ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги
офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш
танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкмасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мудофаа вазири А.Азизов
Тошкент ш.,
2017 йил «05» 12
33 – сон
Олий ва ўрта махсус
таълим вазири И.Маджидов
Тошкент ш.,
2017 йил «05» 12
24-2017 - сон
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа
вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим
вазирлигининг 2017 йил 5 декабрдаги
33, 24-2017-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги
ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўкитиш учун
талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва харбий хизмат тўғрисида”ги, “Мудофаа тўғрисида”ги конунлари хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўгрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини (бундан буён матнда танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом “Чақириққача ҳарбий таълим” йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлайдиган ҳарбий таълим факультетларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларига (бундан буён матнда ҲТЎБ деб юритилади) талабалар танлов асосида ОТМда иккинчи курс (тўртинчи семестр) охирида квота доирасида танлаб олинади.
3. Танловнинг асосий мақсади суҳбатлашиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш оркали талабаларнинг ҳарбий кафедрада ўқиш салоҳияти ва кейинчалик ҳарбий мутахассислик бўйича хизмат қилиши мумкинлигини белгилайдиган чақириққача бошлангич тайёргарлик дастури асосида жисмоний ривожланиши ҳамда билим даражасини баҳолашдан иборат.
4. ҲТЎБда таълим олиш учун талабалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўкув бўлинмалари тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири тегишли ўринбосарининг буйруғи билан танловни ташкил қилиш ва ўтказиш учун қабул комиссияси тузилади (бундан буён матнда танлов ўтказиш бўйича комиссия деб юритилади) ва қуйидаги таркибда унинг аъзолари тасдиқланади:
танлов ўтказиш бўйича комиссия раиси - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати масъул ходими;
танлов ўтказиш бўйича комиссиянинг котиби - ҲТЎБ бошлиғи;
танлов ўтказиш бўйича комиссия аъзолари:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати масъул ходимлари;
тегишли ОТМнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорлари;
ҲТЎБнинг ўқитувчилари.
Танлов ўтказиш бўйича комиссия қабул йилининг январь ойидан сентябрь ойига қадар фаолият юритади.
6. Танлов ўтказиш бўйича комиссия танлов ўтказиш жараёнида керакли шароитлар яратилиши, жойларда танловларни ўтказиш талабларига қатъий риоя этган ҳолда тегишли равишда ташкил этилиши ва адолатли ўтказилиши, шунингдек уларнинг натижалари холислиги учун жавобгар бўлади.
7. Танлов ўтказиш бўйича комиссия раиси:
танлов ўтказиш бўйича комиссиянинг ишини ташкил этади;
танлов ўтказиш бўйича комиссиянинг вазифаларини белгилайди;
кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
8. Танлов ўтказиш бўйича комиссия ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири тегишли ўринбосарининг буйруғи билан қуйидаги кичик комиссиялар тузилади:
шахсий-руҳий ўрганиш бўйича кичик комиссия;
талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссия;
талабаларнинг чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш бўйича кичик комиссия.
2-боб. Танловни ўтказиш
9. Танлов ўтказилишидан олдин ОТМнинг турдош таълим йўналишларига эга факультетларида талабалар билан тушунтириш ишлари ташкил этилади. Бунда талабаларга танловни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар, шу жумладан танловни ўтказиш муддатлари, талаб этиладиган ҳуяокатлар, танловнинг асосий мезонлари тушунтирилади.
Тушунтириш ишлари январь-февраль ойларида ўтказилади.
10. ҲТЎБда таълим олиш учун аризалар қабул йилининг январь-февраль ойларида қабул қилинади.
11. Талабалар томонидан ҲТЎБда таълим олиш учун ҲТЎБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
ариза;
паспорт нусхаси; рейтинг дафтарчаси нусхаси;
3 х 4 sm ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз).
12. Қуйидагилар ҲТЎБда таълим олиш учун ўтказиладиган танловнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
тиббий кўрик;
шахсий-руҳий ўрганиш;
ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражаси натижалари; умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;
чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш.
Ҳар бир мезонларни ўтказиш вақти ва жойи талабаларга улар ўтказилишидан камида 20 кун олдин етказилади.
13. Танлов ўтказиш жараёнларининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида шахсий-рухий ўрганиш, умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш ҳамда чақириққача бошлангич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш жараёнлари узлуксиз равишда видеоёзувга туширилади.
14. Талабаларни ҳарбий хизматга яроқлилигини текшириш бўйича тиббий кўрик ОТМ жойлашган жойдаги мудофаа ишлари бўйича бошқарманинг (бўлимнинг) тиббий комиссиялари томонидан ҲТЎБ бошлиғининг сўровномасига биноан Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Тинч ва ҳарбий даврда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ февраль-март ойларида ўтказилади.
Саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган талабалар кейинги босқичга кўйилмайди.
15. Шахсий-руҳий ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг руҳшунос мутахассислари томонидан психологик тест ўтказиш орқали шахсий-руҳий ўрганиш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган методикага мувофиқ март-апрель ойларида ўтказилади.
Психологик тест натижалари бўйича қуйидаги хулосалардан бири чиқарилади:
ҲТЎБга қабул қилиш учун тавсия этилади;
ҲТЎБга қабул қилиш учун тавсия этилмайди.
Психологик тест натижалари бўйича ҲТЎБга қабул қилиш учун тавсия этилмаган талабалар танловнинг кейинги босқичига қўйилмайди.
16.Талабанинг ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижаси ОТМдаги ҲТЎБга қабул қилишдан олдинги ўқиш даврида тўпланган баллар йиғиндисидан ташкил топади.
Бунда талабанинг уч семестр давомидаги умумий ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда ифодаланади) аниқланади.
17. Талабанинг ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштиришлган билим даражасини баҳолаш натижалари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ОТМ томонидан расмийлаштирилади ва танлов ўтказиш бўйича комиссияга юборилади.
18. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлигини баҳолаш комиссия раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган жойларда талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган методикага мувофиқ апрель-май ойларида ўтказилади.
Умумжисмоний тайёргарлик даражаси талабларига жавоб бермаган талабалар танловнинг кейинги босқичига қўйилмайди.
19. Талабаларнинг чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражасини баҳолаш тест ўтказиш усули ёрдамида тест ўтказиш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган методикага мувофиқ май-июнь ойларида ўтказилади.
20. Талабанинг танлов натижалари бўйича умумий бали унинг ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижасида аниқланган балини ва тест синовларида тўплаган балини кўшиш орқали аниқланади.
21. Талабаларни ҲТЎБга қабул қилиш танловда тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
Танлов натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган талабалар тегишли квота доирасида ўқишга қабул қилинади.
22. Бир хил минимал кириш балини тўплаган бир нечта талабалардан ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижалари бўйича кўп балл тўплаган талаба қабул қилинади.
23. Танлов натижалари бўйича мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда баённома тузилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
тиббий кўрик натижалари;
психологик тест синови натижалари;
ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижалари;
умумжисмоний тайёргарлик даражаси натижалари;
чакириккача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражасини бахолаш натижалари;
талабанинг танловдаги умумий бали.
24.Танлов натижалари охирги тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига эълон қилиниши шарт.
25. Танлов натижалари бўйича баённома икки нусхада расмийлаштирилади, танлов ўтказиш бўйича комиссия раиси, котиби ва аъзолари томонидан имзоланади, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг тегишли ўринбосари ва тегишли ОТМ ректорининг имзоси ҳамда муҳр билан тасдиқланади.
Баённоманинг бир нусхаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига, иккинчи нусхаси ОТМ ҲТЎБга юборилади.
26. Танлов натижалари бўйича тузилган баённомага асосан август ойининг учинчи ўн кунлигида ОТМ ректорининг буйруғига биноан талабалар ҳарбий тайёргарликни ўтиш учун қабул қилинади.
27. Танлов натижаларидан норози бўлган талаба ОТМда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири тегишли ўринбосарининг буйруги билан тузиладиган апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.
28. Апелляция комиссияси таркибига танлов ўтказиш бўйича комиссия ва кичик комиссиялар фаолиятида иштирок этмаган, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати масъул ходимлари ҳамда ОТМ ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар, қоида тариқасида, хар бир танлов йўналиши бўйича биттадан аъзо киритилади.
Талаба танлов натижасидан норози бўлган тақцирда, танлов натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида апелляция бериши мумкин. Талаба томонидан берилган аппеляция аппеляция комиссияси томонидан 24 соат ичвда кўриб чиқилиши лозим.
З-боб. Якуний қоида
29. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим
муассасаларида резервдаги ва захирадаги
офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш
учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Шахсий-руҳий ўрганиш
МЕТОДИКАСИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Шахсий-руҳий ўрганиш талабаларни мазкур Методикада белгиланган тартибда психологик тест синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.
2. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, баҳолаш мезонлари ва жавоблар бланклари чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича, қоида тариқасида, ҳар уч йилда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ижтимоий- психологик тадқиқотлар маркази томонидан қайта ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда ҳар йили психологик тест синовлари бошлангунга қадар шахсий-руҳий ўрганиш бўйича кичик комиссия (бундан буён матнда кичик комиссия деб юритилади) раисига юборилади.
3. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, баҳолаш мезонлари ва жавоблар бланклари кичик комиссия раисида сақланади ва у тестлар ва жавобларининг ошкор бўлиб кетмаслиги учун масъул ҳисобланади.
4. Дастлаб талабалар кичик комиссия таркибига киритилган мутахассислар томонидан шахсий-руҳий ўрганишни ўтказиш тартиби, шунингдек ҳар бир вазифа бўйича тайёрланган тестларни ечганлик учун назарда тутилган баҳолаш мезонлари билан таништирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.
2-боб. Шахсий-руҳий ўрганишни ўтказиш
5. Шахсий-руҳий ўрганиш якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ўтказилиши мумкин.
6. Шахсий-руҳий ўрганиш гуруҳ бўлиб ўтказилганда, хонада талабалар 40 нафардан ортик бўлмаслиги зарур.
7. Шахсий-руҳий ўрганиш давомида номзодларга бир нечта вазифа бўйича психологик тестлар берилади.
8. Психологик тестлар талабаларнинг қуйидаги шахсий-руҳий хусусиятларини аниқлашга йўналтирилади:
ақл заковати, умумий интеллектуал салоҳияти ва хотираси;
мантиқий фикрлаши, зийраклиги, тафаккур шаклларининг ривожланганлик даражаси, фикрлаш тезлиги ва тахдил қилиш қобилиятлари;
шахсига хос индивидуал хусусиятлари, киришимлилиги, психик турғунлиги, самимийлиги.
9. Психологик тест бошлангунга қадар талабанинг соғлиғи суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган талабалар ўрганишга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва унга кейинги шахсий-руҳий ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.
10. Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун талаба шахсан жавобгар ҳисобланади.
11. Психологик тест синовлари ўтказиладиган хонага микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
12. Психологик тест ўтказиш вақтида ўрганиш ўтказаётган шахслар талабаларни узлуксиз равишда кузатиб туради.
13. Барча топшириқлар бажариб бўлингандан сўнг, талабалар жавоблар бланкаларини ўрганиш ўтказаётган мутахассислардан бирига топширади. Ўрганиш ўтказган мутахассислар жавоблар бланкларини қабул қилишда уларнинг тўғри тўлдирилганлигига эътибор бериши зарур.
14. Вазифаларнинг барчасини муваффақиятли топширган талаба олий таълим муассасаси ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасига кириш учун тавсия этилади ҳамда унга дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларида иштирок этиш учун рухсат берилади.
15. Вазифаларни муваффақиятли топшира олмаган талабанинг такрорий тест синовларидан ўтишига йўл қўйилмайди.
3-боб. Якуний қоидалар
16. Шахсий-руҳий ўрганиш синовларини топширган талабаларга қайднома расмийлаштирилади.
17. Мазкур қайдномада талабалар томонидан тўпланган баллар ва шахсий-руҳий ўрганиш бўйича хулоса акс эттирилади.
18. Қайднома кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
19. Шахсий-руҳий ўрганиш натижаларидан норози бўлган талаба, унга нисбатан берилган хулосани асослантирувчи маълумот билан танишиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим
муассасаларида резервдаги ва захирадаги
офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш
учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
___________________________
___________________________
___________________________
(олий таълим муассасаси номи,
олий таълим муассасаси ректорининг
Ф.И.О., имзоси)
20__ йил “___” _________
Талабанинг олий таълим муассасасида таълим олиш жараёнида
ўзлаштирилган билим даражасини бахолаш
НАТИЖАЛАРИ
Т/р |
Талабанинг Ф.И.О. |
Семестр давомидаги умумий ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи |
Уч семестр давомидаги умумий ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи |
||
1-семестр |
2-семестр |
3-семестр |
|||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси олий таълим
муассасаларида резервдаги ва захирадаги
офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш
учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш
тартиби тўгрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш
МЕТОДИКАСИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.
2. Талабаларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссияси (бундан буён матнда кичик комиссия деб юритилади) таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.
3. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига талабалар спорт кийимида ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан келишлари лозим.
4. Талабалар қуйидаги машқларни бажаради:
а) эркак талабалар учун:
турникда тортилиш;
100 метрга югуриш;
3000 метрга югуриш;
а) аёл талабалар учун:
куч ишлатиладиган машқлар комплекси;
100 метрга югуриш;
1000 метрга югуриш.
5. Машқлар оралиғида талабаларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.
6. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган ёхуд топширишдан бош тортган талабалар қониқарсиз баҳоланади.
2-боб. Машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар
7. Турникда тортилиш машқини бажаришда:
бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;
ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;
ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этади).
Ушбу машқни бажаришда оёқларни кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.
Жуфт тутилган оёқларни 45° гача букишга рухсат берилади.
8. Талабаларнинг турникда тортилиш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:
12 маротаба ва ундан кўп тортилганда - “аъло”;
10-11 маротаба тортилганда - “яхши”;
8-9маротаба тортилганда - “қониқарли”;
1-7 маротаба ёхуд умуман тортила олмаганда - “қониқарсиз” деб баҳоланади.
9. Куч ишлатиладиган машқлар комплекси (тиббиёт ОТМ аёл талабалари учун) 1 дақиқа мобайнида бажарилади:
“Диққат”, “Машқни бажаришга киришилсин” командасига асосан биринчи 30 сонияда белда етган ҳолда максимал олдинга эгилиб қўл билан оёқ учига тегиш, қўллар белда, оёқлар бириктирилган (оёқларни билинмас даражада эгиш, дастлабки ҳолатга қайтгунча бел кураги билан ерга тегиш);
“Вақт” командасига асосан “ерда қўлга таянган ҳолда ётиш” ҳолатга қабул қилиб ва дам олмасдан 30 сония ичида максимал миқдорда ерда қўлга таянган ҳолда қўлни эгиш ва тиклаш (гавда тик ҳолатда, қўлни кўкрак ерга текгунча эгиш).
10. Куч ишлатиладиган машқлар комплекси тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:
32 маротаба ва ундан кўп бажарган тақдирда - “аъло”;
29-31 маротаба бажарган тақдирда - “яхши”;
26-28 маротаба бажарган тақдирда - “қониқарли”;
25 маротаба ва ундан камроқ бажарган тақдирда - “қониқарсиз” деб баҳоланади.
11. 100 метрга югуриш машқи:
юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;
стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.
12. Талабаларнинг 100 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:
а) эркак талабалар учун:
14.0сония ичида бажарган тақцирда - “аъло”;
14,1-14,4 сонияда бажарган тақдирда - “яхши”;
14,5-15,2 сонияда бажарган тақдирда - “қониқарли”;
15,3 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда - “қониқарсиз” деб баҳоланади.
б) аёл талабалари (тиббиёт ОТМ) учун:
16.8 сония ичида бажарган такдирда - “аъло”;
16.9 дан 17,4 сониягача бажарган такдирда - “яхши”;
17,5 дан 18,0 сониягача бажарган тақдирда - “қониқарли”;
18.1 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда - “қониқарсиз” деб баҳоланади.
13. 3000 (1000) метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.
14. Эркак талабаларнинг 3000 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:
12.40 дақиқа ва ундан камроқ вақт ичида бажарган такдирда - «аъло»;
12.41 дақиқадан 13,20 дақиқагача бажарган тақдирда - “яхши”;
13,21 дақиқадан 14,00 дақиқагача бажарган тақдирда - “қониқарли”;
14.01 дақиқадан кўп вақтда бажарган тақцирда - “қониқарсиз” деб баҳоланади.
15. Аёл талабаларнинг 1000 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:
4.25 дақиқа ва ундан камроқ вақт ичида бажарган тақдирда - “аъло”;
4.26 дақиқадан 4,40 дақиқагача бажарган тақцирда - “яхши”;
4.41 дақиқадан 5,00 дақиқагача бажарган тақдирда - “қониқарли”;
5.01 дақиқа ва ундан кўпроқ вақт ичида бажарган такдирда - “қониқарсиз” деб баҳоланади.
16. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда камида битта “қониқарсиз” баҳо олган бўлса, умумжисмоний тайёргарлик синовларидан “ўтмаган” деб ҳисобланади.
17. Умумжисмоний тайёргарлик синовларидан ўтмаган талабаларга машқларни такрорий бажаришга рухсат берилмайди.
3-боб. Якуний қоидалар
18. Умумжисмоний тайёргарлик синовларини топширган талабаларга қайднома расмийлаштирилади.
Мазкур қайдномада талабалар томонидан бажарилган машқлар ва улар учун қўйилган баҳолар кўрсатилади.
19. Қайднома талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик к)фганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
20. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш натижалари танловни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича қабул комиссиясига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим
муассасаларида резервдаги ва захирадаги
офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш
учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражасини баҳолаш
МЕТОДИКАСИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Талабаларнинг чақириққача бошлангич тайёргарлик бўйича билим даражаси тест ўтказиш усули орқали аниқланади.
2. Тестга жалб қилинган талабалар рўйхати танлов ўтказиш бўйича комиссия томонидан тасдиқланиб, тест ўтказиш бўйича кичик комиссияга (бундан буён матнда кичик комиссия деб юритилади) такдим этилади.
3. Тестни ўтказиш учун кичик комиссия томонидан чақирувга қадар бошлангич тайёргарлик дастуридан тест саволлари ишлаб чиқилади.
4. Тест саволлари танлов ўтказиш бўйича комиссия мажлиси баёни билан тасдиқланади.
5. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари танлов ўтказиш бўйича комиссия раисида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.
6. Тест ОТМнинг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўтказилади. Бунда тест ўтказиш учун олий таълим муассасалари томонидан алоҳида аудиториялар ажратилади ва ҳар бир аудиторияга олий таълим муассасалари ходимлари орасидан аудитория раҳбари тайинланади.
2-боб. Тест синовларини ўтказиш
7. Тест синовлари танлов ўтказиш бўйича комиссия томонидан белгиланган кунда соат 9:30 да бошланади. Номзодлар соат 9:00 дан 9:20 гача тест ўтказиладиган аудиторияга киритилади.
Тест синовларига келмаган (соат 9:20 дан кейин тест ўтказиладиган аудиторияда бўлмаган) талабалар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.
8. Тест синовлари ўтказилаётган аудиторияга микрокалькулятор, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.
9. Талабага тест топшириқларини бажариш учун 40 та тест саволи берилади.
10. Тест саволларини ечиш учун 60 дақиқа вақт берилади.
11. Талабаларга бериладиган тест саволлари китоб шаклида бўлади ва унинг титул варагида тест саволлари китобининг махсус коди қўйилади.
12. Ҳар бир тест саволида 4 тадан жавоб варианти берилади. Талабалар тест саволларини ечишда фақат битта тўгри жавобни белгилаши лозим.
Тўғри жавоб жавоблар варағига белгиланади. Бунда тест саволида берилган вариантлардан (А, В, С, О) бири ҳаворанг пастали шарикли ручкадан фойдаланилган ҳолда доирага олиш орқали белгиланади.
Тест саволида фақат битта т>три жавоб белгиланиши лозим.
Жавобларни белгилашда ўчириш ва тузатишларга ҳамда бир нечта жавобни белгилашга йўл қўйилмайди.
Жавоблар тўғри белгиланиши учун талаба шахсан жавобгардир. Жавобларни нотўғри белгилаган талабаларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.
Жавоблар варағига тест синовлари ўтказилган кун ва аудитория рақами, тест саволлари китобининг махсус коди, аудитория раҳбарининг Ф.И.О., тест саволларига берилган жавобларни текшириш натижалари ва текширган шахснинг (шахсларнинг) Ф.И.О. ва имзоси кўрсатилади.
13. Тест синовлари вақтида талабанинг аудиториядан чиқиши тақиқланади, талабанинг соғлиғи ёмонлашган ҳолатлар бундан мустасно.
14. Талабага тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.
15. Тест синовларини ўтказиш вақгида тест синовлари ўтказилаётган аудиторияда талабалар, аудитория раҳбари, танлов ўтказиш бўйича комиссия ва кичик комиссия аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.
16. Тест синовларини ўтказишни бошлашдан аввал аудитория раҳбари талабаларга тест синовлари ўтказиш тартибини тушунтириши шарт.
17. Тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажарган ёки тест топшириқпарини бажариш учун ажратилган вақт тугагач, талабалар тест материалларини аудитория раҳбарига топширади.
18. Кичик комиссия аъзолари тест ўтказилган куннинг ўзида тест саволларига берилган жавобларни текшириб, натижаларни (тўғри ва нотўғри жавоблар сони) шу куннинг ўзида соат 15:00 гача тегишлича, ҳар бир талабанинг жавоблар варагига ёзиб қўйиши шарт.
19. Тест саволларига берилган ҳар бир тўғри жавоб учун 1,5 балл қўйилади.
3-боб. Якуний қоидалар
20. Тест синовлари натижаларни (тўғри ва нотўғри жавоблар сони ҳамда умумий бали) кичик комиссия аъзолари томонидан имзоланган, кичик комиссия раиси томонидан тасдиқланган ҳолда шу куннинг ўзида соат 16:00 гача эълонлар тахтасига осиб қўйилади.
21. Тест синовлари натижалар (тўғри ва нотўғри жавоблар сони ҳамда умумий бали) кичик комиссия томонидан шу куннинг ўзида танлов ўтказиш бўйича комиссияга тақдим этилади.
22. Тест синови натижаларидан норози бўлган талаба, унга нисбатан берилган кўйилган балларни асослантирувчи маълумот билан танишиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим
муассасаларида резервдаги ва захирадаги
офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш
учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
“ТАСДИҚЛАЙМАН” __________________________ __________________________ (олий таълим муассасаси номи, олий таълим муассасаси ректорининг Ф.И.О., имзоси) 20__ ЙИЛ «_____»_______________
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН” Мудофаа вазири ўринбосари _______________________________ (унвони, Ф.И.О., имзоси) 20__ ЙИЛ «_____»_______________
|
Т/р |
Талабанинг Ф.И.О. |
Тиббий курик натижалари |
Шахсий- руҳий ўрганиш натижалари |
Умум- жисмоний тайёргарликни баҳолаш натижалари |
ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижалари |
Чакириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш натижалари |
Талабанинг умумий бали |
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
б |
7 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
____________________________________________________ ҳарбий тайёргарлик ўқув
(олий таълим муассасасининг номи)
бўлинмасига резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича
ўқитиш учун талабаларни саралаш танлови натижалари бўйича
БАЕННОМА
20__ йил “_____” _________ _______________________________
(баённома тузилган жой номи)
Қабул комиссияси раиси: _______________________________
(унвони, имзоси, Ф.И.О.)
Қабул комиссияси аъзолари: _________________________________
(унвони, имзоси, Ф.И.О.)
_________________________________
(унвони, имзоси, Ф.И.О.)
Қабул комиссияси котиби: _________________________________
(унвони, имзоси, Ф.И.О.)
Ҳужжат рақами: № 2984
Қабул қилиниш санаси: 17.03.2018
Ҳужжат: Download