Бутун жаҳон соғликни сақлаш куни 2015: озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги
Бутун жаҳон соғликни сақлаш кунини нишонлаш доирасида 2015 йил 7 апрель куни озиқ-овқат маҳсулотлари ҳавфсизлиги ва хавфсиз бўлмаган озиқ-овқат билан боғлиқ соғлик учун хавфни камайтириш йўлида секторлараро самарали ҳамкорлик аҳамиятига бағишланган пресс-конференция бўлиб ўтди.
Ушбу пресс-конференция Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси ва БМТ агентликларининг техник кўмагида Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан ташкиллаштирилди. Тадбирда Соғликни сақлаш, Халқ таълими, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликалари раҳбарлари ва мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва БМТнинг Ўзбекистондаги агентликлари қатнашди.
Тадбирни Соғликни сақлаш вазири ўринбосари, Республика Бош Давлат санитария врачи Саидмурод Саидалиев кириш сўзи билан очиб, хавфсиз бўлмаган озиқ-овқат махсулотлари ошқозон-ичак касалликлари, диареялар,вирусли касалликлар,ҳаттоки саратон касалликларини ҳам келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида,ҳамда Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат маҳсулотлари ҳавфсизлигини таъминлашнинг меёрий-хуқуқий негизи ва тизими яратилганлиги , ва озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини ва сифатини назорат қилишда Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги асосий ташкилот эканлиги ҳақида гапириб ўтди.
ЖССТ ваколатхонаси бошлиғи Др. Асмус Хаммерих фойдали ва хавфсиз озиқ-овқатни истеъмол қилишнинг кенг имконияти ҳаётни сақлаш ва саломатликни мустаҳкамлашда муҳим ҳисобланишини ҳамда озуқа занжирини мураккаблаштириш озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги учун таҳдидларни ошишига олиб келишини айтиб ўтди. У, бутун озуқа занжири бўйича хавфсизликни таъминлаш соғликни сақлаш сектори, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш бўйича корхоналар ва умумий овқатланиш корхоналари, шунингдек озиқ-овқат саноати ўртасидаги ҳамкорликни тақозо этишини таъкидлади.
Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги вакиллари табрик сўзи билан чиқишди.
Соғликни сақлаш вазирлиги тақдимотида Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология хизматининг озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасидаги вазифалари ва устувор йўналишлари; ва аҳолининг соғлом ва хавфсиз озиқланишини янада яхшилаш учун қандай идоралараро тадбирлар ўтказилаётгани намойиш этилди.
ЖССТ тақдимотида озиқ-овқатдан келиб чиқадиган касалликлар жамоат соғлиқни сақлашнинг жиддий муаммоси ҳисобланиши, аҳоли кўчиб юриши ва савдонинг фаоллашиши, озиқ-овқат маҳсулотлари технологиясидаги ўзгаришлар, янги ва янгитдан пайдо бўлган патогенлар озиқ-овқат хавфсизлиги учун таҳдидларни вужудга келтириши, шунингдек соғликни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги секторлари қандай қилиб барқарор тараққиётга кўмаклашиши ҳамда фойдали ва хавфсиз озиқ-овқатдан фойдаланиш имкониятини таъминлаши мумкинлиги айтиб ўтилди.