16.02.2018

Охирги бир ярим йил давомида фармацевтика тармоғини ривожлантириш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг арзонлиги ва эркин муомаласини таъминлашга каратилган ўндан ортик норматив-ҳукуқий ҳужжатлар қабул килинди.

Фармацевтика тармоғининг давлат бошкаруви тизими кайта кўриб чиқилди, Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

“Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иктисодий зоналари ташкил этилиб, уларнинг ҳудудида 41,7 миллион АҚШ доллари микдоридаги бешта лойиҳа амалга оширилмокда.

Мамлакатда ижтимоий дорихоналарни ташкил этиш чоралари кўрилмоқца. Жумладан, Сурхондарё вилоятида давлат-хусусий шериклик шартларида 75 та ижтимоий дорихоналарни қуриш ва жойлаштириш бўйича ишлар бошланган.

Шу билан бирга, ўрганишлар кабул килинган қонун ҳужжатларини ўз вақтида, сифатли ва тўлик ижро этиш бўйича етарли чоралар кўрилмаётганлигини, масъул органлар раҳбарларида юклатилган вазифаларни бажаришда ташаббускорлик йўқлигини кўрсатди. Хусусан:

биринчидан, эркин иқтисодий зоналар дирекцияларини шакллантириш таъминланмаган, улар фаолиятини молиялаштиришнинг аниқ манбалари ва механизмлари белгиланмаган, ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш учун ер участкаларини ажратиш масалалари ҳал этилмаган;

иккинчидан, эркин иктисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқпаштириш бўйича Республика кенгаши томонидан эркин иқтисодий зоналарнинг ишини самарали ташкил қилиш ва инвестицияларни жалб этиш бўйича етарли чоралар кўрилмаяпти;

учинчидан, эркин иқтисодий зоналарнинг ривожланган транспорт, йўл ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси мавжуд эмаслиги уларнинг ҳудудида юқори сифатли фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш кувватларини йўлга кўйиш имконини бермаяпти, зоналарнинг бош режаларини ишлаб чикиш жойлардаги ҳақикий ҳолатни ва инвесторларда юзага келаётган муаммоларни эътиборга олмаган ҳолда амалга оширилмокда;

тўртинчидан, давлат-хусусий шериклик шартларида ижтимоий дорихоналарни ташкил этиш ва фаолият юритишининг ҳукуқий тартиби белгиланмаган, уларнинг жойлашуви тасдикланмаган, бу эса Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазирлигига шундай дорихоналар фаолиятини ташкил этиш бўйича юклатилган вазифаларнинг ўз вактида бажарилгиаслигига олиб келган;

бешинчидан, дорихоналарда ижтимоий ахамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш, шунингдек, дорихоналарнинг жойлашуви, дори воситаларининг ассортименти ва нархи хақида аҳолини хаоардор килиш бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш жараёни паст суръатларда бормокда;

олтинчидан, фармацевтика тармоғи муассасаларининг илмий-тадқикот фаолияти замонавий талаоларга жавоб бермайди, малакали мутахассисларни тайёрлаш масалаларига етарли эътибор каратилмаяпти;

еттинчидан, мавжуд илмий ишланмаларни амалиётда синовдан ўтказишнинг самарали тизими мавжуд эмас, уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чикиш соҳасида янги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича етарли чоралар кўрилмаяпти.

Мазкур ҳолатлар фармацевтика тармоғини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кўрилаётган чораларнинг сустлашишига олиб келмокда, аҳоли ва тиббиёт муассасаларини арзон дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашга салбий таъсир кўрсатмокда.

Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва инвестицияларни жалб этиш учун кулай шарт-шароитларни яратиш бўйича вазифаларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш максадида:

  1. Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иктисодиёт вазирлиги, Ташки савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат кўмитаси, Соғлиқни саклаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш соҳасидаги ишларни ташкил этиш борасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилсин.

Ишда жиддий камчиликларга йўл кўйганлиги ва лозим даражадаги ташаооускорлик йўқлиги саоаоли Ўзоекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазирлиги ҳузуридаги Фармавцевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори З.А.Дусанов ва мазкур агентлик директорининг биринчи ўринбосари М.М.Дусмуратов эгаллао турган лавозимидан озод этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш учун кулай шарт-шароитларни таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб кўйилсинки, вазирликлар, идоралар ва бошка ташкилотлар раҳбарлари “Йўл харитаси”нинг ўз вактида, снфатли ва тўлнк амалга оширилиши учун шахсан жавобгар хисобланади.

  1. “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Снрдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлнк-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иктисодий зоналаридаги хакикий вазиятни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни хал этнш бўйнча ишчи гурухлар 2-иловага мувофик таркибда ташкил этилсин.

Ишчи гуруҳлар томонидан икки ой муддатда:

эркин иктисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш учун ажратилган ер участкатарининг белгиланган талабларга мувофиклиги, транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чикариш инфратузилмасини яратиш имкониятлари мавжудлиги нуктаи назаридан ўрганилишини;

эркин иктисодий зонатар бош режаларининг жойлардаги ҳакикий вазиятни ва уларни амалда ижро этиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда кайта кўриб чикилишини;

эркин иктисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳатарини амалга ошириш учун потенциат инвесторларни жалб этиш чораларини кўришни таъминласин.

  1. Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Қ.В.Акмалов) икки ой муддатда ишчи гуруҳлар фаолиятининг якунлари бўйича куйидагиларни ишлаб чиксин ва тасдикласин:

Доривор ўсимликларнинг плантацияларини ташкил этиш бўйича тадбирлар дастури;

Тайёр дори воситалари ва тиббий буюмлар, ёрдамчи ва ўраш-жойлаш материалларини ишлаб чикариш бўйича эркин иктисодий зоналар ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари рўйхати.

  1. Узбекистон Республикаси Давлат архитектура ва курилиш кўмитаси, Узбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат кўмитаси, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ўзбектелеком” АК бошка манфаатдор идоралар билан биргаликда эркин иктисодий зоналарнинг бош режалари тасдиклангандан кейин бир ой муддатда эркин иктисодий зоналарнинг транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чикариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чикилишини таъминласин.
  2. Ҳар бир эркин иктисодий зонага Қоракалпоғистон Республикаси ва тегишли вилоятлар прокурорлари бириктирилиб, уларнинг мазкур соҳадаги асосий вазифалари сифатида куйидагилар белгилансин:

эркин иктисодий зоналар бош режаларининг ўз вактида ишлаб чикилиши устидан назоратни амалга ошириш;

лойиҳалар ташаббускорларига лойиҳа-смета ҳужжатларини ўз вактида ишлаб чиқишда ёрдам кўрсатиш;

янги ташкил этилаётган кувватларни транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чикариш инфратузилмаси билан таъминлаш ҳамда уларнинг сув, газ ва электр таъминотига уланиши устидан назоратни амалга ошириш;

лойиҳалар ташаббускорларига рухсат берувчи ва бошка ҳужжатларни олишда, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган масалаларни ҳал этишда ҳар томонлама кўмаклашиш;

лойиҳалар ташаббускорларига лойиҳаларни ўз вактида амалга оширишда тўскинлик қилаётган, ортикча бюрократик тўсикларни яратаётган давлат органлари ва бошка ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан катъий чоралар кўриш.

Белгилансинки, вилоят микёсидаги масъул давлат органлари ва ташкилотлар хар ойда Қоракалпоғистон Республнкаси ва тегншли вилоятлар прокурорларига эркин иқтисодий зоналарда амалга оширилаётган ишларнинг бориши хакида ҳисобот тақдим этади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги:

икки кун муддатда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, кўп тармокли, шаҳар ва кишлок оилавий поликлиникалари, шунингдек, кишлок врачлик пунктларида ижтимоий дорихоналарни жойлаштириш имкониятларини жойларга чиккан ҳолда ўрганиш учун ишчи гуруҳларни ташкил этсин;

ўтказилган ўрганишни инобатга олган ҳолда, 2018 йил 1 апрелга кадар муддатда ижтимоий дорихоналарнинг жойлашувини тасдикласин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ижтимоий дорихоналар тўгрисидаги низом лойиҳасини киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Иктисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат кўмитаси билан биргаликда 2018 йил 1 июнга кадар муддатда 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида фармацевтика тармогини ривожлантириш концепциясини тасдиклашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг карори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Согликни саклаш вазирлиги билан биргаликда:

а)   2018 йил 1 декабрга кадар муддатда куйидаги имкониятларни тақдим этадиган Интернет тармогида ахборот порталини, шунингдек, мобиль иловаларни яратсин:

асосий ахборот индикатори сифатида лицензия мавжудлигини акс эттирган ҳолда дорихоналарнинг жойлашувини аниклаш;

дори воситалари ва тиббий буюмларни, зарур ҳолларда сотиб олинган дори воситалари ва тиббий буюмларни тегишли дорихоналар томонидан аҳолига етказиб беришни таъминлаган ҳолда реал вакт режимида сотиб олиш;

б)  2018 йил 1 майга кадар муддатда Ўзбекистон Республикасида дори воситалари ва тиббий буюмларни ҳисобга олиш ва ҳисобот жараёнини автоматлаштириш, шунингдек, улар ҳакидаги зарур ахборотни тақдим килган ҳолда дори воситалари ва тиббий буюмларни идентификация килиш имконини берувчи махсус маркировка тизимини жорий этиш мумкинлиги масаласини ўргансин;

в)  2018 йил 1 апрелга қадар муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига давлат тиббиёт муассасалари ва ижтимоий дорихоналарда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг хисобини олиб боришнинг, шу жумладан бюджет маблағлари мақсадсиз сарфланишини тезкор аниқлаш ва суиистеъмолчилик холатларининг олдини олиш имконини берувчи автоматлаштирилган тизимни яратиш бўйича таклифлар киритсин.

  1. Ахолини дори воситалари билан гаъминлашлаги муаммоларни ўрганнш ва бартараф этиш бўнича жамоатчилик комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) таркиби ва ҳудудларда хар ҳафталик учрашувларни ташкил этиш графиги 3 ва 4-иловаларга мувофиқ маъкуллансин.

Комиссия (К.М. Рафиков):

ҳар 10 кунда худудларга бориш ва жойларда учрашувлар ўтказиш оркали дори воситалари билан таъминлашда аҳолининг энг мухим муаммолари хал этилиши устидан таъснрчан жамоатчилнк назоратини ташкил килсин;

фармацевтика тармоғида кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва манзилли бўлиши, уларнинг мазкур соҳадаги ишлар ҳолатини яхшилашга реал таъсир кўрсатиши масалалари бўйича фукароларнинг фикр, мулоҳаза ва тавсияларини ўрганиш оркали ахоли билан акс алокани таъминласин;

фукароларни, айникса, ижтимоий эҳтиёжманд ва бориш кийин бўлган ҳудудларда яшайдиган фукароларни ижтимоий ахамиятга эга ва арзон дори воситалари билан таъминлаш бўйича ишларнинг хакикий ҳолатини пухта ўргансин;

аҳолини дори воситалари билан таъ.минлаш ва унинг ахоли яшаш жойларида етарлилиги, шунингдек, ижтимоий дорихоналарнинг фаолиятини ташкил этиш бўйича мавжуд инфратузилмани танкидий ўргансин;

дори воситалари нархининг ошишига ва бошка хукукбузарликларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аникласип, аникланган муаммоларни бартараф этиш, аҳолини дори воситазари билан ўз вактида таъминлаш бўйича прокуратура органлари билан биргаликда тезкор чоралар кўрсин;

мазкур карор ижро этилиши жараёнини мунтазам ўргансин, ушбу масала бўйича масъул давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботини эшитсин, юклатилган вазифалар ижросининг бузилиши ҳолатлари ва сабабларини аникласин ҳамда хукукбузарлик ҳолатлари ҳакида прокуратура органларини ўз вактида хабардор этсин;

кредитлар бериш, ер участкалари ажратиш, тегишли лицензия ва рухсатномалар олиш, инфратузилмага уланишда мавжуд муаммоларни тезкор хал этиш максадида тадбиркорлик субъектлари ва потенциал чет эл инвесторлари билан учрашувлар ўтказсин;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазирлиги ва “Ўзавтосаноат” АЖ билан биргаликда олис жойларда яшовчи аҳолига, энг аввало, ижтимоий аҳамиятга эга ва энг зарур дори воситаларини сотишни таъминлайдиган “Дамас’ автомашиналарида кўчма дорихоналарни гашкил этнш чораларини кўрсин;

оммавий ахборот воситалари, шу жумладан телеведениеда амалга оширилаётган ишларнинг бориши ва натижалари мунтазам ёритилишини ташкил этсин;

ўтказилган ҳар бир жойига чикиб ўрганиш ва учрашувлар якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўгрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ахборот киритсин.

  1. Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Комиссия фаолияти доирасида унинг раиси талабномаси бўйича ҳар йили маҳаллий катновдаги поездларнинг барча турларига темир йўл чипталари захира қилиб кўйилишини ва бепул расмийлаштирилишини таъминласин.
  2. Республикада яратиладиган ва ишлаб чиқариладиган устувор Дори воситалари ва тиббнй буюмлар рўйхатини аниқлаш бўйича ишчи комиссия 5-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Ишчи комиссия уч ой муддатда:

фармацевтика бозорини ўрганишни ҳамда ташхис кўйиш ва даволаш стандартларини ҳисобга олган ҳолда соғликни сақлаш учун устувор бўлган Дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини аниқлашни;

Ўрта муддатли истиқболда жорий этиш учун истиқболли дори воситалари ва тиббий буюмларнинг маҳаллий ишланмаларини аниқлашни;

эҳтиёж учун зарурлиги, ижтимоий аҳамияти, ишлаб чиқаришга жорий этишнинг мақсадга мувофиқпиги ва мумкинлигидан келиб чиқиб, дори воситалари ва тиобий буюмларнинг тоифаларини аниқлашни таъминласин.

  1. Инновацион ривожланиш вазирлиги Бош гуэокуратура ва Соғлиқни сақзаш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Узбек кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти, Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти, Шарқ табобата” илмий-тадкикот институтининг фаолиятини танкидий ўргансин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур соҳадаги фаолиятни такомиллаштириш бўйича, шу жумладан дори воситалари ва тиббий бую.мларнннг ўқув-илмий лабораториясн ва тажрнба-ишлао чиқариш мажмуасини ташкил этишни назарда тутган ҳолда таклифлар киритсин.
  2. Молия вазирлиги Соғликни саклаш вазирлиги ва Давлат божхона кўмитаси оилан оиргаликда 2018 йил 1 апрелга қадар муддатда Ўзбекистон Респуоликаси Вазирлар Маҳкамасига дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чикариш учун хом ашёни импорт қилишда қўшимча қиймат солиғи бўиича имтиёзни кўллаш механизмини соддалаштириш юзасидан таклифлар киритсин, оунда тасдиқланган рўйхат асосида имтиёз қўллаш тартиби истисно килиниб, дори воситалари ва тибоий буюмларни тайёрлаш учун олиб кириладиган, респуоликада ишлао чикариладиган хом ашё ва субстанцияларга кўшимча киймат солиғи бўйича имтиёзлар кўлланилмаслиги назарда тутилсин.

Соғлиқни сақпаш вазирлиги икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига дори воситалари ва тиббий буюмлар тайёрлаш учун респуоликада ишлао чикариладиган хом ашё ва субстанциялар рўйхатини тақдим этсин.

Бош прокуратура (О.Б. Муродов), Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Фан, таълим, согликни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари хизмати (Р.С. Касимов), Сиёсий-ҳукукий масалалар хизмати (Б.М. Мавлонов), Ҳисоб палатаси (М.М. Икрамов) ва Вазирлар Маҳкамаси (Қ.В. Акмалов):

хар чоракда графикларни тасднқласин ва улар асосида ишчи гуруҳлар, масъул вазирликлар ва идоралар вакиллари, фармацевтика корхоналари ва бошка ташкилотлар, шунингдек, инвесторлар иштирокида “Йўл харитаси” ва мазкур қарорда белгиланган бошқа вазнфаларнинг бажарилиши жараёни хар хафта муҳокама қилинишини ташкил этснн;

муҳокама якунлари бўйича юклатилган вазифалар ижросининг бузилншнга йўл кўйган мансабдор шахсларга нисбатан катъий жавобгарлик чораларини қўлласнн.

  1. Соглиқни сақлаш вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошка манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чикадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўгрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
  2. Мазкур карорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Р.С. Касимов, Ўзбекистон Респуоликаси Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К.М. Рафиков зиммасига юклансин.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                   Ш. Мирзиёев

Тошкент шахри

 

 


Ҳужжат рақами:  № ПҚ-3532
Қабул қилиниш санаси:  14.02.2018