22.06.2016

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

«ҚАЛБАКИЛАШТИРИЛГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ҲУДУДИГА КИРИТИЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ БУЙРУҚНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 24-сон, 302-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 15 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 962-1]

Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2000 йил 11 августда 310 ва 436-сон билан тасдиқланган «Қалбакилаштирилган дори воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига киритилишини олдини олиш тўғрисида»ги буйруқ (рўйхат рақами 962, 2000 йил 25 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 16-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 7 июнь,

01-02/16-49-сон

Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 7 июнь,

29/09-1523-сон


Ҳужжат рақами:  01-02/16-49-сон ва 29/09-1523-сон
Қабул қилиниш санаси:  07.06.2016