12.01.2016
Қабул қилиниш санаси: 12.01.2016
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 январдаги 06/1-278-сонли топшириғига асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассасаларда энергия ҳажмини қисқартириш ва энергия тежамкор технологияларни жорий қилиш бўйича тузилган чора-тадбирлари дастури (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сонли қарори ижроси юзасидан)
|
|
|
|
|
№ | Тадбирлар номи | Муддати | Масъуллар | Назорат |
1 | “Саноатгеоконтехназорат” ДИнинг ҳудудий ходимлари билан биргаликда тизимдаги барча даволаш-профилактика муассасаларда раҳбар ходимлардан иборат ишчи гуруҳларни тузиш ва даволаш-профилактика муассасалардаги иситиш қозонларини (инвентаризация) хатловдан ўтказиш. | Январь-февраль 2016 йил | Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, барча вилоят ССБ бошлиқлари | Комплекс фойдаланиш бошқармаси |
2 | Ўтказилган хатлов натижаларига асосан муассасалардаги маънавий эскирган иситиш қозонларини аниқлаган ҳолда янги замонавий тежамкор, альтернатив ёқилғи турида ишлашга мўлжалланган иситиш қозонларига алмаштириш бўйича муассасалар кесимида дастур ишлаб чиқиш. | 1 март 2016 йил | Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, барча вилоят ССБ бошлиқлари | Комплекс фойдаланиш бошқармаси |
3 | Ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган дастурларни ҳудудий мутасадди ташкилотлар билан келишувдан ўтказиб, молиявий манбаи аниқланиб, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланиб, умумлаштириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Комплекс фойдаланиш бошқармасига тақдим этиш. | 10 март 2016 йил | Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, барча вилоят ССБ бошлиқлари | Комплекс фойдаланиш бошқармаси |
4 | Муассасалардаги алмаштирилиши режалаштирилган иситиш қозонларининг ойма-ой алмаштириш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш. | 15 март 2016 йил | Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, барча вилоят ССБ бошлиқлари | Комплекс фойдаланиш бошқармаси |
5 | Алматирилиши режалаштирилган иситиш қозонларини белгиланган муддатларда ўрнатиш ишларини амалга ошириш. | 1 октябрь 2016 йил | Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, барча вилоят ССБ бошлиқлари | Комплекс фойдаланиш бошқармаси |
6 | Тизимдаги даволаш профилактика муассасалардаги мавжуд ёритиш лампаларини "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ҳудудий ходимлари билан биргаликда (инвентаризация) хатловдан ўтказиш. | Январь-февраль 2016 йил | Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, Тошкент шаҳар ССББ, вилоят ССБ бошлиқлари ва республика тасарруфидаги муассаса раҳбарлари | Комплекс фойдаланиш бошқармаси |
7 | Ўтказилган хатлов натижаларини умумлаштирган ҳолда, шунингдек уларни тежамкор (светодиод) лампаларга ойма-ой амалмаштириш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Комплекс фойдаланиш бошқармасига тақдим этиш. | 20 февраль 2016 йил | Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, Тошкент шаҳар ССББ, вилоят ССБ бошлиқлари ва республика тасарруфидаги муассаса раҳбарлари | Комплекс фойдаланиш бошқармаси |
8 | Даволаш-профилактика муассасалардаги тежамкор лампаларни алмаштирилиши бўйича мониторингини олиб бориш ва алмаштириш ишларини белгиланган муддатларда ниҳоясига етказиш. | 1 декабрь 2016 йил | Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, Тошкент шаҳар ССББ, вилоят ССБ бошлиқлари ва республика тасарруфидаги муассаса раҳбарлари | Комплекс фойдаланиш бошқармаси |
|
|
|
|
|
| ССВ КФБ бошлиғи |
| Д.Нурмухаммедов |
|
Қабул қилиниш санаси: 12.01.2016