Заҳарли химикатлар гигиенаси ва токсикологияси бўлим мудирлари иштирокида соҳа йўналиши бўйича 2015 йил 19 февралда ўқув семинари ўтказилди
Республика Бош Давлат санитария врачининг топшириғига асосан Республика ДСЭНМ базасида вилоятлар ДСЭНМларидаги Заҳарли химикатлар гигиенаси ва токсикологияси бўлим мудирлари иштирокида соҳа йўналиши бўйича 2015 йил 19 февралда ўқув семинари ўтказилди.
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятлардаги мутахассислар иштирок эта олишмади.
Семинарда "Республика худудларида мавжуд заҳарли химикатлар сақланган омборлар, собиқ аэродромлар ва бошқа кимёвий моддаларга дахлдор объектларни инвентаризация қилинишида ДСЭНМларнинг вазифалари" ва "Республикада кимёвий воситалар қўлланиш жараёнида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимларига қаратилган тадбирлар" мавзуларда маърузалар ўтказилиб, иштирокчилар билан ҳамкорликда муҳокама этилди.
Бунда қуйида илова этилаётган фото лавҳалар асосида мавжуд ядомогильникнинг консервацияси масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.