20.02.2015

Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати марказида 2015 йил 18 феврал куни меҳнат гигиенаси бўлинмаси мудирлари учун ўқув-семинари ўтказилди

Тошкент шаҳар, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари меҳнат гигиенаси бўлинмаси мудирлари иштирокида Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати марказида 2015 йил 18 феврал куни ўқув-семинари ўтказилди. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 10 июлдаги “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомини тасдиқлаш ҳақида”ги 200-сонли буйруғига асосан ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтказишда Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларнинг вазифалари, касб касалликлари гумон қилинганда санитария-гигиеник тавсифнома тузиш, рўйхатга олиш ва текширишни ўтказиш тартиби, огоҳлантирувчи ва жорий санитария назоратларини олиб бориш ташкил этиш ҳамда 2014 йилда топширилган ҳисоботда йўл қуйилган хатолар ва уларни бартараф этиш бўйича ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида маърузалар ўқилди. Ушбу тадбирларни ўтказишда йўл қуйилган камчиликлар ҳамда мавжуд муоммалар муҳокама қилинди.

20150218_110057.jpg
20150218_130721.jpg
20150218_130824.jpg
20150218_130855.jpg

ДАСТУР

дастур.JPG