O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI
BUYRUG’I
2010 йил “31” 05
№161
Тошкент ш.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида аҳолига пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги
Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги ва “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари ижросини таъминлаш мақсадида
Буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида аҳолига пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бошқармалари бошлиқларига:
2.1. Ҳудудлардаги даволаш-профилактика муассасаларида пуллик тиббий хизматларни ташкил этиш ушбу буйруқнинг иловаси билан тасдиқланган Низом асосида ташкиллаштирилсин.
3. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш маркази директори (А.Агзамов):
3.1. Мазкур буйруқ билан тасдиқланган Низом талабларининг барча даволаш-профилактика муассасаларида бажарилиши доимий мониторингини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ қабул қилиниши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 6 апрелдаги 158-сонли ва 2002 йил 2 апрелдаги 140-сонли буйруқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ушбу буйруқнинг ижро назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.В.Алимов зиммасига юклатилсин.
Вазир А.И.Икрамов
Ҳужжат рақами: №161
Қабул қилиниш санаси: 31.05.2010