Юридик ва жисмоний шахсларга диккатига
Ўзбекистон Республикасида «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида» қонун қабул қилиниши муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачининг “Санитария-эпидемиологик хулоса беришга ўтиш тўғрисида” 2014 йил 14 июлдаги 240-сонли буйруғи билан жорий йилнинг 1 августидан бошлаб маҳсулотларга берилаётган «Гигиеник сертификат» ўрнига «Санитария-эпидемиологик хулоса» бериш йўлга қўйилди.
Санитария-эпидемиологик хулосаси намунаси
Согликни саклаш вазирлиги тизимидаги Давлат санитария-эпидемиология марказларининг аккредитациядан утган лаборатория мажмуалари ходимларини малакасини ошириш борасида Республика ДСЭНМида укув курслари ташкил этилди.
Аккредитациядан ўтган 33 та ДСЭНМларнинг гигиеник сертификат бериш бўлим бошлиқлари ва санитария врачларининг малакасини ошириш учун Республика ДСЭНМда 17-19 март ва 28-30 апрел кунлари «CERT Akademy» томонидан “ISO 17025 халқаро стандарт талабларига кўра, синов ва калибрлаш лабораторияларини аккредитациядан ўтказиш хужжатларини тайёрлаш тартиби” мавзусида ўқув курслари ташкил этилиб 40 нафар бўлим бошлиқлари ва санитария врачларининг малакаси оширилди. Ўқув курси якунига кўра ходимларга “Сертификатлар” берилди.
Аккредитациядан ўтган 33 та ДСЭНМларнинг санитария-гигиена лаборатория мажмуаларининг 40 нафар врач лабарантларини малакасини ошириш учун Республика ДСЭНМда 4-9 август кунлари «CERT Akademy» томонидан “ISO 17025 халқаро стандарт талабларига кўра, синов ва калибрлаш лабораторияларини аккредитациядан ўтказиш хужжатларини тайёрлаш тартиби” мавзусида ўқув курслари ташкил этилиб 40 нафар врач лабарантларнинг малакаси оширилмоқда.
Ўқув курси якунига кўра ходимларга “Сертификатлар” берилади.