18.11.2015

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

2015 йил “18” ноябрь №448

Toshkent sh.

Тиббий фаолият билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензия талаб ва шартларига риоя этишларини назорат қилиш бўйича 2016 йилнинг I ва II чоракларида ўтказиладиган текширишлар режа-жадвалини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1652-сонли қарорининг 6-банди ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сонли қарори билан тасдиқланган “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 48-бандига асосан

БУЮРАМАН:

1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан 2016 йилнинг I ва II чоракларида тиббий фаолият билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензия талаб ва шартларига риоя этишларини назорат қилиш бўйича ўтказиладиган текширишлар
режа-жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш” газетаси бош муҳаррири ўринбосари (И.Соатова)га Соғлиқни сақлаш вазирлиги Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан 2016 йилнинг I ва II чоракларида тиббий фаолият билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензия талаб ва шартларига риоя этишларини назорат қилиш бўйича ўтказиладиган текширишлар
режа-жадвалини “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш” газетасида чоп эттириш топширилсин.

3. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир                                            А. Алимов

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2015 йил “18” 11даги
448 - сонли буйруғига илова


Ҳужжат рақами:  №448
Қабул қилиниш санаси:  18.11.2015