04.07.2016

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ


2016 йил «07» 06 Тошкент ш. №55

Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўгрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сон "Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўгрисида"ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси соглиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 5 майдаги 27-сон "Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўгрисида"ги буйруги (рўйхат рақами 2671, 2015 йил 11 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 19-сон, 237-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир                                                                                         А.Алимов

Илова:Илова


Ҳужжат рақами:  57
Қабул қилиниш санаси:  07.06.2016