Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги
"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-2487-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-2487-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида
Буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-2487-сонли Қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Соғлиқни сақлаш сақлаш вазирлигининг "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлари режаси 1-иловага;
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурининг бажарилишини таҳлил қилувчи мониторинг гуруҳи 2-иловага;
"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурининг жойларда бажарилишини таъминлаш юзасидан ҳудудларга бириктирилган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари рўйхати 3-иловага;
"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижроси бўйича ҳисобот шакли 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига:
3 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги Қарори бажарилишини таъминлаш мақсадида вилоятларга бириктирилган масъуллар иштирокида ҳудудий комиссиялар йиғилишларини ўтказиш;
1 ҳафта муддатда жойлардаги тегишли идора, ташкилот ва ҳомийларни кенг жалб қилган ҳолда, маҳаллий шароит ва мавжуд муаммоларни ҳисобга олиб, ҳудудий дастурлар ишлаб чиқиш уни тасдиқлаш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир нусхасини тақдим этиш;
ҳар ойда "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларни белгиланган муддатда ва талаб даражасида ижро этилиши муҳокамаси бўйича ҳудудий комиссия йиғилишларини ўтказиб, ҳисоботларни Дастурнинг бўлимларига масъул этиб тайинланган вазирликнинг Бош бошқармасига ҳар ойнинг 23-санасигача тақдим этиш;
1 ҳафта муддатда туман ва шаҳар ҳудудий дастурлари ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминлаш, ушбу дастурлар ижроси устидан доимий назорат ўрнатиш;
дастур чора-тадбирларини амалиётга татбиқ қилиш жараёнида аҳоли ўртасида "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурининг мақсад ва моҳияти, унда кўзда тутилган кенг қамровли ишлар кўламининг аҳамиятини мунтазам равишда тарғиб этиб бориш топширилсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари Давлат дастурини амалга ошириш бўйича ҳудудий комиссиялар раислари этиб белгилансин ва улар зиммасига дастур ижросини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.
5. "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурининг жойларда бажарилишини назорат қилиш мақсадида республика ҳудудларига бириктирилган масъул ходимлар зиммасига:
1 ҳафта муддатда республиканинг ҳар бир ҳудудига хизмат сафарига чиқиш ҳамда ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилишида амалий ёрдам кўрсатиш;
2016 йил давомида ҳар чоракда бир маротаба ўзлари бириктирилган худудга чиқиб, "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурининг бажарилишини таҳлил қилиб бориш ва вазирликнинг мониторинг гуруҳига ойма-ой ахборот берилишини назоратга олиш вазифалари юклатилсин.
6. "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурининг I бўлимига Юридик хизмат, II, III ва IV бўлимларига Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси (ОваБМҚББ), V бўлимига Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси (ДПЁТББ), VII бўлимига Саломатлик ва тиббий статистика институти,VIII бўлимига Санитария эпидемиология назорати бош бошқармаси (СЭНББ), X бўлимига Фан ва ўқув юртлари бош бошқармаси (ФваЎЮББ) ва XI бўлимига Матбуот хизмати масъул этиб белгилансин ва улар зиммасига белгиланган муддатларда Давлат дастурининг тегишли бўлимларига масъул ижрочи этиб белгиланган вазирлик ва идораларга ҳисоботларни ўз вақтида топшириб бориш вазифаси юклатилсин.
7. "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурининг ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул деб белгиланган Андижон (В.А.Хакимов), Хоразм (Ж.Б.Артиков), Бухоро (Р.С.Алиходжаев) вилоятларига бириктирилган ходимлар:
3 кун муддатда бириктирилган ҳудудга чиқиб, "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида кўзда тутилган чора-тадбирлар мазмун-моҳияти ҳамда маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда, ҳудудий дастурни ишлаб чиқиш ва унинг ижросини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этиш бўйича жойлардаги масъул раҳбарларга амалий ёрдам кўрсатсин;
жорий йилнинг ҳар ойида бир маротаба бириктирилган ҳудудга чиқиб, Давлат дастурининг бажарилишини ўрганиш, мавжуд ва юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда ушбу муаммоларни ҳал этиш юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига таклифлар берсин;
"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурининг бириктирилган ҳудудда ижроси тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига доимий равишда ахборот бериб борсин.
8. "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури бўлимларининг бандларига масъул этиб белгиланган раҳбар ходимлар зиммасига тегишли бандлар бўйича ойлик ҳисоботларни вилоятлардан йиғиб, умумлаштириб, ҳар ойнинг 22-санасигача Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мониторинг гуруҳига (М.Ф.Содиқов) такдим этиш вазифаси юклатилсин.
9. Саломатлик ва тиббий статистика институти (З.Ж.Муталова) "Ўзмединфо" (М.Ф.Баймухамедов) маркази билан ҳамкорликда "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотни мунтазам равишда (ҳар ойда 1 марта) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида бериб борилишини таъминласин.
10. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мониторинг гуруҳи "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурининг ижроси бўйича хисоботларни белгиланган муддатларда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминласин.
11. Ушбу буйруқ ижросининг назоратини ўз зиммамда қолдираман.
Вазир
А.Алимов
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2016 йил "12" февралдаги
77-сон буйруғига
1-илова
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган
Чора-тадбирлар режаси
Т/р |
Тадбир номи |
Ижро |
Масъул ижрочилар |
Сарфхаражатлар (млн. сўм) |
Молиялаштириш манбалари |
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан масъул ижрочилар |
I. Оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш (масъул – Р.И.Муҳаммадиев) |
||||||
1 |
“Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига таркибида модифициялаштирилган организмлар бор бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини четдан олиб келиш ва истеъмол қилишни чеклашга, шунингдек болалар овқатида генетик модифициялаштирилган организмларни қўллашга тақиқ жорий этишга йўналтирилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2016 йил |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, |
- |
- |
СЭНББ, |
2 |
“Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига боланинг соғлиғи муҳофаза қилинишига, болаларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом оилада яшаш ва тарбия олиш ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган, шунингдек шахсда мавжуд бўлганда етим болалар ва ота-онасини қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга васийлик (ҳомийлик) белгиланиши рад этиладиган касалликларни белгилаш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. |
2016 йил |
Халқ таълими вазирлиги, |
- |
- |
ДПЁТББ, |
3 |
“Мурувват” интернат-уйларида, бошқа давлат ва нодавлат таълим муассасаларида ногирон болалар учун кундузги парваришлаш марказлари (гуруҳлари)ни ташкил этишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2016 йил |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, |
- |
- |
ОваБМҚББ, |
II. Олис ва чекка қишлоқ туманларида яшаётган аҳоли, айниқса аёллар учун зарур ижтимоий, маиший ва тиббий нуқтаи назардан зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий уй-жойлар, ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик сув, табиий газ билан таъминлаш, хизматлар кўрсатиш ва сервис даражасини юксалтириш борасидаги ишларни изчил давом эттириш |
||||||
4 (9) |
Республиканинг экологик нохуш минтақаларида (Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва бошқа вилоятларда) "Саломатлик" поездларини ташкил этиш йўли билан чекка туманларда яшовчиларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш. |
2016 йил I-II чораклар |
"Соғлом авлод учун" жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ |
300,0 |
"Соғлом авлод учун" жамғармаси ва хайр-эҳсон қилувчилар маблағлари |
ОваБМҚББ, ДПЁТББ, ҚР ССВ, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоят ССБ М.Ф.Содиқов, Ш.Ю.Нишанов, Д.Ш.Ходжиев, Ф.Р.Усмонов, Т.Б.Расулов |
III. Тиббиёт муассасаларининг, жумладан перинатал ва скрининг марказларининг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, никоҳга кираётган шахсларининг никоҳдан олдин тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш учун тиббиёт ходимларининг масъулиятини кучайтириш, никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишининг ўта муҳимлиги аҳоли кенг қатламлари онгига сингдирган ҳолда катта тушунтириш ишларни олиб бориш, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарадорлигини ошириш, патронаж тиббиёт хамшираларининг сонини кўпайтиришни таъминлаш, акушер-гинекологлар ва болалар шифокорлари малакасини ошириш (масъул - М.Ф.Содиқов) |
||||||
5 |
Туғруққа ёрдам берувчи ва болалар тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан:
3 та вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларини (Самарқанд, Гулистон ва Урганч шаҳарларида) ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш; Республика ихтисослаштирилган Педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказини реконструкция қилиш ва жиҳозлашни тугаллаш; 38 та туман тиббиёт муассасаларининг болалар бўлимлари ва туғруқхона мажмуаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш; 11 та оилавий поликлиникани ҳамда 244 та қишлоқ врачлик пунктини мукаммал ва жорий таъмирлаш;
Республика таянч-ҳаракатланиш тизими касалликлари болалар реабилитация марказининг 100 ўринли даволаш-ташҳис корпусини қуриш ва жиҳозлаш; Хоразм вилоятида силга қарши болалар санаторийсини реконструкция қилиш ва мукаммал жиҳозлаш. |
2015-2018 йиллар
2015-2018 йиллар
Йил мобайнида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Давархитект-қурилиш" қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
102,8 млн АҚШ доллари, шу жумладан 2016 йилда – 1,5 млн АҚШ доллари
185 150,0 шу жумладан
7 000,0
143 750,0
24 750,0 харажатлар сметасига мувофиқ
55 000,0 2 800,0 |
Кореянинг Эксимбанки кредитлари
Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари
Маҳаллий бюджетлар ва "Synecta Central Azia" МЧЖ компанияси (Словакия) Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари |
МТБРББ, ОваБМҚББ, |
6 |
Тошкент шаҳрида хотин-қизларга репордуктив саломатлик, гинекология, экстрагенитал касалликлар (қанд касаллиги, сут бези ва қалқонсимон без касалликлари, онкологик касалликлар, юрак-қон томир тизими касалликлари, ички касалликлар, жарроҳлик ва бошқа касалликлар) профилактикаси ва уларни даволаш соҳасида ёрдам бериш учун энг илғор диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозланган, замонавий маслаҳат поликлиникаси ва операция блокларига эга бўлган 4-даражали "Аёллар саломатлиги маркази"ни ташкил этиш лойиҳасини тайёрлаш. |
2016-2019 йиллар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги |
Кредит битимига мувофиқ |
Корея Ҳукуматининг имтиёзли кредит маблағлари |
МТБРББ, |
7 |
Шу жумладан халқаро ва хорижий кредитлар ва грантлар ҳисобига қуйидагиларни жиҳозлаш ва тўлиқ жиҳозлаш:
13 та вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари;
Республика, шаҳар ва туман даволаш-профилактика муассасалари, шу жумладан уларнинг болалар ва туғруққа кўмаклашиш бўлинмалари. |
2016-2017 йиллар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
7 437,0
6,6 млн АҚШ доллари 12,6 млн АҚШ доллари |
Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассаса-ларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари
КХР Ҳукумати маблағлари |
МТБРББ, |
8 |
Қуйидаги йўллар билан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг, айниқса қишлоқ жойлардаги аёлларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш: |
Йил мобайнида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари |
Ажратилган бюджет маблағлари доирасида
50,0 минг АҚШ доллари |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари
ЮНФПА маблағлари |
ОваБМҚББ, |
9 |
Қуйидагиларни назарда тутувчи Болалар ижтимоий мослашуви республика маркази фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш: |
2016 йил I чорак |
Халқ таълими вазирлиги, Болалар ижтимоий мослашуви республика маркази, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
37 800,0 |
Давлат бюджети ва хайр-эҳсон қилувчи-ларнинг маблағлари |
ОваБМҚББ, ИМваИАББ, |
10 (21) |
Қуйидагилар йўли билан болалар ва катта ёшли аҳоли орасида юқумли касалликлар профилактикаси:
таҳдид гуруҳига кирувчи болалар орасида туберкулин-диагностика ва диаскин-тест синови ўтказиш; ОИТС/ОИВ тарқалишининг олдини олиш мақсадида ОИВ инфекцияси юққан болалар ва катта ёшдагиларни вирусга қарши препаратлар билан таъминлаш;
мактабгача ёшдаги (2-6 ёш) ва мактаб ёшидаги (7-10 ёш) қарийб 5 миллион болаларни дегельминтизация дастури билан қамраб олиш; 1 ёшгача болалар орасида ротавирус ва пневмококкли инфекцияга қарши иммунизациялаш мониторингини олиб бориш. |
Тасдиқлаш – 2016 йил I чорак |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
14 682,0 6,0 млн АҚШ доллари
1 380,0
2 880,0 1,0 млн АҚШ доллари 659,2
50,0 минг АҚШ доллари |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ГАВИ, ЮНИСЕФ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маблағлари |
СЭНББ, |
11 (22) |
Болаларни республика ва чет эл клиникалари ва марказларида соғломлаштириш, шу жумладан: |
Йил мобайнида |
"Соғлом авлод учун" жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
261,6 |
"Соғлом авлод учун" жамғармаси, "Фриеденздорф интернейшнл" (Германия) ва "Save the children" (Жанубий Корея) халқаро ташкилотлари, Жанубий Корея ва Ҳиндистон клиникалари маблағлари |
ОваБМҚББ, ИМваИАББ, |
12 (23) |
Қуйидаги йўллар билан онкогематологик касалликларга чалинган болаларга комплекс ёрдам бериш бўйича замонавий технологиялар жорий этилишини кенгайтириш: |
Йил мобайнида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги |
856,0
18,0 млн АҚШ доллари
65,0 минг АҚШ доллари |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари "Novartis" компанияси (Швейцария) маблағлари |
ОваБМҚББ, |
13 (24) |
Кар ва қулоғи оғир болаларнинг:
нейросенсор қулоғи оғирлик ва карлик касалига чалинган 100 нафардан ортиқ болаларни кохлаар имплантация қилиш; |
2016-2020 йиллар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2016 йилда: 620,0
7216,0 |
Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассаса-ларини реконструк-ция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари |
ОваБМҚББ, ИМваИАББ, РИПИАТМ, |
14 |
Қуйидаги йўллар билан чақалоқ туғилган пайтдан бошлаб болалар ҳаёти сифатини ошириш: болаларни 6 ойгача кўкракдан эмизиш билан энг кўп даражада қамраб олишни таъминлаш; |
Йил мобайнида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
1 000,0 120,0
Ажратила-диган бюджет маблағлари доирасида |
Бажарувчилар маблағлари Ҳомийлар маблағлари
Бажарувчилар маблағлари
|
ОваБМҚББ, ИМваИАББ, РИПИАТМ, |
15 (26) |
Никоҳга кирувчи шахсларни ихтиёрий тиббий кўрикдан ўтиш билан қамраб олиш тизими сифати ва самарадорлигини қуйидаги йўллар билан ошириш: |
Йил мобайнида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
13 920,0
14,0 |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари
Бажарувчилар маблағлари |
ДПЁТББ, |
16 |
Қуйидагиларни амалга ошириш йўли билан туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш давлат дастурини амалга оширишни давом эттириш: |
Йил мобайнида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси |
2 339,7 минг АҚШ доллари
1 238,0 |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, "Соғлом авлод учун" жамғармаси маблағлари Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассаса-ларини реконструк-ция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари |
ОваБМҚББ, |
17 (28) |
Қуйидагилар:
Таркибида ҳомиладорликнинг кечиши тўғрисида тиббий маълумотларнинг тўлиқ ҳажми, шунингдек ҳомиладорлик асоратлари профилактикаси бўйича муҳим ахборот бўлган ҳомиладорликнинг ягона уй харитасининг 60,000 та нусхасини жорий этиш бўйича Наманган вилоятида тажриба лойиҳасини амалга ошириш. |
Йил мобайнида
Йил мобайнида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ЁИҲ, "Маҳалла" фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
120,0
60,0 |
Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари |
ОваБМҚББ,
|
18 (29) |
Қуйидаги йўллар билан акушер-гинекологлар ва педиатрлар малакасини мунтазам равишда ошириш: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган диагностика ва даволашнинг халқаро стандартларини ўрганиш ва амалда қўллаш; |
2016 йил II чорак
Йил мобайнида
2016-2019 йиллар
2016-2019 йиллар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги |
60,0 минг АҚШ
70,0 минг АҚШ 448,0 минг АҚШ доллари
1,14 млн АҚШ доллари |
ЮНИСЕФ
ЮНИСЕФ
KFW-банк грант маблағлари
GIZ (Германия) грантлари |
ОваБМҚББ, |
IV. Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена, ҳомиладор аёлларнинг соғлиғини сақлаш ва психофизиологик аҳволини яхшилаш, ёш оналар ва болаларни тегишли тарзда парвариш қилиш соҳасидаги ишларни кучайтириш, уларнинг овқатланиш рациони сифати ва калорияси яхшиланишини таъминлаш (масъул – М.Ф.Содиқов) |
||||||
19 |
Қуйидагиларни:
қишлоқ туманларида яшовчи 400 минг ҳомиладор аёлларни таркибида шу жумладан фолий кислотаси мавжуд бўлган умумий соғломлаштирувчи поливитаминларнинг махсус тўпламлари билан таъминлашга; институционал ва даволаш-профилактика муассасалари мижозларини витаминлар билан бойитилган сабзавотли шўрвалар билан таъминлашга йўналтирилган дастурларни амалга ошириш; |
Йил мобайнида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Ўздонмаҳсулот" АК |
2,5 млн АҚШ доллари, 119,2 минг АҚШ доллари 3346,8
129,0 минг АҚШ доллари 300 минг АҚШ доллари 250,0 минг АҚШ доллари |
Бажарувчилар маблағлари
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари
ЮНИСЕФ
"Соғлом авлод учун" жамғармаси маблағлари ЮНИСЕФ |
ОваБМҚББ,
|
20 (31) |
"Оилавий" телеканалида “Бўлғуси оналар мактаби” телекўрсатувини ҳар ҳафтада намойиш қилишни ташкил этиш. Кўрсатув давомида ёш қизлар ва ҳомиладор аёллар, тажрибали врачлар (педиатрлар, гинекологлар, терапевтлар ва бошқалар), шунингдек маданият ва спорт арбоблари иштирокида: |
Йил мобайнида |
МТРК, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги |
50,0 |
Бажарувчилар маблағлари |
ССВ Матбуот котиби, ОваБМҚББ, |
21 (32) |
Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигининг замонавий халқаро стандартларига мувофиқ, шу жумладан Тошкент тиббиёт академияси ҳузурида Диетология республика ўқув-илмий марказини ташкил этиш йўли билан соғлом овқатланиш ва диетология соҳасида ягона илмий ва амалий сиёсатни юритиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш. |
Йил мобайнида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги |
5 500,0 |
Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассаса-ларини реконструк-ция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасиг маблағлари |
МТБРББ, |
V.Ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, ёшларни, айниқса қишлоқ жойларда қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, янги спорт объектларини қуриш, ишлаб турганларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш, юқори малакали тренер кадрлар ва мураббийлар билан таъминлаш (масъул – Ш.Ю.Нишанов) |
||||||
22 |
Қуйидагиларни ташкил этиш ва ўтказиш:
Фарғона шаҳрида "Универсиада – 2016" спорт ўйинлари;
республика умумтаълим муассасалари ўртасида футбол бўйича "Камолот" кубоги республика мусобақалари;
Ёш чегарачилар" республика спорт мусобақаси. |
Йил мобайнида жадвал бўйича 2016 йил апрель-май
2016 йил II-III чораклар
2016 йил август-сентябрь |
Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги "Камолот" ЁИҲ, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Футбол федерацияси МХХнинг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, "Камолот" ЁИҲ, ЎМКҲТМ, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Маҳалла" фонди, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши |
500,0
18 400,0
150,0
200,0 |
"Ёшлик" ДФСО маблағлари
Бажарувчилар маблағлари
Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари |
ДПЁТББ, |
VII. Қиз болаларни - бўлажак оналарни - жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда вояга етказиш, уларнинг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида албатта таълим олишини, замонавий билимлар ва касб-ҳунарларга эга бўлишларини таъминлаш, уларнинг ҳаётда муносиб ўринни эгаллашларида, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланмиш мустаҳкам ҳаётий нуқтаи назарни ва мустақил фикрлашни шакллантириш (масъул – З.Ж.Муталова) |
||||||
23 |
Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчи қизлари орасида ота-оналар, психологлар, педагогларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари вакилларини жалб этган ҳолда фаолият кўрсатаётган "Ораста қизлар" тўгараклари орқали: |
Йил мобайнида |
Хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Маҳалла" фонди, "Камолот" ЁИҲ, "Оила" маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
- |
- |
ФваЎЮББ,
|
VIII. Соғлом болани шакллантиришда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада ривожлантириш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаб, илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш |
||||||
24 |
Қуйидаги йўллар билан мактабгача таълим муассасалари тармоқларини, энг аввало, қишлоқ туманларида янада ривожлантириш, шунингдек болаларни мактабда ўқитишга тайёрлаш даражасини ошириш: |
Йил мобайнида
2016 йил |
Халқ таълими, |
195 123,0
17 160,0 |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари
Ҳомийлар ва маҳаллий хокимликлар маблағлари |
СЭНББ,
|
25 |
Болалар мактабгача таълим ва бошқа тегишли муассасаларини жиҳозлаш учун сотиб олинадиган инвентарлар, мебеллар, шу жумладан ўқув, ўқув-лаборатория ускуналарига талаблар ва стандартларни ривожланган мамлакатларда тўпланган илғор тажрибани ҳисобга олган ҳолда, энг аввало, уларнинг эргономиклигини, қўллашга қулайлигини ва фойдаланишга хавфсизлигини, узоқ муддат қўллаш мумкин бўлган ва зарарсиз материалларни ва энергия жиҳатидан самарали технологияларни қўллаш нуқтаи назаридан тубдан қайта кўриб чиқиш. |
Йил мобайнида |
Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
-
|
- |
СЭНББ, |
26 |
Умумтаълим мактабларини 26,1 млн нусхадан иборат бўлган 525 номдаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш. Шу жумладан: |
2016 йил III чорак |
Халқ таълими вазирлиги, |
54 625,0 |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари- Республика мақсадли китоб фонди маблағлари –
|
СЭНББ, |
X. Дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда маҳаллий ҳокимият органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хотин-қизлар ва ёшлар бирлашмалари, фахрийлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бу ишларга жамиятда ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган кекса авлод вакилларини кенг жалб этиш (масъул – Ў.С.Исмаилов) |
||||||
27 |
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасаларининг аҳолининг барча қатламлари орасида соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, оилани мустаҳкамлаш, юксак ахлоқий-маънавий қадриятларни асраш, ёшларга соғлом турмуш тарзини сингдириш бўйича кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида “Соғлом она-соғлом бола” (3 номда) китоблар тўпламини нашр этиш ва “Оила тинчи-ҳаёт севинчи” видеофильмлар тўпламини чиқариш, уларнинг барча фуқаролар йиғинлари ва таълим муассасаларига бепул тарқатилишини таъминлаш. |
Йил мобайнида |
ЎзМАА, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ЎМКҲТМ, |
150,0 |
“Ижод” жамғармаси маблағлари, бажарувчилар маблағлари |
ФваЎЮББ, |
XI. Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан электрон ахборот воситаларининг ва Интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурининг мақсадлари ва вазифалари ҳамда Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш (масъул – Ф.Ч.Санаев) |
||||||
28 |
“Соғлом она – соғлом бола” мавзусида 50 дан ортиқ ижтимоий роликлар яратиш ва уларни ЭОАВМА аъзоси бўлган теле ва радиоканалларда, жумладан, кабель телевидениеси провайдерлари орқали камида 5 минг марта намойиш қилишни ташкил этиш. |
IV-чорак |
ЭОАВМА, |
150,0 |
Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институт-ларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари |
Матбуот котиби, Саломатлик ва тиббий статистика институти |
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2016 йил "12" февралдаги
77- сон буйруғига
2-илова
Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурининг бажарилишини таҳлил қилувчи мониторинг гуруҳи
ТАРКИБИ
Содиқов М.Ф. - ОваБМҚББ бошлиғи, мониторинг гуруҳи раҳбари
Хасанова Д.Р. - ОваБМҚББ бошлиғи ўринбосари
Хусанов А.М - ДПЁББ бошлиғи ўринбосари
Юсупалиева Г.А. - ФваЎЮББ бошлиғи ўринбосари
Турсунова Д.А. - СЭНББ бошлиғи ўринбосари
Исламова Н.А. - ОваБМҚББ бош мутахассиси
Файзуллаев Ё.Р. - ИМваИАББ бошлиғи ўринбосари
Джабриев Д.А. - ИЛАОБ бошлиғи
Норбеков А.Х. - МТБРББ бош мутахассиси
Жалолов А.Ж. - КБИБ бош мутахассиси
Cанаев Ф.Ч. - ССВ матбуот котиби
Абдуллаева Г.И. - Саломатлик институти директори ўринбосари
Абилов У.М. - ССВнинг маънавият ва маърифат бўйича бош мутахассиси
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2016 йил "12" февралдаги
77-сон буйруғига
3-илова
"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури чора-тадбирларининг жойларда
бажарилишини таъминлаш юзасидан ҳудудларга бириктирилган
Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари
РЎЙХАТИ
№ |
Ф.И.Ш. |
Лавозими |
Ҳудудлар |
1. | АлимовА.В. Хакимов Т.П. |
Соғлиқни сақлаш вазири КБИБ бошлиғи |
Тошкент шахри |
2. | Худаяров А.А. Одилова Б.Т. |
Вазирнинг биринчи ўринбосари ДПЁББ етакчи мутахассиси |
Тошкент вилояти |
3. | Тиллаев Ш.Х. ДжабриевД.А. |
Вазир ўринбосари ИЛАОБ бошлиғи |
Сурхондарё вилояти |
4. | Сайдалиев С.С. Кораев Б.Б. |
Вазир ўринбосари СЭНББ етакчи мутахассиси |
Қашқадарё вилояти |
5. | Содиков М.Ф. Хасанова Д.Р. |
ОваБМҚББ бошлиғи ОваБМҚББ бошлиғи ўринбосари |
Фарғона вилояти |
6. | Нишанов Ш.Ю. Муминов Б.И. |
ДПЁББ бошлиғи ДПЁББ бўлим бошлиғи |
Қорақалпоғистон Республикаси |
7. | Исмаилов У.С. Артиков Ж.Б. |
ФваЎЮББ бошлиғи ДПЁТББетакчи мутахассиси |
Хоразм вилояти |
8. | Туйчиев Л.Н. Исламова Н.А. |
Вазир ўринбосари ОваБМҚББ бўлим бошлиғи |
Самарқанд вилояти |
9. | Агзамов А.А. Алиходжаев Р.С. |
Назорат инспекцияси бошлиғи Назорат инспекцияси бошлиғи ўринбосари |
Бухоро вилояти |
10. | Рахимқулов Ф.А. ХакимовВ.А. |
ЛваНҚБ бошлиғи “Саломатлик-3” ЛАОҚБ директори |
Андижон вилояти |
11. | Уринбаев И.З. Тўрақулов З.А. |
ЎваЧЁТЁТМ директори ЎваЧЁТЁТМ етакчи мутахассиси |
Жиззах вилояти |
12. | Эргашев Б.Т. Фозилова Г.Ф. |
МТБРББ бошлиғи ДПЁББ етакчи мутахассиси |
Навоий вилояти |
13. | Ибодуллаев А.А.Норбеков А.Х. | СЭНББ бошлиғи МТБРББ бош мутахассиси |
Сирдарё вилояти |
14. | Хусанов А.М. Ахмаджонув А.К. |
ДПЁББ бошлиғи ўринбосари ДПЁББ етакчи мутахассиси |
Наманган вилояти |
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2016 йил "12" февралдаги
77-сон буйруғига
4-илова
"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида
Маълумот
№ |
Чора-тадбирлар номи |
Ижро муддати |
Бажарилган ишлар |
Қилинган сарф-харажатлар, млн. сўмда |
Режага нисбатан фоизда |
||||
Режа |
Амалда |
Шундан: |
|||||||
Бюджет |
Бажарувчи лар ва ҳомийлар |
ХМИ ва банк кредит лари |
|||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ҳужжат рақами: 77
Қабул қилиниш санаси: 12.02.2016