09.03.2015

Ҳудудий Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ташкилий-услубий бўлим мудирлари учун ўтказилган республика ўқув семинари бўлиб ўтди

Рсепублика Давлат санитария-эпидемиология назорати марказида ҳудудий ДСЭНМларнинг 2014 йил фаолияти якунлари бўйича топширилган ҳисоботлари асосида, 2015 йилда амалга оширилиши зарур бўлган устувор йўналишлар юзасидан семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўқув семинарини Республика ДСЭНМ бош врачи Б.И.Алматов кириш сўзи билан очиб, кун тартиби билан таништирди ҳамда 2014 йил ҳисоботларини тайёрлаш ва топширишдаги камчиликлар, режалаштирилган ишларни бажарилишида ташкилий бўлим асосий ижрочи эканлиги, бугунги кунда ДСЭНМларнинг кадрлар таъминотидаги муаммолар ва уларнинг ҳал этиш учун ташкилий бўлим мудирлари бош врачларга таклифлар бериш лозимлиги тўғрисида гапириб ўтди.

Шундан сўнг кун тартибидаги мавзулар бўйича бош врач ўринбосари Н.С.Тошбоев (маълумот алмашинувида ташкилий-услубий бўлимларининг вазифалари; ижро интизоми тўғрисидаги мавзуларда), бўлим мудири Н.Абдураҳмонов (кадрлар таъминоти, уларни ихтисослик курсларида ўқитиш, малака ошириш, тоифалашдаги талаб ва таклифлар мавзусида), бўлим врачлари О.С.Эрметова ва Ж.Ю.Камиловлар (директив ҳужжатлар бажарилиши бўйича даврий маълумотларни юборишдаги мавжуд муаммо ва уларнинг ечими; 2014 йил ҳисоботларини қабул қилиш натижалари муаммо ва таклифлар мавзуларида) кўргазмали маърузалар қилинди.

Кун тартибига қўшимча Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 18 декабрдаги “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 21-сонли буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2015 йил 19 январда рўйхатга олинган янги низомнинг аввалги низомдан фарқи тўғрисида зарур маълумотлар берилди.

Семинар якунида маърузалар юзасидан ҳудудий ДСЭНМлардан келган ходимлар ва маърузачилар ўртасида савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Н.Абдураҳмонов