№506 30.12.15
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсатгичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари истиқбол кўрсатгичлари тўғрисида”ги ПҚ-2455-сонли Қарори ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсатгичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрларининг истиқбол кўрсатгичлари тўғрисида”ги ПҚ-2455-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсатгичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрларининг истиқбол кўрсатгичлари тўғрисида”ги ПФ-2455-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, республика тасарруфидаги тиббиёт муассасалари, илмий марказлар, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, тиббиёт олий ўқув юртлари, тиббиёт коллежлари раҳбарлари:
тасарруфидаги барча тиббиёт муассасалари ходимларини юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори мазмун-моҳияти ва унга асосан киритилган ўзгартиришлар билан таништирилишини таъминласинлар;
тиббиёт муассасаларида қарорда белгиланган барча солиқ ва тўловлар ставкаларига мувофиқ равишда ҳисоб-китоблар ва тўловларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш юзасидан тегишли тадбирларни амалга оширсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим қарорларига 2016 йил 1 январдан киритилган ўзгартиришлар га мувофиқ:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 49-сонли қарори билан тасдиқланган “Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сақлаш, эҳтиётлаш ва топшириш тартиби”нинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилиши:
“15. Метал парчалари топширувчилар билан ҳисоб-китоблар пул маблағлари билан амалга оширилади.
Бунда метал топширувчилар билан ҳисоб-китоблар топширилган метал парчалари суммаси миқдорида тайёрловчининг ўз маҳсулотлари ҳисобидан амалга оширилишига рухсат берилади (бюджет ташкилотларидан ташқари)”.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли қарори 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилиши:
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-3923-сон Фармонига мувофиқ, соғлиқни сақлаш муассасаларига берилган солиқ имтиёзлари натижасида бўшаган маблағлар тиббиёт муассасаларини замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан таъминлаш билан бир қаторда эҳтиёт қисмлар, сарфлаш материаллари ва бошқа тиббий ашёлар харид қилишга йўналтирилиши мумкин”лиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи Б.А.Хашимов ва бош ҳисобчи Х.С.Казакбаевлар:
вазирлик тизимидаги тиббиёт муассасаларининг 2016 йилга харажатлар сметаси ва штатлар жадвалларини ўз вақтида сифатли равишда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
йил давомида белгиланган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлаш чораларини кўрсинлар;
юқорида қайд этилган қарорга асосан солиқ имтиёзлари тартиби ўзгариши муносабати билан услубий ёрдам кўрсатсинлар.
5. “Узмединфо” давлат корхонаси директори М.В.Баймухамедов юқорида қайд этилган қарор ва мазкур буйруқни вазирлик сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
6. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров ва вазир ўринбосари Ш.Х.Тиллаевлар зиммаларига юклатилсин.
Вазир А.Алимов
Киритилди:
Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи Б.А.Хашимов
Келишилди:
Вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров
Вазир ўринбосари Ш.Х.Тиллаев
Назорат инспекцияси бошлиғи А.А.Агзамов
Бош ҳисобчи Х.С.Казакбаев
Юридик хизмат бошлиғи Р.И.Мухаммадиев
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 30 декабрдаги 506-сон буйруғининг
тарқатиш реестри
1. Канцелярия
2. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси
3. Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси
4. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
5. Тошкент шаҳар Соғлиқнисақлаш Бош бошқармаси
6. Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
7. Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
8. Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
9. Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10. Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
11. Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
12. Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
13. Сурхондарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
14. Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
15. Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
16. Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
17. Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
18. “Узмединфо” корхонасига
Ҳужжат рақами: №506
Қабул қилиниш санаси: 30.12.0015