Ўзбекистон Республикаси Президентиинг
2016 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентиинг айрим қарорларга ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги
2506-сонли қарори ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентиинг 2016 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентиинг айрим қарорларга ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги 2506-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентиинг 2016 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентиинг айрим қарорларга ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги 2506-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Вазирликнинг Инвестиция лойиҳаларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи (Д.А. Джабриев)га:
лойиҳани амалга ошириш гуруҳларини қайта ташкил этиш, уларнинг штат жадвалини ўзгартириш бўйича зарур тадбирларни амалга ошириш;
қайта ташкил этилган Араб координацион гуруҳи лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи зарур тажриба ва билимларга эга бўлган юқори малакали кадрлар билан бутланишини таъминлаш;
бирлашган лойиҳаларини амалга ошириш бўйича доимий мониторинг олиб боришни ташкил этиш топширилсин.
3. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари
Ш.Х. Тиллаев зиммасига юклатилсин.
Вазир А. Алимов
Киритилди:
Инвестиция лойиҳаларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Джабриев Д.А.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазир ўринбосари Тиллаев Ш.Х.
Назорат инспекцияси бошлиғи Агзамов А.А.
Моддий-техник базани ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Эргашев Б.Т.
Юридик ҳизмат бошлиғи Муҳаммадиев Р.И.
Ҳужжат рақами: 2506-сонли
Қабул қилиниш санаси: 14.03.2016