Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил
21 январдаги 14-сонли “Шифокорларни мунтазам аттестациядан ўтказиш ва олий тиббиёт таълим муассасаларига қабул квоталарини белгилаш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 23 январдаги 40-К-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН:
1. Шифокорлик мутахассисликларининг тегишли йўналишлари бўйича аттестация комиссияларининг мажлисларини ўтказиш жадваллари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Республика тиббиёт муассасалари раҳбарларига:
-шифокорлик мутахассисликларининг тегишли йўналишлари бўйича аттестациядан ўтказиладиган шифокорлар ҳақида маълумотларни ва белгиланган ҳужжатларини электрон шаклда Кадрлар билан ишлаш бошқармасига (Республика ишчи органига) 2016 йил 10 март кунига тақдим этиш;
-шифокорлик мутахассисликларининг тегишли йўналишлари бўйича аттестациядан ўтказиладиган шифокорларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 январдаги 14-сонли “Шифокорларни мунтазам аттестациядан ўтказиш ва олий тиббиёт таълим муассасаларига қабул квоталарини белгилаш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан шахсан таништириб имзолатиш ва бу ҳақда Кадрлар билан ишлаш бошқармасига (Республика ишчи органига) 2016 йил 10 март кунига тақдим этиш;
-тақдим этилган ҳужжатларнинг хақиқийлиги учун шифокор ва шу тиббиёт ташкилот раҳбари шахсан жавоб бериши ҳамда аттестацияга оид ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этиш жавобгарлиги тиббиёт ташкилоти раҳбари зиммасига юклатилиши таъкидлаб ўтилсин.
3. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати бошлиғи (Ф.Ч.Санаев) ва Электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш “UZMEDINFO” Маркази (М.В.Баймухамедов)га:
-шифокорлик мутахассисликларининг тегишли йўналишлари бўйича саволнома ва тест топшириқлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштириш;
-аттестациянинг биринчи босқичи (компьютер тест синови) масофадан туриб ўтказилиши учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Маълумотлар қайта ишлаш марказига жойлаштириш ва Корпоратив тизими оркали ўтказиш учун барча шароитлар яратиш топширилсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқларига:
-шифокорлик мутахассисликларининг тегишли йўналишлари бўйича аттестациядан ўтказиладиган шифокорлар ҳақида маълумотларни ва белгиланган ҳужжатларини электрон шаклда ташкил этилган худудий ишчи органига 2016 йил 10 март кунига тақдим этиш;
-шифокорлик мутахассисликларининг тегишли йўналишлари бўйича аттестациядан ўтказиладиган шифокорларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 январдаги 14-сонли “Шифокорларни мунтазам аттестациядан ўтказиш ва олий тиббиёт таълим муассасаларига қабул квоталарини белгилаш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан шахсан таништириб имзолатиш ва бу ҳақда худудий ишчи органига 2016 йил 10 март кунига тақдим этиш топширилсин.
5. Мазкур буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.
Вазир в.в.б А.Худаяров
Киритилди:
Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Т.П. Хакимов
Келишилди:
Вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров
Вазир ўринбосари С.С.Сайдалиев
Вазир ўринбосари Л.Н.Туйчиев
Назорат инспекцияси бошлиғи А.А.Агзамов
Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ў.С.Исмаилов
Даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Ю.Нишанов
Оналик ва болаликни мухофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи М.Ф.Садыков
Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғи ввб А.А.Ибодуллаев
Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи Б.А.Хашимов
Электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш “UZMEDINFO” Маркази директори М.В.Баймухамедов
Бош юрисконсульт Р.И.Мухаммадиев
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2016 йил 19 февралдаги
№ 85-к-сонли буйруғига
илова
Шифокорлик мутахассисликларининг тегишли йўналишлари бўйича аттестация комиссияларининг мажлисларини ўтказиш жадвали
|
|
Умумий амалиёт врачи Тез тиббий ёрдам |
Ички касалликлар Кардиология, Гематология Эндокринология Пульмонология, фтизиатрия Дерматовенерология |
Педиатрия Неонатология |
Акушерлик ва гинекология
|
Хирургия, Урология Травматология ва ортопедия Нейрохирургия Анестезиология ва реаниматология Болалар жарроҳлиги Офтальмология Онкология Оториноларингология Патологик анатомия, суд-тиббий экспертиза |
Гигиена ва эпидемиология Юқумли касалликлар |
Стоматология |
Неврология Психиатрия |
Лаборатория иши Тиббий радиология Функционал диагностика |
1. |
Корақалпоғистон Республикаси |
май |
июнь | |||||||
2. |
Хоразм вилояти |
май |
июнь | |||||||
3. |
Сурхондарё вилояти |
июнь |
май |
июнь | ||||||
4. |
Кашкадарё вилояти |
июнь |
май |
июнь | ||||||
5. |
Бухоро вилояти |
май |
июнь | |||||||
6. |
Навоий вилояти |
май |
июнь | |||||||
7. |
Самарқанд вилояти |
май |
июнь | |||||||
8. |
Жиззах вилояти |
май |
июнь | |||||||
9. |
Сирдарё вилояти |
май |
июнь | |||||||
10. |
Тошкент вилояти |
май |
июнь |
июнь | ||||||
11. |
Андижон вилояти |
май |
июнь |
май | ||||||
12. |
Наманган вилояти |
май |
июнь |
май | ||||||
13. |
Фаргона вилояти |
май |
июнь |
май | ||||||
14. |
Тошкент шаҳар |
май |
июнь |
июнь | ||||||
15. |
Республика муассасалари |
май |
июнь |
Ҳужжат рақами: №85
Қабул қилиниш санаси: 19.02.2016