Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг тиббиёт, фармацевтик ва бошқа ходимларининг вақтинчалик штат меъёрларини татбиқ этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2015 йил 25 апрелдаги “Марказий туман (шаҳар) шифохоналарнинг койкалар фондини аниқлашнинг норматив методига босқичма-босқич ўтиш тўғрисида”ги 95-сонли қарорлари ижросини таъминлаш, соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари меҳнатини меъёрга солиш ва ташкил қилишни такомиллаштириш мақсадида
БУЮРАМАН:
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия ва меҳнат вазирликлари билан келишилган 2016 йил 16 майдаги
(06-3/456-сонли; 12-03-02/975-сонли; 11-С/П-сонли) “Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг тиббиёт, фармацевтик ва бошқа ходимларининг вақтинчалик штат меъёрлари” раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин. - Маълумот учун қабул қилинсинки, мазкур вақтинчалик штат меъёрлари Туман марказий кўптармоқли поликлиникалари тиббиёт, фармацевтик ва бошқа ходимларининг вақтинчалик штат меъёрларини ҳамда Туман (шаҳар) марказий касалхоналари, туман (шаҳар) касалхоналари тиббиёт, фармацевтик ва бошқа ходимларининг вақтинчалик штат меъёрларини ўз ичига олади.
- Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқларига:
мазкур буйруқ нусҳаси кўпайтирилиши ва соғлиқни сақлашнинг тегишли бошқарув органларига ва муассасаларига етказилишини таъминлаш;
2016 йил 1 июнгача кайта тасдиқланган штат меъёрларига мувофиқ туман марказий кўптармоқли поликлиникалар, туман (шаҳар) марказий касалхоналари, туман (шаҳар) касалхоналарининг штат жадвалларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини ва тасдиқланишини таъминлаш;
тасдиқланган штат меъёрларига ўзгартириш киритилиши муносабати билан айрим штат лавозимларининг қисқартирилиши қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминлаш вазифлари юклатилсин.
- Мазкур буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.
Вазир в.в.б. А.Худаяров
Ҳужжат рақами: 230
Қабул қилиниш санаси: 20.05.2016