8-март байрамини нишонлаш

Республика ДСЭНМ Маънавият ва маърифат Кенгашининг 2015 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ 6 – март куни “8 – март Халқаро хотин-қизлар куни” га бағишланган “Сен бари бир муқаддассан – муқаддас аёл” мавзусида маънавий – маърифий ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси , Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист – Раъно Ярашева , Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси – Дилноза Кубаевалар иштирок этишди.
Ижодий учрашувни Республика ДСЭНМ бош врачи Бахром Алматов кириш сўзи билан очиб , барча аёлларни байрам билан табрикладилар. Ундан сўнг меҳмонларга сўз берилди. Актрисалар ўзрали севган қўшиқлар , шеърлар , ўзлари ижро этган ролларидан монологлар ўқиб хаммани ҳушнуд этдилар. Учрашув сўнгида меҳмонлар ва иштирокчилар ўртасида савол – жавоблар бўлиб ўтди. Ижодий учрашув хаммада катта таъсирот қолдирди.

