оммавий ахборот воситалари, маҳалла фуқаролари йиғинлари, кенг жамоатчилик ва ҳар бир фуқаро фаол иштирок этишлари зарур.