Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 41-сон, 506-модда; 2015 й., 21-сон, 270-модда, 39-сон, 507-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон қарорига мувофиқ, давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартибини такомиллаштириш, уларни сотиш механизмлари ва тартиботлари самарадорлигини ошириш, шунингдек давлат мулки объектлари билан битишувларни амалга оширишда оммавийлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Давлат корхоналари ва муассасаларини хўжалик жамиятларига айлантириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
Давлат мулкини Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси қарорлари бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;
Давлат мулки объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 6 октябрь,
279-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига айлантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат корхоналари ва давлат муассасаларини (кейинги ўринларда давлат ташкилотлари деб аталади) акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклидаги хўжалик жамиятига айлантириш тартиботларини белгилайди.
2. Давлат ташкилотларини ўзгартириш давлат органининг, ўзгартирилаётган давлат ташкилотлари муассисларининг таклифлари, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда ташаббускорлар деб аталади) буюртманомаларига мувофиқ шакллантириладиган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (давлат ташкилотлари рўйхатлари) (кейинги ўринларда хусусийлаштириш дастури деб аталади) асосан, ушбу низомнинг 1-иловасига биноан схема бўйича амалга оширилади.
3. Давлат ташкилотини ўзгартириш муддати ва шартларини белгилаш Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) ёки унинг ҳудудий органи (кейинги ўринларда ҳудудий орган деб аталади) томонидан амалга оширилади, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса.
4. Давлат ташкилоти ўзгартирилаётган хўжалик жамияти шаклини танлаш ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини, унинг фаолияти самарадорлигини ва ишлаб чиқариш кўламларини ошириш даражасини, асосий воситалари қийматини ва ўзгартирилаётган давлат ташкилоти муассисининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
5. Давлат ташкилотини ўзгартириш натижасида ташкил этилаётган хўжалик жамиятининг муассиси, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган бўлиши мумкин.
II. Давлат ташкилотларини ўзгартириш бўйича ташаббус кўрсатиш
6. Давлат ташкилотларини ўзгартириш учун таклифлар ва буюртманомалар ташаббускорлар томонидан Давлат рақобат қўмитасига ёки ҳудудий органга берилади.
7. Давлат органининг, давлат ташкилоти муассисининг давлат ташкилотини ўзгартириш тўғрисидаги таклифига:
ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг амалдаги мулкчилик шаклини сақлаб қолиш зарурияти йўқлиги ҳақидаги биринчи раҳбар томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган хулоса;
давлат ташкилотини Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва давлат муассасалари реестрига киритилганлиги ҳақидаги гувоҳнома;
давлат ташкилоти тўғрисидаги асосий маълумотлар Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланган шакл бўйича;
нотариал тарзда тасдиқлатилган таъсис ҳужжатлари нусхалари, давлат ташкилотининг кадастр ҳужжатлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли ер участкасини бериш тўғрисидаги қарори нусхалари илова қилинади.
Давлат ташкилотини ўзгартириш таклифи билан мурожаат қилган давлат органлари ва давлат ташкилотининг муассислари, уни кўриб чиқиш учун йиғим тўламайдилар.
8. Давлат ташкилотини ўзгартириш учун буюртманома:
нодавлат юридик шахс номидан ушбу Низомнинг 2-иловасига биноан шакл бўйича раҳбар ёки муассис билан келишган ҳолда унинг томонидан бунга ваколатланган шахс томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланиши лозим;
жисмоний шахс номидан ушбу Низомнинг 3-иловасига биноан шакл бўйича ўзи ёки бунга ваколатланган шахс томонидан имзоланиши лозим.
Ўзгартириш учун буюртманомага Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида йиғим тўланганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси илова қилиниши лозим. Йиғим суммаси, буюртманомани кўриб чиқиш натижаларидан қатъи назар, ариза берувчига қайтарилмайди.
9. Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган давлат ташкилотини ўзгартириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлар мавжуд бўлмаган тақдирда буюртманомани олгандан кейин беш иш куни ичида давлат ташкилотининг муассиси ва тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига давлат ташкилоти муассисининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланиши лозим бўлган давлат ташкилотини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади.
Хулоса сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Давлат рақобат қўмитасига ёки ҳудудий органга тақдим этилади.
10. Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган давлат ташкилотини ўзгартиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади, агар:
давлат ташкилоти хусусийлаштирилмайдиган объектлар рўйхатига кирса;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш мақсадида фойдаланилишига зарурати бўлса.
11. Давлат ташкилотини ўзгартиришни рад этиш тўғрисидаги қабул қилинган қарор тўғрисидаги ахборот Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган томонидан давлат ташкилотини ўзгартириш учун буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб ўн иш куни ичида, сабаблари кўрсатилган ҳолда, ёзма шаклда ариза берувчига етказилади.
12. Давлат ташкилотини ўзгартириш учун буюртманома ҳудудий органга келиб тушган тақдирда, ўзгартиришни рад қилиш учун сабаблар бўлмаганда, ҳудудий орган буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб ўн беш иш куни ичида Давлат рақобат қўмитасига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ахборот юборади:
давлат ташкилотини ўзгартириш учун келиб тушган буюртманоманинг (таклифнинг) нусхаси;
Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланган шакл бўйича давлат ташкилотини кўздан кечириш далолатномаси, бинолар ва иншоотларнинг камида тўртта фотосуратини илова қилган ҳолда;
Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланган шакл бўйича давлат ташкилоти тўғрисидаги асосий маълумотлар;
кадастр ҳужжатлари нусхалари, шу жумладан кадастр харитаси (режаси);
давлат ташкилоти муассиси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органининг давлат ташкилотини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;
ўзгартириш мумкинлиги тўғрисидаги хулоса.
Давлат рақобат қўмитаси, зарур бўлганда, ҳудудий органдан давлат ташкилоти тўғрисидаги қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни, уларни тақдим этиш муддатини кўрсатган ҳолда сўраб олиши мумкин.
13. Давлат ташкилотини ўзгартириш учун буюртманома (таклиф) Давлат рақобат қўмитасига келиб тушган тақдирда, ўзгартиришни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, унинг сўровига кўра, ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар шакллантирилади ва ҳудудий орган томонидан ўн беш иш куни ичида тақдим этилади.
14. Давлат ташкилотида унинг тегишли объектларига оид кадастр ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли ер участкасини бериш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлмаганда, кўрсатилган ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотувдан олдинги тайёргарлик доирасида тайёрланади.
15. Давлат ташкилотларини ўзгартириш учун келиб тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида Давлат рақобат қўмитаси ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хусусийлаштириш дастурларини тасдиқлаш бўйича таклифлар киритади.
Хусусийлаштириш дастурига киритилган давлат ташкилотларининг рўйхати ҳудудлар ёки тармоқлар бўйича шакллантирилиши мумкин.
Хусусийлаштириш дастури Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра хусусийлаштириладиган давлат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига киритилади.
16. Агар давлат ташкилотини ўзгартириш учун буюртманомани (таклифни) кўриб чиқиш натижаларига кўра у хусусийлаштириш дастури лойиҳасига киритилса, Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган ёзма шаклда бу ҳақдаги тегишли ахборотни буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб бир ой муддатда ариза берувчига етказади.
III. Давлат ташкилотини ўзгартириш учун тайёрлаш
17. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган ўзгартириш учун тайёрлаш бўйича Комиссияни (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) тузади.
Комиссия таркибига Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган вакиллари билан бир қаторда:
муассис;
ўзгартирилаётган давлат ташкилоти маъмурияти ва унда меҳнат фаолиятини юритаётган ишчилар;
молия органи;
давлат солиқ хизмати органи;
хизмат кўрсатувчи банк;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ваколатли вакиллари киритилади.
Зарурат бўлганда, Комиссия таркибига бошқа мутахассислар киритилиши мумкин.
18. Комиссияни шакллантириш учун Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларга Комиссия таркибига уларни киритиш учун номзодларни тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади.
19. Ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари, сўровнома келиб тушгандан кейин уч кун муддатда ёзма равишда Давлат рақобат қўмитасига ёки ҳудудий органга Комиссия таркибига киритиш учун номзодлар ҳақидаги маълумотларни юборадилар ва келгусида уни Комиссия ишида қатнашиши учун зарур шароитлар билан таъминлайдилар.
Комиссияда ишлаш вақтида Комиссия аъзосининг асосий иш жойи бўйича иш ҳақи ва бошқа қўшимча тўловлари сақланади.
Комиссия ўз фаолиятини бевосита ўзгартирилаётган давлат ташкилотида амалга оширади. Комиссия мустақил равишда ўз ишининг регламентини тасдиқлайди. Комиссия аъзолари қабул қилаётган қарорлари учун қонун ҳужжатларига биноан жавобгар бўладилар.
20. Комиссия фаолиятига раҳбарликни ва унинг ишини ташкиллаштиришни Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган томонидан ўз ходимлари орасидан тайинланадиган Комиссия раиси амалга оширади.
Комиссия раиси ўз ваколатлари доираси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Комиссия аъзоларига, ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг мансабдор шахсларига Комиссия фаолияти масалалари бўйича топшириқлар бериш;
Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга Комиссия иши регламентини сурункали бузаётган айрим Комиссия аъзоларини, уларни тегишли равишда алмаштирган ҳолда Комиссия таркибидан чиқариш масалаларини кўриб чиқиш учун киритади.
21. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми, шу жумладан Комиссия раиси қатнашган тақдирда ҳуқуқий ваколатга эга ҳисобланади. Комиссия қарорлари унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади. Овоз бериш очиқ усулда ўтказилади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Овозлар тенг бўлганда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Комиссия қарорининг қабул қилинишига рози бўлмаган Комиссия аъзоси ўз мулоҳазасини ёзма равишда баён қилиш ва уни Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органига юбориш ҳуқуқига эга.
22. Давлат корхонасини ўзгартиришга тайёрлаш бўйича Комиссия томонидан амалга ошириладиган ишлар қуйидагилардан иборат бўлади:
моддий ва номоддий активлар таркибини аниқлаш;
ўзгартирилаётган давлат корхонасининг мол-мулклари сақланишини таъминлаш чораларини белгилаш;
давлат ташкилотини ўзгартириш пайтига қадар ижро этилмаган мажбуриятларни аниқлаш ва бу ҳақда ахборот тайёрлаш;
Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича давлат ташкилоти ўзгартирилишини ўтказиш муддатлари ва янги вужудга келган хўжалик жамиятининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини кўрсатган ҳолда давлат корхонасини ўзгартириш режасини тузиш;
янги вужудга келган хўжалик жамиятининг таъсис ҳужжатлари тайёрланишини ташкил қилиш;
бошқа масалаларни ҳал этиш.
23. Ўзгартирилаётган давлат корхонасининг мол-мулкини ва молиявий мажбуриятларини хатловдан ўтказиш Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ амалга оширилади.
24. Хатловдан ўтказиш оралиқ баланс тузилган сана бўйича ўтказилади, бунда баланснинг ҳар бир қатори тегишли хатлов рўйхати билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Ўтказилган хатлов якунларига кўра ушбу Низомнинг 4 — 9-иловаларига биноан шакллар бўйича хатловдан ўтказиш далолатномалари тузилади ҳамда Комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
25. Иш якунлари бўйича Комиссия томонидан Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга:
хатловдан ўтказиш комиссиясини тузиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;
Комиссия мажлисларининг баённомалари;
Комиссия аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномалари;
ўзгартирилаётган давлат корхонасининг кадастр ҳужжатлари нусхалари, шу жумладан кадастр харитаси (режаси) ва бошқа ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлганда);
ер участкасига, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;
молиявий (оралиқ) ҳисобот, аудиторлик ҳисоботи билан;
дебиторлик ва кредиторлик, шу жумладан кечиктирилган қарздорликларнинг расшифровкаси (ёйиб кўрсатилган ҳолати);
давлат ташкилотига нисбатан мавжуд қўшимча юкламалар ёки чеклашлар тўғрисида ахборот;
давлат ташкилоти тўғрисидаги асосий маълумотлар — Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланган шакл бўйича;
давлат ташкилотини ўзгартириш бўйича чора-тадбирлар режаси, янги вужудга келган хўжалик жамиятининг таъсис ҳужжатлари лойиҳаларини илова қилган ҳолда;
зарурат бўлганда давлат ташкилотининг мулкий мажмуасини реструктуризация қилиш ёхуд монополияга қарши қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда давлат ташкилотини бошқа усулда (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш) қайта ташкил этиш бўйича таклиф тақдим этилади.
26. Фуқаролик муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молиқ объектлари, архив ҳужжатлари, моддий маданий мерос объектлари ва интеллектуал мулк объектлари, қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат сирига тааллуқли ҳужжатлари мавжуд бўлган давлат ташкилоти ўзгартирилган тақдирда, Комиссия томонидан ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча тарзда мазкур объектлар ва мулк ҳақидаги тегишли ахборот ва улардан келгусида фойдаланиш, шунингдек сафарбарлик топшириқларини бажариш бўйича таклиф тақдим этилади.
27. Ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг хусусийлаштирилмайдиган мол-мулки, агар қонун ҳужжатларида бошқа қоида белгиланмаган бўлса, янги вужудга келган хўжалик жамиятига ундан келгусида ўз вазифасига мувофиқ фойдаланиш шарти билан бепул фойдаланишга берилади.
28. Комиссия томонидан материаллар ва ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин етти иш кундан кам бўлмаган муддатда Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган:
тайёрланган материаллар ва ҳужжатларда жиддий камчиликлар бўлганда уларни қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда ва уларни такрорий тақдим этишнинг улар қайтарилган пайтдан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатини белгилаган ҳолда пухталаштириш учун Комиссияга қайтаради. Агар Комиссия томонидан материаллар ва ҳужжатларни қайта тақдим этишда қайд қилинган камчиликлар бартараф этилмаган (ёки тўлиқ бартараф этилмаган) бўлса, Комиссия тарқатиб юборилади ва янгиси тайинланади;
тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 25 ва 26-бандларига мувофиқ бўлганда давлат ташкилотини ўзгартириш режасини тасдиқлайди, баҳоловчи ташкилот билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартирилаётган давлат ташкилотини баҳолашдан ўтказиш учун шартнома тузади.
29. Комиссия ишининг умумий муддати у ташкил этилган пайтдан бошлаб икки ойдан ошмаслиги лозим. Давлат рақобат қўмитасининг ёки ҳудудий органнинг қарори билан Комиссиянинг иш муддати бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
30. Янги вужудга келган хўжалик жамиятининг хусусийлаштиришдан кейинги барқарор фаолият юритиши ва молиявий-иқтисодий ҳолатини таъминлаш, асосий ишлаб чиқаришга жалб қилинмаган мулк ва асбоб-ускуналарни қисқартириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ва унинг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлатга тегишли сотилаётган акциялари (улушлари) ликвидлилигини ошириш мақсадида Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган билан тузиладиган шартномалар асосида, ихтисослаштирилган молиявий, техник ва бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини мустақил маслаҳатчилар сифатида жалб қилган ҳолда, ўзгартирилаётган давлат ташкилотини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашдан ўтказиш мумкин.
Давлат ташкилотини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашдан ўтказиш тўғрисидаги қарор ўзгартирилаётган давлат ташкилоти тузилмасига кирадиган (давлат ташкилотининг муассиси бўлган) тегишли давлат органи билан келишилган ҳолда Давлат рақобат қўмитаси ҳайъати томонидан қабул қилинади. Бунда иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари давлат ташкилотларини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашдан ўтказиш тўғрисидаги қарор Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан қабул қилинади.
31. Хусусийлаштириш дастури тасдиқланган пайтдан бошлаб ва давлат ташкилотларини ўзгартириш жараёни охирига етказилгунга қадар:
унинг муассислари томонидан давлат ташкилотини қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш) ва тугатишни (белгиланган тартибда банкротлик таомилларини ўтказиш бундан мустасно) амалга ошириш;
ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг ўзининг тезкор бошқарув ҳуқуқида бўлган асосий фондларини бегоналаштириш, ҳисобдан чиқариш, гаровга бериш, юридик шахсларнинг устав фондларига киритиш ёки бошқача тарзда тасарруф этиш тақиқланади.
IV. Давлат ташкилотини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқни қабул қилиш ва ижро этиш
32. Давлат рақобат қўмитаси хусусийлаштириш дастурларида белгиланган шартлар ва муддатларда ўзгартиришни амалга оширувчи органни (Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органни) белгилайди.
33. Ўзгартирилаётган давлат ташкилотини баҳолаш бўйича ҳисобот ва Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган давлат ташкилотини ўзгартириш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
Давлат ташкилоти акциядорлик жамиятига айлантирилаётганда бир вақтнинг ўзида буйруқ билан қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ тайёрланган унинг устави, устав фонди миқдори ва акциялар эмиссияси проспекти тасдиқланади.
Давлат ташкилоти масъулияти чекланган жамиятга айлантирилаётганда буйруқ билан бир вақтнинг ўзида унинг устави, устав фонди (устав капитали) миқдори ва устав фондидаги давлат ихтиёрида қоладиган ва инвесторларга сотиладиган улушлар тасдиқланади.
34. Давлат ташкилотини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқ, ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг устави, акция эмиссияси проспекти Давлат рақобат қўмитасининг ёки ҳудудий органнинг ваколатли раҳбари томонидан имзоланади (тасдиқланади), қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тарқатилади ва сақланади.
35. Давлат ташкилотини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқда янги вужудга келган хўжалик жамиятининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ижро қилишнинг аниқ муддатлари ва масъул шахслар кўрсатилади.
Бунда янги вужудга келган хўжалик жамиятини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг раҳбарига юкланади.
36. Ушбу Низомга мувофиқ давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатга олиш йиғимлари ва бошқа тўловлар ундирилмайди.
37. Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган уч иш куни ичида Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади):
давлат ташкилотини акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисидаги буйруқни;
ташкил этилган акциядорлик жамияти акциялари эмиссияси проспектини юборади.
Акциялар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ташкил этилган акциядорлик жамияти ижро этувчи органи томонидан ҳужжатлар тўплами белгиланган тартибда шакллантирилади ва Марказга юборилади.
38. Янги вужудга келган акциядорлик жамияти шаклидаги хўжалик жамиятининг акциялари чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш Марказ томонидан бепул амалга оширилади.
39. Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси давлат рўйхатидан ўтказилган акциялар чиқарилишини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда ҳисобга қўйилишини амалга оширади.
40. Давлат ташкилотини хўжалик жамиятига айлантириш тўғрисидаги ахборот Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган томонидан давлат ташкилотини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқ имзоланган санадан бошлаб ўттиз кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
41. Янги вужудга келган хўжалик жамиятининг бошқарув органларини сайлаш (тайинлаш) у давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўн кун ичида амалга оширилади.
Ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг бошқарув органлари улар қайта сайлангунга қадар фаолиятини давом эттирадилар.
42. Янги вужудга келган хўжалик жамияти давлат ташкилотининг ўзгартириш пайтида мавжуд бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларининг (шу жумладан унинг ходимлари учун ижтимоий кафолатларнинг) ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
V. Давлат ташкилотларини ўзгартиришда келишувлар тузиш
43. Давлат ташкилотларини ўзгартиришда Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган ва янги вужудга келган хўжалик жамиятининг ижро этувчи органи раҳбари ўртасида муайян мажбуриятларни бажариш тўғрисида келишув тузилиши мумкин.
44. Муайян муддат мобайнида қуйидаги мажбуриятларни бажариш ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги келишувнинг шартлари бўлиши мумкин:
янги вужудга келган хўжалик жамиятининг муайян фаолият соҳасини сақлаш;
иш ўринлари сонини сақлаш ёки кўпайтириш;
янги вужудга келган хўжалик жамияти ходимларининг меҳнат шароитларини ва ижтимоий-маиший таъминотини яхшилаш;
экологик хавфсизликни таъминлаш чораларини амалга ошириш;
фуқаролик муҳофазаси, сафарбарлик, ижтимоий ва табиатни муҳофаза қилиш аҳамиятига молик объектлар ҳамда мол-мулкни асраш ва сақлаш.
Ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги келишувда янги вужудга келган хўжалик жамиятининг мулкни тасарруф этиш ҳуқуқига таъсир ўтказувчи белгиланган қўшимча юкламалар ва чеклашлар ҳамда қуйидаги тарзда уларга риоя қилишнинг шартлари акс эттирилади:
янги вужудга келган хўжалик жамиятига ўзгартириш натижасида ҳуқуқи ўтган ер участкасининг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартиришга тақиқ;
тўсиқсиз фойдаланиш, ўтиш, ўтиб кетиш, чегара, геодезия ва бошқа белгиларни жойлаштириш имконияти, электр энергияси узатиш, алоқа линияларини ва қувурларни, сув таъминоти, канализация ва мелиорация тизимларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш мажбурияти;
табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа қўшимча юкламалар ва чеклашлар.
45. Келишув шартларининг бажарилишини назорат ва мониторинг қилиш Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган томонидан амалга оширилади.
VI. Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерини бериш тартиби
46. Ўзгартирилган давлат ташкилотининг мулкига бўлган мулк ҳуқуқи янги вужудга келган хўжалик жамият томонидан ушбу Низомнинг 10-иловасига биноан шакл бўйича Давлат рақобат қўмитаси томонидан бериладиган мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери олинган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг бланкаси махсус қоғозда тайёрланади, тартиб рақамига эга бўлади ва қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади.
47. Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери янги вужудга келган хўжалик жамиятига ушбу жамият бошқарув органлари шакллантирилгандан сўнг ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда берилади.
48. Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери берилганлиги учун давлат божи ундирилмайди.
49. Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери йўқолганда тегишли аризага асосан икки ҳафта ичида унинг дубликати берилади.
Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг дубликати берилгани учун ариза берувчи томонидан давлат ордерининг дубликатини бериш пайтида белгиланган энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида давлат божи тўланади.
VII. Давлат ташкилотларини ўзгартириш орқали ташкил этилган хўжалик жамиятларининг давлат акцияларини (улушларини) сотиш
50. Давлат ташкилотларини ўзгартириш орқали ташкил этилган акциядорлик жамиятларининг давлат акцияларини сотиш Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
51. Давлат ташкилотларини ўзгартириш орқали ташкил этилган масъулияти чекланган жамиятларнинг давлат улушларини сотиш Масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
VIII. Якунловчи қоида
52. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига айлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Давлат корхоналари ва муассасаларини хўжалик жамиятларига айлантириш
СХЕМАСИ
Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига айлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Рўйхатдан ўтказиш № ________
__________________________________________________
(Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи)
________ й. «____» _________________
Давлат корхонасини (давлат муассасасини) ўзгартириш учун
БУЮРТМАНОМА
______________________________________________________________________ни
(давлат корхонасининг (давлат муассасасининг) номи
ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.
Жойлашган манзили:
___________________________________
(манзили, телефони, факси)
________________________________________________________________________
Муассис:
________________________________________________________________________
Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар:
________________________________________________________________________
(нодавлат юридик шахснинг номи)
________________________________________________________________________
(манзили, телефони, факси)
________________________________________________________________________
(рўйхат рақами ва давлат рўйхатидан ўтказилган санаси)
________________________________________________________________________
(ташкилий-ҳуқуқий шакли)
________________________________________________________________________
(устав фондидаги давлат улуши — фоизларда, мавжуд бўлганда)
Буюртманомани имзолашга вакил қилинган шахс
________________________________________________________________________
(Ф.И.О., лавозими)
(имзо)
М.Ў.
__________ йил «___» _______________
Изоҳ: Ҳужжатни тўлдиришда тузатишга ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.
Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига айлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Рўйхатдан ўтказиш № ________
__________________________________________________
(Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи)
________ й. «____» _________________
Давлат корхонасини (давлат муассасасини) ўзгартириш учун
БУЮРТМАНОМА
______________________________________________________________________ни
(давлат корхонасининг (давлат муассасасининг) номи
ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.
Жойлашган манзили:
___________________________________
(манзили, телефони, факси)
________________________________________________________________________
Муассис:
________________________________________________________________________
Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар:
________________________________________________________________________
(жисмоний шахснинг Ф.И.О.)
________________________________________________________________________
(манзили, телефони, факси)
________________________________________________________________________
(паспорт серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)
(имзо)
__________ йил «___» _______________
Изоҳ: Ҳужжатни тўлдиришда тузатишга ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.
Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига айлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
__________________________________________________нинг
(давлат корхонасининг (давлат муассасасининг) номи))
асосий фондларини хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ й «___» _____________ҳолати бўйича
т/р
Инв.
№
Хатлов объектининг
номи, техник тавсифи
Қурилган йили ёки фойдаланишга
топширилган санаси, ойи ва йили
Сони
Баланс қиймати,
(минг сўм)
Эскириши
Қолдиқ қиймати, минг сўм
Қурилиш майдони,
кв.м. *
Изоҳ
минг сўм
фоиз
* Бинолар ва иншоотлар бўйича.
Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига айлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
__________________________________________________нинг
(давлат корхонасининг (давлат муассасасининг) номи))
хатловдан ўтказиш давомида аниқланган, ўзгартирилаётган давлат корхонасининг (давлат муассасасининг) устав фондига киритилмаган асосий фондлари
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Инв.
Хатлов объектининг
номи, техник тавсифи
Қурилган йили ёки фойдаланишга
топширилган санаси, ойи ва йили
Сони
Баланс қиймати,
(минг сўм)
Эскириши
Қолдиқ қиймати,
минг сўм
Қурилиш майдони,
кв.м. *
Изоҳ
минг сўм
фоиз
* Бинолар ва иншоотлар бўйича.
Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига айлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
__________________________________________________нинг
(давлат корхонасининг (давлат муассасасининг) номи))
ижтимоий инфратузилма ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш объектларини хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Инв.
Хатлов объектининг
номи, техник тавсифи
Қурилган йили ёки фойдаланишга
топширилган санаси, ой ва йил
Сони
Баланс қиймати,
(минг сўм)
Эскириши
Қолдиқ қиймати,
минг сўм
Қурилиш майдони,
кв.м. *
Изоҳ
минг сўм
фоиз
* Бинолар ва иншоотлар бўйича.
Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига айлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
___________________________________________________________________нинг
(давлат корхонасининг (давлат муассасасининг) номи)
тугалланмаган қурилишини хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
Йил
Харажатлар ҳажми минг руб,
сўм-купон, сўм.
Асос (бажарилган ишлар
далолатномаси, рақами ва санаси)
Изоҳ
ЖАМИ:
Комиссия раиси
Комиссия аъзолари
Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига айлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
__________________________________________________нинг
(давлат корхонасининг (давлат муассасасининг) номи))
ўрнатилмаган асбоб-ускуналарини хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Инв.
№
Хатлов объектининг номи,
техник тавсифи
Ишлаб чиқарилган
йили
Сони
Баланс қиймати,
минг сўм
Изоҳ
Комиссия раиси
Комиссия аъзолари
Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига айлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
____________________________________________________________________________________
ер участкасини (ер участкаси, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқлар)
хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Табиий ресурсларнинг номи
Объектнинг
жойлашган ўрни
Табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқни
тасдиқловчи давлат далолатномаси
Кадастр рақами
Ер участкасининг
умумий майдони
ҳужжат бўйича
ҳақиқатда
1.
Ер участкаси
2.
Ер ости бойликлари
3.
Бошқа табиий ресурслар
а)
б)
в)
Комиссия раиси
Комиссия аъзолари
Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига айлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
ТИТУЛ ВАРАҒИ
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
МУЛКИЙ ҲУҚУҚНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ
(Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи фонида олтин рангли босма ҳарфлар билан ёзилади)
---------------------------------------------------------------------------------------------------
ОРДЕРНИНГ БИРИНЧИ ИЧКИ ТОМОНИ
МУЛКИЙ ҲУҚУҚНИ ТАСДИҚЛОВЧИ
ДАВЛАТ ОРДЕРИ
№ ________
______________________________________________________________________ га
(нодавлат юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)
Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи) __________________________________________
паспорт серияси ______ рақами _________ ким томонидан ва қачон берилган ________
_______________________________________________________________
(жисмоний шахслар учун)
Банк ҳисобварағи ва банк бўлинмаси __________________________________________
(нодавлат юридик шахс — ариза берувчи учун)
қийматидаги _____________________________________________________________
(сумма сўз билан)
_________________________________________ мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи берилди.
(хусусийлаштирилган давлат мулкининг номи)
Мазкур ордер ____________________________________________________________
(ушбу ордерни берган давлат органининг номи)
_________________________________________________________га асосан берилди.
(ордерни бериш асоси)
_____ йил «__» _________ да _____-сон ўзаро мажбуриятлар тўғрисида битим тузилди:
Ордер берилган ва рўйхатдан ўтказилган сана ___________________________________
Қўмита раиси (раисининг биринчи
ўринбосари)
(ҳудудий орган бошлиғи) ___________________ ______________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
М.Ў.--------------------------------------------------------------------------------------------------------
ОРДЕРНИНГ ИККИНЧИ ИЧКИ ТОМОНИ
Эҳтимоли бўлган ўзгаришлар ҳақидаги қайдлар
_______________________________________________________________
(фақат ордер берган давлат органи томонидан киритилади)
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига
2-ИЛОВА
Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат мулкида бўлган акцияларни (кейинги ўринларда давлат акциялари деб аталади) нодавлат юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга хусусийлаштириш тартибида сотиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомнинг амал қилиши:
давлат акцияларини суднинг қарори асосида;
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналардаги давлат акцияларини «ноль» харид қиймати бўйича сотишда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 майдаги 137-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошиларга алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 270-модда)
2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат акциялари савдоси (кейинги ўринларда савдолар деб аталади) — фонд биржаси, фонд бўлимларини ташкил қилган валюта биржалари, тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан ёки сотувчи томонидан ташкил этиладиган давлат акцияларини сотиш бўйича савдолар;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда)
биржа битими — биржа томонидан савдонинг қайд этилган натижаси бўйича тузилган давлат акцияларининг фонд биржаси, фонд бўлимларини ташкил қилган бошқа биржалар (кейинги ўринларда биржа деб аталади) томонидан рўйхатдан ўтказилган олди-сотди шартномаси;
давлат акцияларининг биржа савдолари (кейинги ўринларда биржа савдолари деб аталади) — биржа савдоси қоидаларига ва ушбу Низомга мувофиқ биржа томонидан ташкил этиладиган давлат акцияларининг савдолари;
давлат акцияларининг биржадан ташқари савдолари (кейинги ўринларда биржадан ташқари савдолар деб аталади) — ташкилотчиси сотувчи ёхуд тегишли қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахс ҳисобланган, қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари тизимида танлов асосида ёки тўғридан-тўғри музокаралар орқали амалга ошириладиган давлат акциялари савдолари;
сотиб олиш тўлови — сотиб олинаётган давлат акциялари учун харидор томонидан миллий ва (ёки) эркин муомаладаги валюта (ЭМВ)да тўланадиган пул маблағлари;
Давлат тендер комиссияси — давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссияси;
эмитент — устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамияти;
инвестициявий мажбуриятлар — давлат акцияларини сотиб олишда харидор томонидан акциядорлик жамиятига (эмитентга) инвестицияларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
ижтимоий мажбуриятлар — давлат акцияларини сотиб олишда харидор томонидан қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
танлов — танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали харидорни аниқлаш бўйича савдо шакли. Танловлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин;
очиқ танлов — танловнинг давлат акцияларини сотиб олиш ва танлов шартларини бажариш нияти тўғрисида ариза берган ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган тури;
ёпиқ танлов — танловнинг танлов ҳужжатлари билан белгиланган мезонларга мувофиқ махсус таклиф қилинган шахслар қатнашиши мумкин бўлган тури;
танлов ҳужжатлари — танлов шартлари, танловни ўтказиш тартиби, танлов таклифлари, ахборот меморандуми, харидорга (қатнашчига) нисбатан мезонларни (талабларни) белгиловчи ҳужжатларни ўз ичига олувчи ҳужжатлар тўплами;
танлов шартлари — танловни ўтказиш тартиби, ўтказиш жойи, таклифнинг нархи, давлат акцияларининг сони ва миқдори, савдо қатнашчиларига қўйиладиган қўшимча юкламалар, инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятлар, шунингдек бошқа масалалар бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган шартлар;
ахборот меморандуми — акциядорлик жамиятининг ҳисобот санасидаги ҳолати бўйича тижорий, ташкилий ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги дастлабки ахборотидан иборат бўлган ҳужжат;
танлов таклифи — танлов ҳужжатларида белгиланадиган шартларда шартнома тузиш таклифи;
лот — биржа савдоларига қўйилаётган ва биржадан ташқари савдолар тизимидаги бир пакетдаги давлат акцияларининг миқдорий ўлчов бирлиги;
бошланғич нарх — давлат акцияларини савдоларга қўйиш учун сотувчи томонидан белгиланган нарх;
давлат акцияларининг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси (кейинги ўринларда биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси деб аталади) — сотувчи ёхуд қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга бўлган ва биржадан ташқари савдолар тизимида танлов ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали давлат акцияларининг савдоларини ташкил қилаётган юридик шахс;
биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар — биржа, сотувчининг (харидорнинг) воситачиси, Марказий депозитарий;
(2-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда)
сотувчи — Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) ёки унинг ҳудудий органи (кейинги ўринларда ҳудудий орган деб аталади);
қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари тизими (БТСТ) — қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга бўлган қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиси (кейинги ўринларда БТСТ ташкилотчиси деб аталади) томонидан ташкил этилган, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга оид буюртманомаларни тўплаш ва қаноатлантиришни таъминлайдиган қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари электрон тизими;
сотувчининг (харидорнинг, қатнашчининг) воситачиси — қимматли қоғозлар бозорида инвестицион воситачи сифатидаги профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган, сотувчи (харидор) номидан ваколат берилган, шартномага асосан биржа савдоларида ва БТСТда давлат акцияларини сотиш чоғида воситачи бўладиган юридик шахс;
талабгор — таклиф этилган ёки бошқа шартларда танловда ёки тўғридан-тўғри музокараларда ўзининг қатнашиш нияти тўғрисида ариза берган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти) ёки унинг ваколатли вакили;
қатнашчи — танловда қатнашишга киритилган талабгор ёки унинг ваколатли вакили, ёхуд БТСТда рўйхатдан ўтказилган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);
харидор — сотувчи билан қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат акцияларининг олди-сотди шартномасини тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);
ваколатли вакил — қатнашчи ёки талабгор томонидан ишончномага асосан танловда ёки тўғридан-тўғри музокараларда қатнашиш учун ваколат берилган шахс;
тўғридан-тўғри музокаралар — сотувчи томонидан эълон қилинган оферта қилишга таклифлар натижаларига кўра харидорни аниқлаш бўйича музокаралар.
3. Давлат акцияларини сотиш сотувчи томонидан давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг ёки эмитентнинг таклифларига, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига мувофиқ шакллантирилган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (давлат улуши сотиладиган эмитентларнинг рўйхатига) (кейинги ўринларда хусусийлаштириш дастурлари деб аталади) асосан ушбу Низомнинг 1-иловасига биноан схема бўйича амалга оширилади.
Савдоларда турган, илгари қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ сотилаётган давлат акциялари мазкур давлат акцияларини сотиш муддати узайтирилганда савдолардан олинмайди.
4. Давлат акцияларини сотиш биржа ва биржадан ташқари савдоларда амалга оширилади.
Эмитент устав фондининг 10 фоизидан ошмайдиган давлат акциялари БТСТ савдоларига чиқарилади. Бунда савдога чиқарилаётган давлат акцияларининг ялпи номинал қиймати сотувчининг давлат акцияларини БТСТ савдоларига қўйиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган санадаги ҳолатига белгиланган энг кам иш ҳақининг 5000 бараваридан ошмаслиги лозим. Мазкур сумма ошиб кетган тақдирда, шунингдек агар давлат акциялари эмитент устав фондининг 10 фоизидан кўпроқни ташкил этса, савдога қўйиш биржа савдоларида амалга оширилади.
5. Давлат акцияларини биржа савдоларига ва БТСТ савдоларига қўйиш миқдорлари сотувчининг буйруғи билан белгиланадиган лотларда амалга оширилади.
6. Биржа савдоларига ва БТСТ савдоларига чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга буюртманома бўлмаган тақдирда бир ойга 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади.
7. Давлат акцияларини инвестициявий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан сотиш давлат акциялари эмитент устав фондининг 50 фоизидан ошганда танловда амалга оширилади, танлов бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган тақдирда эса — тўғридан-тўғри музокаралар орқали амалга оширилади.
8. Давлат акцияларини Ўзбекистон Республикасининг резидентларига сотиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари давлат акцияларини эркин муомаладаги валюта (ЭМВ)да ёки Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида сотиб олишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги (кейинги ўринларда ҲККП деб аталади) ва «Халқ истеъмол товарлари билан савдо қилиш республика кўргазма-ярмарка савдо маркази» ЁАЖдаги ўзларининг махсус ҳисоб рақамларидаги, республиканинг ваколатли банкларида очилган хорижий банкларнинг «лоро» вакиллик ҳисоб рақамларидаги миллий валютадаги маблағлардан давлат акцияларини сотиб олиш учун фойдаланишлари мумкин.
9. Давлат акцияларини биржа ва биржадан ташқари савдоларга қўйиш сотувчи ёки сотувчининг воситачиси томонидан сотувчининг буйруғи ва (ёки) улар ўртасидаги шартномага асосан амалга оширилади.
10. Сотувчининг буйруғида:
сотиладиган давлат акцияларининг номи ва сони;
лот миқдори;
савдолар ташкилотчисининг номи;
бошланғич нарх (Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида);
давлат акцияларини сотиш муддати ва усуллари (биржа ёки биржадан ташқари савдолар, шунингдек ушбу Низомнинг 6-бандига биноан чегирмаларни қўллаш механизми) кўрсатилади.
Буйруқда бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
11. Давлат акциялари сотувидан тушган пул маблағлари Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига ўтказилади, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, белгиланган тартибда тақсимланади.
12. Давлат акцияларининг алоҳида ҳисоби Қимматли қоғозларнинг депозитарийси (кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб аталади) томонидан юритилади.
Марказий депозитарий ҳар ойда ҳар ойнинг бешинчи санасигача Давлат рақобат қўмитасига ҳисоби юритилаётган давлат акциялари тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
13. Буйруқ қабул қилингандан ва давлат акцияларини биржа ва биржадан ташқари савдоларга қўйилиши ҳақидаги эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилгандан кейин мазкур акциялар қайта баҳоланмайди.
II. Давлат акцияларини сотиш юзасидан ташаббус кўрсатиш
14. Давлат акцияларини сотиш юзасидан давлат органи, хўжалик бошқаруви органи, эмитент, нодавлат юридик ёки жисмоний шахс томонидан Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга тегишли равишда таклифлар ёки буюртманомалар бериш йўли билан ташаббус кўрсатилиши мумкин.
15. Давлат органининг, хўжалик бошқаруви органининг ёки эмитентнинг давлат акциялари сотиш тўғрисидаги таклифига:
давлат органи, хўжалик бошқаруви органи ёки эмитентнинг биринчи раҳбари томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган сотишга тавсия этилаётган давлат акцияларини сақлаб қолиш зарурати мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса;
эмитент тўғрисидаги маълумотлар — Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланган шакл бўйича;
эмитентнинг таъсис ҳужжатлари нусхаси илова қилинади.
Давлат акцияларини сотиш тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилган давлат органлари, хўжалик бошқаруви органи ёки эмитент уни кўриб чиқиш учун йиғим тўламайдилар.
16. Давлат акцияларини сотиш учун буюртманома:
нодавлат юридик шахс номидан ушбу Низомнинг 2-иловасига биноан шакл бўйича раҳбар ёки унинг томонидан бунга ваколат берилган шахс томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланиши лозим;
жисмоний шахс номидан ушбу Низомнинг 3-иловасига биноан шакл бўйича ўзи ёки бунга ваколат берилган шахс томонидан имзоланиши лозим.
Давлат акцияларини сотиш учун буюртманомага Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида йиғим тўлаганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси илова қилиниши лозим. Йиғим суммаси, кўриб чиқиш натижаларидан қатъи назар, ариза берувчига қайтарилмайди.
17. Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган давлат акцияларини сотиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлар мавжуд бўлмаган тақдирда давлат акцияларини сотиш учун буюртманомани олгандан кейин беш иш куни ичида тегишли давлат органига ёки хўжалик бошқаруви органига уларни сотишнинг мақсадга мувофиқлилиги тўғрисидаги хулосани тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади.
Давлат органининг ёки хўжалик бошқаруви органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган хулоса сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Давлат рақобат қўмитасига ёки ҳудудий органга тақдим этилади.
Давлат акцияларини сақлаб қолишга эҳтиёж бўлган тақдирда Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган давлат акцияларини сотиш учун буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб ўн иш куни ичида мазкур давлат акцияларининг хусусийлаштирилиши рад этилганлиги ҳақида ариза берувчига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ахборот беради.
18. Давлат акцияларини сотиш учун буюртманома (таклиф) ҳудудий органга келиб тушган тақдирда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, ҳудудий орган давлат акцияларини сотиш учун буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб ўн беш иш куни ичида Давлат рақобат қўмитасига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ахборот юборади:
эмитентнинг нотариал тарзда тасдиқлатилган таъсис ҳужжатлари нусхалари;
эмитентнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхалари;
эмитентнинг тегишли объектлари кадастр ҳужжатлари нусхалари;
биринчи раҳбар томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган охирги уч йил учун молиявий ҳисоботлар (1 ва 2-шакллар) нусхалари;
давлат улуши бўйича охирги уч йил ичида ҳисобланган ва тўланган (ёки тўланмаган) дивидендлар суммаси тўғрисидаги маълумотлар;
жамият устав фондидаги давлат улушига ҳақиқий активларнинг (1 январдаги ҳолатига кўра ҳар йиллик қайта баҳолашдан кейинги) нисбати тўғрисидаги ахборот;
сотиш мумкинлиги тўғрисидаги хулоса.
Давлат рақобат қўмитаси, зарур бўлганда, ҳудудий органдан эмитент тўғрисидаги қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни, уларни тақдим этиш муддатини кўрсатган ҳолда сўраб олиши мумкин.
19. Давлат акцияларини сотиш учун буюртманома (таклиф) Давлат рақобат қўмитасига тушган тақдирда, сотишни рад қилиш учун сабаблар бўлмаганда, унинг сўровига кўра, ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ҳужжатлар шакллантирилади ва ҳудудий орган томонидан ўн беш иш куни ичида тақдим этилади.
20. Эмитентда унинг тегишли объектларига оид кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда мазкур ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотувдан олдинги тайёргарлик доирасида тайёрланади.
21. Давлат акцияларини сотиш учун тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида Давлат рақобат қўмитаси ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хусусийлаштириш дастурларини тасдиқлаш бўйича таклифлар киритади.
Хусусийлаштириш дастурига киритилган устав фондидаги давлат улуши сотишга таклиф этилаётган эмитентларнинг рўйхати ҳудудлар ёки тармоқлар бўйича шакллантирилиши мумкин.
Хусусийлаштириш дастури Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Устав фондидаги давлат улуши Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра сотиладиган эмитентлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига киритилади.
22. Агар давлат акцияларини сотиш учун буюртманомани (таклифни) кўриб чиқиш натижаларига кўра у хусусийлаштириш дастури лойиҳасига киритилса Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган ёзма шаклда бу ҳақдаги тегишли ахборотни буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб бир ой муддатда ариза берувчига етказади.
III. Давлат акцияларини сотишга тайёрлаш
23. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органи томонидан Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ мол-мулк ва молиявий мажбуриятларини хатловдан ўтказиш тўғрисида эмитентга ёзма талабнома юборилади.
24. Хатловдан ўтказиш оралиқ баланс тузилган санадаги ҳолати бўйича амалга оширилади, бунда баланснинг ҳар бир сатри тегишли хатлов рўйхатлари билан тасдиқланиши лозим.
Хатловдан ўтказиш далолатномалари ушбу Низомнинг 4 — 9-иловаларига биноан шакллар бўйича тузилади ва хатловдан ўтказиш комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
25. Эмитент томонидан мол-мулк ва молиявий мажбуриятларини хатловдан ўтказиш якунлари бўйича Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга:
хатловдан ўтказиш комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси;
хатловдан ўтказиш комиссияси мажлисларининг баённомалари;
хатловдан ўтказиш комиссияси раҳбари ва аъзолари томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномалари;
эмитент ижро этувчи органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган охирги уч йил учун молиявий ҳисоботлар (1 ва 2-шакллар) нусхалари;
дебиторлик ва кредиторлик, шу жумладан кечиктирилган қарздорликларнинг расшифровкаси (ёйиб кўрсатилган ҳолати);
эмитентнинг Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл бўйича паспорти, фотосуратлар (тўрттадан кам бўлмаган) илова қилинган ҳолда;
асосий воситаларнинг фотосуратлари (фотосуратларнинг сони мол-мулк таркибидан келиб чиққан ҳолда белгиланади) тақдим этилади.
26. Эмитент томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллар кўриб чиқилгандан кейин бир ҳафта муддатда Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган:
тайёрланган ҳужжатларда жиддий камчиликлар бўлганда, уларни қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда ва уларни такрорий тақдим этишнинг улар қайтарилган пайтдан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатини белгилаган ҳолда пухталаштириш учун эмитентга қайтаради;
тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 25-бандига мувофиқ бўлганда баҳоловчи ташкилот билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиладиган давлат акцияларини баҳолашдан ўтказиш учун шартнома тузади.
27. Давлат акцияларини савдога қўйишдаги бошланғич нархи сотувчи томонидан баҳоловчи ташкилотнинг акциялар қийматини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисидаги эксперт хулосасида аниқланган миқдорда белгиланади.
Давлат акцияларини савдоларга қўйиш Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органнинг буйруғига асосан амалга оширилади.
28. Давлат акцияларини сотиш усули, муддати ва шартлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Давлат тендер комиссиясининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.
IV. Сотиладиган давлат акциялари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш
29. Сотиладиган давлат акциялари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш сотувчи ёки сотувчининг воситачиси томонидан ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
30. Сотишга тавсия этилаётган давлат акциялари тўғрисидаги эълон (кейинги ўринларда эълон деб аталади) «Биржа» газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг даврий нашрларида, шунингдек сотувчининг ва (ёки) сотувчи воситачисининг веб-сайтида давлат акцияларини биржа ва БТСТ савдоларига қўйиш белгиланган санадан, танловда сотилган тақдирда — танлов таклифлари конвертлари очиладиган санадан, тўғридан-тўғри музокаралар орқали сотилган тақдирда — талабгорлардан таклифларни қабул қилиш тамом бўладиган санадан камида ўттиз кун олдин чоп этилади.
31. Эълон қуйидаги ахборотлардан иборат бўлиши лозим:
сотувчининг ва (ёки) унинг воситачисининг номи, уларнинг боғланиш маълумотлари, жумладан почта манзили, электрон почтаси манзили, телефонлар, телефакс рақамлари ва веб-сайти;
биржа ёки биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг номи;
давлат акцияларини савдоларга қўйиш санаси ва жойи;
эмитентнинг номи ва почта манзили;
эмитентнинг фаолият соҳаси;
давлат акцияларининг умумий сони, тоифаси, устав фондидаги фоизи ва давлат акцияларини савдога қўйишнинг бошланғич нархи;
эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) ва охирги уч йил ичидаги молиявий-хўжалик фаолияти кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборот.
Эълонда бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.
32. Талабгор давлат акцияларининг сотувчиси ва эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун ўзи қарор қабул қилиши учун зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.
V. Давлат акцияларини биржа савдоларида сотиш
33. Давлат акцияларини биржа савдоларида сотиш ушбу Низомда ва биржа савдоси қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
34. Давлат акцияларини сотиб олиш учун харидор (харидорнинг воситачиси) биржа савдолари бошланишидан камида ўттиз дақиқа олдин ҲККПда харидор (харидорнинг воситачиси) сотиб олиш ниятида бўлган давлат акциялари бошланғич нархининг камида 15 фоизи миқдорида пул маблағларини депозитга қўйиши шарт. Пул маблағлари давлат акцияларининг ва харидор воситачисининг номини кўрсатган ёки кўрсатмаган ҳолда депозитга қўйилиши мумкин.
Пул маблағлари харидорнинг воситачисини кўрсатмасдан депозитга қўйилган тақдирда ҲККПга топшириқ-шартноманинг нусхаси тақдим этилади.
35. ЭМВ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг депозит қўйилган санадаги курси бўйича ўтказилади.
36. Депозитга қўйилган пул маблағлари ҲККП томонидан харидорнинг (харидор воситачисининг) ёзма аризасига кўра ариза олинган кундан бошлаб беш банк куни ичида пул маблағлари депозитга қўйилган валютада қайтарилади.
37. Давлат акциялари сотиб олинганда топшириқ-шартномада харидорнинг давлат акциялари қийматини ва биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг хизматларига ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятлари назарда тутилиши шарт.
38. ҲККП биржа савдолари қоидаларида белгиланган муддатда биржага харидор воситачисини кўрсатган ҳолда депозитга қўйилган пул маблағлари тўғрисидаги маълумотларни юборади.
39. ҲККП Марказий депозитарийнинг маълумотларига асосан биржага биржа савдоларига қўйилаётган давлат акциялари тўғрисидаги зарур маълумотларни тақдим этади.
40. Биржа битими рўйхатдан ўтказилгандан кейин харидор (харидорнинг воситачиси) биржа битимининг бутун суммасини ва биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг воситачилик тўловларини:
биржа савдолари қоидаларида белгиланган тартибда ва муддатларда ҲККПдаги махсус ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказиш йўли билан (ўзаро ҳисоб-китоблар миллий валютада амалга оширилган тақдирда);
биржа савдолари қоидаларида белгиланган тартибда ва муддатларда ҲККПнинг махсус ҳисоб рақамига биржа битими рўйхатдан ўтказилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича пул маблағларини ўтказиш йўли билан (ўзаро ҳисоб-китоблар ЭМВда амалга оширилган тақдирда) тўлаши шарт.
41. ҲККП биржа битими бўйича пул маблағларининг тўлиқ суммаси тушгандан кейин:
клиринг операциясини амалга оширади;
Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига биржа битими бўйича пул маблағлари ўтказмаларини ва воситачилик тўловларини тўлаш бўйича биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўтказмаларини амалга оширади;
Марказий депозитарийга давлат акцияларини ўтказиш юзасидан тегишли топшириқномаларни тақдим этади;
сотувчининг воситачисига сотилган давлат акциялари бўйича амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
42. Харидор (харидорнинг воситачиси) томонидан тўлов муддати бузилган тақдирда биржа битими бекор қилинади. Бунда ҲККП харидор томонидан депозитга қўйилган пул маблағларидан белгиланган тартибда тақсимланадиган биржа битими суммасининг 5 фоизи миқдорида сотувчининг фойдасига жарима ҳамда биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг воситачилик тўловларини ушлаб қолади ва қолган пул маблағларини харидорнинг ҳисобварағига қайтаради.
43. Биржа савдолари ҳақиқий эмас деб топилган ёки биржа битими бекор қилинган тақдирда давлат акциялари:
давлат акцияларининг савдолар ҳақиқий эмас деб топилган (бекор қилинган) ёки битим бекор қилинган санада шаклланган нархи бўйича, агар савдога қўйиш ва биржа битимини бекор қилиш санаси орасидаги муддат икки йилдан ошмаган бўлса;
агар савдолар якунларини ҳақиқий эмас деб топилган санадан бошлаб ёхуд агар савдога қўйиш ва биржа битимини бекор қилиш санаси орасидаги муддат икки йилдан ошган бўлса, белгиланган тартибда такрорий баҳолашдан кейин биржа савдоларига қўйилиши лозим.
44. Давлат акцияларини савдолардан олиш сотувчи воситачиси томонидан сотувчининг ёзма топшириғига кўра навбатдаги савдо сессияси бошлангунга қадар қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
агар давлат акциялари биржа савдоларига қўйиш нархининг 50 фоизигача чегирмалар қўллангандан кейин 3 ой мобайнида сотилмаганда;
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ эмитентнинг давлат акцияларини сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганда;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинганда.
45. Ушбу Низомнинг 44-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда савдолардан олинган давлат акциялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан:
давлат тасарруфида қолади ва (ёки) кейинги хусусийлаштириш дастурларига киритилади;
бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига давлат улуши сифатида киритилиши мумкин.
VI. Давлат акцияларини БТСТда сотиш
46. Давлат акцияларини БТСТда сотиш ушбу Низомга ва БТСТ ташкилотчисининг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
47. Давлат акцияларини сотиб олиш учун қатнашчи БТСТда савдолар бошланишидан камида ўттиз дақиқа олдин ҲККПда қатнашчи сотиб олиш ниятида бўлган давлат акциялари бошланғич нархининг 100 фоизидан кам бўлмаган миқдорда пул маблағларини депозитга қўйиши шарт.
Пул маблағлари қатнашчининг номини кўрсатмасдан ҲККПда депозитга қўйилган тақдирда топшириқ-шартноманинг нусхаси тақдим этилади.
48. Депозитга қўйилган пул маблағлари ҲККП томонидан қатнашчининг ёзма аризасига кўра ариза олинган кундан бошлаб беш банк куни ичида пул маблағлари депозитга қўйилган валютада қайтарилади.
49. ҲККП БТСТ ташкилотчисининг қоидаларида белгиланган муддатда БТСТ ташкилотчисига қатнашчининг депозитга қўйилган пул маблағлари тўғрисидаги маълумотларни юборади.
50. ҲККП Марказий депозитарийнинг маълумотларига асосан БТСТ ташкилотчисига БТСТ савдоларига қўйилаётган давлат акциялари тўғрисидаги зарур маълумотларни тақдим этади.
51. ҲККП давлат акцияларининг олди-сотди шартномаси тузилгандан кейин:
клиринг операциясини амалга оширади;
Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига пул маблағлари ўтказмаларини ва воситачилик тўловларини тўлаш бўйича БТСТ ташкилотчиси, Марказий депозитарий ва харидор воситачисининг ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўтказмаларини амалга оширади;
(51-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда)
Марказий депозитарийга давлат акцияларини ўтказиш юзасидан тегишли топшириқномаларни тақдим этади;
сотувчига сотилган давлат акциялари бўйича амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
52. Давлат акцияларининг олди-сотди шартномаси бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда улар ушбу Низомнинг 43-бандида назарда тутилган тартибда белгиланган нарх бўйича БТСТ савдоларига ушбу Низомда белгиланган тартибда қўйилиши лозим.
53. Сотувчи ушбу Низомнинг 44-бандида кўрсатилган ҳолларда давлат акцияларини БТСТ савдоларидан олади.
Бунда давлат акциялари ушбу Низомга мувофиқ айнан шу турдаги савдоларга қўйилади.
54. Агар давлат акциялари БТСТга қўйиш нархининг 50 фоизигача чегирма қўллангандан кейин 3 ой мобайнида сотилмаса, давлат акциялари уларни ушбу Низомнинг 45-бандига мувофиқ тасарруф этиш учун БТСТдан олинади.
VII. Давлат акцияларини танловда сотиш
55. Давлат акцияларини танловларда сотиш ушбу Низомда ва танлов ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
56. Танлов ўтказиш учун сотувчи:
воситачи билан давлат акцияларини сотиш юзасидан танловни ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузади, шартномада тарафларнинг реквизитлари, шартнома предмети, воситачининг ҳамда сотувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан воситачини сотилаётган давлат акциялари тўғрисидаги зарур ҳужжатлар ва ахборот билан таъминлаш мажбурияти, ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби ва тарафларнинг жавобгарлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар бўлиши лозим;
танлов санаси, шартлари ва турини белгилайди;
ўзининг расмий веб-сайтида очиқ танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (кейинги ўринларда очиқ танлов тўғрисида хабарнома деб аталади) чоп этади, ёпиқ танловларни ўтказиш ҳоллари бундан мустасно;
сотувчи, воситачи, эмитент вакилларидан ва зарур бўлганда, шу жумладан шартнома асосида жалб қилинадиган мустақил экспертлар ва маслаҳатчилардан камида беш кишидан иборат таркибда доимий ёки вақтинчалик танлов комиссиясини шакллантиради. Танлов комиссиясига сотувчининг вакили раҳбарлик қилади.
57. Танлов комиссияси мустақил равишда ўзининг иш регламентини тасдиқлайди. Танлов комиссиясининг қарори комиссия аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда танлов комиссияси раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга бўлади.
Танлов комиссиясининг қарори, агар унинг мажлисида аъзоларининг учдан икки қисми қатнашганда қонуний ҳисобланади.
Танлов комиссияси талабларнинг ягоналигини ва танлов натижалари бўйича қабул қилинган қарорларнинг холислигини таъминлайди ва танлов ҳужжатларини тасдиқлайди, танлов ҳужжатлари умумий қабул қилинган белгилар ва номлардан фойдаланган ҳолда оддий ва тушунарли тилда, икки хилда талқин этилмайдиган сўзлар ва жумлаларда тузилиши лозим.
58. Сотувчининг воситачиси сотувчи билан тузилган шартномага ва сотувчининг тасарруф этувчи ҳужжатларига мувофиқ:
сотиш учун қўйилаётган давлат акциялари тўғрисидаги ахборотнинг ошкор этилишини амалга оширади, инвесторларни, шу жумладан хорижий инвесторларни излашни ташкил қилади;
танлов ҳужжатларини тайёрлайди;
танловда қатнашиш учун буюртманомалар бериш муддатини белгилайди;
танлов таклифлари мавжуд бўлган конвертларни очишнинг белгиланган санасидан камида ўттиз кун олдин «Биржа» газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг даврий нашрларида, шунингдек ўзининг веб-сайтида танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани чоп этади;
талабгорларга уларнинг сўровномалари бўйича танлов ҳужжатларини тақдим этади;
талабгорларнинг танловда қатнашиш учун буюртманомаларини рўйхатдан ўтказади, уларнинг махфийлиги ва сақланишини таъминлайди;
ёпиқ танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномаларни (кейинги ўринларда ёпиқ танлов тўғрисидаги хабарнома деб аталади) юборади ва мазкур хабарномада кўрсатилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслардан буюртманомалар олади;
талабгорларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди ва уларни расмийлаштиришда ёрдам беради;
очиқ танлов якунлари тўғрисидаги ахборотни танлов ўтказилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида айнан ўша илгари очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини амалга оширади;
давлат акциялари ёпиқ танлов ўтказиш орқали сотилган тақдирда унинг қатнашчиларига ёпиқ танлов якунлари тўғрисида ахборот беради;
тузилган шартномага мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
59. Очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарнома қуйидаги маълумотлардан иборат бўлиши лозим:
воситачининг номи ва почта манзили, унинг боғланиш телефони, телефакси, электрон почта манзили;
танловга қўйилаётган давлат акцияларининг сони;
сотилаётган давлат акцияларининг бошланғич нархи;
инвестициявий (киритиш шакли ва шартлари ёйиб кўрсатилган ҳолда) ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам ҳажми;
қўшимча юкламалар тўғрисидаги ахборот;
эмитентнинг номи ва унинг фаолият соҳаси;
қатнашчиларнинг танлов таклифлари мавжуд бўлган конвертларни очиш санаси, вақти ва жойи;
танлов ўтказиш санаси, вақти, жойи ва шартлари;
давлат акцияларининг олди-сотди шартномаси (кейинги ўринларда олди-сотди шартномаси деб аталади) тузилишининг чекланган муддати;
гаров қўйиш миқдори, муддати ва тартиби, уни қўйиш учун банк реквизитлари;
буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати (куни ва соати кўрсатилган ҳолда);
танлов ҳужжатларини ва қўшимча ахборотни олиш мумкин бўлган манзил.
60. Ёпиқ танловни ўтказишда сотувчи олдиндан нодавлат юридик ва жисмоний шахслар рўйхатини аниқлайди, воситачи уларга танлов таклифлари билдирилган конвертлар очилишидан камида ўттиз кун олдин бўлажак ёпиқ танлов тўғрисидаги хабарномани юборади. Ёпиқ танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома оммавий ахборот воситаларида чоп этилмайди, танлов таклиф этилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар орасида ўтказилади.
61. Танловда қатнашиш учун талабгор мажбуриятларни бажариш таъминоти сифатида давлат акциялари бошланғич нархининг камида 15 фоизи миқдорида закалат тўлаши лозим. Закалатнинг аниқ миқдори сотувчи томонидан белгиланади.
62. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг вакили танлов ташкилотчисига чопар ёки почта орқали очиқ танлов (ёпиқ танлов) тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган танловда қатнашиш учун буюртманомани икки нусхада тақдим этади:
нодавлат юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
жисмоний шахслар учун — паспортнинг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарномада кўрсатилган банк ҳисобварағига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси;
танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги бекитилган конвертларга солинган танлов таклифлари:
сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;
инвестициявий мажбуриятларнинг таклиф этилаётган суммаси, уларни киритиш шакли, муддати ва шартлари;
талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва (ёки) тегишли тармоққа олдин амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар киритилиши мумкин.
Устав фондининг 35 фоизи ва ундан кўпроғини ташкил этувчи давлат акцияларини сотиб олишда талабгор ёки унинг ваколатли вакили қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда Давлат рақобат қўмитасининг ёки ҳудудий органнинг мазкур акциядорлик жамиятининг давлат акцияларини сотиб олишга олдиндан розилигини тақдим этади.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча саҳифалари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
63. Танлов ташкилотчиси буюртманоманинг иккинчи нусхасига ҳужжатларнинг рўйхати билан биргаликда берилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида улар қабул қилинган сана ва вақтни кўрсатган ҳолда белги қўяди, ушбу нусха талабгорга ёки унинг вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади. Танловда қатнашиш учун буюртманомалар сотувчи томонидан белгиланадиган тартибда ҳисобга олиниши лозим.
64. Очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарномада кўрсатилган қабул қилиш муддати тугагандан кейин тушган ҳужжатлар танлов ташкилотчиси томонидан қабул қилинмайди. Почта орқали юборилган ҳужжатлар тушган сана воситачининг рўйхатга олиши бўйича белгиланади.
65. Танлов ташкилотчиси томонидан қабул қилинмаган ҳужжатлар ўша куннинг ўзида талабгор ёки унинг ваколатли вакилига тилхат олиб топшириш ёхуд кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни қабул қилиш рад этилишининг сабаблари кўрсатилган ҳолда почта орқали (буюртма хат топширилганлиги ҳақидаги хабарнома билан) юбориш йўли билан қайтарилади. Бунда қўйилган закалат суммаси беш банк куни ичида қайтарилади.
66. Талабгор ёки унинг ваколатли вакили агар:
ушбу Низомнинг 62-бандида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;
талабгор — нодавлат юридик шахс тугатиш босқичида турганлиги ёки банкрот деб эътироф этилганлиги аниқланса танловга қўйилмайди.
Бошқа асослар бўйича танловда қатнашишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
67. Конвертларни очишнинг белгиланган санасига қадар талабгор ёзма билдиришнома бериш орқали ўзининг буюртманомасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳолатда талабгордан тушган закалат тушган билдиришнома рўйхатга олинган кундан бошлаб беш банк кунидан кеч бўлмаган муддатда қайтарилиши лозим.
68. Очиқ танловда қатнашиш учун буюртманома қабул қилиш очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган кундан бошланади ва хабарномада кўрсатилган конвертларни очиш санасидан уч соат олдин тамом бўлади.
69. Танлов, агар очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарномада белгиланган конвертларни очиш санасида бирорта ҳам буюртманома тушмаса ёки фақат битта буюртманома тушса, бўлиб ўтмаган деб эътироф этилади.
Бунда воситачи бу тўғрида танлов комиссиясини, сотувчини ва ягона буюртманомани берган талабгорни ёки унинг ваколатли вакилини хабардор қилади.
Танлов комиссияси, агар берилган танлов таклифларидан ҳеч бири танлов шартларига мувофиқ бўлмаса, танловни бўлиб ўтмаган деб эътироф этиши мумкин.
70. Танлов таклифлари билдирилган конвертларнинг биринчи нусхаларини очиш танлов комиссияси томонидан амалга оширилади. Конвертларнинг иккинчи нусхалари танлов ташкилотчисида сақланади ва буюртманоманинг мазмуни бўйича низолар юзага келган тақдирда очилади.
Ягона қатнашчининг танлов таклифлари билдирилган конверт очилмайди.
Қатнашчилар ёки уларнинг ваколатли вакиллари конвертларни очишда ҳозир бўлишлари мумкин.
Танлов таклифлари билдирилган конвертларни очишда танлов комиссияси томонидан танлов шартлари ва тартиботларига риоя қилиниши, танлов ҳужжатларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади.
71. Танлов таклифлари билдирилган конвертларни очиш натижалари бўйича баённома тузилади, унда барча тушган танлов таклифлари ва уларнинг танлов шартлари ва тартиботларига мувофиқлиги қайд этилади.
72. Танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:
ТТ = (Т*0,8)+(И*0,2), бунда:
ТТ — қатнашчининг танлов таклифи;
Т — давлат акциялари учун сотиб олиш тўловлари суммаси бўйича қатнашчининг таклифи;
И — инвестициявий мажбуриятлар миқдори бўйича қатнашчининг таклифи.
73. Танлов туридан қатъи назар, танлов ғолибини аниқлаш танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисида ўтказилади.
Танлов таклифи танлов шартларига энг кўп даражада мувофиқ деб эътироф этилган қатнашчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.
Икки ёки ундан ортиқ танлов таклифлари тенг бўлган тақдирда таклифида сотиб олиш тўлови суммаси юқори бўлган қатнашчи ғолиб деб эътироф этилади, сотиб олиш тўлови суммаси бўйича ҳам, инвестициявий мажбуриятлар миқдори бўйича ҳам бир хил таклифлар берилган ҳолда эса — таклифи танлов ташкилотчиси томонидан олдин рўйхатдан ўтказилган қатнашчи ғолиб деб эътироф этилади.
Танлов ташкилотчиси танлов якунлари тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида танлов қатнашчиларини унинг натижалари ҳақида хабардор қилади.
74. Танловлар олти ой ичида ўн иш кунида бир марта даврийлик билан ўтказилади.
VIII. Танлов комиссиясининг ҳуқуқлари
75. Танлов комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
танловни ўтказишни тўхтатиш, ушбу Низом, бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган, танлов ўтказиш жараёнини бузадиган тил бириктириш ва бошқа олдиндан билиб бўлмайдиган ҳолатлар аниқланган тақдирда;
танловни тегишли равишда асослаган ҳолда бўлмаган деб эътироф этиш;
танлов қатнашчилари танлов ҳужжатларига ва танлов ўтказишнинг шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, бу тўғрида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда танлов қатнашчисига хабар қилиб қатнашчиларнинг танлов таклифларини рад этиш;
танлов ўтказиш санасини, илгари очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида тегишли ахборотни чоп этган ҳолда (илгари ёпиқ танлов тўғрисидаги хабарнома юборилган нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ахборотни юборган ҳолда) ва қатнашчиларни, улар мавжуд бўлганда, ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарномада белгиланган муддатдан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кечроққа кўчириш;
танлов ўтказилишини бекор қилиш, бу тўғрида сотувчи ва қатнашчиларни тегишли равишда асослаган ҳолда хабардор қилиш.
IX. Танлов натижаларини расмийлаштириш тартиби
76. Танловни ўтказиш якунлари бўйича танлов комиссияси томонидан тегишли баённома расмийлаштирилади, унда танловнинг барча қатнашчилари, уларнинг таклифларининг мазмуни ва ғолибни танлаш тўғрисидаги қарор кўрсатилади.
Танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ танлов ташкилотчиси ва ғолиб томонидан танлов ўтказилган кунда олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун асос ҳисобланадиган ўтказилган танловнинг натижалари тўғрисидаги баённома имзоланади.
Ўтказилган танловнинг натижалари тўғрисида имзоланган баённома сотувчига ва харидорга тақдим этилади.
77. Танлов ғолиби баённомани ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки рад этган тақдирда танлов комиссияси томонидан баённомага тегишли белги қўйилади ва сотувчи таклифи танлов шартларига энг кўп мувофиқ бўлган танловнинг бошқа қатнашчиси билан шартнома тузишни таклиф қилади. Агар ушбу қатнашчи ҳам олди-сотди шартномасини имзолашни рад этса танлов натижалари бекор қилинади.
Баённомани ва (ёки) олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортаётган ёки рад этаётган танлов ғолибига унинг томонидан тўланган закалат суммаси қайтарилмайди.
78. Танлов ғолиби баённомани ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки рад этган, олди-сотди шартномаси шартларини бажармаган тақдирда, у ушбу давлат акцияларини сотиш бўйича келгусидаги танловларда қатнашиши мумкин эмас.
X. Давлат акцияларини тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан сотиш
79. Давлат акцияларини тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан сотиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
80. Ушбу Низомнинг 74-бандида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган танловлар бўлиб ўтмаган деб эътироф этилгандан кейин танлов комиссиясининг охирги баённомаси тасдиқланган кундан бошлаб бир ой муддатда сотувчи «Биржа» газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг даврий нашрларида давлат акцияларини уларни танловга қўйишда белгиланган бошланғич нарх бўйича сотиш юзасидан оферта қилишга таклифномани (кейинги ўринларда таклифнома деб аталади), шунингдек расмий веб-сайтда чоп этади.
81. Таклифномада талабгорлардан таклифларни қабул қилишнинг белгиланган тамом бўладиган санасигача оферта мавжуд бўлмаганда давлат акцияларининг савдога қўйиш нархини ойига 10 фоизга қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланади, бироқ танловга қўйиш бошланғич нархининг 50 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
Савдога қўйиш нархи бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизигача пасайтирилгандан кейин 3 ой ичида сотилмаган тақдирда, давлат акцияларини тасарруф этиш ушбу Низомнинг 45-бандига мувофиқ амалга оширилади.
82. Таклифнома сотувчи томонидан талабгорлардан таклифларни қабул қилиш тамом бўлишининг белгиланган санасидан камида ўттиз кун олдин чоп этилади ва у қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
сотувчининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефонлари ва телефакси рақамлари, электрон почтаси манзили;
сотишга таклиф этилаётган давлат акцияларининг сони;
эмитентнинг номи ва унинг фаолият соҳаси;
музокараларни ўтказиш санаси, вақти ва жойи;
олди-сотди шартномасини тузиш шартлари (сотиб олиш тўловининг таклиф этилаётган суммаси ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар, уларни киритиш (ижро қилиш) шакли, муддати ва шартлари);
талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш тамом бўладиган сана ва вақт.
83. Талабгорларнинг таклифлари сотувчига бевосита ёки почта орқали шахсан ёхуд ўзининг ваколатли вакили орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этилади:
нодавлат юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакил учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
жисмоний шахслар учун — паспортнинг нусхаси, тўғридан-тўғри музокараларда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, ваколатли вакил учун унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
талабгорларнинг, қуйидагиларни ўз ичига оладиган, бекитилган конвертдаги таклифлари:
таклиф этилаётган сотиб олиш тўловлари суммаси ва уларни тўлаш муддатлари;
таклиф этилаётган инвестициявий мажбуриятлар суммаси, уларни киритиш шакллари, муддати ва шартлари (зарур бўлганда);
талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва (ёки) тегишли тармоққа олдин амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.
Устав фондининг 35 фоизи ва ундан кўпроғини ташкил этувчи давлат акцияларини сотиб олишда, талабгор ёки унинг ваколатли вакили рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, Давлат рақобат қўмитасининг ёки ҳудудий органининг мазкур акциядорлик жамиятининг давлат акцияларини сотиб олишга олдиндан розилигини тақдим этади.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча саҳифалари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
84. Талабгорларнинг тушган таклифлари сотувчи томонидан улар берилган сана ва вақт кўрсатилган ҳолда ҳар бир мурожаатга тартиб рақами берилган ҳолда махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.
85. Сотувчи томонидан талабгорлар билан музокаралар ўтказилади, уларнинг натижалари баённома билан расмийлаштирилади.
Баённома асосида сотувчи тегишли буйруқ чиқаради ва баённома тасдиқлангандан кейин йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда талабгор билан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда олди-сотди шартномасини тузади.
Икки ва ундан ортиқ талабгорлардан таклифлар мавжуд бўлган тақдирда давлат акциялари учун энг кўп сотиб олиш нархини, шунингдек таклифномада кўрсатилган олди-сотди шартномасини тузиш шартларига мувофиқ бўлган инвестициявий мажбуриятларини бажариш ҳажми ва муддатларини таклиф этган талабгор ғолиб деб эътироф этилади.
Талабгорларнинг таклифлари тенг бўлган тақдирда бошқалардан олдин таклиф берган талабгор ғолиб деб эътироф этилади.
86. Сотиладиган давлат акцияларини сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи эмитентда пайдо бўлганда, сотувчи ушбу ҳуқуқдан фойдаланиши шарт, агар талабгорлар томонидан улар учун таклиф этилаётган нарх акцияларни эмитент томонидан сотиб олиш нархидан паст бўлса.
XI. Танловларда ёки тўғридан-тўғри музокаралар орқали сотилган давлат акцияларининг олди-сотди шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш
87. Давлат акцияларининг олди-сотди шартномаси тузилгандан кейин харидор ёки унинг ваколатли вакили сотиб олиш тўловларини амалга оширади ва инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни мазкур шартнома шартларига мувофиқ бажаради. Бунда ғолиб томонидан тўланган закалат шартнома суммасига қўшилади, танловнинг бошқа қатнашчиларига эса тўланган закалат беш банк куни ичида қайтарилади.
88. Давлат акцияларининг олди-сотди шартномалари бўйича сотиб олиш тўловларини амалга ошириш муддати сотувчи томонидан белгиланади, лекин давлат акцияларининг олди-сотди шартномаси кучга кирган кундан бошлаб икки йилдан ошмаслиги лозим, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Давлат тендер комиссиясининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса.
Инвестициявий мажбуриятларни бажариш муддати беш йилдан ошмаслиги лозим, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Давлат тендер комиссиясининг алоҳида қарорлари бўйича давлат акцияларини сотиш ҳолларидан ташқари.
Сотиб олиш тўловлари суммаси Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўланади.
Харидор сотиб олаётган давлат акциялари учун сотиб олиш тўловларини муддатидан аввал тўлашга ҳақли.
89. Сотилган давлат акцияларининг сотиб олиш қиймати олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида тўланган тақдирда харидорга сотиб олиш тўловлари суммасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг олди-сотди шартномаси тузилган санадаги қайта молиялаш йиллик ставкасига тенг чегирма тақдим этилади.
Бунда сотиб олиш тўловларининг суммаси давлат акцияларини савдоларга қўйишдаги бошланғич нархидан паст бўлиши мумкин эмас.
90. Танловда ёки тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий мажбуриятларсиз сотилган давлат акциялари бўйича, сотувчи сотиб олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Марказий депозитарийга давлат акцияларини сотувчининг депо ҳисоб рақамидан ўчириш харидорнинг депо ҳисоб рақамига ўтказишга топшириқ тақдим этади.
(90-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда)
91. Депо ҳисоб рақамлари бўйича ўтказиш харидор томонидан депозитар хизматлар ҳақи тўлангандан кейин амалга оширилади. Харидорнинг давлат акцияларига бўлган ҳуқуқлари унинг депо ҳисоб рақамидан кўчирма билан тасдиқланади.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда)
92. Танловда ёки тўғридан-тўғри музокаралар орқали харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан сотилган давлат акциялари бўйича, сотиб олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида сотувчи Марказий депозитарийга давлат акцияларини сотувчининг депо ҳисоб рақамидан харидорнинг депо ҳисоб рақамига давлат акцияларининг олди-сотди шартномасида назарда тутилган инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар харидор томонидан бажариб бўлингунгача бўлган муддатга мазкур давлат акциялари қисмини блокировка қилган ҳолда ўтказиш учун топшириқ тақдим этади.
(92-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда)
XII. Эмитентнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
93. Харидор ва эмитент давлат акцияларини инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан сотиш бўйича олди-сотди шартнома тузилган кундан бошлаб ўн кун муддатда харидор томонидан киритиладиган инвестициялардан фойдаланиш шартномасини тузишлари шарт, унда қуйидаги мажбурий шартлар бўлиши лозим:
инвестиция сифатида киритилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш;
инвестиция сифатида киритилган хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар ва техник қайта жиҳозлаш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш учун бутловчи қисмлардан мақсадли фойдаланиш;
инвестиция киритишнинг пулли ёки бепул тавсифи;
киритилган инвестицияларни қоплаш (инвестициялар пулли тавсифда киритиладиган тақдирда) ва (ёки) ижтимоий мажбуриятларни бажариш ёки харидорнинг эмитент устав фондидаги улушини, унинг томонидан сотиб олинган давлат акцияларига мулк ҳуқуқини қўлга киритгандан кейин кўпайтириш (капитализация қилиш).
Инвестициядан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани тузишни рад этишга йўл қўйилмайди.
94. Харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши давомида эмитент қуйидагиларга мажбур:
харидорга, харидор томонидан ўзининг инвестициявий мажбуриятларини ўз вақтида ва самарали амалга ошириши билан боғлиқ бўлган объектдан ва у ҳақдаги ахборотдан эркин фойдаланишига рухсат бериш;
харидорнинг талаби бўйича олди-сотди шартномасида белгиланган муддатларда инвестициявий (ва ижтимоий) мажбуриятлар бажарилганлигини тасдиқловчи тегишли бухгалтерия ҳисоботларини тақдим этиш;
харидорга давлат акцияларининг олди-сотди шартномаси ва бизнес-режага мувофиқ инвестициявий (ва ижтимоий) мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслик;
харидорни инвестициявий (ва ижтимоий) мажбуриятлар бажарилиши давомида молиявий-иқтисодий кўрсаткичлардаги ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиш.
XIII. Якунловчи қоидалар
95. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказишда қатнашаётган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши ва махфийлигини таъминлаш учун жавобгар бўладилар.
96. Давлат акцияларини сотишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Давлат акцияларини сотиш
СХЕМАСИ
Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Рўйхатдан ўтказиш № ________
__________________________________________________
(Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органи)
_______ йил «___» _______________
Давлат акцияларини сотиш учун
БУЮРТМАНОМА
______________________________________________________________________ни
(акциядорлик жамиятининг номи)
давлат акцияларини сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.
Жойлашган манзили:
___________________________________
(манзили, телефони, факси)
________________________________________________________________________
Идоравий мансублиги:
________________________________________________________________________
Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар:
________________________________________________________________________
(нодавлат юридик шахснинг номи)
________________________________________________________________________
(манзили, телефони, факси)
________________________________________________________________________
(рўйхат рақами ва давлат рўйхатидан ўтказилган санаси)
________________________________________________________________________
(ташкилий-ҳуқуқий шакли)
________________________________________________________________________
(устав фондидаги давлат улуши, фоизларда)
Буюртманомани имзолашга вакил қилинган шахс
________________________________________________________________________
(Ф.И.О., лавозими)
(имзо)
__________ йил «___» _______________
Изоҳ: Ҳужжатни тўлдиришда тузатишга ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.
Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Рўйхатдан ўтказиш № ________
__________________________________________________
(Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органи)
_______ йил «___» _______________
Давлат акцияларини сотиш учун
БУЮРТМАНОМА
____________________________________________________________________нинг
(акциядорлик жамиятининг номи)
давлат акцияларини сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.
Жойлашган манзили:
___________________________________
________________________________________________________________________
Идоравий мансублиги:
________________________________________________________________________
Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар:
________________________________________________________________________
(жисмоний шахснинг Ф.И.О.)
________________________________________________________________________
(манзили, телефони, факси)
________________________________________________________________________
(паспорт серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)
(имзо)
__________ йил «___» _______________
Изоҳ: Ҳужжатни тўлдиришда тузатишга ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.
Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
__________________________________________________нинг
(акциядорлик жамиятининг номи)
асосий фондларини хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Инв.
№
Хатлов объектининг
номи, техник тавсифи
Қурилган йили ёки фойдаланишга
топширилган санаси, ойи ва йили
Сони
Баланс қиймати,
минг сўм
Эскиргани
Қолдиқ қиймати,
минг сўм
Қурилиш майдони, кв.м. *
Изоҳ
минг сўм
фоизларда
* Бинолар ва иншоотлар бўйича.
Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
__________________________________________________нинг
(акциядорлик жамиятининг номи)
хатловдан ўтказиш давомида янги аниқланган асосий фондлари
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________ даги ҳолати бўйича
т/р
Инв.
№
Хатлов объектининг
номи, техник тавсифи
Қурилган йили ёки фойдаланишга
топширилган санаси, ойи ва йил
Сони
Баланс қиймати,
минг сўм
Эскиргани
Қолдиқ қиймати,
минг сўм
Қурилиш майдони, кв.м. *
Изоҳ
минг сўм
фоизларда
* Бинолар ва иншоотлар бўйича.
Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
__________________________________________________нинг
(акциядорлик жамиятининг номи)
ижтимоий инфратузилма ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш объектларини хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ й «___» _____________ даги ҳолати бўйича
т/р
Инв.
№
Хатлов объектининг
номи, техник тавсифи
Қурилган йили ёки фойдаланишга
топширилган санаси, ойи ва йил
Сони
Баланс қиймати,
минг сўм
Эскиргани
Қолдиқ қиймати,
минг сўм
Қурилиш майдони,
кв.м. *
Изоҳ
минг сўм
фоизларда
* Бинолар ва иншоотлар бўйича.
Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
___________________________________________________________________нинг
(акциядорлик жамиятининг номи)
тугалланмаган қурилишини хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
Йил
Харажатлар ҳажми минг руб,
сўм-купон, сўм.
Асос (бажарилган ишлар
далолатномаси, рақами ва санаси)
Изоҳ
ЖАМИ:
Комиссия раиси
Комиссия аъзолари
Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
____________________________________________________нинг
(акциядорлик жамиятининг номи)
ер участкасини (ер участкаси, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқлар)
хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Табиий ресурсларнинг номи
Объектнинг
жойлашган ўрни
Табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқни
тасдиқловчи давлат далолатномаси
Кадастр рақами
Ер участкасининг
умумий майдони
ҳужжат бўйича
ҳақиқатда
1.
Ер участкаси
2.
Ер ости бойликлари
3.
Бошқа табиий ресурслар
а)
б)
в)
Комиссия раиси
Комиссия аъзолари
Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
__________________________________________________нинг
(акциядорлик жамиятининг номи)
ўрнатилмаган асбоб-ускуналарини хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ *
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Инв.
№
Хатлов объектининг номи,
техник тавсифи
Ишлаб чиқарилган
йили
Сони
Баланс қиймати,
минг сўм
Изоҳ
Комиссия раиси
Комиссия аъзолари
* Давлат кўчмас мулк объектлари мулкий мажмуа сифатида сотилган тақдирда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига
3-ИЛОВА
Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини (бундан буён давлат улуши деб юритилади) хусусийлаштириш тартибида нодавлат юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга сотиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомнинг амал қилиши:
давлат улушини суднинг қарори асосида;
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналардаги давлат улушини «ноль» харид қиймати бўйича сотишда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 майдаги 137-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошиларга алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 270-модда)
2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
жамият — устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган масъулияти чекланган жамият;
давлат улуши савдолари (савдолар) — сотувчи ёки аукцион ва танловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатувчи ихтисослаштирилган ташкилот томонидан давлат улушини сотиш бўйича ташкил этиладиган савдолар;
савдолар ташкилотчиси — сотувчи ёхуд сотувчи билан тузилган шартномага асосан аукцион ва танловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатувчи ихтисослаштирилган ташкилот (бундан буён матнда ихтисослаштирилган ташкилот деб юритилади);
талабгор — савдоларда ўзининг қатнашиш нияти тўғрисида ариза берган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти);
қатнашчи — аукцион ёки танловда қатнашишга қўйилган талабгор ёки унинг ваколатли вакили;
ваколатли вакил — қатнашчи (талабгор) томонидан ишончномага асосан аукцион, танлов ёки тўғридан-тўғри музокараларда қатнашиш ваколати берилган шахс;
сотувчи — Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади) ёки унинг ҳудудий органи (бундан буён матнда ҳудудий орган деб юритилади);
харидор — сотувчи билан қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат улушининг олди-сотди шартномасини (бундан буён матнда олди-сотди шартномаси деб юритилади) тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резидентлари ёки норезидентлари);
Давлат тендер комиссияси — давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссияси;
танлов — танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали харидорни аниқлаш бўйича савдо шакли. Танловлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин;
очиқ танлов — танловнинг давлат улушини сотиб олиш ва танлов шартларини бажариш нияти тўғрисида ариза берган ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган тури;
ёпиқ танлов — танловнинг танлов ҳужжатлари билан белгиланган мезонларга мувофиқ махсус таклиф қилинган шахслар қатнашиши мумкин бўлган тури;
танлов шартлари — танловни ўтказиш тартиби, ўтказиш жойи, таклифнинг нархи, қатнашчиларга қўйиладиган қўшимча юкламалар, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар ва талаблар бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган шартлар;
танлов ҳужжатлари — давлат улуши тўғрисида, танлов шартлари ва тартиб-таомиллари тўғрисидаги дастлабки ахборотдан иборат савдо ташкилотчиси томонидан талабгорларга тақдим этиладиган танловни ўтказиш қоидалари, танлов таклифлари шаклларини ўз ичига олувчи ҳужжатлар тўплами;
танлов таклифи — танлов ҳужжатларида белгиланадиган шартларда олди-сотди шартномасини тузиш таклифи;
савдоларни ўтказиш санаси — аукцион ўтказиш ёки танлов якунлари юзасидан хулоса чиқариш санаси ва вақти;
сотиб олиш тўлови — сотиб олинаётган давлат улуши учун харидор томонидан миллий ва (ёки) эркин муомаладаги валютадаги (бундан буён матнда ЭМВ деб юритилади) пул маблағларида Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган пул маблағлари;
инвестициявий мажбуриятлар — давлат улушларини сотиб олишда харидор томонидан жамиятга инвестицияларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
ижтимоий мажбуриятлар — давлат улушларини сотиб олишда харидор томонидан қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
аукцион — мусобақалашиш асосида харидорни аниқлаш шакли, бунда энг катта нархни таклиф қилган қатнашчи олди-сотди шартномасини тузиш ҳуқуқига эга бўлади. Аукционлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин;
очиқ аукцион — аукционнинг давлат улушини сотиб олиш нияти тўғрисида ариза берган ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган тури;
ёпиқ аукцион — аукционнинг сотувчи томонидан белгиланган мезонлар бўйича олдиндан танланган махсус таклиф қилинган шахслар қатнашиши мумкин бўлган тури;
тўғридан-тўғри музокаралар — сотувчи томонидан эълон қилинган оферта қилишга таклифлар натижаларига кўра харидорни аниқлаш бўйича музокаралар.
бошланғич нарх — давлат улушини савдоларга қўйиш учун сотувчи томонидан белгиланган нарх.
3. Давлат улушини сотиш сотувчи томонидан давлат органларининг ёки хўжалик бошқаруви органларининг, жамиятнинг таклифларига, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига мувофиқ шакллантирилган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (жамиятларнинг рўйхатларига) (бундан буён матнда хусусийлаштириш дастурлари деб юритилади) асосан ушбу Низомга 1-иловага биноан схема бўйича амалга оширилади.
Савдоларда турган, илгари қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ сотилаётган давлат улушлари мазкур давлат улушларини сотиш муддати узайтирилганда савдолардан олинмайди.
Давлат улушларини сотиш муддати ва шартларини белгилаш, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Давлат тендер комиссиясининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.
4. Давлат улушларини Ўзбекистон Республикасининг резидентларига сотиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари давлат улушларини ЭМВда ёки Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида сотиб олишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари давлат улушларини сотиб олиш учун ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги ва «Халқ истеъмоли товарлари билан савдо қилиш республика кўргазма-ярмарка савдо маркази» ЁАЖдаги ўзларининг махсус ҳисоб рақамларидаги, республиканинг ваколатли банкларида очилган хорижий банкларнинг «лоро» вакиллик ҳисоб рақамларидаги миллий валютадаги маблағларидан фойдаланишлари мумкин.
II. Давлат улушларини сотиш юзасидан ташаббус кўрсатиш
5. Давлат улушини сотиш юзасидан давлат органи ёки хўжалик бошқаруви органи, жамиятнинг ўзи, нодавлат юридик ёки жисмоний шахс томонидан Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга тегишлича таклифлар ёки буюртманомалар бериш йўли билан ташаббус кўрсатилиши мумкин.
6. Давлат органининг ёки хўжалик бошқаруви органининг, жамиятнинг ўзининг давлат улушини сотиш тўғрисидаги таклифига:
давлат органи, хўжалик бошқаруви органи ёки жамиятнинг ўзининг биринчи раҳбари томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган сотишга таклиф этилаётган давлат улушини сақлаб қолиш зарурати мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса;
Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланган шакл бўйича жамият тўғрисидаги асосий маълумотлар;
жамиятнинг таъсис ҳужжатлари нусхалари илова қилинади.
Давлат улушини сотиш тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилган давлат органлари унинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўламайдилар.
7. Давлат улушини сотиш учун буюртманома:
нодавлат юридик шахс номидан ушбу Низомга 2-иловага биноан шакл бўйича раҳбар ёки унинг томонидан бунга ваколат берилган шахс томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланиши лозим;
жисмоний шахс номидан ушбу Низомга 3-иловага биноан шакл бўйича унинг ўзи ёки бунга ваколат берилган шахс томонидан имзоланиши лозим.
Давлат улушини сотиш учун буюртманомага Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида йиғим тўлаганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси илова қилиниши лозим. Йиғим суммаси, кўриб чиқиш натижаларидан қатъи назар, ариза берувчига қайтарилмайди.
8. Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган давлат улушини сотиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлар мавжуд бўлмаган тақдирда давлат улушини сотиш учун буюртманомани олгандан кейин беш иш куни ичида тегишли давлат органига ёки хўжалик бошқаруви органига, қатнашчиларга уни сотишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади.
Давлат органининг ёки хўжалик бошқаруви органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган хулоса сўровнома тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Давлат рақобат қўмитасига ёки ҳудудий органга тақдим этилади.
Муайян давлат улушини давлат мулкида сақлаб қолиш эҳтиёжи мавжуд бўлган тақдирда Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган давлат улушини сотиш учун буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб ўн иш куни ичида мазкур давлат улушини сотиш рад этилганлиги ҳақида ариза берувчини рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.
9. Давлат улушини сотиш учун буюртманома (таклиф) ҳудудий органга тушган тақдирда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, ҳудудий орган давлат улушини сотиш учун буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб ўн беш иш куни ичида Давлат рақобат қўмитасига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ахборот юборади:
жамиятнинг нотариал тарзда тасдиқлатилган таъсис ҳужжатлари нусхалари;
жамиятнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари;
жамиятнинг кадастр ҳужжатлари нусхалари;
биринчи раҳбар томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган охирги уч йил учун молиявий ҳисоботлар (1 ва 2-шакллар) нусхалари;
давлат улуши бўйича охирги уч йил ичида ҳисобланган ва тўланган (ёки тўланмаган) дивидендлар суммаси тўғрисидаги маълумотлар;
жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушига ҳақиқий активларнинг (асосий воситалар 1 январга ҳар йили қайта баҳолангандан кейин) нисбати тўғрисидаги ахборот;
сотиш мумкинлиги тўғрисидаги хулоса.
Давлат рақобат қўмитаси, зарур бўлганда, ҳудудий органдан жамият тўғрисидаги қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни, уларни тақдим этиш муддатини кўрсатган ҳолда сўраб олиши мумкин.
10. Давлат улушини сотиш учун буюртманома (таклиф) Давлат рақобат қўмитасига тушган тақдирда, сотишни рад қилиш учун сабаблар бўлмаганда, унинг сўровига кўра, ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар шакллантирилади ва ҳудудий орган томонидан ўн беш иш куни ичида тақдим этилади.
11. Жамиятда унинг тегишли объектларига оид кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, кўрсатилган ҳужжатлар сотувдан олдинги тайёргарлик доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайёрланади.
12. Давлат улушларини сотиш учун тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида Давлат рақобат қўмитаси ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хусусийлаштириш дастурларини тасдиқлаш бўйича таклифлар киритади.
Хусусийлаштириш дастурига киритилган, устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушлари сотишга таклиф этилаётган жамиятларнинг рўйхати ҳудудлар ёки тармоқлар бўйича шакллантирилиши мумкин.
Хусусийлаштириш дастури Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра сотиладиган жамиятлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига киритилади.
13. Агар давлат улушини сотиш учун буюртманомани (таклифни) кўриб чиқиш натижаларига кўра у хусусийлаштириш дастури лойиҳасига киритилса, Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган ёзма шаклда бу ҳақдаги тегишли ахборотни буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб бир ой муддатда ариза берувчига етказади.
14. Давлат улушлари жамият иштирокчилари ёки жамиятнинг ўзи томонидан жамият иштирокчисининг улушини сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқини амалга ошириш тартибида сотиб олиниши, ёхуд қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомда белгиланган тартибда аукцион, танлов ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали сотилиши мумкин.
III. Давлат улушларини сотишга тайёрлаш
15. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган томонидан Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни хатловдан ўтказиш тўғрисида жамиятга ёзма талабнома юборилади.
16. Хатловдан ўтказиш оралиқ баланс тузилган санадаги ҳолати бўйича амалга оширилади, бунда баланснинг ҳар бир сатри тегишли хатлов рўйхатлари билан тасдиқланиши лозим.
Хатловдан ўтказиш далолатномалари ушбу Низомга 4 — 9-иловаларга биноан шакллар бўйича тузилади ва хатловдан ўтказиш комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
17. Мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни хатловдан ўтказиш якунлари бўйича жамият томонидан Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга:
хатловдан ўтказиш комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси;
хатловдан ўтказиш комиссияси мажлисларининг баённомалари;
хатловдан ўтказиш комиссияси раҳбари ва аъзолари томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномалари;
жамият ижро этувчи органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган охирги йил учун молиявий ҳисоботлар (1 ва 2-шакллар) нусхалари;
дебиторлик ва кредиторлик, шу жумладан муддати ўтказиб юборилган қарздорликларнинг ёйилмаси;
фотосуратлар (тўрттадан кам бўлмаган) илова қилинган ҳолда жамиятнинг Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл бўйича паспорти;
асосий воситаларнинг фотосуратлари (фотосуратларнинг сони мол-мулк таркибидан келиб чиқиб белгиланади) тақдим этилади.
18. Жамият томонидан тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилгандан кейин бир ҳафта муддатда Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган:
тайёрланган ҳужжатларда жиддий камчиликлар бўлганда, уларни қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда ва уларни такрорий тақдим этишнинг улар қайтарилган пайтдан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатини белгилаган ҳолда пухталаштириш учун жамиятга қайтаради;
тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 17-бандига мувофиқ бўлганда баҳоловчи ташкилот билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиладиган давлат улушини баҳолашдан ўтказиш учун шартнома тузади.
19. Савдога қўйишда давлат улушининг бошланғич нархи сотувчи томонидан баҳоловчи ташкилотнинг улуш қийматини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисидаги эксперт хулосасида аниқланган миқдорда белгиланади.
20. Давлат улушини сотиш усули, муддатлари ва шартлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Давлат тендер комиссиясининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.
21. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш ихтисослаштирилган ташкилот томонидан унинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади, агар сотувчи ва ихтисослаштирилган ташкилот ўртасида тузиладиган шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса.
Давлат улушлари сотувчининг ўзи томонидан сотиладиган ҳолларда сотувчи ҳам савдолар ташкилотчиси сифатида қатнашиши мумкин.
IV. Давлат улушининг жамият қатнашчилари ёки жамиятнинг ўзи томонидан сотиб олиниши
22. Давлат улушининг бошланғич нархи белгилангандан кейин Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган жамият қатнашчиларини ва жамиятнинг ўзини (тилхат олган ҳолда ёхуд почта бўйича топширилганлиги ҳақидаги хабарнома билан буюртма хат юборган ҳолда) мазкур жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушини сотиш нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
Жамиятнинг ёхуд унинг қатнашчиларининг ижобий жавоби олинган тақдирда давлат улушини сотиш олди-сотди шартномасини тузиш орқали ушбу Низомнинг 19-бандига мувофиқ сотувчи томонидан белгиланган нарх бўйича амалга оширилади.
23. Жамиятнинг бир нечта қатнашчилари давлат улушини сотиб олишга қизиқиш билдирган тақдирда Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган давлат улушини ушбу қатнашчиларга уларнинг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлари миқдорига мос равишда сотади.
24. Жамият қатнашчилари ва жамиятнинг ўзи давлат улушини сотиб олишни рад этган ёхуд Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органнинг хатига жамият хабардор қилинган кундан бошлаб бир ой ичида жавоб бўлмаган тақдирда, башарти жамият уставида ёки жамият қатнашчиларининг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат улуши ушбу Низомда белгиланган тартибда савдоларда сотилиши мумкин. Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган давлат улушини савдоларга қўйиш тўғрисида буйруқ чиқаради, унда давлат улушининг бошланғич нархини, сотиш шартлари ва савдолар турини тасдиқлайди.
25. Давлат улушини савдоларга қўйиш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингандан ва давлат улуши савдоларга қўйилиши тўғрисида тегишли хабарнома оммавий ахборот воситаларида чоп этилгандан кейин, мазкур давлат улуши қайта баҳоланмайди.
V. Давлат улушларини аукционда сотиш
26. Аукционни ўтказиш учун сотувчи:
ихтисослаштирилган ташкилот билан давлат улушини сотиш бўйича аукционни ташкил этиш юзасидан хизматлар кўрсатишга шартнома тузади, унда шартнома тарафларнинг реквизитлари, шартнома предмети, ихтисослаштирилган ташкилот ҳамда сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан савдолар ташкилотчисини зарур ҳужжатлар ва сотилаётган давлат улуши тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш, тарафларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тартиби ва жавобгарлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар бўлиши лозим;
аукционнинг (очиқ ёки ёпиқ) санаси ва турини белгилайди;
ўзининг расмий веб-сайтида очиқ аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда очиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) чоп этади (ёпиқ аукционлар ўтказиш ҳоллари бундан мустасно);
сотувчи, ихтисослаштирилган ташкилот, жамият вакилларидан ва, зарур бўлганда, шу жумладан шартнома асосида жалб этиладиган мустақил экспертлар ва маслаҳатчилардан ташкил топган камида беш кишидан иборат таркибда доимий ёки вақтинча ишлайдиган аукцион комиссиясини тузади.
Аукцион комиссиясига сотувчининг вакили бошчилик қилади.
Аукцион комиссияси ўз иш регламентини мустақил равишда тасдиқлайди. Қарор комиссия аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда аукцион комиссияси раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга бўлади.
Аукцион комиссиясининг қарорлари, агар унинг мажлисида аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса қонуний ҳисобланади.
Аукцион комиссияси талабларнинг ягоналигини ва аукцион натижалари бўйича қарор қабул қилишнинг холислигини таъминлайди.
27. Ихтисослаштирилган ташкилот, сотувчи билан тузилган шартномага ва сотувчининг бошқа фармойиш берувчи ҳужжатларига мувофиқ:
аукционда қатнашишга буюртманома бериш муддатини белгилайди;
очиқ аукцион ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин «Биржа» газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг даврий нашрларида, шунингдек ўзининг веб-сайтида очиқ аукцион тўғрисидаги хабарномани чоп этади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилаётган давлат улуши тўғрисидаги ахборотни ошкор қилади;
талабгорларнинг аукционда қатнашишга буюртманомаларини рўйхатдан ўтказади;
ёпиқ аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномаларни (бундан буён матнда ёпиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) юборади ва мазкур хабарномада кўрсатилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслардан буюртманомалар олади;
талабгорларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди ва уларни расмийлаштиришда ёрдам беради;
ушбу Низомга мувофиқ талабгорлар сонидан аукцион қатнашчилари рўйхатини шакллантиради;
аукцион қатнашчиларига қатнашчининг тартиб рақами кўрсатилган чиптани ва махсус рақамли белгини беради;
очиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома чоп этилган пайтдан бошлаб нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг сўровномалари бўйича аукционга қўйилган давлат улуши тўғрисида қўшимча ахборот беради;
очиқ аукцион якунлари тўғрисидаги ахборот чоп этилишини амалга оширади, у аукцион ўтказилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида илгари очиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида чоп этилади;
тузилган шартномага мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
28. Очиқ аукцион тўғрисидаги (ёпиқ аукцион тўғрисидаги) хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
савдолар ташкилотчисининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефони, телефакси, электрон почта манзили;
аукционга қўйилган давлат улушларининг миқдори;
сотилаётган давлат улушининг бошланғич нархи;
жамиятнинг номи, унинг жойлашган жойи, фаолияти соҳаси;
аукцион ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
олди-сотди шартномаси тузилишининг чекланган муддати;
гаровга қўйиш миқдори, муддати ва тартиби, уни қўйиш учун банк реквизитлари;
буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);
қўшимча ахборот олиш мумкин бўлган манзил ва алоқа телефони.
29. Ёпиқ аукционни ўтказишда сотувчи унинг талабларига мос келадиган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар рўйхатини олдиндан аниқлайди, ихтисослаштирилган ташкилот уларга ёпиқ аукцион тўғрисидаги хабарномани аукцион бошланишидан камида ўттиз кун олдин юборади. Ёпиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома оммавий ахборот воситаларида чоп этилмайди ва аукцион таклиф этилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар орасида ўтказилади.
30. Аукционда қатнашиш учун талабгор мажбуриятларни бажариш таъминоти сифатида давлат улуши бошланғич нархининг камида 15 фоизи миқдорида закалат тўлаши лозим. Закалатнинг аниқ миқдори сотувчи томонидан белгиланади.
31. Аукционда қатнашиш учун буюртманомаларни қабул қилиш очиқ аукцион тўғрисидаги (ёпиқ аукцион тўғрисидаги) хабарномада кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.
32. Аукционда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига шахсан ёки почта орқали очиқ аукцион тўғрисидаги (ёпиқ аукцион тўғрисидаги) хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукционда қатнашиш учун буюртманомани икки нусхада тақдим этади:
нодавлат юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг аукционда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
жисмоний шахслар учун — паспортнинг нусхаси, аукционда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
очиқ аукцион тўғрисидаги (ёпиқ аукцион тўғрисидаги) хабарномада кўрсатилган банк ҳисобварағига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.
Жамият устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизидан ортиғини ташкил этувчи давлат улушлари сотилаётганда талабгор ёки унинг ваколатли вакили Давлат рақобат қўмитасининг ёки ҳудудий органнинг мазкур давлат улушларини сотиб олиш учун олдиндан розилигини тақдим этади.
33. Савдолар ташкилотчиси буюртманоманинг иккинчи нусхасига ҳужжатларнинг рўйхати билан биргаликда берилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида улар қабул қилинган сана ва вақтни кўрсатган ҳолда белги қўяди, ушбу нусха талабгорга ёки унинг вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади. Буюртманомалар сотувчи томонидан белгиланадиган тартибда ҳисобга олиниши лозим.
34. Очиқ аукцион тўғрисидаги (ёпиқ аукцион тўғрисидаги) хабарномада кўрсатилган қабул қилиш муддати тугагандан кейин тушган ёки ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган буюртманомалар савдолар ташкилотчиси томонидан қабул қилинмайди.
Ҳужжатларнинг тушган санаси савдолар ташкилотчисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги белгиси бўйича белгиланади.
Бошқа асослар бўйича аукционда қатнашишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
35. Савдолар ташкилотчиси томонидан қабул қилинмаган буюртманомалар ўша куннинг ўзида талабгор ёки унинг ваколатли вакилига тилхат олиб топшириш ёхуд қабул қилиш рад этилишининг сабаблари кўрсатилган ҳолда почта орқали (буюртма хат топширилганлиги ҳақидаги хабарнома билан) юбориш йўли билан қайтарилади. Бунда тўланган закалат суммаси беш банк куни ичида қайтарилади.
36. Аукционда қатнашишга савдолар ташкилотчиси томонидан буюртманомалари қабул қилинган талабгорларга рухсат этилади.
37. Аукцион қатнашчиларига аукционни ўтказиш куни аукцион қатнашчиси чиптаси берилади, унда қатнашчининг рақами ва давлат улуши аукционга қўйилган жамиятнинг номи кўрсатилади. Қатнашчиларга, шунингдек аукцион давомида фойдаланиладиган махсус рақамли белгилар берилади.
38. Аукцион қатнашчиси аукцион ўтказилишидан бир соат олдин савдо ташкилотчисига ёзма билдиришнома бериш йўли билан буюртманомани қайтариб олиши мумкин. Ушбу ҳолда қатнашчидан тушган закалат буюртманома қайтариб олиниши тўғрисидаги билдиришнома ташкилотчига тушган пайтдан бошлаб беш банк кунидан кеч бўлмаган муддатда қайтарилиши лозим.
39. Аукцион, агар буюртманома қабул қилиш тамом бўлиши санасигача бирорта ҳам буюртманома тушмаса ёки фақат битта буюртманома тушса, бўлиб ўтмаган деб эътироф этилади.
Бунда савдолар ташкилотчиси бу тўғрида аукцион комиссиясини, сотувчини ва ягона буюртманомани берган қатнашчини хабардор қилади.
40. Давлат улушларини сотиш бўйича аукционлар давлат улушининг бошланғич нархи босқичма-босқич оширилган тарзда савдолашиш тарзида ўтказилади.
41. Аукционни савдолар ташкилотчиси томонидан тайинланадиган аукциончи ўтказади. Аукцион аукциончи томонидан савдо предмети, жамиятнинг номи ва давлат улушининг бошланғич нархи, савдо жараёнида уни ошириш босқичи (аукцион босқичи) эълон қилинган ҳолда бошланади.
42. Аукционнинг дастлабки босқичи аукцион комиссияси томонидан бошланғич нархнинг 1 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
43. Аукцион жараёнида ҳар уч босқичдан кейин аукциончи аукцион босқичини ошириш томонга ўзгартириши мумкин. Бунда аукциончи нархни айтади, қатнашчилар эса рақамли белгини кўтариб давлат улушини мазкур нархда сотиб олишга тайёрликлари тўғрисида хабар берадилар.
44. Бир нечта қатнашчилар томонидан қизиқиш намоён этилган тақдирда аукциончи нархни аукцион босқичига мувофиқ ошириб навбатдаги нархни эълон қилади.
45. Аукцион навбатдаги нарх уч маротаба эълон қилингандан кейин қатнашчилардан бирортаси ҳам рақамли белгисини кўтармаганда якунланади. Чиптасининг рақами аукциончи томонидан охирги марта айтилган қатнашчи аукцион ғолибига айланади. Шундан кейин аукциончи аукцион савдосига қўйилган давлат улушининг сотилганлигини эълон қилади, сотув нархини ва аукцион ғолибининг чипта рақамини айтади.
46. Аукционлар олти ой ичида ўн иш кунида бир марта даврийлик билан ўтказилади.
VI. Давлат улушларини танловда сотиш
47. Танловни ўтказиш учун сотувчи:
давлат улушларини сотиш бўйича танловни ташкил этиш юзасидан хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган ташкилот билан шартнома тузади, унда шартнома тарафларининг реквизитлари, шартнома предмети, савдолар ташкилотчиси ва сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан савдолар ташкилотчисини зарур ҳужжатлар ва сотилаётган давлат улуши тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш, тарафларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тартиби ва жавобгарлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар бўлиши лозим;
танлов санаси, шартлари ва турини белгилайди;
ўзининг расмий веб-сайтида очиқ танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) чоп этади, ёпиқ аукционлар ўтказиш ҳоллари бундан мустасно;
сотувчи, ихтисослаштирилган ташкилот, жамият вакилларидан ва, зарур бўлганда, шу жумладан шартнома асосида жалб этиладиган мустақил экспертлар ва маслаҳатчилардан ташкил топган камида беш кишидан иборат таркибда доимий ёки вақтинча ишлайдиган танлов комиссиясини тузади. Аукцион комиссиясига сотувчининг вакили бошчилик қилади.
48. Танлов комиссияси ўз иш регламентини мустақил равишда тасдиқлайди. Қарор комиссия аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда аукцион комиссияси раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга бўлади.
Танлов комиссиясининг қарорлари, агар унинг мажлисида аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса қонуний ҳисобланади.
Танлов комиссияси талабларнинг ягоналигини ва танлов натижалари бўйича қарор қабул қилишнинг холислигини таъминлайди ва танлов ҳужжатларини тасдиқлайди, ушбу ҳужжатлар умумий қабул қилинган белгилар ва номлардан фойдаланган ҳолда тушунарли тилда, икки хил талқин этилмайдиган сўзлар ва жумлалардан тузилиши лозим.
49. Ихтисослаштирилган ташкилот, сотувчи билан тузилган шартномага ва сотувчининг бошқа фармойиш берувчи ҳужжатларига мувофиқ:
сотиш учун қўйилаётган давлат улуши, жамият тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор этади;
инвесторларни, шу жумладан хорижий инвесторларни излашни ташкил этади;
танлов ҳужжатларини тайёрлайди;
танловда қатнашиш учун буюртманомалар бериш муддатини белгилайди;
очиқ танлов ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин «Биржа» газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг даврий нашрларида, шунингдек ўзининг веб-сайтида очиқ танлов тўғрисидаги хабарномани чоп этади;
талабгорларга уларнинг сўровлари бўйича танлов ҳужжатларини беради;
талабгорларнинг танловда қатнашиш учун буюртманомаларини рўйхатдан ўтказади ва уларнинг махфийлигини ва сақланишини таъминлайди;
ёпиқ танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномаларни (бундан буён матнда ёпиқ танлов тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) юборади ва мазкур хабарномада кўрсатилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслардан буюртманомалар олади;
талабгорларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди ва уларни расмийлаштиришда ёрдам беради;
очиқ танлов якунлари тўғрисидаги ахборотни чоп этади, у танлов ўтказилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида илгари очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида чоп этилади;
давлат улушлари ёпиқ танлов орқали сотилган тақдирда унинг қатнашчиларига ёпиқ танлов якунлари тўғрисида ахборот беради;
тузилган шартномага мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
50. Очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
савдолар ташкилотчисининг номи ва почта манзили, алоқа телефони, телефакси, электрон почта манзили;
танловга қўйилган давлат улушининг миқдори;
сотилаётган давлат улушининг бошланғич нархи;
инвестициявий мажбуриятларнинг (киритиш шакли ва шартлари ёйиб кўрсатилган ҳолда) ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам ҳажми;
мавжуд қўшимча юкламалар тўғрисидаги ахборот;
жамиятнинг номи, унинг жойлашган жойи, фаолияти соҳаси;
талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертларни очиш санаси, вақти ва жойи;
танлов ўтказиш санаси, вақти ва жойи;
давлат улушининг олди-сотди шартномасини (бундан буён матнда олди-сотди шартномаси деб юритилади) тузишнинг чекланган муддати;
закалат қўйиш миқдори, муддати ва тартиби, уни қўйиш учун банк реквизитлари;
буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);
танлов ҳужжати ва қўшимча ахборотни олиш мумкин бўлган манзил.
51. Ёпиқ танловни ўтказишда сотувчи нодавлат юридик ва жисмоний шахслар рўйхатини олдиндан белгилайди, ихтисослаштирилган ташкилот уларга танлов таклифлари билдирилган конвертлар очилиши белгиланган санадан камида ўттиз кун олдин танлов таклифлари илова қилинган ёпиқ танлов тўғрисидаги хабарномани юборади. Ёпиқ танлов тўғрисидаги хабарнома оммавий ахборот воситаларида чоп этилмайди ва танлов таклиф этилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар орасида ўтказилади.
52. Танловда қатнашиш учун талабгор мажбуриятларни бажариш таъминоти сифатида давлат улуши бошланғич нархининг камида 15 фоизи миқдорида закалат тўлаши шарт. Закалатнинг аниқ миқдори сотувчи томонидан белгиланади.
53. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарномада белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:
нодавлат юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг аукционда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
жисмоний шахслар учун — паспортнинг нусхаси, аукционда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарномада кўрсатилган банк ҳисобварағига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси;
танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги елимлаб ёпилган конвертларга солинган танлов таклифлари:
сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;
инвестициявий мажбуриятларнинг таклиф этилаётган суммаси, уларни киритиш шакли, муддати ва шартлари;
талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва тегишли тармоққа олдин амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (мавжуд бўлганда).
Жамият устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизидан ортиғини ташкил этувчи давлат улушлари сотилаётганда талабгор ёки унинг ваколатли вакили Давлат рақобат қўмитасининг ёки ҳудудий органнинг мазкур давлат улушларини сотиб олиш учун олдиндан розилигини тақдим этиши керак.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.
54. Савдолар ташкилотчиси буюртманоманинг иккинчи нусхасига ҳужжатларнинг рўйхати билан биргаликда берилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида улар қабул қилинган сана ва вақтни кўрсатган ҳолда белги қўяди, ушбу нусха талабгорга ёки унинг ваколатли вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади. Буюртманомалар сотувчи томонидан белгиланадиган тартибда ҳисобга олиниши лозим.
55. Очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарномада кўрсатилган қабул қилиш муддати тугагандан кейин тушган буюртманомалар савдолар ташкилотчиси томонидан қабул қилинмайди. Почта орқали юборилган ҳужжатларнинг тушган санаси савдолар ташкилотчисининг рўйхатдан ўтказиши бўйича белгиланади.
56. Савдолар ташкилотчиси томонидан қабул қилинмаган буюртманомалар ўша куннинг ўзида талабгор ёки унинг ваколатли вакилига тилхат олиб топшириш ёхуд қабул қилиш рад этилишининг сабаблари кўрсатилган ҳолда почта орқали (буюртма хат топширилганлиги ҳақидаги хабарнома билан) юбориш йўли билан қайтарилади. Бунда тўланган закалат суммаси беш банк куни ичида қайтарилади.
57. Агар:
ушбу Низомнинг 53-бандида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;
талабгор — нодавлат юридик шахс тугатиш босқичида турганлиги ёки банкрот деб эътироф этилганлиги аниқланса, талабгор ёки унинг ваколатли вакили танлов комиссияси томонидан танловда қатнашишга қўйилмайди.
Бошқа асослар бўйича танловда қатнашишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
58. Конвертларни очишнинг белгиланган санасигача талабгор ёзма билдиришнома бериш йўли билан ўзининг буюртманомасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Савдо ташкилотчиси кўрсатиб ўтилган билдиришномани у тушган кунда рўйхатдан ўтказиши шарт. Ушбу ҳолда талабгордан тушган закалат тушган билдиришнома рўйхатга олинган кундан бошлаб беш банк кунидан кеч бўлмаган муддатда қайтарилиши лозим.
59. Очиқ танловда қатнашишга буюртманомалар қабул қилиш очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган кундан бошланади ва хабарномада белгиланган конвертларни очиш санасидан уч соат олдин тамом бўлади.
60. Танлов, агар хабарномада белгиланган конвертларни очиш санасида бирорта ҳам буюртманома тушмаган ёки фақат битта буюртманома тушган бўлса, бўлиб ўтмаган деб эътироф этилади.
Бунда савдолар ташкилотчиси бу тўғрида танлов комиссиясини, сотувчини ва ягона буюртманомани берган талабгорни хабардор қилади.
Танлов комиссияси, агар берилган танлов таклифларидан ҳеч бири танлов шартларига мувофиқ бўлмаса, танловни бўлиб ўтмаган деб эътироф этиши мумкин.
61. Танлов таклифлари билдирилган конвертларнинг биринчи нусхаларини очиш танлов комиссияси томонидан амалга оширилади. Конвертларнинг иккинчи нусхалари савдолар ташкилотчисида сақланади ва таклифларнинг мазмунига оид низолар келиб чиққан тақдирда очилади.
Ягона қатнашчининг танлов таклифлари билдирилган конверт очилмайди.
Қатнашчилар ёки уларнинг ваколатли вакиллари конвертларни очишда ҳозир бўлишлари мумкин.
Танлов таклифлари билдирилган конвертларни очишда танлов комиссияси томонидан танловда қатнашиш шартлари ва тартиб-таомилларига риоя қилиш, танлов ҳужжатларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади.
62. Конвертларни очиш натижалари бўйича баённома тузилади, унда тушган барча танлов таклифлари ҳамда уларнинг танлов шартлари ва тартиб-таомилларига мувофиқлиги қайд этилади.
63. Танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:
TT = (T*0,8)+(И*0,2), бунда:
ТТ — қатнашчининг танлов таклифи;
Т — давлат улуши учун сотиб олиш тўлови суммаси бўйича қатнашчининг таклифи;
И — инвестициявий мажбуриятлар миқдори бўйича қатнашчининг таклифи.
64. Танлов туридан қатъи назар, танлов ғолибини аниқлаш танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисида ўтказилади.
Танлов таклифи танлов шартларига энг кўп даражада мувофиқ деб эътироф этилган қатнашчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.
Икки ёки ундан ортиқ танлов таклифлари тенг бўлган тақдирда таклифида сотиб олиш суммаси юқори бўлган қатнашчи ғолиб деб эътироф этилади, агар сотиб олиш тўлови суммаси бўйича ҳам, инвестициявий мажбуриятлар миқдори бўйича ҳам бир хилдаги таклифлар берилган бўлса — таклифи савдолар ташкилотчиси томонидан олдин рўйхатдан ўтказилган қатнашчи ғолиб деб эътироф этилади.
Савдо ташкилотчиси танлов якунлари тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида танлов қатнашчиларини хабардор қилади.
65. Танловлар олти ой ичида ўн иш кунида бир марта даврийликда ўтказилади.
VII. Аукцион ва танлов комиссияларининг ҳуқуқлари
66. Аукцион ва танлов комиссиялари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ушбу Низом, бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган, аукцион ёки танлов жараёнини бузадиган тил бириктириш ва бошқа олдиндан кўриб бўлмайдиган ҳолатлар аниқланган тақдирда аукцион ёки танловни ўтказишни тўхтатиш;
тегишлича асослаган ҳолда аукцион ёки танловни бўлмаган деб эътироф этиш;
танлов қатнашчиларининг танлов таклифлари танлов ҳужжатларига ва танловни ўтказиш шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда уларни рад этиш, бу тўғрида рад этиш сабабларини кўрсатиб савдолар қатнашчисини хабардор қилиш;
танлов ўтказиш санасини, илгари очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида тегишли ахборотни чоп этган ҳолда (илгари ёпиқ танлов тўғрисидаги хабарнома юборилган нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ахборотни юборган ҳолда) ва қатнашчиларни, улар мавжуд бўлганда, ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарномада белгиланган муддатдан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кўчириш;
аукцион ўтказиш санасини, илгари очиқ аукцион тўғрисидаги (ёпиқ аукцион тўғрисидаги) хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида тегишли ахборотни чоп этган ҳолда (илгари ёпиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома юборилган нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ахборотни юборган ҳолда) ва қатнашчиларни, улар мавжуд бўлганда, ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, очиқ аукцион тўғрисидаги (ёпиқ аукцион тўғрисидаги) хабарномада белгиланган муддатдан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кўчириш;
аукцион ёки танлов ўтказилишини бекор қилиш, бу тўғрисида сотувчи ва қатнашчиларни тегишлича асослаган ҳолда хабардор қилиш.
VIII. Аукцион ва танлов натижаларини расмийлаштириш
67. Аукцион ёки танлов ўтказиш якунлари бўйича тегишли равишда аукцион ёки танлов комиссияси томонидан аукцион ёки танлов савдолари баённомаси расмийлаштирилади, баённомада аукцион ёки танловнинг барча қатнашчилари, уларнинг таклифларининг мазмуни ва ғолибни танлаш тўғрисидаги қарор кўрсатилади.
Аукцион ёки танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ савдолар ташкилотчиси ва ғолиб томонидан савдо ўтказилган кунда олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун асос ҳисобланадиган ўтказилган савдоларнинг натижалари тўғрисидаги баённома имзоланади.
Ўтказилган савдонинг натижалари тўғрисидаги имзоланган баённома сотувчига ва ғолибга тақдим этилади.
68. Ғолиб баённомани ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки рад этган тақдирда:
аукцион комиссияси томонидан баённомага тегишли белги қўйилади ва сотувчи аукцион ғолиби томонидан таклиф этилган нархдан бир босқич паст нархни таклиф этган аукцион қатнашчиси билан шартнома тузишни таклиф қилади.
танлов комиссияси томонидан баённомага тегишли белги қўйилади ва сотувчи таклифи танлов шартларига энг кўп мувофиқ бўлган танловнинг бошқа қатнашчиси билан шартнома тузишни таклиф қилади.
Агар ушбу қатнашчи ҳам олди-сотди шартномасини имзолашни рад этса, аукцион ёки танлов натижалари бекор қилинади.
Баённомани ва (ёки) олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортаётган ёки рад этаётган аукцион ёки танлов ғолибига унинг тўлаган закалат суммаси қайтарилмайди.
69. Аукцион ёки танлов ғолиби баённомани ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан ва давлат улушини сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномаси шартларини бажаришдан бош тортган ёки рад этган тақдирда, у келгусида мазкур давлат улушини сотиш бўйича навбатдаги савдоларда қатнашиши мумкин эмас.
IX. Давлат улушларини тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали сотиш
70. Давлат улушини тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали сотиш, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
71. Ушбу Низомнинг 49 ва 65-бандларида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган аукцион (танлов) бўлиб ўтмаган деб эътироф этилгандан кейин, аукцион (танлов) комиссиясининг охирги баённомаси тасдиқланган кундан бошлаб бир ой муддатда сотувчи давлат улушларини сотиш бўйича уларни аукционга (танловга) қўйишда белгиланган бошланғич нархи бўйича оферта қилишга таклифномани (бундан буён матнда таклифнома деб юритилади) «Биржа» газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг даврий нашрларида, шунингдек ўзининг веб-сайтида чоп этади.
72. Таклифномада белгиланган талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш санаси тамом бўлгандан кейин оферта бўлмаганда бир ойда босқичи 10 фоизли босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланилади, бироқ давлат улушларини танловга (аукционга) қўйиш дастлабки нархининг 50 фоизидан кам бўлмайди.
Давлат улушлари савдога қўйиш нархи савдога қўйиш дастлабки нархининг 50 фоизигача пасайтирилгандан кейин 3 ой ичида сотилмаган тақдирда, давлат улушларини тасарруф этиш ушбу Низомнинг 95-бандига мувофиқ амалга оширилади.
73. Таклифнома сотувчи томонидан талабгорлардан таклифларни қабул қилиш тугашининг белгиланган санасидан камида ўттиз кун олдин чоп этилади ва у қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
сотувчининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефони, телефакси ва электрон почтаси манзили;
сотишга таклиф қилинаётган давлат улушининг миқдори;
жамиятнинг номи, жойлашган жойи, фаолияти соҳаси;
музокараларни ўтказиш санаси, вақти ва жойи;
олди-сотди шартномасини тузиш шартлари (сотиб олиш тўловларининг таклиф қилинаётган суммаси, инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятлар, уларнинг шакли, киритиш муддати ва шартлари);
мавжуд қўшимча юкламалар тўғрисидаги ахборот;
талабгорлардан таклифларни қабул қилишнинг тугаш санаси ва вақти.
74. Талабгорларнинг таклифлари сотувчига бевосита ёки почта орқали, шахсан ёхуд ўзининг ваколатли вакили орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этилади:
нодавлат юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, ваколатли вакил учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда;
жисмоний шахслар учун — паспортнинг нусхаси, ваколатли вакил қатнашган тақдирда, ваколатли вакил учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда;
елимлаб ёпилган конвертга солинган, қуйидагиларни ўз ичига олувчи таклифлар:
сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;
инвестициявий мажбуриятларнинг таклиф этилаётган суммаси, уларни киритиш шакли, муддати ва шартлари (зарур бўлганда);
талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва тегишли тармоққа илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (мавжуд бўлганда).
Жамият устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизидан ортиғини ташкил этувчи давлат улушлари сотилаётганда талабгор ёки унинг ваколатли вакили қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда Давлат рақобат қўмитасининг ёки ҳудудий органнинг мазкур жамиятининг давлат улушини сотиб олишга олдиндан розилигини тақдим этади.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланади.
75. Талабгорларнинг тушган таклифлари сотувчи томонидан улар берилган сана ва вақт кўрсатилган ҳолда ҳар бир мурожаатга тартиб рақами берилган ҳолда махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.
76. Сотувчи томонидан талабгор билан музокаралар ўтказилади, уларнинг натижалари баённома билан расмийлаштирилади.
Баённома асосида сотувчи тегишли буйруқ чиқаради ва буйруқ чиқарилгандан кейин йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда талабгор билан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда олди-сотди шартномасини тузади.
Икки ва ундан ортиқ талабгорлардан таклифлар мавжуд бўлган тақдирда давлат улуши учун энг кўп сотиб олиш нархини, таклифномада кўрсатилган олди-сотди шартномасини тузиш шартларига мувофиқ бўлган инвестициявий мажбуриятларни бажариш ҳажми ва муддатларини таклиф этган талабгор ғолиб деб эътироф этилади.
Талабгорларнинг таклифлари тенг бўлган тақдирда бошқалардан олдин таклиф берган талабгор ғолиб деб эътироф этилади.
Бир талабгор мавжуд бўлганда, у берган таклифлар таклифномада кўрсатилган шартларга мувофиқ бўлганда, олди-сотди шартномаси шу талабгор билан тузилади.
X. Давлат улушларининг олди-сотди шартномаларини тузиш
77. Баённома имзолангандан кейин йигирма кундан кечикмай, агар аукцион (танлов) тўғрисидаги хабарномада ёки оферта қилишга таклифномада бошқача муддат белгиланмаган бўлса, аукцион (танлов) ғолиби (қатнашчи) ёки оферта шартларига энг кўп жавоб берадиган талабгор билан олди-сотди шартномаси тузилади.
Аукцион (танлов) ўтказиш ёки оферта қилишни таклиф этиш натижалари бўйича олди-сотди шартномаси бир тарафдан сотувчи ва бошқа тарафдан ғолиб (қатнашчи) ёки талабгор ўртасида манфаатдор тарафнинг — балансда сақловчининг иштирокида тузилади.
Олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш сотувчи томонидан амалга оширилади.
78. Олди-сотди шартномасида қуйидаги маълумотлар ва шартлар акс эттирилиши керак:
тарафларнинг номи ва манзиллари;
олди-сотди шартномасини тузиш учун асослар;
сотиб олиш тўловининг миқдори, валютаси, амалга ошириш шартлари, тартиби ва муддатлари;
тарафларнинг мажбуриятлари, жумладан сотилган давлат улушига бўлган мулкий ҳуқуқнинг сотувчидан харидорга ўтиши шартлари, тартиби ва кетма-кетлиги, шу жумладан мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи сертификатни бериш;
олди-сотди шартномаси бўйича қабул қилинадиган мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик ва (ёки) бажармаганлик учун жавобгарлик, жарима миқдори ва тўлаш шартлари;
низоларни ҳал қилиш тартиби, олди-сотди шартномасини бекор қилиш шартлари, қўлланадиган ҳуқуқ, форс-мажор ҳолатларини аниқлаш ва бундай ҳолатда ҳаракат қилиш тартиби, тили, нусхалар сони, олди-сотди шартномасига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш шартлари, унинг кучга кириши;
тарафларнинг кафолатлари тарзидаги иловалар.
Олди-сотди шартномасида зарур бўлган қуйидагилар кўрсатилиши мумкин:
харидор томонидан қабул қилинадиган инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятларнинг ҳажми (пул ифодасида), умумий мазмуни, амалга ошириш шартлари, кетма-кетлиги ва муддатлари;
тўловлар бўлиб-бўлиб тўланаётган ва инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар бажарилаётган даврда сотилаётган давлат улушидан харидор томонидан фойдаланиш шартлари;
харидор томонидан сотувчи билан келишиш учун инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятларни амалга оширишнинг батафсил дастурини (режа-жадвалини) тайёрлаш ва тақдим этиш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш муддати;
харидор томонидан инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятлар асосий бандларининг бажарилиши мазмунининг таърифи, муддатлари, улар амалга оширилганлиги фактини тасдиқлаш тартиби ва шартлари.
79. Давлат рақобат қўмитаси, ҳудудий орган томонидан сотиб олиш тўловларининг тушиши, харидор томонидан инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилиши ва уларнинг муддатлари юзасидан доимий мониторинг амалга оширилади.
80. Харидор билан тузилган олди-сотди шартномаси бекор қилинган тақдирда, у сотиб олиш тўловларини чет эл валютасида амалга оширган бўлса, қайтарилиши лозим бўлган маблағлар тегишли жарима ушлаб қолингандан кейин харидор билан келишган ҳолда пул ўтказиш санасидаги курс бўйича харидор томонидан кўрсатилган банк ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ўтказиб берилиши мумкин.
81. Савдолари якунлари бекор қилинган, ёхуд олди-сотди шартномалари бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган давлат улушларини савдоларга қўйиш давлат улушининг савдолар бекор қилинган (ҳақиқий эмас деб топилган), ёхуд олди-сотди шартномаси тузилган санада шаклланган нархи бўйича — агар муддати савдолар якунларини бекор қилиш ёки савдога қўйиш ва шартномаларни бекор қилиш, ёки ҳақиқий эмас деб топиш санасидан бошлаб икки йилдан ошмаган бўлса, амалга оширилади.
Бунда давлат улуши ушбу Низомнинг V , VI ва IХ бўлимларига мувофиқ тегишли равишда айнан ўша турдаги савдоларга қўйилади.
82. Агар савдолар бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган, савдолар якунлари ҳақиқий эмас деб топилган санадан бошлаб, агар, ёхуд савдога қўйиш ва олди-сотди шартномасини бекор қилиш, ёхуд уни ҳақиқий эмас деб топиш санаси ўртасидаги муддат икки йилдан ортиқ бўлган тақдирда давлат улуши белгиланган тартибда такроран баҳоланиши лозим.
XI. Давлат улушини сотиш якунлари бўйича ҳисоб-китоб қилиш ва ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни расмийлаштириш
83. Олди-сотди шартномасини тузгандан кейин харидор ёки унинг ваколатли вакили тузилган олди-сотди шартномасининг шартларига мувофиқ сотиб олиш тўловларини амалга оширади ва инвестициявий мажбуриятларни ва ижтимоий мажбуриятларни бажаради. Бунда аукцион ёки танловда ютиб чиқилган тақдирда ғолиб томонидан тўланган закалат сотиб олиш тўловлари суммасига қўшилади, савдоларнинг қолган қатнашчиларига эса тўлаган закалати беш банк куни ичида қайтарилади.
84. Давлат улушларини сотиб олиш тўловларини тўлаш муддати сотувчи томонидан белгиланади, бироқ у, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Давлат тендер комиссиясининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, олди-сотди шартномаси кучга кирган кундан бошлаб икки йилдан ошиши мумкин эмас.
Инвестициявий мажбуриятларни бажариш муддати беш йилдан ошмаслиги керак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Давлат тендер комиссиясининг алоҳида қарорлари бўйича давлат улушларини сотиш ҳоллари бундан мустасно.
Сотиб олиш тўловлари Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўланади.
Харидор сотилган давлат улуши учун сотиб олиш тўловини муддатидан олдин тўлашга ҳақли.
85. Сотилган давлат улушининг сотиб олиш қиймати олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида тўланган ҳолларда харидорга сотиб олиш тўловлари суммасидан олди-сотди шартномаси тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта молиялаш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилади.
Бунда сотиб олиш тўловлари суммаси давлат улушини савдоларга қўйишдаги бошланғич нархдан паст бўлиши мумкин эмас.
86. Инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятларсиз сотилган давлат улушлари бўйича сотиб олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида сотувчи:
давлат улуши сотилганлиги тўғрисида жамиятни хабардор қилади;
харидорга ушбу Низомга 10-иловага биноан шакл бўйича жамият устав фондидаги улушга бўлган мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи сертификатни (бундан буён матнда сертификат деб юритилади) беради, у жамият уставига тегишли ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган пайтгача харидорга жамиятни бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
87. Харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан савдоларда сотилган давлат улушлари бўйича, сотувчи сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида харидор олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятларни бажариб бўлгунга қадар муддатга инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунгача амалда бўладиган «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгисини қўйган ҳолда сертификат беради, у жамият уставига тегишли ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган пайтгача харидорга жамиятни бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
88. Олди-сотди шартномаси бўйича барча қабул қилинган мажбуриятлар бажариб бўлингандан ва улар белгиланган тартибда сотувчи томонидан қабул қилингандан кейин харидор сотиб олинган давлат улушига нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлади.
Бунда харидор томонидан Давлат рақобат қўмитаси сертификатининг асл нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан кечикмаган муддатда унга ҳудудий орган томонидан «тасарруф этиш ҳуқуқи билан» белгиси қўйилади.
89. Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи сертификатнинг бланкаси махсус қоғозда тайёрланади, тартиб рақамига эга бўлади ва қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади.
90. Сертификат берилганлиги учун харидор томонидан сертификатни бериш пайтида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида давлат божи тўланади.
91. Сертификат йўқолганда тегишли аризага асосан икки ҳафта ичида унинг дубликати берилади.
Сертификатнинг дубликати берилгани учун ариза берувчи томонидан дубликатни бериш пайтида белгиланган сертификат берилганлиги учун тўланадиган давлат божи суммасининг ярми миқдорида давлат божи тўланади.
XII. Жамият ижро этувчи органининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
92. Жамиятнинг ижро этувчи органи сотилган давлат улушига ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар харидор томонидан тақдим этилган кундан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини ва уларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминлаши шарт.
93. Инвестициявий мажбуриятлар билан биргаликда олди-сотди шартномаси тузилгандан кейин ўн кун муддатда харидор ва жамиятнинг ижро этувчи органи харидор томонидан киритиладиган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани тузишлари шарт, унда қуйидагилар бўлиши лозим:
инвестициявий мажбуриятлар ҳисобига киритилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш шартлари;
инвестициявий мажбуриятлар ҳисобига киритилган хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлардан ва техник қайта жиҳозлаш ва ишлаб чиқаришни модернизациялаш учун бутловчи қисмлардан мақсадли фойдаланиш шартлари;
инвестициялар киритишнинг пулли ёки бепул хусусияти шартлари;
киритилган инвестицияларни қоплаш (инвестициялар пулли тусда киритиладиган тақдирда) ёки давлат улушига мулк ҳуқуқи қўлга киритилгандан кейин харидорнинг жамият устав фондидаги улушини кўпайтириш.
Инвестициялардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани тузишни рад этишга йўл қўйилмайди.
94. Харидор томонидан инвестициявий мажбуриятлар бажарилиши давомида жамиятнинг ижро этувчи органи қуйидагиларга мажбур:
харидорга инвестиция объектига (жамиятга) эркин кириб-чиқиш ва унинг тўғрисидаги ахборотдан эркин фойдаланишга рухсат бериш;
харидорнинг талаби бўйича инвестициявий мажбуриятлар бажарилганлигини тасдиқловчи тегишли бухгалтерия ҳужжатларини тақдим этиш;
олди-сотди шартномасига ва инвестициялар киритиш режасига мувофиқ инвестициявий мажбуриятларини бажаришида харидорга тўсқинлик қилмаслик;
инвестициявий мажбуриятларини бажариши давомида жамиятнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларидаги ўзгаришлар тўғрисида харидорни хабардор қилиш.
XIII. Савдоларда сотилмаган давлат улушларини тасарруф этиш
95. Агар давлат улуши савдога қўйиш нархи илгари аукционга (танловга) қўйишда белгиланган нархнинг 50 фоизигача пасайтирилгандан кейин 3 ой ичида сотилмаган бўлса, сотувчи жамият иштирокчиси сифатида жамиятга давлат улушини сотиб олишни талаб қилган ҳолда, жамиятдан чиқиш тўғрисидаги билдиришномани юборади.
Жамиятда маблағлар етарли бўлмаганда сотувчининг қарори бўйича давлат улуши жамият томонидан икки йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиниши мумкин.
Давлат улушини сотиб олиш шартлари ва тартиби тегишли шартномада белгиланади.
Жамият сотиб олишга маблағлари етарли бўлмаганлиги сабабли давлат улушини сотиб олишни рад этганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мазкур жамиятдан чиқиш жараёни ташаббуси билан чиқилади.
XIV. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказишда қатнашадиган шахсларнинг жавобгарлиги
96. Савдолар ташкилотчиси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотувчи билан тузилган давлат улушларини сотиш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномаси шартлари бажарилиши, савдолар қатнашчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши ва махфийлиги таъминланиши учун жавоб беради.
97. Жамиятнинг ижро этувчи органи қонун ҳужжатларига мувофиқ;
жамият мол-мулкининг сақланиши, жамиятнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиришларнинг ўз вақтида киритилиши ва уларнинг тегишли давлат органида рўйхатдан ўтказишнинг таъминланиши;
ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
98. Сотувчи, савдолар ташкилотчиси ва қатнашчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низом талабларига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.
XV. Якунловчи қоида
99. Давлат улушларини савдоларда сотишда юзага келадиган низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш
СХЕМАСИ
Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Рўйхатдан ўтказиш № ________
__________________________________________________
(Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органининг номи)
_______ йил «___» _______________
Давлат улушини сотиш учун
БУЮРТМАНОМА
______________________________________________________манзилида жойлашган
(манзили)
__________________________________________________________нинг
(масъулияти чекланган жамиятнинг номи ва улуш миқдори, фоизларда)
давлат улушини сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.
________________________________________________________________________
Идоравий мансублиги:
________________________________________________________________________
Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар:
________________________________________________________________________
(нодавлат юридик шахснинг номи)
________________________________________________________________________
(манзили, телефони, факси)
________________________________________________________________________
(рўйхатга олиш рақами ва давлат рўйхатидан ўтказилган сана)
________________________________________________________________________
(ташкилий-ҳуқуқий шакли)
________________________________________________________________________
(устав фондидаги давлат улуши, фоизларда)
Буюртманомани имзолашга вакил қилинган шахс
________________________________________________________________________
(Ф.И.О., лавозими)
(имзо)
М.Ў.
__________ йил «___» _______________
Изоҳ: Ҳужжатни тўлдиришда тузатишга ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.
Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Рўйхатдан ўтказиш № ________
__________________________________________________
(Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органининг номи)
_______ йил «___» _______________
Давлат улушини сотиш учун
БУЮРТМАНОМА
______________________________________________________манзилида жойлашган
(манзили)
__________________________________________________________нинг
(масъулияти чекланган жамиятнинг номи ва улуш миқдори, фоизларда)
давлат улушини сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.
Идоравий мансублиги:
________________________________________________________________________
Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар:
________________________________________________________________________
(жисмоний шахснинг Ф.И.О.)
________________________________________________________________________
(манзили, телефони, факси)
________________________________________________________________________
(паспорт серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)
________________________________________________________________________
_____________
(имзо)
__________ йил «___» _______________
Изоҳ: Ҳужжатни тўлдиришда тузатишга ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.
Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
__________________________________________________нинг
(корхонанинг номи)
асосий фондларини хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Инв.
№
Хатлов объектининг
номи, техник тавсифи
Қурилган йили ёки фойдаланишга
топширилган сана, ой ва йил
Сони
Баланс қиймати,
минг сўм
Эскириш
Қолдиқ қиймати,
минг сўм
Қурилиш майдони, кв.м. *
Изоҳ
минг сўм
фоизларда
* Бинолар ва иншоотлар бўйича.
Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
__________________________________________________нинг
(корхонанинг номи)
хатловдан ўтказиш давомида янги аниқланган асосий фондлар
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Инв.
№
Хатлов объектининг
номи, техник тавсифи
Қурилган йили ёки фойдаланишга
топширилган сана, ой ва йил
Сони
Баланс қиймати,
минг сўм
Эскириш
Қолдиқ қиймати,
минг сўм
Қурилиш майдони, кв.м. *
Изоҳ
минг сўм
фоизларда
* Бинолар ва иншоотлар бўйича.
Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
__________________________________________________нинг
(корхонанинг номи)
ижтимоий инфратузилма ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш объектларини хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Инв.
№
Хатлов объектининг
номи, техник тавсифи
Қурилган йили ёки фойдаланишга
топширилган сана, ой ва йил
Сони
Баланс қиймати,
минг сўм
Эскириш
Қолдиқ қиймати,
минг сўм
Қурилиш майдони, кв.м. *
Изоҳ
минг сўм
фоизларда
* Бинолар ва иншоотлар бўйича.
Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
___________________________________________________________________нинг
тугалланмаган қурилишини хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
Йил
Харажатлар ҳажми минг руб,
сўм-купон, сўм.
Асос (бажарилган ишлар
далолатномаси, рақами ва санаси)
Изоҳ
1990 йилгача
1991 й.
1992 й.
1993 й.
1994 й.
1995 йилдан бошлаб
хатловдан ўтказиш санаси ...гача
ҲАММАСИ:
Комиссия раиси
Комиссия аъзолари
Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
____________________________________________________нинг
ер участкасини (ер участкаси, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқларни) хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Табиий ресурсларнинг номи
Объект жойлашган жой
Табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқни
тасдиқловчи давлат далолатномаси
Кадастр рақами
Ер участкасининг
умумий майдони
ҳужжат бўйича
ҳақиқатда
1.
Ер участкаси
2.
Ер ости бойликлари
3.
Бошқа табиий ресурслар
а)
б)
в)
Комиссия раиси
Комиссия аъзолари
Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
__________________________________________________нинг
(корхонанинг номи)
ўрнатилмаган асбоб-ускуналарини хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Инв.
№
Хатлов объектининг номи,
техник тавсифи
Ишлаб чиқарилган
йили
Сони
Баланс қиймати,
минг сўм
Изоҳ
Комиссия раиси
Комиссия аъзолари
Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондларидаги (устав капиталларидаги) давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
ТИТУЛ ВАРАҒИ
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЁКИ ҚЎШИМЧА МАСЪУЛИЯТЛИ ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИДАГИ УЛУШГА БЎЛГАН МУЛКИЙ ҲУҚУҚНИ ТАСДИҚЛОВЧИ
СЕРТИФИКАТ
(Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи фонида олтин рангли босма ҳарфлар билан ёзилади)
---------------------------------------------------------------------------------------------------
СЕРТИФИКАТНИНГ БИРИНЧИ ИЧКИ ТОМОНИ
МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЁКИ ҚЎШИМЧА МАСЪУЛИЯТЛИ ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИДАГИ УЛУШГА БЎЛГАН МУЛКИЙ ҲУҚУҚНИ ТАСДИҚЛОВЧИ
СЕРТИФИКАТ
№ ________
______________________________________________________________________ га
(нодавлат юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)
Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи) __________________________________________
паспорт серияси ______ рақами _________ ким томонидан ва қачон берилган ________
_______________________________________________________________
(жисмоний шахслар учун)
Банк ҳисобварағи ва банк бўлинмаси __________________________________________
(нодавлат юридик шахс бўлган ариза берувчи учун)
қийматидаги _____________________________________________________________
(сумма сўз билан)
__________________________________________________________________улушга
(давлат улуши хусусийлаштирилган масъулияти чекланган жамиятининг номи (улуш миқдори)
эгалик ҳуқуқи берилди.
Ушбу сертификат _________________________________________________________
(ушбу сертификатни берган ташкилотнинг номи)
_________________________________________________________га асосан берилди.
(сертификатни бериш асоси)
_____ йил «__» _________ да _____-сон ўзаро мажбуриятлар тўғрисида битим тузилди:
Сертификатберилган ва рўйхатдан ўтказилган сана _______________________________
Қўмита раиси (раисининг биринчи ўринбосари)
(ҳудудий орган бошлиғи) ___________________ ______________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
М.Ў.--------------------------------------------------------------------------------------------------------
СЕРТИФИКАТНИНГИККИНЧИ ИЧКИ ТОМОНИ
Бўлиши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақидаги қайдлар
_______________________________________________________________
(фақат сертификатни берган давлат органи томонидан киритилади)
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига
4-ИЛОВА
Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлатга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мулкий мажмуа (корхона), бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектларни (бундан буён матнда давлат кўчмас мулк объекти деб юритилади) нодавлат юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга хусусийлаштириш тартибида сотиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомнинг амал қилиши давлат кўчмас мулк объектларини суд ҳал қилув қарорига асосан сотишда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат кўчмас мулк объектлари савдолари (савдолар) — сотувчи ёки риелторлик ташкилоти томонидан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича ташкил этиладиган савдолар;
савдолар ташкилотчиси — сотувчи билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган риелторлик хизматларини кўрсатиш шартномасига асосан давлат кўчмас мулк объектлари савдоларини ташкил этишни амалга ошираётган риелторлик ташкилоти ёхуд сотувчи;
талабгор — савдоларда ўзининг қатнашиш нияти тўғрисида ариза берган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти);
қатнашчи — аукцион ёки танловда қатнашишга қўйилган талабгор ёки унинг ваколатли вакили;
ваколатли вакил — қатнашчи (талабгор) томонидан ишончномага асосан аукцион, танлов ёки тўғридан-тўғри музокараларда қатнашиш ваколати берилган шахс;
харидор — сотувчи билан қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат кўчмас мулк объектининг олди-сотди шартномасини (бундан буён матнда олди-сотди шартномаси деб юритилади) тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);
сотувчи — Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади) ёки унинг ҳудудий органи (бундан буён матнда ҳудудий орган деб юритилади);
Давлат тендер комиссияси — давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссияси;
танлов — танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали харидорни аниқлаш бўйича савдо шакли. Танловлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин;
очиқ танлов — танловнинг давлат кўчмас мулк объектини сотиб олиш ва танлов шартларини бажариш нияти тўғрисида ариза берган ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган тури;
ёпиқ танлов — танловнинг сотувчи томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ олдиндан танлаб олинган, махсус таклиф қилинган шахслар қатнашиши мумкин бўлган тури;
танлов шартлари — танловни ўтказиш тартиби, ўтказиш жойи, таклифнинг нархи, давлат кўчмас мулк объектларининг сони ва миқдори, қўшимча юкламалар, қатнашчиларга қўйиладиган инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятлар ва талаблар бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган шартлар;
танлов ҳужжатлари — давлат кўчмас мулк объектининг техник, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги, шунингдек танлов шартлари ва тартиб-таомили тўғрисидаги дастлабки ахборотдан иборат танлов ташкилотчиси томонидан талабгорларга тақдим этиладиган танлов ўтказиш қоидалари, танлов таклифлари шаклларини ўз ичига олувчи ҳужжатлар тўплами;
танлов таклифи — танлов ҳужжатларида белгиланадиган шартларда шартнома тузиш таклифи;
савдоларни ўтказиш санаси — аукцион ўтказиш ёки танлов якунлари юзасидан хулоса чиқариш санаси ва вақти;
сотиб олиш тўлови — сотиб олинаётган давлат кўчмас мулк объекти учун харидор томонидан миллий ва (ёки) эркин муомаладаги валютада (бундан буён матнда ЭМВ деб юритилади) Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган пул маблағлари;
инвестициявий мажбуриятлар — давлат кўчмас мулк объектини сотиб олишда харидор томонидан давлат кўчмас мулк объектига инвестицияларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
ижтимоий мажбуриятлар — давлат кўчмас мулк объектини сотишда харидор томонидан қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
аукцион — мусобақалашиш асосида харидорни аниқлаш бўйича савдо шакли, бунда энг катта нархни таклиф қилган қатнашчи давлат кўчмас мулк объектининг олди-сотди шартномасини тузиш ҳуқуқига эга бўлади. Аукционлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин;
очиқ аукцион — аукционнинг давлат кўчмас мулк объектини сотиб олиш нияти тўғрисида ариза берган ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган тури;
ёпиқ аукцион — аукционнинг сотувчи томонидан белгиланган мезонлар бўйича олдиндан танланган махсус таклиф қилинган шахслар қатнашиши мумкин бўлган тури;
тўғридан-тўғри музокаралар — сотувчи томонидан эълон қилинган оферта қилишга таклифлар натижаларига кўра харидорни аниқлаш бўйича музокаралар.
балансда сақловчи — сотилаётган давлат кўчмас мулк объекти бириктирилган юридик шахс;
бошланғич нарх — давлат кўчмас мулк объектини савдоларга қўйиш учун сотувчи томонидан белгиланган нарх.
3. Давлат кўчмас мулк объектини сотиш сотувчи томонидан давлат органларининг ёки хўжалик бошқаруви органларининг, балансда сақловчининг таклифларига, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига мувофиқ шакллантирилган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (давлат кўчмас объектларининг рўйхатларига) (бундан буён матнда хусусийлаштириш дастурлари деб юритилади) асосан ушбу Низомга 1-иловага биноан схема бўйича амалга оширилади.
Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш муддати ва шартларини белгилаш, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Давлат тендер комиссиясининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.
Савдоларда турган, илгари қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ сотилаётган давлат кўчмас мулк объектлари мазкур давлат кўчмас мулк объектларини сотиш муддати узайтирилганда савдолардан олинмайди.
4. Давлат кўчмас объектларини Ўзбекистон Республикасининг резидентларига сотиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари давлат кўчмас мулк объектларини ЭМВда ёки Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида сотиб олишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари давлат кўчмас мулк объектларини сотиб олиш учун ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги ва «Халқ истеъмоли товарлари билан савдо қилиш республика кўргазма-ярмарка савдо маркази» ЁАЖдаги ўзларининг махсус ҳисоб рақамларидаги, республиканинг ваколатли банкларида очилган хорижий банкларнинг «лоро» вакиллик ҳисоб рақамларидаги миллий валютадаги маблағларидан фойдаланишлари мумкин.
II. Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш юзасидан ташаббус кўрсатиш
5. Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш юзасидан давлат органи ёки хўжалик бошқаруви органи, балансда сақловчи, нодавлат юридик ёки жисмоний шахс томонидан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш учун Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга тегишлича таклифлар ёки буюртманомалар бериш йўли билан ташаббус кўрсатилиши мумкин.
6. Давлат органи, хўжалик бошқаруви органи ёки балансда сақловчининг давлат кўчмас мулк объектини сотиш тўғрисидаги таклифига:
давлат органи, хўжалик бошқаруви органи ёки балансда сақловчининг биринчи раҳбари томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган сотишга таклиф этилаётган давлат кўчмас мулк объектини сақлаб қолиш зарурати мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса;
кадастр ҳужжатлари, шу жумладан кадастр харитаси (режаси) нусхалари;
балансда сақловчи Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва давлат муассасалари реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, балансда сақловчи давлат корхонаси ёки муассасаси бўлган тақдирда;
Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилган давлат органи, хўжалик бошқаруви органи, балансда сақловчи таклиф кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўламайди.
7. Давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманома:
нодавлат юридик шахс номидан ушбу Низомга 2-иловага биноан шакл бўйича раҳбар ёки унинг томонидан бунга вакил қилинган шахс томонидан имзоланиши ва ариза берувчининг муҳри билан тасдиқланиши керак;
жисмоний шахс номидан ушбу Низомга 3-иловага биноан шакл бўйича ўзи ёки бунга вакил қилинган шахс томонидан имзоланиши керак.
Сотиш учун буюртманомага Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида йиғим тўлаганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси илова қилиниши лозим. Йиғим суммаси, кўриб чиқиш натижаларидан қатъи назар, ариза берувчига қайтарилмайди.
8. Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлар мавжуд бўлмаган тақдирда, буюртманомалар олингандан кейин беш иш куни ичида давлат кўчмас мулк объектининг балансда сақловчига ва тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига уни сотишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишлича балансда сақловчи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган хулосасини тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборади.
Хулоса сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Давлат рақобат қўмитасига ёки ҳудудий органга тақдим этилади.
Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган, агар:
давлат кўчмас мулк объекти хусусийлаштирилмайдиган объектлар рўйхатига кирган бўлса;
мазкур давлат кўчмас мулк объектидан аҳолининг ижтимоий ва социал эҳтиёжларини қондириш мақсадида фойдаланишга зарурат бўлган тақдирда давлат кўчмас мулк объектини сотишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Давлат кўчмас мулк объектини сотишни рад этиш тўғрисидаги қарор ҳақидаги ахборот давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб ўн иш куни ичида Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган томонидан, рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда, ариза берувчига етказилади.
9. Давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманома (таклиф) ҳудудий органга тушган тақдирда, хусусийлаштиришни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, ҳудудий орган давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб ўн беш иш куни ичида Давлат рақобат қўмитасига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ахборот юборади:
давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун тушган буюртманоманинг (таклифнинг) нусхаси;
Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланган шакл бўйича камида тўртта фотосуратни илова қилган ҳолда давлат кўчмас мулк объектини кўздан кечириш далолатномаси;
Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланган шакл бўйича давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги асосий маълумотлар;
кадастр ҳужжатлари, шу жумладан кадастр харитаси (режаси) нусхалари;
балансда сақловчи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органининг давлат кўчмас мулк объектини сотишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;
сотиш мумкинлиги тўғрисидаги хулоса.
Давлат рақобат қўмитаси зарур бўлганда ҳудудий органдан давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни, уларни тақдим этиш муддатини кўрсатган ҳолда сўраб олиши мумкин.
10. Давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманома (таклиф) Давлат рақобат қўмитасига тушган тақдирда, хусусийлаштиришни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, унинг сўрови бўйича, ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ҳудудий орган томонидан шакллантирилади ва ўн беш иш куни ичида тақдим этилади.
11. Давлат кўчмас мулк объектига оид кадастр ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли ер участкасини бериш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлмаганда, кўрсатилган ҳужжатлар сотувдан олдинги тайёргарлик доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайёрланади.
12. Давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида Давлат рақобат қўмитаси ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хусусийлаштириш дастурларини тасдиқлаш бўйича таклифлар киритади.
Хусусийлаштириш дастурига киритилган, сотишга таклиф этилаётган давлат кўчмас мулк объектлари рўйхати ҳудудлар ёки тармоқлар бўйича шакллантирилиши мумкин.
Хусусийлаштириш дастури Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра хусусийлаштириладиган давлат кўчмас мулк объектлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига киритилади.
13. Агар давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманомани (таклифни) кўриб чиқиш натижаларига кўра у хусусийлаштириш дастури лойиҳасига киритилса, Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган бу ҳақдаги ёзма шаклдаги тегишли ахборотни буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб бир ой муддатда ариза берувчига етказади.
14. Давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб у янги мулкдорга топширилгунга қадар уни ҳар қандай усулда ўзгага бериш тақиқланади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
III. Давлат кўчмас мулк объектини сотишга тайёрлаш
15. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган хусусийлаштириш бўйича Комиссияни (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) тузади.
Комиссия таркибига Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган вакиллари билан бир қаторда:
балансда сақловчи;
молия органи;
давлат солиқ хизмати органи;
хизмат кўрсатувчи банк;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ваколатли вакиллари;
бошқа мутахассислар (зарур бўлганда) киритилади.
16. Комиссияни шакллантириш учун Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларга Комиссия таркибига киритиш учун номзодларни тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади.
17. Ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари, сўровнома тушгандан кейин уч кун муддатда ёзма равишда Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга Комиссия таркибига киритиш учун номзод ҳақидаги маълумотларни юборадилар ва келгусида унинг Комиссия ишида қатнашиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлайдилар.
Комиссияда ишлаш вақтида Комиссия аъзосининг асосий иш жойи бўйича иш ҳақи ва бошқа қўшимча тўловлар сақланади.
Комиссия ўз фаолиятини бевосита сотилаётган давлат кўчмас мулк объектида амалга оширади. Комиссия ўз ишининг регламентини мустақил равишда тасдиқлайди. Комиссия аъзолари қабул қилинадиган қарорлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
18. Комиссия фаолиятига раҳбарлик қилишни ва унинг ишини ташкил этишни Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган томонидан ўз ходимлари орасидан тайинланадиган Комиссия раиси амалга оширади.
Комиссия раиси ўз ваколатлари доирасида:
Комиссия аъзоларига Комиссия фаолияти масалалари бўйича топшириқлар бериш;
Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга Комиссия иши регламентини мунтазам бузаётган айрим Комиссия аъзоларини, уларни тегишлича алмаштирган ҳолда Комиссия таркибидан чиқариш масалаларини кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқига эга.
19. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми, шу жумладан Комиссия раиси қатнашган тақдирда қонуний ҳисобланади. Комиссия қарорлари унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади. Овоз бериш очиқ усулда ўтказилади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Овозлар тенг бўлганда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Комиссия қарорининг қабул қилинишига рози бўлмаган Комиссия аъзоси ўз мулоҳазасини ёзма равишда баён қилиш ва уни Давлат рақобат қўмитасига ёки унинг ҳудудий органига юбориш ҳуқуқига эга.
20. Давлат кўчмас мулк объектини сотишга тайёрлаш бўйича Комиссия томонидан амалга ошириладиган ишлар рўйхати қуйидагиларни ўз ичига олади:
давлат кўчмас мулк объектининг ҳолатини хатловдан ўтказиш;
бинолар ва ер участкаси майдонларининг ўлчамларини кадастр ҳужжатлари билан солиштириш;
сотилаётган давлат кўчмас мулк объектининг мавжуд қўшимча юкламалари ҳақидаги ахборотни аниқлаш ва тайёрлаш;
сотилаётган давлат кўчмас мулк объектининг сақланишини таъминлаш чораларини белгилаш;
сотилаётган давлат кўчмас мулк объекти савдоларини ташкил этиш усуллари ва турлари бўйича, шунингдек уни қисмларга бўлиб сотиш мумкинлиги ва ортиқча ер участкаларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларига топшириш бўйича таклифларни тайёрлаш;
бошқа масалаларни ҳал қилиш.
21. Сотилаётган давлат кўчмас мулк объектининг хатловдан ўтказилишини ташкил этиш ва ўтказиш Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ амалга оширилади.
Ўтказилган хатлов якунларига кўра ушбу Низомга 4 — 9-иловаларга биноан шакллар бўйича тегишли хатловдан ўтказиш далолатномалари тузилади ҳамда Комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
22. Иш якунлари бўйича Комиссия томонидан Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга:
хатловдан ўтказиш комиссиясини тузиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;
Комиссия мажлисларининг баённомалари;
Комиссия аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномалари;
давлат кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатлари, шу жумладан кадастр харитаси (режаси) ва бошқа ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлганда) нусхалари;
ер участкасига, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;
сотилаётган давлат кўчмас мулк объектини тасарруф этиш ҳуқуқига таъсир қилувчи мавжуд юкламалар ва чеклашлар тўғрисидаги ахборот;
Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланган шакл бўйича давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги асосий маълумотлар;
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш органининг хулосаси (зарур бўлганда).
23. Фуқаролик муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектлари ва мол-мулки, архив ҳужжатлари, моддий-маданий мерос объектлари ва интеллектуал мулк объектлари, қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат сирига тааллуқли ҳужжатлари мавжуд бўлган давлат кўчмас мулк объекти сотилган тақдирда, Комиссия томонидан ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча тарзда мазкур объектлар ва мол-мулк ҳақидаги тегишли ахборот ва улардан келгусида фойдаланиш, шунингдек сафарбарлик топшириқларини бажаришнинг ҳолати бўйича таклиф тақдим этилади.
24. Комиссия томонидан тақдим этилган материаллар ва ҳужжатлар кўриб чиқилгандан кейин етти кундан кам бўлмаган муддатда Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган:
тайёрланган ҳужжатларда жиддий камчиликлар бўлганда уларни қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда ва уларни такрорий тақдим этишнинг улар қайтарилган пайтдан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатини белгилаган ҳолда пухталаштириш учун Комиссияга қайтаради. Агар Комиссия томонидан кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни қайта тақдим этишда қайд қилинган камчиликлар бартараф этилмаган (ёки тўлиқ бўлмаган ҳолда бартараф этилган) бўлса, Комиссия тарқатиб юборилади ва янги Комиссия тайинланади;
тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 22 ва 23-бандларига мувофиқ бўлганда баҳоловчи ташкилот билан давлат кўчмас мулк объектини баҳолашдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузади.
25. Комиссия ишининг умумий муддати у ташкил этилган пайтдан бошлаб икки ойдан ошмаслиги лозим. Давлат рақобат қўмитасининг ёки ҳудудий органнинг қарори билан Комиссиянинг иш муддати бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
26. Давлат кўчмас мулк объектининг савдоларга қўйишдаги бошланғич нархи сотувчи томонидан баҳоловчи ташкилотнинг давлат кўчмас мулк объектининг қийматини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисидаги эксперт хулосасида аниқланган миқдорда белгиланади.
Давлат кўчмас мулк объектини савдоларга қўйиш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингандан ва эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилгандан кейин мазкур объект қайта баҳоланмайди.
27. Давлат кўчмас мулк объектини савдоларга қўйиш Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органнинг буйруғига асосан амалга оширилади.
28. Давлат кўчмас мулк объектини сотиш усули, муддатлари ва шартлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Давлат тендер комиссиясининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.
29. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш риелторлик ташкилоти томонидан сотувчи ва риелторлик ташкилоти ўртасида тузиладиган шартномага асосан, унинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Савдолар ташкилотчиси сифатида сотувчи ҳам қатнашиши мумкин.
IV. Давлат кўчмас мулк объектларини аукционда сотиш
30. Аукционни ўтказиш учун сотувчи:
риелторлик ташкилоти билан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича аукционни ташкил этиш юзасидан хизматлар кўрсатишга шартнома тузади, шартнома тарафларнинг реквизитлари, шартнома предмети, риелторлик ташкилоти ва сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан, риелторлик ташкилотини зарур ҳужжатлар ва сотилаётган давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш, тарафларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тартиби ва жавобгарлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлардан иборат бўлиши лозим;
аукционнинг санаси ва турини (очиқ ёки ёпиқ) белгилайди;
ўзининг расмий веб-сайтида очиқ аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда очиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) чоп этади, ёпиқ аукционлар ўтказиш ҳоллари бундан мустасно;
сотувчи, риелторлик ташкилоти, балансда сақловчи вакилларидан ва, зарур бўлганда, шу жумладан шартнома асосида жалб этиладиган мустақил экспертлар ва маслаҳатчилардан ташкил топган камида беш кишидан иборат таркибда доимий ёки вақтинча ишлайдиган аукцион комиссиясини тузади. Аукцион комиссиясига сотувчининг вакили бошчилик қилади.
Аукцион комиссияси ўзининг иш регламентини мустақил равишда тасдиқлайди. Қарор комиссия аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда аукцион комиссияси раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга бўлади.
Аукцион комиссиясининг қарорлари, агар унинг мажлисида унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса қонуний ҳисобланади.
Аукцион комиссияси талабларнинг ягоналигини ва аукцион натижалари бўйича қарор қабул қилишнинг холислигини таъминлайди.
31. Риелторлик ташкилоти сотувчи билан тузилган шартномага ва сотувчининг бошқа фармойиш берувчи ҳужжатларига мувофиқ:
аукционда қатнашишга буюртманома бериш муддатини белгилайди;
очиқ аукцион ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин «Биржа» газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг даврий нашрларида, шунингдек ўзининг веб-сайтида очиқ аукцион тўғрисидаги хабарномани чоп этади;
сотилаётган давлат кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор этади;
талабгорларнинг аукционда қатнашишга буюртманомаларини рўйхатдан ўтказади;
ёпиқ аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда ёпиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) юборади ва мазкур хабарномада кўрсатилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслардан буюртманомалар олади;
талабгорларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди ва уларни расмийлаштиришда ёрдам беради;
талабгорлардан ушбу Низомга мувофиқ аукцион қатнашчилари рўйхатини шакллантиради;
очиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома чоп этилган пайтдан бошлаб нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг сўровномалари бўйича сотилаётган давлат кўчмас мулк объекти тўғрисида қўшимча ахборот беради;
очиқ аукцион якунлари тўғрисидаги ахборотни чоп этади, у аукцион ўтказилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида илгари очиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида чоп этилади;
тузилган шартномага мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
32. Очиқ аукцион (ёпиқ аукцион) тўғрисидаги хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
савдолар ташкилотчисининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефони, телефакси, электрон почтаси манзили;
аукционга қўйилган давлат кўчмас мулк объектларининг номи, миқдори, тавсифи ва уларнинг жойлашган жойи;
сотилаётган давлат кўчмас мулк объектининг бошланғич нархи;
балансда сақловчининг номи, унинг фаолияти соҳаси;
аукцион ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
олди-сотди шартномаси тузилишининг охирги муддати;
закалат қўйиш миқдори, муддати ва тартиби, уни қўйиш учун банк реквизитлари;
буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);
қўшимча ахборот олиш мумкин бўлган манзил ва алоқа телефони.
33. Ёпиқ аукционни ўтказишда сотувчи унинг талабларига мос келадиган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар рўйхатини олдиндан аниқлайди, риелторлик ташкилоти уларга ёпиқ аукцион тўғрисидаги хабарномани аукцион бошланишидан камида ўттиз кун олдин юборади. Ёпиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома оммавий ахборот воситаларида чоп этилмайди ҳамда аукцион таклиф этилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар орасида ўтказилади.
34. Аукционда қатнашиш учун талабгор мажбуриятларни бажариш таъминоти сифатида давлат кўчмас мулк объекти бошланғич нархининг камида 15 фоизи миқдорида закалат тўлаши лозим. Закалатнинг аниқ миқдори сотувчи томонидан белгиланади.
35. Аукционда қатнашиш учун буюртманомаларни қабул қилиш очиқ аукцион (ёпиқ аукцион) тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.
36. Аукционда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига шахсан ёки почта орқали очиқ аукцион (ёпиқ аукцион) тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукционда қатнашиш учун буюртманомани икки нусхада тақдим этади:
нодавлат юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг аукционда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
жисмоний шахслар учун — паспортнинг нусхаси, аукционда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
очиқ аукцион (ёпиқ аукцион) тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланади.
37. Савдолар ташкилотчиси буюртманоманинг иккинчи нусхасига ҳужжатларнинг рўйхати билан биргаликда берилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида улар қабул қилинган сана ва вақтни кўрсатган ҳолда белги қўяди, ушбу нусха талабгорга ёки унинг ваколатли вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади. Буюртманомалар сотувчи томонидан белгиланадиган тартибда ҳисобга олиниши лозим.
38. Очиқ танлов (ёпиқ танлов) тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган қабул қилиш муддати тугагандан кейин тушган, ушбу Низомнинг 36-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган буюртманомалар савдолар ташкилотчиси томонидан қабул қилинмайди.
Ҳужжатларнинг тушган санаси савдолар ташкилотчисида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги белги бўйича белгиланади.
Бошқа асослар бўйича аукционда қатнашишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
39. Савдолар ташкилотчиси томонидан қабул қилинмаган буюртманомалар ўша куннинг ўзида талабгор ёки унинг ваколатли вакилига тилхат олиб топшириш ёхуд қабул қилиш рад этилишининг сабаблари кўрсатилган ҳолда почта орқали (буюртма хат топширилганлиги ҳақидаги хабарнома билан) юбориш йўли билан қайтарилади. Бунда тўланган закалат суммаси беш банк куни ичида қайтарилади.
40. Аукционда қатнашишга савдолар ташкилотчиси томонидан буюртманомалари қабул қилинган талабгорларга рухсат этилади.
41. Аукцион қатнашчиларига аукционни ўтказиш куни аукцион қатнашчиси чиптаси берилади, унда қатнашчининг рақами ва аукционга қўйилган давлат кўчмас мулк объектининг номи кўрсатилади. Қатнашчиларга шунингдек аукцион давомида фойдаланиладиган махсус рақамли белгилар берилади.
42. Аукцион қатнашчиси аукцион ўтказилишидан бир соат олдин савдо ташкилотчисига ёзма билдиришнома бериш йўли билан буюртманомани қайтариб олиши мумкин. Ушбу ҳолда қатнашчидан тушган закалат буюртманома қайтариб олиниши тўғрисидаги билдиришнома савдолар ташкилотчисига тушган пайтдан бошлаб беш банк кунидан кеч бўлмаган муддатда қайтарилиши лозим.
43. Аукцион, агар буюртманома қабул қилиш тамом бўлиши санасигача бирорта ҳам буюртманома тушмаса ёки фақат битта буюртманома тушса, бўлиб ўтмаган деб эътироф этилади.
Бунда савдолар ташкилотчиси бу тўғрида аукцион комиссиясини, сотувчини ва ягона буюртманомани берган қатнашчини хабардор қилади.
44. Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича аукционлар объектнинг бошланғич нархини босқичма-босқич ошириш тарзида ўтказилади.
45. Аукционни савдолар ташкилотчиси томонидан тайинланадиган аукциончи ўтказади. Аукцион аукциончи томонидан савдо предмети, давлат кўчмас мулк объектининг номи, қисқача тавсифи ва бошланғич нархи, савдо жараёнида уни ошириш босқичи (аукцион босқичи) эълон қилинган ҳолда бошланади.
46. Аукционнинг дастлабки босқичи аукцион комиссияси томонидан бошланғич нархнинг 1 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
47. Аукцион жараёнида ҳар уч босқичдан кейин аукциончи аукцион босқичини ошириш томонга ўзгартириши мумкин. Бунда аукциончи нархни айтади, қатнашчилар эса рақамли белгини кўтариб давлат кўчмас мулк объектини мазкур нархда сотиб олишга тайёрликлари тўғрисида хабар берадилар.
48. Бир нечта қатнашчилар томонидан қизиқиш намоён этилган тақдирда аукциончи нархни аукцион босқичига мувофиқ ошириб навбатдаги нархни эълон қилади.
49. Аукцион навбатдаги нарх уч маротаба эълон қилингандан кейин қатнашчилардан бирортаси рақамли белгисини кўтармаганда якунланади. Чиптасининг рақами аукциончи томонидан охирги марта айтилган қатнашчи аукцион ғолибига айланади. Шундан кейин аукциончи аукцион савдосига қўйилган давлат кўчмас мулк объектининг сотилганлигини эълон қилади, сотув нархини ва аукцион ғолибининг чипта рақамини айтади.
Аукционлар олти ой ичида ўн иш кунида бир марта даврийликда ўтказилади.
V. Давлат кўчмас мулк объектларини танловда сотиш
50. Танловни ўтказиш учун сотувчи:
риелторлик ташкилоти билан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича танловни ташкил этиш юзасидан хизматлар кўрсатишга шартнома тузади, шартнома тарафларининг реквизитлари, шартнома предмети, савдолар ташкилотчиси ва сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан савдолар ташкилотчисини зарур ҳужжатлар ва сотилаётган давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш, тарафларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тартиби ва жавобгарлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлардан иборат бўлиши лозим;
танлов санаси, шартлари ва турини белгилайди;
ўзининг расмий веб-сайтида очиқ танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) чоп этади, ёпиқ аукционлар ўтказиш ҳоллари бундан мустасно;
сотувчи, риелторлик ташкилоти, балансда сақловчи вакилларидан ва, зарур бўлганда, шу жумладан шартнома асосида жалб этиладиган мустақил экспертлар ва маслаҳатчилардан ташкил топган камида беш кишидан иборат таркибда доимий ёки вақтинча ишлайдиган танлов комиссиясини тузади. Танлов комиссиясига сотувчининг вакили бошчилик қилади.
51. Танлов комиссияси ўзининг иш регламентини мустақил равишда тасдиқлайди. Қарор комиссия аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда танлов комиссияси раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга бўлади.
Танлов комиссиясининг қарорлари, агар унинг мажлисида аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса қонуний ҳисобланади.
Танлов комиссияси талабларнинг ягоналигини ва танлов натижалари бўйича қарор қабул қилишнинг холислигини таъминлайди ва танлов ҳужжатларини тасдиқлайди, ушбу ҳужжатлар умумий қабул қилинган белгилар ва номлардан фойдаланган ҳолда тушунарли тилда, икки хил талқин этилмайдиган сўзлар ва жумлалардан тузилиши лозим.
52. Риелторлик ташкилоти сотувчи билан тузилган шартномага ва сотувчининг бошқа фармойиш берувчи ҳужжатларига мувофиқ:
сотиш учун қўйилаётган давлат кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор этади;
инвесторларни, шу жумладан хорижий инвесторларни излашни ташкил этади ва талабгорларнинг сотилаётган давлат кўчмас мулк объектлари билан танишиши учун шароитлар яратади;
танлов ҳужжатларини тайёрлайди;
танловда қатнашиш учун буюртманомалар бериш муддатини белгилайди;
танлов таклифлари солинган конвертларни очиш белгиланган санадан камида ўттиз кун олдин «Биржа» газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг даврий нашрларида, шунингдек ўзининг веб-сайтида очиқ танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) чоп этади;
талабгорларга уларнинг сўровлари бўйича танлов ҳужжатларини беради;
талабгорларнинг танловда қатнашиш учун буюртманомаларини рўйхатдан ўтказади ва уларнинг махфийлигини ва сақланишини таъминлайди;
ёпиқ танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда ёпиқ танлов тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) юборади ва мазкур хабарномада кўрсатилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслардан буюртманомалар олади;
талабгорларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди ва уларни расмийлаштиришда ёрдам беради;
очиқ танлов якунлари тўғрисидаги ахборотни чоп этади, у танлов ўтказилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида илгари очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида чоп этилади;
давлат кўчмас мулк объектлари ёпиқ танлов орқали сотилган тақдирда унинг қатнашчиларига ёпиқ танлов якунлари тўғрисида ахборот беради;
тузилган шартномага мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
53. Очиқ танлов (ёпиқ танлов) тўғрисидаги хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
савдолар ташкилотчисининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефони, телефакси, электрон почтаси манзили;
танловга қўйилган давлат кўчмас мулк объектларининг номи, миқдори, тавсифи ва уларнинг жойлашган жойи;
сотилаётган давлат кўчмас мулк объектининг бошланғич нархи;
инвестициявий мажбуриятларнинг (киритиш шакли ва шартлари ёйиб кўрсатилган ҳолда) ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам ҳажми;
мавжуд қўшимча юкламалар тўғрисидаги ахборот;
балансда сақловчининг номи ва унинг фаолияти соҳаси;
қатнашчиларнинг таклифлари билдирилган конвертларни очиш санаси, вақти ва жойи;
танлов ўтказиш санаси, вақти, жойи ва шартлари;
давлат кўчмас мулк объектининг олди-сотди шартномасини (бундан буён матнда олди-сотди шартномаси деб юритилади) тузишнинг охирги муддати;
закалат қўйиш миқдори, муддати ва тартиби, уни қўйиш учун банк реквизитлари;
буюртманомаларни қабул қилишнинг (кун ва соат кўрсатилган ҳолда) охирги муддати;
танлов ҳужжатларини ва қўшимча ахборотни олиш мумкин бўлган манзил.
54. Ёпиқ танловни ўтказишда сотувчи нодавлат юридик ва жисмоний шахслар рўйхатини олдиндан белгилайди, риелторлик ташкилоти уларга танлов таклифлари билдирилган конвертлар очилиши белгиланган санадан камида ўттиз кун олдин танлов таклифлари илова қилинган ёпиқ танлов тўғрисидаги хабарномани юборади. Ёпиқ танлов тўғрисидаги хабарнома оммавий ахборот воситаларида чоп этилмайди ҳамда танлов таклиф этилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар орасида ўтказилади.
55. Танловда қатнашиш учун талабгор мажбуриятларни бажариш таъминоти сифатида давлат кўчмас мулк объекти бошланғич нархининг камида 15 фоизи миқдорида закалат тўлаши шарт. Закалатнинг аниқ миқдори сотувчи томонидан белгиланади.
56. Талабгор ёки унинг ваколатли вакили очиқ танлов (ёпиқ танлов) тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда танловда қатнашиш учун савдолар ташкилотчисига чопар ёки почта орқали, қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда, танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:
нодавлат юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
жисмоний шахслар учун — паспортнинг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
очиқ танлов (ёпиқ танлов) тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси;
танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги елимлаб ёпилган конвертларга солинган танлов таклифлари:
сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;
инвестициявий мажбуриятларнинг таклиф этилаётган суммаси, уларни киритиш шакли, муддати ва шартлари;
талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва тегишли тармоққа илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (мавжуд бўлганда).
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланади.
57. Савдолар ташкилотчиси буюртманоманинг иккинчи нусхасига ҳужжатларнинг рўйхати билан биргаликда берилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида улар қабул қилинган сана ва вақтни кўрсатган ҳолда белги қўяди, ушбу нусха талабгорга ёки унинг ваколатли вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади. Буюртманомалар сотувчи томонидан белгиланадиган тартибда ҳисобга олиниши лозим.
58. Очиқ танлов (ёпиқ танлов) тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган қабул қилиш муддати тугагандан кейин тушган буюртманомалар савдолар ташкилотчиси томонидан қабул қилинмайди. Почта орқали юборилган ҳужжатларнинг тушган санаси савдолар ташкилотчисининг рўйхатдан ўтказиши бўйича белгиланади.
59. Савдолар ташкилотчиси томонидан қабул қилинмаган буюртманомалар ўша куннинг ўзида талабгор ёки унинг ваколатли вакилига тилхат олиб топшириш ёхуд қабул қилиш рад этилишининг сабаблари кўрсатилган ҳолда почта орқали (буюртма хат топширилганлиги ҳақидаги хабарнома билан) юбориш йўли билан қайтарилади. Бунда тўланган закалат суммаси беш банк куни ичида қайтарилади.
60. Агар:
ушбу Низомнинг 56-бандида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;
талабгор — нодавлат юридик шахснинг тугатиш босқичида турганлиги ёки банкрот деб эътироф этилганлиги аниқланса, талабгор ёки унинг ваколатли вакили танлов комиссияси томонидан танловда қатнашишга қўйилмайди:
Бошқа асослар бўйича танловда қатнашишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
61. Конвертларни очишнинг белгиланган санасигача талабгор савдолар ташкилотчисини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда ўзининг буюртманомасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Савдолар ташкилотчиси кўрсатиб ўтилган билдиришномани у тушган кунда рўйхатдан ўтказиши шарт. Ушбу ҳолда талабгордан тушган закалат тушган билдиришнома рўйхатга олинган кундан бошлаб беш банк кунидан кеч бўлмаган муддатда қайтарилиши лозим.
62. Очиқ танловда қатнашишга буюртманомаларни қабул қилиш очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган кундан бошланади ва хабарномада белгиланган конвертларни очиш санасидан уч соат олдин тамом бўлади.
63. Танлов, агар хабарномада белгиланган конвертларни очиш санасида бирорта ҳам буюртманома тушмаган ёки фақат битта буюртманома тушган бўлса, бўлиб ўтмаган деб эътироф этилади.
Бунда савдолар ташкилотчиси бу тўғрида танлов комиссиясини, сотувчини ва ягона буюртманомани берган талабгорни хабардор қилади.
64. Танлов комиссияси, агар берилган танлов таклифларидан ҳеч бири танлов шартларига мувофиқ бўлмаса, танловни бўлиб ўтмаган деб эътироф этиши мумкин.
65. Танлов таклифлари билдирилган конвертларнинг биринчи нусхаларини очиш танлов комиссияси томонидан амалга оширилади. Конвертларнинг иккинчи нусхалари савдолар ташкилотчисида сақланади ва таклифларнинг мазмунига оид низолар келиб чиққан тақдирда очилади.
Ягона қатнашчининг танлов таклифлари билдирилган конверт очилмайди.
Танлов қатнашчилари ёки уларнинг ваколатли вакиллари конвертларни очишда ҳозир бўлишлари мумкин.
Танлов таклифлари билдирилган конвертларни очишда танлов комиссияси томонидан танловда қатнашиш шартлари ва тартиб-таомилларига риоя қилиш, танлов ҳужжатларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади.
66. Конвертларни очиш натижалари бўйича баённома тузилади, унда тушган барча танлов таклифлари ҳамда уларнинг танлов шартлари ва тартиб-таомилларига мувофиқлиги қайд этилади.
67. Танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:
TT = (T*0,8)+(И*0,2), бунда:
ТТ — қатнашчининг танлов таклифи;
Т — давлат кўчмас мулк объекти учун сотиб олиш тўлови суммаси бўйича қатнашчининг таклифи;
И — инвестициявий мажбуриятлар миқдори бўйича қатнашчининг таклифи.
68. Танлов туридан қатъи назар, танлов ғолибини аниқлаш танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисида ўтказилади.
Танлов таклифи танлов шартларига энг кўп даражада мувофиқ деб эътироф этилган қатнашчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.
Икки ёки ундан ортиқ танлов таклифлари тенг бўлган тақдирда таклифида сотиб олиш суммаси юқори бўлган қатнашчи ғолиб деб эътироф этилади, агар сотиб олиш тўлови суммаси бўйича ҳам, инвестициявий мажбуриятлар миқдори бўйича ҳам бир хилдаги таклифлар берилган бўлса — таклифи савдолар ташкилотчиси томонидан олдин рўйхатдан ўтказилган қатнашчи ғолиб деб эътироф этилади.
Савдолар ташкилотчиси танлов якунлари тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида танлов қатнашчиларини хабардор қилади.
Савдолар ташкилотчиси танлов қатнашчиларини унинг натижалари билан танлов якунлари тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида хабардор қилади.
69. Танловлар олти ой ичида ўн иш кунида бир марта даврийликда ўтказилади.
VI. Аукцион ва танлов комиссияларининг ҳуқуқлари
70. Аукцион ва танлов комиссиялари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ушбу Низом, бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган, аукцион ёки танлов жараёнини бузадиган тил бириктириш ва бошқа олдиндан кўриб бўлмайдиган ҳолатлар аниқланган тақдирда аукцион ёки танловни ўтказишни тўхтатиш;
тегишлича асослаган ҳолда аукцион ёки танловни бўлмаган деб эътироф этиш;
танлов қатнашчиларининг танлов таклифларини рад этиш, улар танлов ҳужжатларига ва танловни ўтказиш шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, бу тўғрида рад этиш сабабларини кўрсатиб савдолар қатнашчисини хабардор қилган ҳолда;
танлов ўтказиш санасини, илгари очиқ танлов (ёпиқ танлов) тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида тегишли ахборотни чоп этган ҳолда (илгари ёпиқ танлов тўғрисидаги хабарнома юборилган нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ахборотни юборган ҳолда) ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, очиқ танлов (ёпиқ танлов) тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатдан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кўчириш;
аукцион ўтказиш санасини, илгари очиқ аукцион (ёпиқ аукцион) тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида тегишли ахборотни чоп этган ҳолда (илгари ёпиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома юборилган нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ахборотни юборган ҳолда) ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, очиқ аукцион (ёпиқ аукцион) тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатдан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кўчириш;
аукцион ёки танлов ўтказилишини бекор қилиш, бу тўғрида сотувчи ва қатнашчиларни тегишлича асослаган ҳолда хабардор қилиш.
VII. Аукцион ва танлов натижаларини расмийлаштириш
71. Аукцион ёки танлов ўтказиш якунлари бўйича аукцион ёки танлов комиссияси томонидан тегишли равишда аукцион ёки танлов савдолари баённомаси расмийлаштирилади, баённомада аукцион ёки танловнинг барча қатнашчилари, уларнинг таклифларининг мазмуни ва ғолибни танлаш тўғрисидаги қарор кўрсатилади.
72. Аукцион ёки танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ савдолар ташкилотчиси ва ғолиб томонидан савдо ўтказилган кунда олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун асос ҳисобланадиган ўтказилган савдоларнинг натижалари тўғрисидаги баённома имзоланади.
Ўтказилган савдонинг натижалари тўғрисидаги имзоланган баённома сотувчига ва ғолибга тақдим этилади.
73. Ғолиб баённомани ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки рад этган тақдирда:
аукцион комиссияси томонидан баённомага тегишли белги қўйилади ва сотувчи аукцион ғолиби томонидан таклиф этилган нархдан бир босқич паст нархни таклиф этган аукцион қатнашчиси билан шартнома тузишни таклиф қилади.
танлов комиссияси томонидан баённомага тегишли белги қўйилади ва сотувчи таклифи танлов шартларига энг кўп мувофиқ бўлган танловнинг бошқа қатнашчиси билан шартнома тузишни таклиф қилади.
Агар ушбу қатнашчи ҳам олди-сотди шартномасини имзолашни рад этса, аукцион ёки танлов натижалари бекор қилинади.
Баённомани ва (ёки) олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортаётган ёки рад этаётган аукцион ёки танлов ғолибига, унинг томонидан тўланган закалат суммаси қайтарилмайди.
74. Аукцион ёки танлов ғолиби баённомани ва (ёки) олди-сотди шартномасини имзолашдан, давлат кўчмас мулк объектини сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномаси шартларини бажаришдан бош тортган ёки рад этган тақдирда, у келгусида мазкур объектни сотиш бўйича навбатдаги савдоларда қатнашиши мумкин эмас.
VIII. Давлат кўчмас мулк объектларини тўғридан-тўғри музокаралар орқали сотиш
75. Давлат кўчмас мулк объектларини тўғридан-тўғри музокаралар орқали сотиш, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
76. Аукционлар (танловлар) ушбу Низомнинг 49 ва 69-бандларида назарда тутилган тартибда бўлиб ўтмаган деб эътироф этилгандан кейин, охирги аукцион (танлов) комиссиясининг баённомаси тасдиқланган кундан бошлаб бир ой муддатда сотувчи давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича уларни аукционга (танловга) қўйишда белгиланган бошланғич нархи бўйича оферта қилишга таклифномани (бундан буён матнда таклифнома деб юритилади) «Биржа» газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг даврий нашрларида, шунингдек ўзининг веб-сайтида чоп этади.
77. Таклифномада белгиланган талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш санаси тамом бўлгандан кейин оферта бўлмаганда бир ойда босқичи 10 фоизли босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланилади, бироқ давлат кўчмас мулк объектларини танловга (аукционга) қўйиш дастлабки нархининг 50 фоизидан кам бўлмайди.
Савдога қўйиш нархи дастлабки савдога қўйиш нархининг 50 фоизигача пасайтирилгандан кейин 3 ой ичида сотилмаган тақдирда, давлат кўчмас мулк объектларини тасарруф этиш ушбу Низомнинг XII бўлимига мувофиқ амалга оширилади.
78. Таклифнома сотувчи томонидан талабгорлардан таклифларни қабул қилиш тугашининг белгиланган санасидан камида ўттиз кун олдин чоп этилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:
сотувчининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефони, телефакси ва электрон почтаси манзили;
сотишга таклиф этилаётган давлат кўчмас мулк объектларининг номи, миқдори, тавсифи ва уларнинг жойлашган жойи;
балансда сақловчининг номи, унинг фаолияти соҳаси;
музокаралар ўтказиш санаси, вақти ва жойи;
олди-сотди шартномасини тузиш шартлари (сотиб олиш тўловларининг, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг таклиф қилинаётган суммаси, уларнинг киритиш (бажариш) шакли, муддати ва шартлари);
талабгорлардан таклифларни қабул қилишнинг тамом бўлиши санаси ва вақти.
79. Талабгорларнинг таклифлари сотувчига бевосита ёки почта орқали, шахсан ёхуд ўзининг ваколатли вакили орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этилади:
нодавлат юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, ваколатли вакил учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда;
жисмоний шахслар учун — паспортнинг нусхаси, ваколатли вакил қатнашган тақдирда, ваколатли вакил учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда;
елимлаб оғзи ёпилган конвертга солинган, қуйидагиларни ўз ичига олувчи таклифлар:
сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;
инвестициявий мажбуриятларнинг таклиф этилаётган суммаси, уларни киритиш шакли, муддати ва шартлари (зарур бўлганда);
талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва тегишли тармоққа илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (мавжуд бўлганда).
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланади.
80. Талабгорларнинг тушган таклифлари сотувчи томонидан улар берилган сана ва вақт кўрсатилган ҳамда ҳар бир мурожаатга тартиб рақами берилган ҳолда махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.
81. Сотувчи томонидан талабгорлар билан музокаралар ўтказилади, уларнинг натижалари баённома билан расмийлаштирилади.
Баённома асосида сотувчи тегишли буйруқ чиқаради ва буйруқ чиқарилгандан кейин йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда талабгор билан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда олди-сотди шартномасини тузади.
Икки ва ундан ортиқ талабгорлардан таклифлар мавжуд бўлган тақдирда давлат кўчмас мулк объекти учун энг кўп сотиб олиш нархини, таклифномада кўрсатилган олди-сотди шартномасини тузиш шартларига мувофиқ бўлган инвестициявий мажбуриятларни ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш ҳажми ва муддатларини таклиф этган талабгор ғолиб деб эътироф этилади.
Талабгорларнинг таклифлари тенг бўлган тақдирда бошқалардан олдин таклиф берган талабгор ғолиб деб эътироф этилади.
IX. Давлат кўчмас мулк объектларининг олди-сотди шартномаларини тузиш
82. Баённома имзолангандан кейин йигирма кундан кечикмай, агар аукцион (танлов) тўғрисидаги хабарномада ёки оферта қилишга таклифномада бошқача муддат белгиланмаган бўлса, аукцион (танлов) ғолиби ёки оферта шартларига энг кўп жавоб берадиган талабгор билан олди-сотди шартномаси тузилади.
Аукцион (танлов) ўтказиш ёки оферта қилишни таклиф этиш натижалари бўйича олди-сотди шартномаси бир тарафдан сотувчи ва бошқа тарафдан ғолиб (қатнашчи) ёки талабгор ўртасида манфаатдор тарафнинг — балансда сақловчининг иштирокида тузилади.
Олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш сотувчи томонидан амалга оширилади.
83. Олди-сотди шартномасида қуйидаги маълумотлар ва шартлар акс эттирилиши керак:
тарафларнинг номи ва манзиллари;
олди-сотди шартномасини тузиш учун асослар;
давлат кўчмас мулк объектининг номи ва жойлашган жойи;
сотиб олиш тўловининг миқдори, валютаси, амалга ошириш шартлари, тартиби ва муддатлари;
тарафларнинг мажбуриятлари, шу жумладан сотилган давлат кўчмас мулк объектига бўлган мулкий ҳуқуқнинг сотувчидан харидорга ўтиши шартлари, тартиби ва кетма-кетлиги, шу жумладан мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерини бериш;
олди-сотди шартномаси бўйича қабул қилинадиган мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик ва (ёки) бажармаганлик учун жавобгарлик, жарима миқдори ва тўлаш шартлари;
низоларни ҳал қилиш тартиби, олди-сотди шартномасини бекор қилиш шартлари, қўлланадиган ҳуқуқ, форс-мажор ҳолатларини аниқлаш ва бундай ҳолатда ҳаракат қилиш тартиби, тили, нусхалар сони, олди-сотди шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шартлари, унинг кучга кириши;
тарафларнинг кафолатлари шаклидаги иловалар.
Олди-сотди шартномасида зарур бўлган қуйидагилар кўрсатилиши мумкин:
харидор томонидан қабул қилинадиган инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятларнинг ҳажми (пул ифодасида), умумий мазмуни, амалга ошириш шартлари, кетма-кетлиги ва муддатлари;
харидор томонидан тўловлар бўлиб-бўлиб тўланаётган ва инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар бажарилаётган даврда сотилаётган давлат кўчмас мулк объектидан фойдаланиш шартлари;
харидор томонидан сотувчи билан келишиш учун инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятларни амалга оширишнинг батафсил дастурини (режа-жадвалини) тайёрлаш ва тақдим этишнинг, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб боришнинг муддати;
харидор томонидан инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятлар асосий бандларининг бажарилиши мазмунининг баёни, муддатлари, уларнинг амалга оширилганлиги ҳолатини тасдиқлаш тартиби ва шартлари.
84. Давлат рақобат қўмитаси, ҳудудий орган томонидан сотиб олиш тўловларининг тушиши, харидор томонидан инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилиши ва уларнинг муддатлари юзасидан доимий мониторинг амалга оширилади.
85. Харидор билан тузилган олди-сотди шартномаси бекор қилинган тақдирда унинг томонидан сотиб олиш тўловлари хорижий валютада амалга оширилган бўлса, қайтарилиши лозим бўлган маблағлар тегишли жарима ушлаб қолингандан кейин харидор билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида уларни харидор томонидан кўрсатилган банк ҳисоб рақамига пул ўтказиш санасидаги курси бўйича ўтказиб берилиши мумкин.
86. Савдолари якунлари бекор қилинган ёхуд олди-сотди шартномалари бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган давлат кўчмас мулк объектларини савдоларга қўйиш давлат кўчмас мулк объектининг савдолар бекор қилинган (ҳақиқий эмас деб топилган), ёхуд олди-сотди шартномаси тузилган санада шаклланган нархи бўйича — агар муддати савдолар якунларини бекор қилиш ёки савдога қўйиш ва шартномаларни бекор қилиш, ёки ҳақиқий эмас деб топиш санасидан бошлаб икки йилдан ошмаган бўлса, амалга оширилади.
Бунда давлат кўчмас мулк объектлари ушбу Низомнинг тегишли равишда IV , V ва VIII бўлимларига мувофиқ айнан ўша турдаги савдоларга қўйилади.
87. Савдолар бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган, савдолар якунлари ҳақиқий эмас деб топилган, ёхуд савдога қўйиш ва олди-сотди шартномасини бекор қилиш, ёхуд уни ҳақиқий эмас деб топиш санаси ўртасидаги муддат икки йилдан ўтган тақдирда давлат кўчмас объекти белгиланган тартибда такроран баҳоланиши лозим.
X. Давлат кўчмас мулк объектини сотиш якунлари бўйича ҳисоб-китобларни ўтказиш ва мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерини расмийлаштириш
88. Олди-сотди шартномаси тузилгандан кейин харидор ёки унинг ваколатли вакили тузилган олди-сотди шартномасининг шартларига мувофиқ сотиб олиш тўловларини амалга оширади ва инвестициявий мажбуриятларни ва ижтимоий мажбуриятларни бажаради. Бунда аукцион ёки танловда ютиб чиқилган тақдирда ғолиб томонидан тўланган закалат сотиб олиш тўловлари суммасига қўшилади, савдоларнинг қолган қатнашчиларига эса тўлаган закалати беш банк куни ичида қайтарилади.
89. Давлат кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тўловларини тўлаш муддати сотувчи томонидан белгиланади, бироқ у олди-сотди шартномаси кучга кирган кундан бошлаб икки йилдан ошмаслиги лозим, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Давлат тендер комиссиясининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса.
Инвестициявий мажбуриятларни бажариш муддати беш йилдан ошмаслиги керак, давлат кўчмас мулк объектларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Давлат тендер комиссиясининг алоҳида қарорлари бўйича сотиш ҳоллари бундан мустасно.
Сотиб олиш тўловлари Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўланади.
Харидор сотилган давлат кўчмас мулк объекти учун сотиб олиш тўловини муддатидан олдин тўлашга ҳақли.
90. Сотилган давлат кўчмас мулк объектининг сотиб олиш тўловлари олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида тўлиқ тўланган ҳолларда харидорга сотиб олиш тўловлари суммасидан олди-сотди шартномаси тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта молиялаш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилади.
Бунда сотиб олиш тўловларининг суммаси давлат кўчмас мулк объектини савдоларга қўйишдаги бошланғич нархдан паст бўлиши мумкин эмас.
91. Инвестициявий мажбуриятлар ва (ёки) ижтимоий мажбуриятларсиз сотилган давлат кўчмас мулк объекти бўйича сотиб олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида сотувчи:
балансда сақловчини давлат кўчмас мулк объекти сотилганлиги тўғрисида хабардор қилади;
харидорга мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерини беради.
92. Харидор томонидан инвестициявий мажбуриятлар ва (ёки) ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан сотилган давлат кўчмас мулк объекти бўйича, сотувчи сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида харидор олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятларни бажариб бўлгунга қадар бўлган муддатга инвестициявий мажбуриятлар ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунгача амалда бўладиган «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгисини қўйган ҳолда давлат ордерини беради.
93. Олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар бажариб бўлингандан ва улар белгиланган тартибда сотувчи томонидан қабул қилиб олингандан кейин харидор сотиб олинган давлат кўчмас мулк объектига нисбатан мулкий ҳуқуққа эга бўлади.
Бунда харидор томонидан мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг асл нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан кеч бўлмаган муддатда унга Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган томонидан «тасарруф этиш ҳуқуқи билан» белгиси қўйилади.
94. Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг бланкаси махсус қоғозда ушбу Низомга 10-иловага биноан шакл бўйича тайёрланади, тартиб рақамига эга бўлади ва қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади.
95. Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери берилганлиги учун харидор томонидан мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерини бериш пайтида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида давлат божи тўланади.
96. Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери йўқолганда тегишли аризага асосан икки ҳафта ичида унинг дубликати берилади.
Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг дубликати берилгани учун ариза берувчи томонидан дубликатни бериш пайтида белгиланган мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери берилганлиги учун тўланадиган давлат божи суммасининг ярми миқдорида давлат божи тўланади.
XI. Балансда сақловчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
97. Балансда сақловчи харидор томонидан сотилган давлат кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни тақдим этган кундан бошлаб бир ой ичида харидор иштирокида сотилган давлат кўчмас мулк объектини қабул қилиш — топшириш далолатномасининг расмийлаштирилишини ва харидорга топширилишини таъминлаши шарт.
98. Харидор томонидан инвестициявий мажбуриятлар бажарилиши давомида балансда сақловчи қуйидагиларга мажбур:
харидорга сотилган давлат кўчмас мулк объектига эркин кириб-чиқиш ва харидорнинг ўзининг инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятларини ўз вақтида ва самарали амалга ошириши билан боғлиқ бўлган ушбу объект тўғрисидаги ахборотдан эркин фойдаланишига рухсат бериш;
харидорга олди-сотди шартномаси ва бизнес-режага мувофиқ объектда инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслик.
XII. Савдоларда сотилмаган давлат кўчмас мулк объектларини тасарруф этиш
99. Савдоларда сотилмаган давлат кўчмас мулк объектлари бўйича ҳар ярим йиллик якунларига кўра Давлат рақобат қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ва уларнинг балансда сақловчилари билан биргаликда тегишли қарор қабул қилиш учун Давлат рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган, давлат кўчмас мулк объектлари рўйхати уларни «нул» харид қийматида сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилиш ёхуд уларни бузиш ва бўшаб қоладиган ер участкаларини захира ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифлар билан биргаликда шакллантирилади.
100. Сотилмаган давлат кўчмас мулк объекти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат иштирокида ташкил этилган (ташкил этиладиган) хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) улуш сифатида кейинчалик жамият қатнашчилари ёки жамиятнинг ўзи томонидан беш йилдан кўп бўлмаган муддатда улушини киритиш санасида белгиланган қиймат бўйича сотиб олиш шарти билан киритилиши мумкин.
101. Хўжалик жамиятининг устав фондига ушбу Низомда назарда тутилган тартибда киритилган давлат кўчмас мулк объектига бўлган мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери хўжалик жамиятига Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган томонидан, хўжалик жамиятининг устав фондига киритилган давлат кўчмас мулк объектининг ўрнига олинган акцияларга (улушга) бўлган давлатнинг ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгандан кейин ўн иш куни ичида берилади.
XIII. Давлат кўчмас мулк объектларини хўжалик жамиятларининг устав фондларига киритиш
102. Давлат кўчмас мулк объектларини уларни хўжалик жамиятларининг устав фондларига киритиш орқали сотиш:
давлат улуши иштирокида ташкил этиладиган хўжалик жамиятлари таъсис этилганда;
хўжалик жамиятларининг устав фондлари хўжалик жамияти устав фондидаги давлат улуши ҳисобига оширилганда амалга оширилади.
103. Давлат кўчмас мулк объектларини хўжалик жамиятларининг устав фондларига киритиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ ва:
муассисларнинг (қатнашчиларнинг) ёки хўжалик жамияти ваколатли органининг қарори;
Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органнинг давлат кўчмас мулк объектини хўжалик жамиятининг устав фондига бериш тўғрисидаги буйруғи;
хўжалик жамиятининг устав фондига киритилаётган давлат кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар, жумладан кадастр ҳужжатлари;
хўжалик жамиятининг устав фондига киритилаётган давлат кўчмас мулк объектининг қийматини баҳолаш тўғрисида баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи мавжуд бўлганда амалга оширилади.
XIV. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказишда қатнашадиган шахсларнинг жавобгарлиги
104. Савдолар ташкилотчиси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотувчи билан тузилган давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномаси шартларини бажариш, савдолар қатнашчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланишини ва махфийлигини таъминлаш учун жавоб беради.
105. Балансда сақловчи қонун ҳужжатларига мувофиқ;
сотилаётган давлат кўчмас мулк объектларининг улар янги мулкдорга топширилгунига қадар сақланишини, давлат кўчмас мулк объектининг ўз вақтида қабул қилиш-топшириш далолатномаси таъминланиши, расмийлаштирилиши;
ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
106. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказишда қатнашадиган шахслар талабгорлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши ва махфийлиги таъминланиши учун жавоб берадилар.
XV. Якунловчи қоида
107. Давлат кўчмас мулк объектларини савдоларда сотишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби
СХЕМАСИ
Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Рўйхатдан ўтказиш № ________
__________________________________________________
(Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи)
_______ йил «___» _______________
Давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун
БУЮРТМАНОМА
______________________________________________________манзилида жойлашган
(манзил, телефон, факс)
__________________________________________________________нинг
(давлат кўчмас мулк объектининг номи)
давлат улушини сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.
________________________________________________________________________
Балансда сақловчи:
________________________________________________________________________
Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:
________________________________________________________________________
(нодавлат юридик шахснинг номи)
________________________________________________________________________
(манзили, телефони, факси)
________________________________________________________________________
(рўйхатдан ўтказиш рақами ва давлат рўйхатидан ўтказилган сана)
________________________________________________________________________
(ташкилий-ҳуқуқий шакли)
________________________________________________________________________
(устав фондидаги давлат улуши, фоизларда)
Буюртманомани имзолашга вакил қилинган шахс
________________________________________________________________________
(Ф.И.О., лавозими)
(имзо)
__________ йил «___» _______________
Изоҳ: Ҳужжатни тўлдиришда тузатиш ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.
Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Рўйхатдан ўтказиш № ________
__________________________________________________
(Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи)
_______ йил «___» _______________
Давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун
БУЮРТМАНОМА
____________________________________________________________________нинг
(давлат кўчмас мулк объектининг номи)
давлат кўчмас мулк объектини сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.
______________________________________________________манзилида жойлашган
(манзил, телефон, факс)
_______________________________________________________________
Балансда сақловчи:
________________________________________________________________________
Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:
________________________________________________________________________
(жисмоний шахснинг Ф.И.О.)
________________________________________________________________________
(манзили, телефони, факси)
________________________________________________________________________
(паспорт серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)
(имзо)
__________ йил «___» _______________
Изоҳ: Ҳужжатни тўлдиришда тузатиш ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.
Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
__________________________________________________нинг
(корхонанинг номи)
асосий фондларини хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Инв.
№
Хатлов объектининг
номи, техник тавсифи
Қурилган йили ёки фойдаланишга
топширилган сана, ой ва йил
Сони
Баланс қиймати,
минг сўм
Эскириш
Қолдиқ қиймати,
минг сўм
Қурилиш майдони,
кв.м. *
Изоҳ
минг сўм
фоизларда
(фоиз)
* Бинолар ва иншоотлар бўйича.
Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
__________________________________________________нинг
(корхонанинг номи)
хатловдан ўтказиш давомида янги аниқланган асосий фондлари
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Инв.
№
Хатлов объектининг
номи, техник тавсифи
Қурилган йили ёки фойдаланишга
топширилган сана, ой ва йил
Сони
Баланс қиймати,
минг сўм
Эскириш
Қолдиқ қиймати,
минг сўм
Қурилиш майдони,
кв.м. *
Изоҳ
минг сўм
фоизларда
(фоиз)
* Бинолар ва иншоотлар бўйича.
Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
__________________________________________________нинг
(корхонанинг номи)
ижтимоий инфратузилма ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш объектларини хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Инв.
№
Хатлов объектининг
номи, техник тавсифи
Қурилган йили ёки фойдаланишга
топширилган сана, ой ва йил
Сони
Баланс қиймати,
минг сўм
Эскириш
Қолдиқ қиймати,
минг сўм
Қурилиш майдони,
кв.м. *
Изоҳ
минг сўм
фоизларда
(фоиз)
* Бинолар ва иншоотлар бўйича.
Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
___________________________________________________________________нинг
тугалланмаган қурилишини хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
Йил
Харажатлар ҳажми минг руб,
сўм-купон, сўм.
Асос (бажарилган ишлар
далолатномаси, рақами ва санаси)
Изоҳ
1990 йилгача
1991 й.
1992 й.
1993 й.
1994 й.
1995 йилдан бошлаб
… хатловдан ўтказиш
санасига қадар
ҲАММАСИ:
Комиссия раиси
Комиссия аъзолари
Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
____________________________________________________нинг
ер участкасини (ер участкаси, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқларни) хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Табиий ресурсларнинг
номи
Объект
жойлашган жой
Табиий ресурсларга
бўлган ҳуқуқни
тасдиқловчи давлат
далолатномаси
Кадастр рақами
Ер участкасининг
умумий майдони
ҳужжат бўйича
амалда
1.
Ер участкаси
2.
Ер ости бойликлари
3.
Бошқа табиий ресурслар
а)
б)
в)
Комиссия раиси
Комиссия аъзолари
Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
__________________________________________________нинг
(корхонанинг номи)
ўрнатилмаган асбоб-ускуналарини хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ *
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Инв.
№
Хатлов объектининг номи,
техник тавсифи
Ишлаб чиқарилган
йили
Сони
Баланс қиймати,
минг сўм
Изоҳ
Комиссия раиси
Комиссия аъзолари
* давлат кўчмас объектлари мулкий мажмуа сифатида сотилган тақдирда
Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
ТИТУЛ ВАРАҒИ
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
МУЛКИЙ ҲУҚУҚНИ ТАСДИҚЛОВЧИ
ДАВЛАТ ОРДЕРИ
(Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи фонида олтин рангли босма ҳарфлар билан ёзилади)
---------------------------------------------------------------------------------------------------
ОРДЕРНИНГ БИРИНЧИ ИЧКИ ТОМОНИ
МУЛКИЙ ҲУҚУҚНИ ТАСДИҚЛОВЧИ
ДАВЛАТ ОРДЕРИ
№ ________
Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи) __________________________________________
паспорт серияси ______ рақами _________ ким томонидан ва қачон берилган ________
_______________________________________________________________
(жисмоний шахслар учун)
Банк ҳисобварағи ва банк бўлинмаси __________________________________________
(нодавлат юридик шахс бўлган — ариза берувчи учун)
қийматидаги _____________________________________________________________
(сумма сўз билан)
_________________________________________ мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи берилди.
(хусусийлаштирилган давлат мулкининг номи)
Ушбуордер ____________________________________________________________
(ушбу ордерни берган давлат органининг номи)
_________________________________________________________га асосан берилди.
(ордерни бериш асоси)
_____ йил «__» _________ да _____-сон ўзаро мажбуриятлар тўғрисида битим тузилди:
Ордер берилган ва рўйхатдан ўтказилган сана ___________________________________
Қўмита раиси (раисининг биринчи
ўринбосари)
(ҳудудий орган бошлиғи) ___________________ ______________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
М.Ў.--------------------------------------------------------------------------------------------------------
ОРДЕРНИНГ ИККИНЧИ ИЧКИ ТОМОНИ
Бўлиши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақидаги қайдлар
_______________________________________________________________
(фақат ордер берган давлат органи томонидан киритилади)
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига
5-ИЛОВА
Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича хусусийлаштириш тартибида нодавлат юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга сотиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат мулки объекти — мулк ҳуқуқи билан давлатга тегишли бўлган мулкий комплекс (корхона), бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар;
сотувчи — Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органи;
Давлат тендер комиссияси — Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси;
ҳудудий танлов комиссияси — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Давлат рақобат қўмитаси (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий органларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси;
ишчи орган — Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органи;
талабгор — таклиф этилган шартларда танловда қатнашиш ниятини билдирган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс, шу жумладан юридик ёки жисмоний шахс;
қатнашчи — танловда қатнашишга қўйилган талабгор ёки унинг ваколатли вакили;
харидор — қонун ҳужжатларига мувофиқ сотувчи билан давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс;
танлов предмети — қатнашчининг давлат мулки объектини харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича олди-сотди шартномасини тузишга бўлган ҳуқуқи;
танлов — танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали давлат мулки объектининг харидорини аниқлаш бўйича савдолар шакли;
танлов шартлари — танловни ўтказиш тартиби, ўтказиш жойи, қўшимча юкламалар, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар ва қатнашчиларга қўйиладиган талаблар бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган шартлар;
танлов ҳужжатлари — давлат мулкининг техник, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари, шунингдек танлов шартлари ва тартиботлари тўғрисидаги бирламчи маълумотлар мавжуд бўлган танловни ўтказиш қоидаларидан, танлов таклифлари шаклидан иборат бўлган сотувчи томонидан тўлов эвазига талабгорларга бериладиган ҳужжатлар тўплами;
танлов таклифи — танлов ҳужжатларида белгиланадиган шартларда шартнома тузиш таклифи;
танловни ўтказиш санаси — танлов якунлари чиқариладиган кун ва вақт;
инвестициявий мажбуриятлар — пулли қийматга эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, давлат мулки объектини сотиб олишда давлат мулки объектига инвестициялар қўйиш бўйича харидор қабул қиладиган мажбуриятлар;
ижтимоий мажбуриятлар — пулли қийматга эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, давлат мулки объектини сотиб олишда харидор қабул қиладиган мажбуриятлар;
тўғридан-тўғри музокаралар — харидорни танлов ўтказмасдан аниқлаш юзасидан потенциал инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар;
балансда сақловчи — сотиладиган давлат мулки объекти бириктириб қўйилган юридик шахс.
3. Давлат мулки объектини харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича сотиш ушбу Низомга 1-иловага биноан схема бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурлари (давлат мулки объектлари рўйхати) (кейинги ўринларда хусусийлаштириш дастури деб аталади) асосида харидор томонидан амалга оширилади.
Илгари қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ сотиладиган, савдоларда турган давлат мулки объектлари ушбу давлат мулки объектларини сотиш муддатини узайтиришда савдолардан олинмайди.
Давлат мулки объектини хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари асосида танлов ўтказилмасдан инвесторнинг муайян инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига тўғридан-тўғри музокара олиб бориш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Давлат тендер комиссияси хорижий инвесторларнинг буюртманомалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги давлат мулки объектларини, «Ангрен» ва «Жиззах» махсус индустриал зоналарнинг маъмурий кенгашлари эса — тегишли равишда «Ангрен» ва «Жиззах» махсус индустриал зоналар ҳудудидаги давлат мулки объектларини муайян инвестициявий мажбуриятлар эвазига «нул» харид қиймати ушбу зоналар қатнашчиларига сотишлари мумкин.
II. Давлат мулки объектлари рўйхатини шакллантириш ва танлов шартларини тайёрлаш тартиби
4. Давлат мулки объектлари рўйхати:
аукцион ёки танлов ўтказиш ва офертага таклиф этиш якунларига кўра илгари сотилмаган давлат мулки объектлари қаторидан;
ушбу Низомнинг 6-банди талабларига риоя этилиши шарти билан туман (шаҳар) ҳокимлиги, балансда сақловчилар таклифлари ва ҳудудий танлов комиссиялари қарорлари асосида шакллантирилади.
5. Ишчи орган туман (шаҳар) ҳокимликлари, давлат мулки объектини балансда сақловчилар таклифлари асосида ҳудудий танлов комиссиясига киритиш учун давлат мулки объектлари рўйхати бўйича таклифларни шакллантиради.
Бунда таклиф тақдим этган туман (шаҳар) ҳокимликлари, давлат мулки объектини балансда сақловчилар таклифларнинг асосланганлиги ва ушбу объектлар бўйича маълумотларнинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.
6. Ҳудудий танлов комиссияси туман (шаҳар) ҳокимликлари ва (ёки) давлат мулки объектини балансда сақловчиларнинг ишчи орган томонидан тақдим этилган таклифларини уларнинг қуйидаги мезонлардан бирига ёки бир нечтасига мувофиқлигини кўриб чиқади:
корхонанинг шаҳар ташкил этувчи ва республика учун стратегик аҳамиятга эга эмаслиги;
аукционлар ёки танловлар ўтказиш ва оферта қилишга таклифномалар якунларига кўра илгари сотилмаган давлат мулки объектлари;
корхонанинг ишламаётганлиги, сурункали зарар кўриб ишлаши, паст рентабеллилиги (5 фоиздан юқори бўлмаган), иқтисодий ночорлиги ва тўловга қодир эмаслиги;
давлат мулки объектида муҳандислик коммуникацияси турларидан (газ таъминоти, электр таъминоти, сув таъминоти, канализация, кириш йўллари) бирининг ёки бир нечтасининг мавжуд эмаслиги;
аҳоли пунктидан ташқарида жойлашганлиги;
икки йилдан ортиқ бўш турганлиги ёки фойдаланилмаётганлиги;
қурилиши тугалланмаганлиги ва қурилишни тугатиш учун молиялаштириш манбаига эга эмаслиги;
тугатиш жараёнида сотилмаганлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилганлиги;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган паст ликвидли объектларга, кейинчалик хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ташкил этиш учун аниқ инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан, хорижий инвесторлардан буюртманома мавжудлиги.
7. Ҳудудий танлов комиссияси давлат мулки объектларининг тайёрланган рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади). Рўйхат билан бирга Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл бўйича давлат мулки объектларининг камида тўртта фотосурати илова қилинган паспорти тақдим этилади.
Давлат рақобат қўмитаси ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича давлат мулки объектларининг рўйхатини тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссиясига киритади.
Давлат мулки объектларининг рўйхатини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссиясига киритишда кадастр ҳужжатлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори албатта мавжуд бўлиши керак. Балансда сақловчида ушбу ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда уларни расмийлаштириш белгиланган тартибда балансда сақловчи томонидан амалга оширилади.
8. Давлат мулки объектларининг тақдим этилган рўйхатини кўриб чиқиш натижалари бўйича Давлат тендер комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
давлат мулки объектларини сотишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида;
давлат мулки объектларининг рўйхатини тасдиқлаш ва хусусийлаштириш дастури бўйича таклифлар тайёрлаш тўғрисида.
9. Хусусийлаштириш дастури манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Давлат рақобат қўмитаси томонидан тайёрланади ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
10. Хусусийлаштириш дастури Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра хусусийлаштириладиган давлат мулки объектлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига киритилади.
11. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Давлат рақобат қўмитаси томонидан ҳудудий танлов комиссияларига танлов шартларини келишиш учун тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборилади.
Танлов шартларида қуйидагилар бўлиши керак:
фаолиятнинг тавсия этиладиган (давлат мулки объектидан фойдаланиш) шакли;
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори;
инвестицияларни киритиш муддати;
яратиладиган иш ўринлари сони;
қатнашчиларга талаблар;
бошқа мажбуриятлар (зарурият бўлганда).
12. Ҳудудий танлов комиссиялари тақдим этган танлов шартлари Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилади.
Тасдиқланган танлов шартларини Давлат рақобат қўмитаси тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссиясига киритади.
Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланган танлов шартларини Давлат рақобат қўмитаси томонидан улар тасдиқлангандан кейин беш иш куни мобайнида ҳудудий танлов комиссияларига юборилади.
III. Танлов ўтказиш тартиби
13. Танлов шартлари Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланади ва танлов ҳужжатларида акс эттирилади.
Танлов ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш сотувчи томонидан амалга оширилади.
14. Танлов ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш учун сотувчи:
танлов таклифлари бўлган конвертларни очишнинг белгиланган муддатидан камида ўттиз кун олдин «Биржа» газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг даврий босма нашрларида, шунингдек Давлат рақобат қўмитасининг веб-сайтида танлов ўтказилиши тўғрисида хабарнома (кейинги ўринларда танлов тўғрисида хабарнома деб аталади) чоп этади;
давлат мулки объекти тўғрисидаги ахборотни ошкор этади, танловда қатнашиши учун талабгорларни, шу жумладан хорижий талабгорларни излайди ҳамда талабгорларни давлат мулки объекти билан, унинг асосий техник-иқтисодий, молиявий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари билан таништириш учун шарт-шароитлар яратади;
ҳудудий танлов комиссиялари билан биргаликда танлов ҳужжатларини тайёрлайди;
танловда иштирок этиш учун буюртманома бериш муддатини белгилайди;
талабгорларнинг танловда қатнашиш учун буюртманомаларини қабул қилиш санасини ва вақтини кўрсатган ҳолда уларни қабул қилади ҳамда буюртманомаларнинг сақланишини ва махфийлигини таъминлайди;
талабгорларни тақдим этиладиган ҳужжатлар намуналари билан таъминлайди ва уларни расмийлаштириш юзасидан кўмаклашади;
талабгор бўлмаган ёки фақат битта талабгор бўлган тақдирда танловда қатнашиш учун буюртманома бериш муддатини узайтиради;
ҳудудий танлов комиссиялари билан биргаликда зарурият бўлганда қайта танлов ўтказиш муддатини белгилайди;
танлов тўғрисида хабарнома эълон қилингандан кундан кейин олти ой мобайнида танлов таклифлари мавжуд бўлмаганда Давлат рақобат қўмитасига ҳудудий танлов комиссияларининг танлов шартларини (инвестициялар суммаси ва уларни киритиш муддатлари, иш ўринлари сони ва (ёки) бошқа мажбуриятлар) ўзгартиришга доир таклифларини киритади;
илгари танлов тўғрисида хабарнома эълон қилинган оммавий ахборот воситаларида танлов ўтказилган кундан кейин ўттиз кун мобайнида очиқ танлов якунлари тўғрисидаги ахборотни эълон қилади;
танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
15. Танлов тўғрисидаги хабарномада қуйидагилар бўлиши керак:
сотувчининг номи ва почта манзили, унинг боғланиш телефони, телефакси ва электрон почтасининг манзили;
танловга қўйилган давлат мулки объектининг номи, миқдори, тавсифи;
балансда сақловчининг номи, унинг фаолият тури ва жойлашган жойи;
талаб қилинаётган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори;
танловни ўтказиш санаси, вақти ва жойи;
танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати (куни ва санасини кўрсатган ҳолда);
танлов ҳужжатларини ва қўшимча ахборот олиш мумкин бўлган манзил.
16. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёхуд почта орқали ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органига танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки нусхада буюртманома тақдим этади:
нодавлат юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, таъсис ҳужжатларининг нусхаси ҳамда ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;
жисмоний шахслар учун — паспорт нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашганда шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;
икки нусхадаги муҳрланган конвертга солинган танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифи, унда қуйидагилар бўлиши керак:
бизнес-режани бажариш, асбоб-ускуналар етказиб бериш (назарда тутилган бўлса) муддатлари, ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулот турлари ёхуд кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва уларнинг рақобатбардошлилиги, хом ашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналардан ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара кўрсатилган бизнес-режа, шу жумладан инвестиция киритиш режаси;
инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг тури, муддати ва уларни бажариш, шу жумладан давлат мулки объектини молиявий-иқтисодий соғломлаштириш ёки унинг ҳудудидан хўжалик жиҳатидан фойдаланиш шартлари;
талабгорнинг молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини ва (ёки) тегишли тармоқда илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.
17. Сотувчи буюртманоманинг иккинчи нусхасига ҳужжатларнинг рўйхати билан биргаликда берилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида улар қабул қилинган сана ва вақтни кўрсатган ҳолда белги қўяди, ушбу нусха талабгорга ёки унинг вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади. Танловда қатнашиш учун буюртманомалар ҳудудий танлов комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда ҳисобга олиниши керак.
18. Танлов тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган қабул қилиш муддати тугагандан кейин тушган танловда қатнашишга буюртманомалар сотувчи томонидан қабул қилинмайди. Почта орқали юборилган ҳужжатлар тушган сана ҳудудий танлов комиссиясининг рўйхатга олиши бўйича белгиланади.
19. Сотувчи томонидан қабул қилинмаган ҳужжатлар ўша куннинг ўзида талабгор ёки унинг ваколатли вакилига тилхат олиб топшириш ёхуд кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни қабул қилиш рад этилишининг сабаблари кўрсатилган ҳолда почта орқали (буюртма хат) юбориш йўли билан қайтарилади.
20. Талабгор агар:
мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;
талабгор — нодавлат юридик шахс тугатиш босқичида турганлиги ёки банкрот деб эътироф этилганлиги аниқланса ҳудудий танлов комиссияси томонидан танловда қатнашишга қўйилмайди.
Бошқа асослар бўйича танловда қатнашишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
21. Конвертларни очишнинг белгиланган санасигача талабгор ёзма билдиришнома бериш йўли билан ўзининг буюртманомасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Сотувчи кўрсатиб ўтилган билдиришномани у тушган кунда рўйхатдан ўтказиши шарт.
22. Очиқ танловда қатнашишга буюртманома қабул қилиш танлов тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган санадан бошланади ва танлов тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган санадан ва конвертларни очиш вақтидан икки иш куни олдин тамом бўлади.
23. Ҳудудий танлов комиссияси танлов таклифлари олинган конвертларни очиш санаси ва вақтини, илгари танлов тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган айнан ўша оммавий ахборот воситаларда тегишли ахборот эълон қилган ҳамда буюртманома берган талабгорларни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда кечроқ муддатга кўчириши ёхуд қатнашчиларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилган ҳолда танловни бекор қилиши мумкин.
Танловни ўтказиш санаси кўчирилган тақдирда танловда қатнашиш учун буюртманомаларни қабул қилиш муддати тегишли равишда узайтирилади.
24. Агар танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган конвертларни очиш санасида бирорта ҳам буюртманома тушмаса ёки фақат битта буюртманома тушса танлов бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади.
Бунда сотувчи бу ҳақда ягона буюртманомани берган талабгорни хабардор қилади.
Ҳудудий танлов комиссияси, агар берилган танлов таклифларидан ҳеч бири танлов шартларига мувофиқ бўлмаса, танловни бўлиб ўтмаган деб эътироф этиши мумкин.
25. Танлов бўлиб ўтган тақдирда ҳудудий танлов комиссияси қатнашчиларнинг танлов таклифлари олинган конвертларни очади.
Танлов якунлари бўйича баённома расмийлаштирилади.
26. Танлов тўғрисидаги хабарнома эълон қилингандан кейин 6 ой ўтгандан кейин фақат бир қатнашчи мавжуд бўлган тақдирда ҳудудий танлов комиссияси унинг танлов таклифларини кўриб чиқади ва ушбу қатнашчи танлов таклифларининг танлов шартларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади, мазкур қарор давлат мулки объектини ягона қатнашчи билан олди-сотди шартномаси тузиш учун асос ҳисобланади.
27. Танлов таклифларини эксперт жиҳатидан баҳолаш ҳудудий танлов комиссияси томонидан танлов ҳужжатларида белгиланган шартларда амалга оширилади.
Бунда келиб тушган танлов таклифларини баҳолаш учун ҳудудий танлов комиссияси томонидан бошқа экспертлар қўшимча жалб этилиши мумкин.
28. Танлов таклифлари олинган конвертларнинг биринчи нусхаларини очиш ҳудудий танлов комиссияси томонидан амалга оширилади. Конвертларнинг иккинчи нусхалари сотувчида сақланади ва таклифларнинг мазмунига оид низолар келиб чиққан тақдирда очилади.
Қатнашчилар ёки уларнинг ваколатли вакиллари конвертларни очишда ҳозир бўлишлари мумкин.
Танлов таклифлари билдирилган конвертларни очишда ҳудудий танлов комиссияси томонидан белгиланган танлов шартларига риоя қилиниши, шу жумладан танлов ҳужжатларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади.
29. Танлов ғолибини аниқлаш ҳудудий танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисида ўтказилади.
Танлов таклифи танлов шартларига энг кўп даражада мувофиқ деб эътироф этилган қатнашчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.
Ҳудудий танлов комиссияси томонидан таклифлари танлов шартларига мувофиқ келадиган, бироқ инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари суммаси ғолибникига нисбатан кам бўлган танлов қатнашчилари танлов ғолиблигига резерв номзод деб эътироф этилади.
Икки ёки ундан ортиқ танлов таклифлари инвестициявий мажбуриятлар миқдори бўйича ҳам, ижтимоий мажбуриятлар бўйича ҳам тенг бўлганда таклифи ҳудудий танлов комиссияси томонидан олдин рўйхатдан ўтказилган қатнашчи ғолиб деб эътироф этилади.
30. Зарурият бўлганда ҳудудий танлов комиссияси танлов қатнашчисига унинг ўз фаолияти билан боғлиқ қўшимча маълумотларни тақдим этиш имконини бериши мумкин.
31. Ҳудудий танлов комиссияси танлов қатнашчиларини унинг натижалари тўғрисида ҳудудий танлов комиссиясининг танлов якунлари тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида хабардор қилиши шарт.
Танлов ғолибини аниқлашда ўша муддатда ғолибга давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузиш таклифи билан билдиришнома юборилади.
IV. Ҳудудий танлов комиссиясининг ҳуқуқлари
32. Ҳудудий танлов комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ушбу Низом, бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган, танлов жараёнини бузган тил бириктириш ва бошқа олдиндан кўриб бўлмайдиган ҳолатлар аниқланган тақдирда танловни ўтказишни тўхтатиш;
тегишлича асослаган ҳолда танловни бўлмаган деб эътироф этиш;
танлов қатнашчилари танлов ҳужжатларига ва танлов ўтказиш шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда бу ҳақда рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда қатнашчига хабар қилиб қатнашчиларнинг танлов таклифларини рад этиш;
танлов ўтказиш санасини илгари танлов тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган оммавий ахборот воситаларида тегишли ахборот эълон қилган ва мавжуд бўлган тақдирда буюртманомалар берган талабгорларни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатдан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кўчириш;
танлов ўтказилишини бекор қилиш, бу ҳақда сотувчи ва қатнашчиларни тегишлича асослаган ҳолда хабардор қилиш;
агар танлов ғолиби ёхуд резерв номзодлар давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузишни рад этган тақдирда ёки агар танлов бўлмаган деб эътироф этилган тақдирда, такрорий танлов тайинлаш;
ягона танлов қатнашчисининг танлов шартларига мувофиқлиги тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиш ва танлов қатнашчиси билан давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
V. Танлов натижаларини расмийлаштириш ва давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларини тузиш тартиби
33. Танлов ўтказиш якунлари бўйича ҳудудий танлов комиссияси томонидан тегишли равишда танлов баённомаси расмийлаштирилади, баённомада танловнинг барча қатнашчилари, уларнинг таклифларининг мазмуни ва ғолибни танлаш тўғрисидаги қарор кўрсатилади. Баённома ҳудудий танлов комиссияси йиғилишида қатнашган унинг аъзолари томонидан имзоланади ҳамда ҳудудий танлов комиссияси томонидан тасдиқланади.
34. Ҳудудий танлов комиссиясининг танлов натижалари тўғрисидаги қарори асосида баённома тасдиқлангандан кейин 20 кундан кечикмай сотувчи ва танлов ғолиби деб эътироф этилган қатнашчи ҳамда балансда сақловчи ўртасида давлат мулки объектининг олди-сотди шартномаси тузилади.
Агар танлов ғолиби билан музокаралар давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини имзолаш билан тугалланмаса, ҳудудий танлов комиссияси қарори билан резерв номзод деб эътироф этилган танлов қатнашчиси улар томонидан танлов таклифлари учун таклиф қилинган давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузиш бўйича музокараларга таклиф қилинади.
Ғолиб давлат мулки объектининг олди-сотди шартномаси тузишни рад этган тақдирда, ҳудудий танлов комиссияси томонидан ғолибнинг ёзма рад этиши илова қилинган баённома расмийлаштирилади. Бунда давлат мулки объекти белгиланган тартибда такрорий танловга қўйилиши лозим.
35. Ҳудудий танлов комиссияси қарори билан резерв номзод деб эътироф этилган танлов қатнашчиси олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган тақдирда танлов натижалари бекор қилинади ва ҳудудий танлов комиссиясининг қарори билан белгиланган муддатларда илгари эълон қилинган шартларда такрорий савдолар ўтказилади.
36. Давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш сотувчи томонидан амалга оширилади.
VI. Хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан давлат мулки объектларини «нул» харид қиймати бўйича сотиш тартиби
37. Хорижий инвестор аниқ инвестициявий таклифлар билан мурожаат қилганда ҳудудий танлов комиссияси:
хорижий инвесторнинг таклифини келгусида самарали фаолият кўрсатиш, модернизация қилиш ҳамда давлат мулки объектининг тўлов қобилиятини тиклаш ва давлат мулки объектини барқарор ривожлантириш учун инвестицияларнинг етарлилиги ва асосланганлиги юзасидан кўриб чиқади;
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш учун давлат мулки объектини «нул» харид қиймати бўйича аниқ инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига хорижий инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан хорижий инвесторга давлат мулки объектини инвестициявий мажбуриятлар билан сотишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Давлат рақобат қўмитасига хулоса киритади.
Ҳудудий танлов комиссиясининг хулосаси асосида Давлат рақобат қўмитаси белгиланган тартибда Давлат тендер комиссиясига таклиф киритади.
38. Давлат тендер комиссиясининг аниқ инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш учун хорижий инвесторга давлат мулки объектини «нул» харид қиймати бўйича сотиш тўғрисидаги қарори асосида сотувчи хорижий инвестор билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузади.
39. Хорижий инвесторлардан бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ мурожаатлар тушган тақдирда қуйидаги мезонлардан:
ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги ва энг қулайлигидан (шу жумладан маҳсулотлар бирлигига қўшилган қийматдан);
ташкил этиладиган иш ўринлари сонидан;
киритиладиган инвестициялар суммасидан;
ишлаб чиқаришнинг экология талабларига мувофиқлигидан келиб чиқиб энг фойдали таклифни берган инвесторга устуворлик берилади.
VII. Сотилган давлат мулки объектларининг нархини аниқлаш
40. Ҳудудий танлов комиссиясининг танлов якунлари ва танлов ғолибини аниқлаш бўйича қарори қабул қилингандан ва йиғилиш баённомаси тасдиқлангандан кейин сотувчи балансда сақловчига Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ мол-мулкни хатловдан ўтказиш тўғрисидаги ёзма талабнома юборади.
Мазкур талабнома билан мол-мулкнинг таркибидан келиб чиқиб хатловдан ўтказиш ва тайёрланган ҳужжатларни ишчи органга тақдим этиш муддатлари белгиланади. Бунда давлат мулки объектининг олди-сотди шартномаси тузилгунга қадар хатлов ўтказиш якунланган бўлиши керак.
41. Хатлов оралиқ баланс тузилган санада ўтказилади, бунда баланснинг ҳар бир сатри тегишли хатлов рўйхати билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Хатловдан ўтказиш далолатномалари ушбу Низомга 4 — 9-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича тузилади ҳамда хатловдан ўтказиш комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
42. Хатловдан ўтказиш комиссияси ишлари якунлари бўйича балансда сақловчи томонидан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ҳудудий органга:
хатловдан ўтказиш комиссияси тузилганлиги тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси;
хатловдан ўтказиш комиссияси йиғилишининг баённомалари;
хатловдан ўтказиш комиссияси аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган мол-мулкни хатловдан ўтказиш далолатномалари;
кадастр ҳужжатлари, шу жумладан кадастр харитаси (режаси) ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар (мавжуд бўлганда);
ер участкаси, ер ости ва бошқа табиий ресурсларга ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;
жамият рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органи томонидан тасдиқланган балансда сақловчининг баланси;
Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл бўйича давлат мулки объектларининг паспорти, объектнинг фотосуратларини (камида тўрт дона) илова қилган ҳолда, тақдим этилади.
43. Давлат мулки объектининг бозор қиймати олди-сотди шартномаси имзолангандан кейин ўттиз кун мобайнида харидорга тақдим этиладиган давлат мулки объектининг қийматини баҳолаш тўғрисида баҳолаш ташкилотининг ҳисоботида белгиланган миқдорда сотувчи томонидан белгиланади.
VIII. Балансда сақловчи ва харидорнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
44. Балансда сақловчи:
сотиладиган давлат мулки объектини уни харидорга бергунга қадар сақланишини;
архив ҳужжатлари, шу жумладан шахсий таркиб бўйича ҳужжатларни давлат архивига берилишини;
харидор томонидан сотилган давлат мулки объектига ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида сотувчи иштирокида топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилишини ва сотилган давлат мулки объектининг харидорга берилишини таъминлаши шарт.
«Нул» харид қиймати бўйича сотилган давлат мулки объектини бериш унинг баланс (қолдиқ) қиймати бўйича амалга оширилади, харидор томонидан эса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган унинг бозор қиймати бўйича қабул қилинади.
45. Харидор:
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасида белгиланган муддатларда, миқдорларда ва турларда бажариши;
балансда сақловчи билан биргаликда сотиб олинаётган давлат мулки объекти мавжудлигини тасдиқлаш ва ҳолатини текширишда ҳамда топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзолашда иштирок этиши;
давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасида назарда тутилган фақат инвестициявий мажбуриятларни бажариш учун фойдаланиладиган пул маблағларини жамлаш учун белгиланган тартибда махсус ҳисоб рақами очиши;
агар харидор жисмоний шахс бўлган тақдирда, давлат мулки объектининг олди-сотди шартномаси кучга киргандан кейин олтмиш кун мобайнида инвестициявий мажбуриятлари бажарилиши назарда тутиладиган юридик шахс ташкил этиши;
шартномада белгиланган муддатда давлат мулки объектининг соҳасини сақлаши, агар бу ҳудудий танлов комиссияси қарори билан назарда тутилган бўлса;
сотилган давлат мулки объектининг, шу жумладан унинг таркибига кирадиган мол-мулки, унга бўлган мулк ҳуқуқини олиш пайтига қадар сақланишини таъминлаши;
сотувчига ҳисобот ойнинг кейинги ойининг 1-санасидан кечикмасдан, уларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши тўғрисида ойлик ахборот ва чораклик ҳисоботни тақдим этиши;
мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерига «тасарруф этиш ҳуқуқи билан» белгиси киритилгандан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олинган давлат мулки объектига ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаши шарт.
Агар давлат мулки объектида давлат стратегия захираси моддий ресурслари, фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектлар ва мол-мулк мавжуд бўлса, харидор шартнома асосида сақлашга масъулликка қабул қилинган фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектлар ва мол-мулклар, давлат стратегия захираси моддий ресурслари сақланишини, шунингдек белгиланган тартибда уларга тўсиқларсиз киришни таъминлайди.
Харидор давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасига мувофиқ қабул қилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар ташкил этилган корхонани тугатиш ёки банкрот қилишга қаратилган ёки йўл қўядиган хатти-ҳаракатлар қилмаслиги шарт.
46. Олди-сотди шартномаси бекор қилинганда давлат мулки объектига бўлган эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган деб ҳисобланади, харидорга «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгиси билан берилган мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери эса юридик кучини йўқотган деб ҳисобланади. Бунда харидор давлат мулки объектини ва берилган давлат ордерини балансда сақловчига кейинчалик Давлат рақобат қўмитасига ёки унинг ҳудудий органига тақдим этиш учун қайтариши, балансда сақловчи эса объектни қабул қилиш ва белгиланган тартибда унга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаши шарт.
IX. Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерини бериш тартиби
47. Харидор томонидан сотувчига давлат мулки объектини топшириш-қабул қилиш далолатномаси тақдим этилгандан ва давлат божи тўлангандан кейин беш иш куни мобайнида сотувчи харидорга «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгиси билан мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерини беради.
48. Харидор томонидан қабул қилинган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини қабул қилиш сотувчи томонидан ташкил этилган комиссия томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Комиссия ишининг якунлари бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилинганлиги тўғрисида баённома тузилади. Инвестициявий мажбуриятлар бажарилган деб эътироф этилган ва инвестициявий мажбуриятлар бажарилган деб эътироф этилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ташкил этилган иш ўринлари сақлаб қолингандан кейин харидор томонидан мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг асли тақдим қилинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда сотувчи томонидан «тасарруф этиш ҳуқуқи билан» белгиси киритилади.
49. Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери берилганлиги учун харидор томонидан уни бериш пайтида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида давлат божи тўланади.
50. Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери йўқолганда тегишли ариза асосида икки ҳафта мобайнида унинг дубликати берилади.
Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг дубликати берилганлиги учун ариза берувчи томонидан дубликат бериш пайтида мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери берилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган сумманинг ярми миқдорида давлат божи тўланади.
X. Давлат мулки объектларини «нул» харид қиймати бўйича сотишда қатнашувчи томонларнинг жавобгарлиги
51 Танлов комиссияси, сотувчи ва қатнашчилар ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
52. Балансда сақловчи қонун ҳужжатларига мувофиқ:
сотиладиган давлат мулки объектини унинг янги мулкдорга берилгунгача сақланиши, давлат мулки объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси ўз вақтида расмийлаштирилиши;
ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
53. Харидор сотилган давлат мулки объектининг ўзи томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши даврида сақланиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
54. Давлат мулки объектининг олди-сотди шартномаси шартлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда сотувчи инвесторга ушбу шартнома шартлари бажарилмаганлиги тўғрисида расмий тақдимнома киритади.
Давлат мулки объектининг олди-сотди шартномаси шартлари сотувчининг расмий тақдимномаси киритилгандан кейин бажарилмаганда объектни «нул» харид қиймати бўйича сотиш тўғрисидаги шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
XI. Якунловчи қоида
55. Давлат мулки объектларини сотишда пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича сотиш
СХЕМАСИ
Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳисобот даврида
харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиш шарти билан танлов асосида «нул» харид қиймати бўйича сотиладиган давлат мулки объектлари (корхонаси)
РЎЙХАТИ
Т/Р
Объектнинг номи ва тармоқ бўйича мансублиги
Жойлашган жойи
Фаолиятнинг асосий тури, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот
Ходимларнинг сони (нафар)
Асосий фондларнинг баланс қиймати
(минг сўм)
Асосий фондларнинг эскирганлиги,
%
Савдоларга қўйилгани тўғрисидаги маълумотлар
Зарар (-)
ёки фойда (+) суммаси
(минг сўм)
баҳолашдан кейинги бошланғич нархи
(минг сўм)
у пасайтирилгандан кейинги охирги нархи
(минг сўм)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
Давоми
Айланма активлар
(минг сўм)
Кредитор қарздорлик
(минг сўм)
Молиявий-иқтисодий ҳолати (зарар кўриладиган, паст рентабелли, тўловга қодир эмаслик ва иқтисодий ночорлик)
ҳаммаси
дебитор
қарздорлик
ҳаммаси
улардан муддати ўтгани
ҳаммаси
шу жумладан
ҳаммаси
шу жумладан муддати ўтгани
бюджет бўйича
бюджетдан ташқари фондлар бўйича
иш ҳақи бўйича
11
12
13
13
14
14
15
16
17
Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан танлов асосида «нул» сотиб олиш қиймати бўйича сотиладиган давлат мулки объектлари (бинолар ва иншоотлар)
РЎЙХАТИ
Т/Р
Корхонанинг номи ва тармоқ бўйича мансублиги
Жойлаш-ган жойи
Фаолият соҳаси
Асосий фондларнинг баланс қиймати
(минг сўм)
Асосий фондларнинг эскирганлиги,
%
Савдоларга қўйилгани тўғрисидаги маълумотлар
Объект
ҳолатининг тавсифи *
«Нул» харид қиймати бўйича сотиш учун асос
баҳолашдан кейинги бошланғич нархи
(минг сўм)
у пасайтирил-гандан кейинги нархи
(минг сўм)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
* Объектнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва унинг техник ҳолати (фундаменти, деворлари, томи ва бошқалар), майдони, кубатураси, қаватлари сони, эгаллаган ер участкасининг майдони.
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг раиси
__________________
имзо
Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
__________________________________________________нинг
(корхонанинг номи)
асосий фондларини хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Инв.
№
Инвентарь объектининг
номи, техник тавсифи
Қурилган йили ёки фойдаланишга
топширилган сана, ой ва йил
Сони
Баланс қиймати,
минг сўм
Эскиргани
Қолдиқ қиймати,
минг сўм
Қурилиш майдони,
кв.м. *
Изоҳ
минг сўм
фоизларда
* Бинолар ва иншоотлар бўйича.
Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
__________________________________________________нинг
(корхонанинг номи)
хатловни ўтказишда янгидан аниқланган асосий фондлар
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Инв.
№
Инвентарь объектининг
номи, техник тавсифи
Қурилган йили ёки фойдаланишга
топширилган сана, ой ва йил
Сони
Баланс қиймати,
минг сўм
Эскиргани
Қолдиқ қиймати,
минг сўм
Қурилиш майдони,
кв.м. *
Изоҳ
минг сўм
фоизларда
* Бинолар ва иншоотлар бўйича.
Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
__________________________________________________нинг
(корхонанинг номи)
ижтимоий инфратузилма ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш объектларини хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Инв.
№
Инвентарь объектининг
номи, техник тавсифи
Қурилган йили ёки фойдаланишга
топширилган сана, ой ва йил
Сони
Баланс қиймати,
минг сўм
Эскиргани
Қолдиқ қиймати,
минг сўм
Қурилиш майдони,
кв.м. *
Изоҳ
минг сўм
фоизларда
* Бинолар ва иншоотлар бўйича.
Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
___________________________________________________________________нинг
(корхонанинг номи)
тугалланмаган қурилишини хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
Йил
Харажатлар ҳажми минг руб,
сўм-купон, сўм.
Асос (бажарилган ишлар
далолатномаси, рақами ва санаси)
Изоҳ
1990 йилгача
1991 й.
1992 й.
1993 й.
1994 й.
1995 йилдан бошлаб
хатловдан ўтказиш санаси ...гача
ҲАММАСИ:
Комиссия раиси
Комиссия аъзолари
Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
____________________________________________________нинг
ер участкасини (ер участкасига, ер қаърига ва бошқа табиий ресурсларга ҳуқуқларини) хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Табиий ресурсларнинг номи
Объект жойлашган жой
Табиий ресурсларга
ҳуқуқни тасдиқловчи
давлат далолатномаси
Кадастр рақами
Ер участкасининг
умумий майдони
ҳужжат бўйича
ҳақиқатда
1.
Ер участкаси
2.
Ер қаъри
3.
Бошқа табиий ресурслар
а)
б)
в)
Комиссия раиси
Комиссия аъзолари
Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
__________________________________________________нинг
(корхонанинг номи)
аниқланмаган асбоб-ускуналарини хатловдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ *
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Инв.
№
Хатлов объектининг номи,
техник тавсифи
Ишлаб чиқарилган
йили
Сони
Баланс қиймати,
минг сўм
Изоҳ
Комиссия раиси
Комиссия аъзолари
* Мулкий комплекс тарзида давлат кўчмас мулк объектлари сотилган ҳолларда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига
6-ИЛОВА
Давлат мулкини Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси қарорлари бўйича сотиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат мулкини Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат тендер комиссияси деб аталади) қарорларига мувофиқ хусусийлаштириш тартибида нодавлат юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга инвестицияларни жалб этган ҳолда давлат мулкини сотиш бўйича танловларга тайёргарлик кўриш, уларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш шартлари ва тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат мулки –давлатга мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган хўжалик жамиятларининг мулки (корхонаси), акциялари (улушлари);
ИИГ — танлов қатнашчиларини малакали танлаш ва танлов таклифларини баҳолаш мақсадида Давлат тендер комиссияси қарори билан ташкил этилган, вазирликлар ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари масъул ходимларидан иборат таркибдаги Идоралараро ишчи гуруҳ;
ишчи орган — Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси;
сотувчи — Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси;
талабгор — таклиф этилган шартларда танловда қатнашиш ниятини билдирган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);
қатнашчи — танловда қатнашишга қўйилган талабгор ёки унинг ваколатли вакили;
ваколатли вакил — танловда қатнашиш учун қатнашчи томонидан ишончнома асосида вакил қилинган жисмоний шахс;
харидор — қонун ҳужжатларига мувофиқ сотувчи билан давлат мулкининг олди-сотди шартномасини тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);
танлов предмети — қатнашчининг танлов натижасида шаклланган сотиб олиш қиймати, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар (агар булар назарда тутилган бўлса) бўйича давлат мулкининг олди-сотди шартномасини тузишга бўлган ҳуқуқи;
танлов — танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали давлат мулки харидорини аниқлаш бўйича савдолар шакли. Танловлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин;
очиқ танлов — танловнинг давлат мулкини сотиб олиш ва танлов шартларини бажариш ниятини билдирган ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган тури;
ёпиқ танлов — танловнинг Давлат тендер комиссияси томонидан олдиндан танланган, махсус таклифномалар бўйича нодавлат юридик ва жисмоний шахслар қатнашадиган тури;
танлов шартлари — танловни ўтказиш тартиби, ўтказиш жойи, танлов предметининг бошланғич нархи, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар, қўшимча юкламалар ва қатнашчиларга қўйиладиган талаблар бўйича Давлат тендер комиссияси томонидан белгиланадиган шартлар;
танлов ҳужжатлари — давлат мулкининг техник, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари, шунингдек танлов шартлари ва тартиботлари тўғрисидаги бирламчи маълумотлар мавжуд бўлган танловни ўтказиш қоидаларидан, танлов таклифлари шаклидан иборат бўлган сотувчи томонидан тўлов эвазига талабгорларга бериладиган ҳужжатлар тўплами;
танлов таклифи — танлов ҳужжатларида белгиланадиган шартларда давлат мулкининг олди-сотди шартномасини тузиш таклифи;
танловни ўтказиш санаси — танлов якунлари чиқариладиган кун ва вақт;
сотиб олиш тўлови — давлат мулки сотиб олинганлиги учун харидор томонидан Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган миллий ва (ёки) эркин муомаладаги валютадаги (кейинги ўринларда ЭМВ деб аталади) пул маблағлари;
инвестициявий мажбуриятлар — пулли қийматга эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, объектларга инвестициялар қўйиш бўйича давлат мулкининг олди-сотди шартномасига мувофиқ харидор қабул қиладиган мажбуриятлар;
ижтимоий мажбуриятлар — пулли қийматга эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, давлат мулкини сотиб олишда харидор томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар.
3. Давлат тендер комиссияси қарори бўйича давлат мулкини сотиш сотувчи томонидан хусусийлаштириш дастурлари (объектлар рўйхатлари) асосида ушбу Низомга иловага биноан схема бўйича амалга оширилади.
4. Давлат тендер комиссияси қарори асосида танловни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш ушбу Низомга ва Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланадиган иш регламентига мувофиқ ишчи орган томонидан амалга оширилади.
Давлат тендер комиссияси, ИИГ ва ишчи органнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
Танловни ўтказиш шартлари ҳамда танлов ғолибини танлаш мезонлари Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланади ва танлов ҳужжатларида акс эттирилади.
II. Танловни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш
5. Ишчи орган танловни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш учун:
танлов ҳужжатларини, шу жумладан маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқади;
хулоса тайёрлаш учун танлов ҳужжатларини ва тавсия этилаётган танлов шартларини ИИГ аъзоларига юборади;
давлат мулкини сотиш шартлари, уни сотиш қиймати, танлов таклифларини баҳолаш тартиби, танлов ғолибини танлаш мезонлари, тўловлар тартиби ва шартлари, танлов ғолибларини аниқлаш бўйича ИИГ таклифларини кўриб чиқиш учун Давлат тендер комиссиясига киритади;
Давлат тендер комиссияси қарорига мувофиқ танлов ўтказишни эълон қилади ва ташкил этади;
талабгорларни уларнинг буюртманомаларига биноан улар учун белгиланган тўлов эвазига танлов ҳужжатлари билан таъминлайди;
танловда қатнашиш учун талабгорларнинг буюртманомаларини ва уларнинг танлов таклифларини, уларни олиш санаси ва вақтини кўрсатган ҳолда, қабул қилади;
қатнашчилар буюртманомаларининг ва танлов таклифлари солинган конвертларнинг улар очилгунгача сақланиши ва махфийлигини белгиланган тартибда таъминлайди;
танлов таклифлари мавжуд бўлмаганда ёки фақат битта танлов таклифи мавжуд бўлганда танлов таклифларини қабул қилиш муддатини узайтиради;
танлов эълон қилинган кундан бошлаб олти ой давомида давлат мулкини сотиб олиш тўғрисида танлов таклифлари мавжуд бўлмаганда, давлат мулкига бўлган талаб коньюнктурасига қараб, Давлат тендер комиссиясига Низомнинг ушбу банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларга мувофиқ танлов шартларини ўзгартириш бўйича таклифлар киритади;
Давлат тендер комиссияси томонидан ўзига юкланган бошқа функцияларни амалга оширади.
6. Очиқ танловни ўтказишда танлов таклифлари солинган конвертлар очиладиган санадан камида ўттиз кун олдин «Биржа» газетасида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг даврий матбаа нашрларида, шунингдек ўзининг расмий веб-сайтида ишчи орган томонидан очиқ танлов ўтказилиши тўғрисида хабарнома (кейинги ўринларда очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома деб аталади) эълон қилинади.
Очиқ танлов тўғрисидаги хабарномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
сотувчининг номи ва манзили, унинг боғланиш телефони, телефакси, электрон почта манзили;
танловга қўйилган давлат мулкининг номи, сони, тавсифи ва давлат мулки жойлашган жой;
давлат мулкининг бошланғич нархи;
инвестициявий мажбуриятларнинг (уларни киритиш шакли ва шартлари кўрсатилган ҳолда) ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам ҳажми;
давлат мулки хўжалик жамиятининг ёки баланс сақловчисининг номи, унинг фаолияти соҳаси ва жойлашган жойи;
қатнашчиларнинг танлов таклифлари солинган конвертларини очиш санаси, вақти ва жойи;
танлов ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати (куни ва соати кўрсатилган ҳолда);
танлов ҳужжатлари учун тўлов миқдори, уни тўлаш учун банк реквизитлари;
танлов ҳужжатларини ва қўшимча ахборотни олиш учун манзил ва боғланиладиган шахс.
7. Ёпиқ танловни ўтказишда унинг қатнашчилари Давлат тендер комиссияси томонидан аниқланади, ишчи орган танлов таклифлари солинган конвертларни очиш белгиланаётган санадан камида ўттиз кун олдин Давлат тендер комиссияси томонидан аниқланган нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга ёпиқ танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (кейинги ўринларда ёпиқ танлов тўғрисидаги хабарнома деб аталади) юборади, унда ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлади. Ёпиқ танлов ўтказиш тўғрисидаги хабарнома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмайди ва ёпиқ танлов таклиф этилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ўтказилади.
8. Танловда қатнашиш учун сотувчига талабгор ёки унинг ваколатли вакили очиқ танлов (ёпиқ танлов) тўғрисидаги хабарномада белгиланган танловда қатнашиш учун буюртманоманинг муддатларини икки нусхада, қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда, белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали тақдим этади:
нодавлат юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ҳолда;
жисмоний шахслар учун — паспортнинг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ҳолда;
икки нусхада ёпиқ конвертларга жойланган, танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагилар мавжуд бўлган танлов таклифлари:
сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;
инвестициявий мажбуриятларнинг таклиф этилаётган суммаси, уларни киритиш шакллари, муддати ва шартлари;
талабгорнинг молиявий жиҳатдан мустақиллигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва (ёки) тегишли соҳада илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳалари.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгор томонидан муҳрланган ва имзоланган бўлиши керак.
9. Сотувчи ҳужжатларнинг рўйхати билан биргаликдаги буюртманоманинг иккинчи нусхасига тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида, уларнинг қабул қилинган санаси ва вақтини кўрсатган ҳолда белги қўяди, у талабгорга ёки унинг ваколатли вакилига берилади ёхуд почта орқали жўнатилади. Танловда қатнашиш учун буюртманомалар сотувчи томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олинади.
10. Очиқ (ёпиқ) танлов тўғрисидаги хабарномада сотувчи томонидан белгиланган муддатдан кейин тушган танлов таклифлари қабул қилинмайди. Почта орқали жўнатилган ҳужжатларнинг тушган санаси сотувчининг рўйхатдан ўтказиши бўйича белгиланади.
11. Сотувчи томонидан қабул қилиниши рад этилганлиги тўғрисида белги қўйилган ҳолда қабул қилинмаган буюртманома шу куннинг ўзида, уларни талабгорга ёки унинг вакилига топшириш йўли билан, тилхат бўйича ёхуд кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни почта орқали (топширилгани тўғрисидаги билдиришнома билан бирга буюртма хат билан) қайтарилади. Бунда танлов ҳужжатлари учун талабгор томонидан тўланган сумма сотувчи томонидан қайтарилмайди.
12. Талабгор танловга сотувчи томонидан қуйидаги ҳолатларда танловда қатнашига қўйилмайди:
ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
талабгорнинг — нодавлат юридик шахснинг тугатиш босқичида эканлиги ёки банкрот деб эътироф этилганлиги аниқланганда.
Танловда қатнашишнинг бошқа асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
13. Конвертларни очишнинг белгиланган санасигача талабгор ёзма шаклда билдириш йўли билан ўзининг буюртманомасини ва танлов таклифларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Сотувчи ушбу билдиришномани у олинган кунда рўйхатдан ўтказиши шарт.
14. Очиқ танловда қатнашиш учун буюртманомаларни қабул қилиш очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган кунда бошланади ва конвертларни очишнинг эълонда кўрсатилган санасидан уч соат олдин тугайди.
Танлов қатнашчилари ёки уларнинг ваколатли вакиллари конвертларни очиш чоғида иштирок этишлари мумкин.
15. Танловлар ойда бир марта даврийликда ўтказилади.
16. Давлат тендер комиссияси ёки унинг топшириғига кўра ишчи орган танлов ўтказиладиган санани очиқ (ёпиқ) танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатни кечиктириши мумкин, бу ҳолда илгари очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида тегишли ахборот берилади (илгари ёпиқ танлов тўғрисидаги хабарнома юборилган нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ахборот юборилади) ҳамда қатнашчилар мавжуд бўлганда улар ёзма равишда хабардор қилинади.
III. Танловни ўтказиш тартиби
17. Агар конвертларни очишнинг очиқ (ёпиқ) танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган санасигача бирорта ҳам буюртманома тушмаса ёки фақат битта буюртманома тушса танлов ўтмаган деб эътироф этилади.
Бунда ишчи орган Давлат тендер комиссиясини ва ягона буюртманомани берган қатнашчини бу тўғрида хабардор қилади.
Давлат тендер комиссияси, агар тушган танлов таклифларидан бирортаси ҳам танлов шартларига мувофиқ бўлмаса, танловни ўтмаган деб эътироф этиши мумкин.
18. Агар танлов бўлиб ўтса ишчи орган ИИГ аъзолари билан биргаликда танлов таклифлари солинган конвертларни очади, унинг натижалари баённома билан расмийлаштирилади.
19. Танлов таклифларининг нусхалари ишчи орган томонидан ИИГ аъзоларига эксперт баҳолашдан ўтказиш учун юборилади. Танлов таклифларини эксперт жиҳатидан баҳолаш танлов ҳужжатларида белгиланган шартларда амалга оширилади.
Бунда тушган таклифларни баҳолаш учун ИИГ ёки Давлат тендер комиссияси бошқа экспертларни қўшимча равишда жалб этиши мумкин.
20. Давлат тендер комиссиясининг қарорига кўра танлов таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш бир ёки бир нечта босқичда ўтказилиши мумкин.
21. Ишчи орган ИИГ топшириғига кўра қатнашчиларга танлов таклифларининг рад этилганлиги тўғрисида ҳар бир босқичдан кейин, рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабар қилади.
22. Зарурат бўлганда Давлат тендер комиссияси ёки ИИГ қатнашчига унинг фаолияти билан боғлиқ бўлган маълумотларни тақдим этиш имкониятини бериши мумкин.
23. Танлов таклифларини баҳолаш натижалари, ғолибни ва ғолибликка номзодлар резервини аниқлаш бўйича таклифлар ишчи орган томонидан Давлат тендер комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.
24. Танловлар якунлари баённома билан расмийлаштирилади, уни Давлат тендер комиссиясининг мажлисида қатнашган аъзолари имзолайдилар ва Давлат тендер комиссиясининг раиси тасдиқлайди.
25. Ишчи орган танлов қатнашчиларини унинг натижалари тўғрисида Давлат тендер комиссияси томонидан танлов якунлари тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида хабардор қилиши шарт.
Танлов ғолибини аниқлашда айнан шу муддатда ғолибга давлат мулкининг олди-сотди шартномасини тузиш учун таклифнома билан бирга билдиришнома юборилади.
Ғолиб билан музокаралар давлат мулкининг олди-сотди шартномасини имзолаш билан тугамаган тақдирда Давлат тендер комиссияси қарори билан резерв номзодлар деб эътироф этилган қатнашчилар уларнинг танлов таклифлари амалда бўлган муддат мобайнида давлат мулкининг олди-сотди шартномасини тузиш бўйича музокараларга таклиф этилиши мумкин.
26. Танлов натижалари бўйича ғолиб мавжуд бўлмаган тақдирда Давлат тендер комиссияси томонидан давлат мулкини бошқа усулда сотиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.
27. Давлат мулкининг олди-сотди шартномаларини тузиш, ўзаро ҳисоб-китоблар қилиш ва Давлат тендер комиссиясининг қарорига кўра танловларда давлат мулкини сотишда ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни расмийлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Давлат мулкини Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш Давлат комиссияси қарорлари бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Давлат мулкини Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш Давлат комиссияси қарорлари бўйича сотиш
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига
7-ИЛОВА
Давлат мулки объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Давлат мулки объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат мулки объекти — мулк ҳуқуқи билан давлатга тегишли, қонун ҳужжатларига мувофиқ сотилиши керак бўлган мол-мулк;
танлов — танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали харидорни аниқлаш бўйича савдолар шакли. Танловлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин;
тўғридан-тўғри музокаралар — харидорни танлов ўтказмасдан аниқлаш юзасидан инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар;
инвестициявий мажбуриятлар — харидор томонидан давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасига мувофиқ объектларга пул қийматига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда инвестицияларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган мажбуриятлар;
ижтимоий мажбуриятлар — давлат мулки объектини сотиб олишда пул қийматига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириш юзасидан харидор томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар;
инвестициялаш объекти — давлатга тегишли бўлган сотилиши керак бўлган хўжалик жамияти (акциядорлик жамиятлари ёки масъулияти чекланган жамиятлар шаклида), давлат акциялари (улушлари), мулкий мажмуа, бинолар ва иншоотлар кўринишидаги кўчмас мулк, шунингдек тугалланмаган қурилиш;
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори — давлат мулки объектини сотиш учун танловда ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан белгиланадиган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг дастлабки миқдори;
инвестициялар миқдори — давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасида кўрсатилган инвестициялаш объектига харидор томонидан киритиладиган инвестицияларнинг пул қиймати;
инвестиция даври — инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган муддат;
Давлат тендер комиссияси — Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси;
ИИГ — тендер қатнашчиларини малакали танлаш ва тендер таклифларини баҳолаш мақсадида Давлат тендер комиссиясининг қарори билан ташкил этилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг масъул ходимларидан иборат таркибдаги идоралараро ишчи гуруҳ;
ишчи орган — Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади);
сотувчи — Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари;
харидор — қонун ҳужжатларига мувофиқ сотувчи билан давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);
ҳудудий танлов комиссияси — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Давлат рақобат қўмитаси (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ҳудудий органларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси;
сотиб олиш тўлови — харидор томонидан сотилаётган давлат мулки объекти учун Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармасига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган миллий валютадаги ва (ёки) эркин муомаладаги валютадаги (кейинги ўринларда ЭМВ деб аталади) пул маблағлари.
3. Харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасига мувофиқ қабул қилинади ва қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
ўтказилган пул маблағлари ва харидорнинг фаолиятидан олинган фойдани, шу жумладан, унинг улушига ҳисобланган дивидендларни қайта инвестициялаш;
ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун хом ашё ва материаллар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар етказиб бериш;
таъмирлаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;
ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш;
инвестициялаш объектининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети олдидаги қарзларини, кредитлар ва бошқа мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман тўлаш;
маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг муайян турини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;
ноу-хауни, интеллектуал мулкнинг бошқа турларини жорий этиш;
кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга харажат қилиш;
фаолият соҳасини сақлаб қолиш;
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шакллар.
Давлат мулки объектига нисбатан харидорнинг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари уларни бажариш муддатларига эга бўлиши керак. Инвестиция мажбуриятлари қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган қиймат баҳосига ҳам эга бўлиши керак.
4. Ишлаб чиқаришни ва бошқарув тизимларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (хизматлар) нинг ҳажмини кўпайтириш ва рақобатбардошлигини ошириш ва (ёки) маҳсулотларнинг (хизматларнинг) янги турларини ишлаб чиқаришни бошлаш, иш ўринлари яратиш (уларни кўпайтириш) йўли билан инвестициялаш объектининг молиявий-иқтисодий аҳволини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларини қабул қилишнинг мақсади ҳисобланади.
5. Давлат мулки объектлари бўйича инвестиция мажбуриятларининг энг кам миқдорини белгилашда (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарори билан инвестициявий мажбуриятларнинг энг кам миқдори ва тури белгиланган давлат мулки объектлари бундан мустасно) инвестициявий мажбуриятларнинг қуйидаги турлари назарда тутилиши мумкин:
моддий инвестициялар — моддий активларга (бинолар, транспорт воситалари, асбоб-ускуналар, ташкилий техника ва бошқаларга) инвестициялар;
молиявий инвестициялар — молиявий активларга инвестициялар;
номоддий инвестициялар — номоддий активларга инвестициялар.
Инвестициялаш комплекс турда (икки ва ундан ортиқ турда) амалга оширилиши ҳам мумкин.
Зарурият бўлганда давлат мулки объектининг харидори томонидан қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, давлат мулки объектининг самарали фаолият кўрсатишига кўмаклашадиган ва (ёки) ўзига хос хусусиятларини таъминлайдиган, инвестиция мажбуриятларининг энг кам миқдорини белгилашда ҳисобга олинмайдиган, бироқ давлат мулки объектини сотишнинг муҳим шарти ҳисобланадиган қуйидаги ижтимоий мажбуриятлар ҳам белгиланади:
муайян даврга инвестициялаш объектининг фаолият соҳасини ва ишлаб чиқариш ҳажмларини сақлаб қолиш;
иш ўринлари сонини сақлаб қолиш ёки кўпайтириш;
ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмидаги экспорт улуши;
муайян истеъмолчиларга, қоидага кўра, аҳолининг ижтимоий ночор қатламларига, стратегик муҳим ташкилотларга маҳсулотлар етказиб бериш;
ишловчиларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш;
ходимларнинг ижтимоий-маиший таъминоти хусусиятлари;
давлат мулки объектини сотиш шартларида белгиланадиган бошқа мажбуриятлар.
6. Инвестиция мажбуриятларини бажариш муддати беш йилдан ортиқ бўлмаслиги керак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Давлат тендер комиссиясининг алоҳида қарорлари бўйича давлат мулки объектларини сотиш ҳоллари бундан мустасно.
II. Давлат мулки объектларини танловларда сотиб олиш тўлови билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини белгилаш
7. Давлат мулки объектларини танловларда кўчмас мулк объектлари сифатида сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори сотувчи ташкил этган Хусусийлаштириш бўйича комиссия томонидан белгиланади.
8. Хусусийлаштириш бўйича комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан ўз ваколатларига мувофиқ инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини белгилаш юзасидан қуйидагилар асосида таклифлар киритилади:
янги қурилиш, ишлаётган корхонани (объект)ни кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун харажатлар тарзида асосий капиталга (асосий воситаларга), машиналар, асбоб-ускуналар, асбоблар, жиҳозлар, харид қилишга, лойиҳа-қидирув ишларига, иш ўринлари яратиш ёхуд уларни кўпайтириш ва бошқа харажатларга талаб қилинадиган инвестициялар миқдорини ҳисоб-китоб қилиш нормативлари (мавжуд бўлса);
тақдим этилган бухгалтерия балансининг маълумотларига, молиявий натижалар, асосий воситалар ҳаракати, пул оқимлари, охирги уч йилдаги ўз капитали ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботлар, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотномага, кейинчалик молиявий активларга (кредиторлик қарзларни қоплашга, айланма маблағларни тўлдиришга ва бошқаларга) инвестициялар миқдорини ҳисоблаб чиқиш учун тушунтириш хатини инобатга олган ҳолда корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш.
9. Давлат мулки объектларининг инвестицияларга бўлган эҳтиёжи икки даражада:
айланма маблағларни тўлдириш ва асосий воситаларни, шунингдек инвестициялаш объекти фаолиятини (ишлашини) тиклаш заруриятига асосланган энг кам даражада;
бизнес-режалар бажарилишини таъминлайдиган эҳтиёжлар шакллантириладиган ривожлантириш ёки кенгайтирилган ишлаб чиқариш даражасида аниқланади.
Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори давлат мулки объектининг ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатиб ўтилган мақсадларга йўналтириладиган инвестицияларга (моддий ва молиявий) эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
10. Хўжалик жамиятларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акцияларини (улушларини) сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори ва уларнинг тури Давлат рақобат қўмитаси томонидан ушбу хўжалик жамиятларининг таклифлари асосида, уларнинг тегишли ҳисоб-китоблар ва хўжалик жамиятининг тасдиқланган бизнес-режасидан келиб чиққан ҳолда улардан фойдаланиш прогнози билан асосланган тақдирда белгиланади.
III. Давлат мулки объектларини Давлат тендер комиссияси қарорига кўра танловларда сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини белгилаш
11. Давлат тендер комиссиясининг қарорига кўра сотиладиган давлат мулки объектлари бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори қуйидаги тартибда белгиланади:
ишчи орган устав фондида давлат мулки объекти бўлган ёки унга бириктириб қўйилган давлат мулки объекти бўлган хўжалик бошқаруви органига (мавжуд бўлганда) ва хўжалик жамиятига (эмитентга, балансда сақловчисига) хўжалик жамиятининг тасдиқланган бизнес-режасидан келиб чиққан ҳолда тегишли ҳисоб-китоблар ва улардан фойдаланиш прогнози билан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори ва турлари юзасидан таклифлар тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборади;
олинган таклифлар асосида ишчи орган танлов ҳужжатлари пакети тўпламига киритиш учун давлат мулки объектини сотишнинг танлов шартларини тайёрлайди;
ишчи орган танлов ҳужжатларини танловнинг таклиф этилаётган шартларини хулоса тайёрлаш учун ИИГга юборади;
танловнинг узил-кесил шартлари, шу жумладан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори, турлари ва уларни киритиш муддатлари Давлат тендер комиссияси томонидан белгиланади.
IV. Давлат мулки объектларини танловларда «нул» харид қиймати бўйича сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини белгилаш
12. Уларни «нул» харид қиймати бўйича сотиш юзасидан қарор қабул қилинган давлат мулки объектлари бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори қуйидаги тартибда белгиланади:
туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан ҳудудий тендер комиссиясига инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори юзасидан таклифлар тақдим этилади;
давлат мулки объектининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ушбу давлат мулки объектидан кейинчалик яхшироқ ва самаралироқ фойдаланиш мумкин бўлган, бироқ мажбурий бўлмаган фаолият тури аниқланади;
давлат мулки объектининг мақбул фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган яратиладиган иш ўринларининг прогноз сони аниқланади.
13. Давлат мулки объектини «нул» харид қиймати бўйича сотишнинг танлов шартлари ҳудудий танлов комиссияси томонидан ишчи органга юборилади.
Тақдим этилган танлов шартлари ишчи орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Иқтисодиёт вазирлигига, Давлат солиқ қўмитасига келишиш учун юборилади, улар ўн иш кунидан кўп бўлмаган, такроран киритилганда эса — беш иш кунидан кўп бўлмаган муддат мобайнида кўриб чиқилади.
14. Ишчи орган беш иш кунидан кўп бўлмаган муддат мобайнида келишилган танлов шартларини тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссиясига киритади.
Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланган танлов шартлари улар тасдиқлангандан кейин беш иш куни мобайнида сотувчи томонидан ҳудудий танлов комиссияларига юборилади.
15. Танлов объекти бир нечта объектга бўлинган тақдирда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг йиғиндиси комиссиянинг тегишли қарорларида белгиланган мажбуриятлардан кам бўлмаслиги керак.
V. Давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби
16. Давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш сотувчи томонидан қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
шартномаларни ҳисобга олиш ва уларга мувофиқ сотиб олиш тўловлари тўланиши ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш;
харидорлар томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини ушбу Низомда ва шартнома шартларида назарда тутилган тартибда қабул қилиш.
17. Шартномаларни ҳисобга олиш сотувчи томонидан шартнома бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни кўрсатган ҳолда шартномалар реестрини юритиш ва уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш йўли билан амалга оширилади.
18. Харидорлар томонидан сотиб олиш тўловлари киритилиши юзасидан мониторинг Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси ҳисоб рақамидаги маблағлар ҳаракати тўғрисида кўчирмалар олиш йўли билан амалга оширилади.
Харидорлар томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши мониторинги сотувчи томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
19. Сотиб олиш тўловларининг Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармасининг ҳисоб рақамига тушган санаси сотиб олиш тўловлари киритилган сана ҳисобланади.
20. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши инвестицияларнинг инвестициялаш объектига инвестициялар тушиши санаси бўйича (баланс ҳисобга олинган ҳолда ва ўрнатилган санаси, агар бу шартнома шартларида назарда тутилган бўлса: инвестициялаш объектида — юридик шахс янги ташкил этилганда ёки амалдаги юридик тикланганда; инвестициялаш мажбуриятларини бажариш учун бошқа юридик шахс ташкил этмасдан мулк тарзида давлат активи сотиб олинганда — инвесторнинг объектида) ҳисобга олинади.
Шартномада инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилмаганлиги учун пеня ҳисоблаш ёки жарима қўллаш назарда тутилиши мумкин.
21. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги ёзма ахборот харидор томонидан сотувчига шартномада белгиланган муддатларда тақдим этилиши керак. Ушбу ахборотга инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
тўлов топшириқномаларининг нусхалари, юк божхона декларациялари, таққослаш далолатномалари, бажарилган ишлар далолатномалари, топшириш-қабул қилиш далолатномалари, ўрнатиш далолатномалари, асбоб-ускуналарнинг фойдаланишга топширилганлиги далолатномалари, уларнинг техник ҳолатини кўрсатган ҳолда;
харидор томонидан инвестиция дастури бажарилиши тўғрисида, шу жумладан ҳисобот тақдим этиш санасида уларга назарда тутилган молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот;
объектнинг сотишдан олдинги ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этиш пайтидаги молиявий-иқтисодий аҳволи ҳақидаги маълумотлар;
шартномада белгиланган ҳажмда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарилганлигини ҳамда иш ўринлари сақлаб қолинганлигини ёки яратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
VI. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш тартиби
22. Харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш шартномада назарда тутилган даврийликка мувофиқ амалга оширилади.
23. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш сотувчи томонидан харидорнинг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги ёзма ахбороти асосида амалга оширилади. Бунда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг тўлиқ ҳажмда бажарилганлигини қабул қилиш харидорнинг кўрсатиб ўтилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тугалланганлиги тўғрисидаги ёзма ахбороти ҳамда шартнома шартларига мувофиқ мустақил аудиторлик ва (ёки) баҳоловчи ташкилот ҳисоботи олинган кундан бошлаб икки ойдан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.
24. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилишни ташкил этиш мақсадида сотувчи инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил қилади, унинг таркибига қуйидагилар киради:
сотувчининг вакили;
шартнома қатнашчисининг ва манфаатдор томоннинг (агар шундай томон мавжуд бўлса) вакили;
тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг вакили;
инвестициялаш объектининг вакили;
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг вакили;
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг вакили — шартномада табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш бўйича мажбуриятлар мавжуд бўлган тақдирда;
ҳудудий давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциясининг вакили (таъмирлаш ва қурилиш-монтаж, ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш тарзида инвестиция киритилган тақдирда);
зарурият бўлганда, келишув бўйича, давлат органлари, банклар, хўжалик бошқаруви тармоқ органларининг ходимлари ва бошқа мутахассислар ҳам жалб этилиши мумкин.
Давлат мулки объектларини «нул» харид қиймати бўйича сотиш шартномасига доир инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилишда Комиссия таркибига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси вакиллари ҳам киритилади.
Комиссия фаолиятига раҳбарликни унинг раиси — сотувчининг вакили амалга оширади.
Комиссия мажлисларида харидорнинг вакили қатнашишга ҳақли.
25. Сотувчи Комиссия билан келишган ҳолда харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун шартнома асосида мустақил экспертни (баҳоловчи, аудиторлик, молиявий, консалтинг ташкилотини) жалб этиши мумкин.
26. Тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасининг сўровномаси тушгандан кейин уч кун муддатда Комиссия таркибига киритиш учун номзод тўғрисидаги маълумотларни беради ҳамда кейинчалик унинг Комиссия ишида қатнашиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлайди.
Комиссияда ишлаш даврида Комиссия аъзосининг асосий иш жойидаги иш ҳақи ва бошқа қўшимча тўловлар сақлаб қолинади.
27. Комиссия харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилганлигини тасдиқловчи тақдим этилган ҳужжатларни киритилган инвестицияларнинг шартнома шартларига мувофиқлиги юзасидан эксперт хулосани ҳисобга олган ҳолда, ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган муддат доирасида ўрганиб чиқади. Зарурият бўлганда Комиссия инвестициялаш объектига боради.
28. Комиссия ўз ишлари натижалари бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажарилган ёки бажарилмаган деб эътироф этиш тўғрисида асосланган қарор қабул қилади.
Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларини бажаришда бизнес-режадан ва шартнома шартларидан четга чиқилганда, агар ушбу четга чиқиш иқтисодий жиҳатдан асосланган бўлса ва инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг мақсадлари ва суммасига таъсир кўрсатмаса, шунингдек инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришдаги қолоқликнинг ўрнини тўлдириш ва инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилмаганлиги учун пеня тўлаш юзасидан ёзма кафолатлар мавжуд бўлса, Комиссия инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажарилган деб эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
29. Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш шартномаси бўйича (шартнома тузиш кунида инвестиция мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича камида 1 000 000 АҚШ долларини ташкил этган) Комиссия харидорнинг ёзма мурожаати асосида Давлат тендер комиссиясига инвестиция мажбуриятлари миқдорини ўзгартириш (камайтириш) юзасидан таклиф киритишга ҳақли, бунда қуйидагилар бўйича мажбуриятлар албатта бажарилиши керак:
иш ўринлари яратиш (уларни кўпайтириш);
саноат маҳсулотини шартномада назарда тутилган ҳажмда ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш йўли билан инвестициялаш объектининг молиявий-иқтисодий аҳволини яхшилаш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш нормаларини таъминлаш.
Бунда инвестициялар миқдори инвестиция мажбуриятларининг энг кам миқдоригача камайтирилиши мумкин, инвестиция мажбуриятларининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
30. Комиссия ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатиб ўтилган шартнома бўйича харидорларнинг мурожаатларини икки ой муддатда кўриб чиқади ва ишчи органга протокол билан расмийлаштирилган қарорни юборади.
Бунда Комиссия томонидан қабул қилинган қарор тўғрисидаги ахборот Комиссия баённомаси расмийлаштирилгандан кейин беш иш куни мобайнида харидорга юборилади.
31. Ишчи орган беш иш куни мобайнида Комиссиянинг инвестициялар киритиш шартларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорини кўриб чиқиш учун Давлат тендер комиссиясига киритади.
Давлат тендер комиссияси қабул қилган қарор тўғрисидаги ахборот ишчи орган томонидан харидорга етказилади.
32. Давлат тендер комиссияси томонидан инвестиция мажбуриятлари миқдорини ўзгартириш (камайтириш) тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Комиссия сотувчи ва харидор ўртасидаги шартномага тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қўшимча шартнома тузилиши ҳақида қарор қилади.
33. Комиссия қарори унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади. Комиссиянинг у қабул қилган қарорга рози бўлмаган аъзоси ўз фикрини ёзма равишда баён қилиш ва уни протоколга илова қилиш ҳуқуқига эга.
34. Комиссия томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ ҳажмда бажарилган деб эътироф этилган тақдирда сотувчи харидорга сотиб олинган давлат мулки объектларини тасарруф этиш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва беш иш кунидан кўп бўлмаган муддат мобайнида қуйидаги ҳаракатлардан бирини амалга оширади:
кўрсатиб ўтилган қарор қабул қилинган кундан бошлаб харидорнинг хизмат кўрсатувчи воситачисига харидор сотиб олган акцияларни ажратиб олиш юзасидан топшириқнома тақдим этади;
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда)
харидор томонидан масъулияти чекланган жамият устав фондидаги улушга бўлган мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи берилган сертификатнинг асл нусхаси тақдим этилгандан кейин харидорда у сотиб олган улушни тасарруф этиш ҳуқуқи пайдо бўлганлиги тўғрисидаги ёзувни қайд этади;
харидор томонидан мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг асл нусхаси тақдим этилгандан кейин «тасарруф этиш ҳуқуқи билан» ёзувини киритади.
35. Комиссия томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган деб эътироф этилган тақдирда сотувчи шартномага мувофиқ қарор қабул қилади ва беш иш куни мобайнида харидорни ўз қарори тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
VII. Харидорнинг шартнома шартларини бажармаганлик учун жавобгарлиги
36. Харидор томонидан шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда сотувчи:
харидорга сотиб олиш тўловларини киритиш муддатларининг йўл қўйилган бузилишлари мавжудлиги ва (ёки) шартномада тегишли ахборот тақдим этиш назарда тутилган муддатларда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш тўғрисида ёзма талабнома (билдиришнома) жўнатади;
сотиб олиш тўловларини киритишнинг ҳар бир ўтказиб юборилган куни учун шартномага мувофиқ пеня ҳисоблаб ёзади;
шартнома шартларига мувофиқ харидордан жарима ушлаб қолади;
агар харидор томонидан шартномада назарда тутилган муддат ўтгандан кейин уч ой мобайнида сотиб олиш тўловлари ва (ёки) инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг навбатдаги қисми шартномада назарда тутилган ҳажмда киритилмаган бўлса, белгиланган тартибда шартномани бекор қилиш ташаббуси билан чиқади.
Жаримани қўллаш миқдори ва тартиби, шунингдек шартномани бекор қилиш шартлари шартномада кўрсатилади.
37. Инвесторнинг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришнинг шартномада назарда тутилган муддати тугашидан камида уч ой олдин инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш муддатини узайтириш тўғрисида асосланган илтимосномаси тушган тақдирда Давлат рақобат қўмитаси, давлат мулки объектини ушбу инвесторга сотиш тўғрисида қарор қабул қилган орган ва шартноманинг бошқа қатнашчилари билан келишган ҳолда, шартноманинг амал қилиш муддатини бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтириши мумкин, бунда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришнинг умумий муддати беш йилдан ошиб кетмаслиги керак (инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш муддати Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан белгиланган ҳоллар бундан мустасно).
Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш муддатини бир йилдан ортиқ муддатга ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришнинг умумий муддатини беш йилдан кўп муддатга узайтириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Давлат тендер комиссиясининг қарорларига мувофиқ амалга оширилади.
38. Харидор томонидан сотиб олиш тўловлари шартномада белгиланган муддатда, лекин уларни киритишнинг оралиқ муддатлари бузилган ҳолда тўлиқ ҳажмда тўланган тақдирда, харидорнинг тегишли мурожаати асосида ушбу бузилиш учун ҳисоблаб ёзилган пеня суммаси сотувчи томонидан, шартномада назарда тутилган қабул қилинган инвестиция мажбуриятларига қўшимча сифатида, уларни бажариш муддатини узайтирмасдан ўтказилиши мумкин.
VIII. Якунловчи қоида
39. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартиби 3-бандининг «б» кичик бандидаги «(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорига мувофиқ кейинчалик тўлиқ миқдорда Марказий банкка мажбурий сотилган ҳолда Давлат мулки қўмитасининг махсус валюта ҳисоб рақамига ўтказилиши керак бўлган хорижий инвесторлардан корхоналар ёки акциялар пакетлари қиймати учун ҳақ тўлашдан тушган эркин алмаштириладиган валютадаги маблағлар бундан мустасно)» сўзлари «(давлат активларини сотишдан тушган, қонун ҳужжатларига мувофиқ Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига ўтказилиши керак бўлган, кейинчалик тўлиқ миқдорда Марказий банкка мажбурий сотиладиган эркин алмаштириладиган валютадаги маблағлар бундан мустасно)» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда):
а) 1-банд ва 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 2-бандда :
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги «тўртинчи» сўзи «учинчи» сўзи билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Хусусийлаштиришдан тушумларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва маблағлардан фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 5-бандининг иккинчи хатбошидаги «мажбурий тарзда сотилади ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига 1-илованинг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 6-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига 2-илованинг 37-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 21 июлдаги 145-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 54-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2007 — 2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сон қарори)» 2007 йил 12 сентябрдаги 192-сон қарори қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 9-сон, 52-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарори 1-бандининг иккинчи , учинчи ва тўртинчи хатбоши ҳамда1 — 3-иловалар , шунингдек қарорга 6-илованинг 2 , 3-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 8-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига 2-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ангрен» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида» 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармони)» 2012 йил 29 майдаги 149-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 37-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сон Фармони)» 2012 йил 20 июндаги 177-сон қарорига илова 2-бандининг «а» ва «г» кичик бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 45-модда).
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон Фармони)» 2012 йил 29 декабрдаги 369-сон қарорига 1-илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 92-модда).
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илова 34-бандининг «б» кичик банди , 53-банди , 65-бандининг «а» , «б» ва «в» кичик бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда).
Манба: lex.uz