ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
2015 йил “25” август №342
Тошкент ш.
Хусусий тиббиёт муассасаларининг лицензия талаб ва шартларига
риоя этишлари юзасидан 2015 йил сентябрь ойида ўтказиладиган текширишларда иштирок этувчи мансабдор шахслар ва экспертлар нинг таркиби ва текширишларни ўтказиш муддатларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 апрелдаги “ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларини ташкиллаштиришда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар ва ҳаракатлар” мажмуи ижросини таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН:
1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2015 йил сентябрь ойида тиббий фаолият билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензия талаб ва шартларига риоя этишлари бўйича ўтказиладиган текширишларда иштирок этадиган мансабдор шахслар ва экспертларнинг рўйхати ҳамда текширишларни ўтказиш муддатлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Текшириш гуруҳлари раҳбарларига:
текширишни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 7 июндаги
162-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензия талаб
ва шартларини бажариши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказиладиган текширишлар учун назорат саволномаси” асосида ўтказиш;
текшириш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 6 майда 1573-сон билан рўйхатга олинган “Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида”ги ҳамда 2011 йил 7 ноябрда 2280-сон билан рўйхатга олинган ”Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисида”ги Низомлари талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш;
ўтказилган режали текшириш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома(маълумот)лар ҳамда тўпланган ҳужжатларни ўрнатилган тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ЛваНТМТКТХСНҚ бошқармасига тақдим этиш топширилсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари текшириш жараёнига тегишли мутахассисларнинг жалб этилишига ҳамда экспертлар томонидан хулосаларнинг ўз вақтида тақдим этилишига масъул эканлиги қайд этилсин.
4. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.
Вазир А. Алимов
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2015 йил “25” августдаги
342- сонли буйруғига илова
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси томонидан 2015 йил сентябр ойида тиббий фаолият билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензия талаб ва шартларига риоя этишлари бўйича ўтказиладиган текширишларда иштирок этадиган мансабдор шахсларнинг рўйхати ҳамда текшириш ўтказиш муддатлари
№ |
Вилоят, туман (шаҳар) номи |
Тадбиркорлик субъекти номи |
СТИР |
Текшириш гуруҳи аъзолари |
Текширишни бошлаш санаси |
Текширишни тугатиш санаси |
1. |
Андижон вилояти, Булоқбоши тумани |
“Шохнур шифо” хусусий корхонаси |
300064442 |
В.Х.Мухитдинов – Андижон ВССБнинг НТМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; Жалб қилинган экспертлар: Б.Абдурахимов- Вилоят диагностика маркази УТТ врачи А.Набиева -Вилоят кардиология диспансери бош врачи Р.Абдухалилов – вилоят ДСЭНМ ДПМларини назорат қилиш бўлими мудири. К.Маматов - вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази врач эпидемиологи. |
12.09.2015 й |
21.09.2015 й |
2. |
Бухоро вилояти, Ғиждувон туман |
"Amirxon Malika" хусусий корхона |
301336316 |
А.А.Мавлонов – Бухоро ВССБнинг НТМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; У.З. Тойиров – Бухоро ВССБнинг НТМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; Жалб қилинган экспертлар: Г.Қобилова –вилоят ДСЭНМ врач эпидемиологи. К.Тошпўлатов - ОИТСга қарши курашиш марказининг эпидемиологи. Ғ.Идиев – Бухоро ВССБ бош стоматологи |
02.09.2015 й |
11.09.2015 й |
3. |
Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри |
"MEGA DENTAL PLYUS" МЧЖ |
302150438 |
А.А.Мавлонов – Бухоро ВССБнинг НТМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; У.З. Тойиров – Бухоро ВССБнинг НТМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; Жалб қилинган экспертлар: Г.Қобилова - вилоят ДСЭНМ врач эпидемиологи, К.Тошпўлатов - вилоят ОИТСга қарши курашиш марказининг эпидемиологи, Ғ.Идиев - Бухоро ВССБ бош стоматологи |
12.09.2015 й |
21.09.2015 й |
4. |
Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри |
“ABROR STOMA SERVIS” МЧЖ |
302364234 |
Ш.Н.Эсаханов - Самарқанд ВССБнинг НТМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; Жалб қилинган экспертлар: Ш.Н.Юлдашев – Жиззах вилоят ДСЭНМ ДПМларини назорат қилиш бўлими мудири. А.Холбоев - Жиззах вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази врач эпидемиологи. Х.Жолтаев - Жиззах вилояти стоматология поликлиникаси бош врачи. |
08.09.2015 й |
17.09.2015 й |
5. |
Навоий вилояти, Навоий шаҳри |
"LORAFON" хусусий корхонаси |
301317988 |
А.А.Мавлонов – Бухоро ВССБнинг НТМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; Жалб қилинган экспертлар: З.Азимов – Навоий вилоят ДСЭНМ эпидемиолог врачи О.Норкулов - Навоий вилоят ОИТС маркази бош врач ўринбосари Б.Тухтаев - Навоий ВССБ бош оториноларингологи. У.Алимов - Навоий ВССБ бош лаборатория врачи. |
08.09.2015 й |
17.09.2015 й |
6. |
Наманган вилояти, Наманган шаҳри |
"UROLOG TIBBIY SERVIS" хусусий корхонаси |
207019178 |
Н.У.Давлатов – Наманган ВССБнинг НТМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; Жалб қилинган экспертлар: А. Тожибоев - вилоят ДСЭНМ ДМПларини назорат қилиш булими мудири. Р.Хамрақулов - вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врач ўринбосари. C.Мамадалиев - вилоят куп тармоқли тиббиёт маркази урология бўлими мудири. |
02.09.2015 й |
11.09.2015 й |
7. |
Наманган вилояти, Учқўрғон тумани |
"SEVINCH MED SERVIS" хусусий корхонаси |
207015516 |
Н.У.Давлатов – Наманган ВССБнинг НТМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; Жалб қилинган экспертлар: А.Тожибоев - вилоят ДСЭНМ ДМПларини назорат қилиш булими мудири. Р. Хамрақулов - вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врач ўринбосари. Д. Хошимов - ВССБ профилактика ва даволаш ишларини ташкил этиш бўйича бош мутахассиси. |
12.09.2015 й |
21.09.2015 й |
8. |
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри |
“XASANJON SIXAT SHIFO” МЧЖ |
301979964 |
Н.Р.Саматов - Самарқанд ВССБнинг НТМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; Жалб қилинган экспертлар: Ш.М.Улашов - Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази оторинолорингология бўлим мудири Қ.Сагдуллаев - Вилоят ДСЭНМ ДПМларни назорат килиш булими мудири М.А.Бурхонов - Самарқанд вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ташкилий бўлим эпидемиологи |
02.09.2015 й |
11.09.2015 й |
9. |
Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани |
“FAYZ FARXOD NUR” хусусий корхонаси |
301960332 |
Н.Р.Саматов - Самарқанд ВССБнинг НТМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; Жалб қилинган экспертлар: М.А.Бурхонов - вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази эпидемиологи Г.Э.Ходжиметова - ВССБ амбулатор-поликлиника хизмати бўйича бош мутахассис С.Исроилов - Самарқанд шахар стоматология Давлат унитар корхонаси бош врачи М.А.Пардаев - ВССБ бош акушер-гинекологи Қ.Сагдуллаев - Вилоят ДСЭНМ даволаш профилактика муассасаларни назорат қилиш бўлими мудири Ш.М.Улашов - Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази оторинолорингология булим мудири |
12.09.2015 й |
21.09.2015 й |
10. |
Сирдарё вилояти, Сирдарё шаҳри |
"SIR-KARDIOSERVIS" кўп тармоқли хусусий тиббий соғломлаштириш фирмаси |
204832791 |
Д.Б.Хажиев – Тошкент ШССББнинг НМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; Жалб қилинган экспертлар: Ж.Султонов - вилоят ДСЭНМ ДПМларини назорат қилиш бўлими мудири; А. Қ обилов –вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази эпидемиологи. А.Артикбаев - вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази терапия бўлими шифокори. Н.Тураева - вилоят кардиология диспансери шифокори О.Атажанова - ВССБ штатсиз УТТ врачи |
16.09.2015 й |
25.09.2015 й |
11. |
Сурхондарё вилояти, Ангор тумани |
“Данак” хусусий тиш касалликлари шифохонаси |
201317681 |
Б.Р.Усмонов – Сурхондарё ВССБнинг НТМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; Жалб қилинган экспертлар: А. Бердиев - Вилоят ДСЭНМ эпедимиология бўлими бошлиги. Б.Сафаров - Вилоят ОИТСга карши курашиш маркази врач-эпедимиологи Ч.Бердиев - Вилоят стоматология поликлиникаси врач стоматологи |
02.09.2015 й |
11.09.2015 й |
12. |
Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри |
"Стоматологик поликлиникаси" МЧЖ |
200603668 |
Т.Ю.Вахабов – Наманган ВССБнинг НТМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; Жалб қилинган экспертлар: П. Ўринбоев –вилоят ДСЭНМ ДПМларини назорат қилиш бўлими врачи; О.Бекмуратов –вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази врач эпидемиологи. А.М.Хаджибаев - Тошкент ВССБ бош стоматологи. |
17.09.2015 й |
26.09.2015 й |
13. |
Тошкент вилояти, Янгийўл тумани |
"PULAT ABDURASUL STOMA" хусусий корхонаси |
300887218 |
А.Мухаммадиева - Тошкент ВССБнинг НТМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; Жалб қилинган экспертлар: П. Ўринбоев –вилоят ДСЭНМ ДПМларини назорат қилиш бўлими врачи; О.Бекмуратов –вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази врач эпидемиологи. А.М.Хаджибаев - Тошкент ВССБ бош стоматологи |
21.0 9.2015 й |
30.09.2015 й |
14. |
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани |
"LIDER STOM PLYUS" МЧЖ |
207132901 |
Д.Б.Хажиев – Тошкент ШССББнинг НМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; Жалб қилинган экспертлар: Д.А.Рустамова – ШССББ бош стоматологи. Д.Қ.Қосимова – шахар ОИТСга қарши курашиш маркази врач эпидемиологи. Т.Қ.Шойимқулов –шахар ДСЭНМ ДПМларини назорат қилиш бўлими врачи; |
02.09.2015 й |
11.09.2015 й |
15. |
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани |
"SHIFOKOR-N" МЧЖ |
201369104 |
Д.Б.Хажиев – Тошкент ШССББнинг НМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; Жалб қилинган экспертлар: Д.А.Рустамова – ШССББ бош стоматологи. Д.Қ.Қосимова – шахар ОИТСга қарши курашиш маркази врач эпидемиологи. М.Б.Мухиддинова –шахар ДСЭНМ ДПМларини назорат қилиш бўлими врачи; |
12.09.2015 й |
21.09.2015 й |
16. |
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани |
"IHLOS-DOKTOR MT" МЧЖ |
301647031 |
Д.Б.Хажиев – Тошкент ШССББнинг НМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; Жалб қилинган экспертлар: Ф.С.Иброгимова – М.Улуғбек ТТБ бош акушер гинекологи Д.Қ.Қосимова – шахар ОИТСга қарши курашиш маркази врач эпидемиологи З.Д.Абидова – Юнусобод ТТБ бош офтальмологи З.У.Умаров - Юнусобод ТТБ бош хирурги Д.Б.Тулляганова - Юнусобод ТТБ бош невропатологи М.Т.Алимходжаева – шаҳар тиббий маслаҳат диагностика маркази УТТ бўлими мудири Л.Х.Алиева - Юнусобод ТТБ бош педиатри Т.Қ.Шойимқулов –шахар ДСЭНМ ДПМларини назорат қилиш бўлими врачи; |
22.09.2015 й |
30.09.2015 й |
17. |
Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри |
“Ойбек санаторияси” МЧЖ |
200153073 |
У.А.Абдурахмонов – Фарғона ВССБнинг НТМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; Р.А.Шерматов – Фарғона ВССБнинг НТМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; Жалб қилинган экспертлар: А.Ибрагимов - ВССБнинг бош дерматовенеролог врачи Расулов.У - вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази врач эпидемиологи Собиров.Ж -вилоят ДСНЭМ ДПМ ларни назорат қилиш бўлими мутахассиси |
12.09.2015 й |
21.09.2015 й |
18. |
Хоразм вилояти, Хива тумани |
“Р.Б Нуруллаев” хусусий клиникаси |
202182432 |
К.И.Рахманов – Хоразм ВССБнинг НТМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; Жалб қилинган экспертлар: О.Карабоев - ВССБнинг бош терапевти Ш.Абдикадиров - ВССБнинг бош урологи К.Джуманиязова - ВССБ УТТ бўйича бош мутахассиси О.Нурметова - ВССБ лаборатория бўйича бош мутахассиси Н.А.Юлдашева – Хоразм вилоят ДСЭНМ ДПМларини назорат қилиш бўлими мудири; З.Қўчқорова – Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази врач эпидемиологи. |
02.09.2015 й |
11.09.2015 й |
19. |
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри |
«МИСВОК СТОМА СЕРВИС» хусусий корхонаси |
300067249 |
Ғ.А.Умирзоқов - Қашқадарё ВССБнинг НТМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; И.М.Кодиров - Қашқадарё ВССБнинг НТМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; Жалб қилинган экспертлар: Қ.Зиёдов - ВССБ Бош стоматологи. Ш.Мададов - Вилоят ОИТС маркази бошлиғи ўринбосари. У.Олтибоев - Вилоят ДСЭНМ ДПМларни сан-эпид назорати бўлими мудири. |
12.09.2015 й |
21.09.2015 й |
20. |
Қорақал-поғистон Республикаси Нукус шахар |
“STOMATOLOG” МЧЖ |
200949553 |
П.А.Жалекеева – Қорақалпоғистон Республикаси ССВнинг НТМТКТХСНҚ бўйича бош мутахассиси; Жалб қилинган экспертлар: М.Н.Усерова -Республикалик болалар стоматологияси, бўлим мудираси М.М.Султанов -Республика СПИД маркази врач-эпидемиологи С.М.Тлемисова – Қорақалпоғистон Республикаси ССВнинг ДСЭНМ ДПМларини назорат қилиш бўлими мудири. |
02.09.2015 й |
11.09.2015 й |
Эслатма: 1. Текширув гуруҳи аъзолари рўйхатида номлари биринчи кўрсатилган масъул ходимлар текширув гуруҳи раҳбари ҳисобланади.
2. Экспертларни текширув жараёнига ўз вақтида жалб қилиш соғлиқни сақлашнинг худудий органларининг нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бўйича бош мутахассислар масъул хисобланади.
Ҳужжат рақами: №342
Қабул қилиниш санаси: 25.08.2015