24.08.2015

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

2015 йил “ 24 август                                                                     337

Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2015 йил 19 августдаги 5-сонли “2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул қилиш бўйича ўтказилган тест синовларининг якунлари ва натижалари тўғрисида”ги баёни ҳақида

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2015 йил 19 августдаги 5-сонли “2015/2016 ўқув qилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул қилиш бўйича ўтказилган тест синовларининг якунлари ва натижалари тўғрисида”ги баёни ижросини таъминлаш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н :

1. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2015 йил 19 августдаги 5-сонли “2015/2016 ўқув qилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул қилиш бўйича ўтказилган тест синовларининг якунлари ва натижалари тўғрисида”ги баёни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Фан ва ўқув юртлари бош бошқармаси (Ў.С. Исмаилов), тиббиёт олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорлари (Ш.И.Каримов, Б.Т.Даминов, А.Н.Юнусхўжаев, в/б_И.И.Алимджанов, Т.А.Аскаров, А.М.Шамсиев, Н.Л.Хабилов, Р.Д.Усманов, Р.Ю.Рўзибоев, О.А.Атаниязова, Д.Ш.Туланов, Б.Т.Нормахматов, А.Ш.Иноятов, М.Т.Хамидов) ҳамда қабул комиссиялари масъул котибларига:

давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларни тантанали табриклашни ташкил этиш;

жорий йилнинг 25 августига қадар давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларни талабаликка қабул қилиш бўйича, жорий йилнинг 15 сентябрига қадар тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда шартнома шартларини бажарганларни қабул қилиш бўйича буйруқлар расмийлаштирилишини таъминлаш;

тест натижалари бўйича юзага келган саволлар ва эътирозларга малакали жавоб берилиши ва мавжуд амалдаги Низомлар асосида тўлиқ тушунтириш ишлари олиб бориш топширилсин.

3. Вазирликнинг Даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси (А.М. Хусанов), тизимдаги тиббиёт олий таълим муассасалари ректорлари (Ш.И.Каримов,Б.Т.Даминов, А.Н.Юнусхўжаев, в/б_И.И.Алимджанов, Т.А.Аскаров, А.М.Шамсиев, Н.Л.Хабилов, Р.Д.Усманов, Р.Ю.Рўзибоев, О.А.Атаниязова, Д.Ш.Туланов, Б.Т.Нормахматов, А.Ш.Иноятов, М.Т.Хамидов) абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун зарур шарт-шароитлар яратсин, лозим пайтда тиббий хизмат кўрсатиш чораларини кўрсин.

4. 2013/2014 ўқув йилида иккинчи олий маълумот бўйича қабулга рухсат этилган тиббиёт олий таълим муассасалари ректорлари (Ш.И.Каримов, Б.Т.Даминов, А.Н.Юнусхўжаев, в/б_И.И.Алимджанов, Т.А.Аскаров, А.М.Шамсиев, Н.Л.Хабилов, Р.Д.Усманов, Р.Ю.Рўзибоев, О.А.Атаниязова, Д.Ш.Туланов, Б.Т.Нормахматов, А.Ш.Иноятов, М.Т.Хамидов) ўқув жараёнини юксак савияда ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширсин.

5. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

В а з и р                                                          А.Алимов


Ҳужжат рақами:  № 337
Қабул қилиниш санаси:  24.08.2015