18.03.2015

Республика ДСЭНМда, санитария тарғибот ишлари бўйча масьул ходимлари учун ўқув семинари бўлиб ўтди

Семинарни Республика ДСЭНМ Бош врачи ўринбосари Тошбоев Н.С. кириш сўзи билан очиб, Республика ДСЭНМлари томонидан олиб борилаётган тарғибот ишларининг бугунги кундаги холати тўғрисида маьруза қилди

img_ses_1.jpg

Сўнгра Республика Саломатлик ва тиббий стасистика институти бўлим мудири Д.Саидумарова 38ва 49- ҳисобот шакилларини юритиш тўғрисида маьруза қилди.

img_ses_3.jpg

Танаффусдан сўнг Республика ДСЭНМнинг ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими мудири Д.Э. Мирбобоеванинг “Юқумли касалликларни олдини олишда тарғиботнинг роли ва тарғибот ишлари учун масьул ходимларнинг асосий вазифалари” мавзусидаги маьрузаси тингланди.

Тушликдан сўнг Мактабгача тарбия муассасалари ва мактабларда тарғибот ишларини кучайтириш ҳақида, хамда ССВнинг 2014йил 12-сентабрдаги 334-сонли буйруғидан келиб чиқиб, юклатиладиган вазифалар ҳақидаги маьрузалар ўқилди ва қизиқарли бахс- мунозаралар бўлиб ўтди.

img_ses_4.jpg

Семинар охирида презентация материаллари ҳар бир қатнашчига флешкага ўтказиб берилди.