17.08.2015

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

2015 йил “17” август                                               № 330

Тошкент ш .

Тошкент давлат стоматология институти ҳудудий филиалларининг моддий-техника базасини шакллантириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 июлдаги “Тошкент давлат стоматология институтини ташкил қилиш тўғрисида”ги ПҚ-2215-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 октябрдаги “Тошкент давлат стоматология институти фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 287-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент давлат стоматология институти ҳудудий филиалларининг моддий-техника базасини шакллантириш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н:

1. Андижон давлат тиббиёт институти, Бухоро давлат тиббиёт институти, Самарқанд давлат тиббиёт институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали балансида бўлган моддий бойликларни (асосий воситалар, моддий ва номоддий активлар, кутубхона фонди ва бошқалар) Тошкент давлат стоматология институтининг тегишли ҳудудий филиаллари балансига топшириш – қабул қилиш бўйича ишчи гуруҳлари таркиби 1 - 4- иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ишчи гуруҳларига:

Жорий йилнинг август-сентябр ойларида қонунчиликда белгиланган тартибда моддий бойликларни топшириш – қабул қилиш бўйича барча тадбирларни амалга ошириш;

Топшириш – қабул қилиш бўйича тузилган далолатномаларнинг бир нусхасини Вазирликнинг Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармасига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

3. Ишчи гуруҳи аъзоларининг хизмат сафари билан боғлиқ бўлган харажатлари асосий иш жойидан тўлансин.

4. Андижон давлат тиббиёт институти, Бухоро давлат тиббиёт институти, Самарқанд давлат тиббиёт институти ректорлари, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали директори:

Тошкент давлат стоматология институти ҳудудий филиаллари балансига ўтказиладиган моддий бойликлар рўйхати тузилсин;

Тузилган рўйхат бўйича фойдаланишга яроқли моддий бойликлар белгиланган тартибда Тошкент давлат стоматология институти ҳудудий филиалларига далолатнома асосида бепул топширилишини таъминлансин.

5. Тошкент давлат стоматология институти ҳудудий филиаллари директорлари:

Моддий бойликларни белгиланган тартибда филиал балансига далолатнома асосида қабул қилиб олсин;

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ қабул қилиб олинган моддий бойликлар хужжатларини расмийлаштириш ҳамда улардан самарали ва оқилона фойдаланиш чораларини кўрсин.

6. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси Б.А.Хашимов:

Тошкент давлат стоматология институти ҳудудий филиаллари томонидан қабул қилиб олинган моддий бойликлар белгиланган тартибда хатловдан ўтказилсин;

Хатлов натижаларига кўра Тошкент давлат стоматология институти ҳудудий филиалларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чоралари кўрилсин.

7. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Ш.Х.Тиллаев зиммасига юклансин.

Вазир                                                               А. Алимов


Соғлиқни сақлаш вазирининг
2015 йил “17” августдаги
330-сонли буйруғига 1-илова

2015 йил 7-10 сентябр кунлари Андижон давлат тиббиёт институтининг балансидаги бўлган моддий бойликларни Тошкент давлат стоматология институти Андижон филиали балансига топшириш – қабул қилиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби

1

Б.Хашимов-гуруҳ раҳбари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи

2

Х.Казакбаев-раҳбар ўринбосари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош ҳисобчиси

Гуруҳ аъзолари:

3

М.Дўстмухамедов

Тошкент давлат стоматология институти стоматология ва юз-жах жаррохлик илмий-амалий маркази директори

4

С.Нарзикулова

Тиббий таълимни ривожлантириш маркази мутахассиси

5

О.Аликулов

Тошкент давлат стоматология институти Самарқанд филиали молиявий-иқтисодий масалалар бўйича директор ўринбосари

6

З.Мамаджанов

Андижон давлат тиббиёт институти молиявий-иқтисодий масалалар бўйича проректори

7

Б.Нурдинов

Андижон давлат тиббиёт институти бош ҳисобчиси

8

Д.Туланов

Тошкент давлат стоматология институти Андижон филиали директори

9

К.Касимов

Тошкент давлат стоматология институти Андижон филиали бош ҳисобчиси

10

С.Зайнабиддинова

Андижон давлат тиббиёт институти ҳисобчиси (моддий жавобгар шахс)

Соғлиқни сақлаш вазирининг
2015 йил “17” августдаги
330-сонли буйруғига 2-илова

2015 йил 14-17 сентябр кунлари Бухоро давлат тиббиёт институтининг балансидаги бўлган моддий бойликларни Тошкент давлат стоматология институти Бухоро филиали балансига топшириш – қабул қилиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби

1

Б.Хашимов-гуруҳ раҳбари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи

2

Х.Казакбаев-раҳбар ўринбосари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош ҳисобчиси

Гуруҳ аъзолари:

3

С.Мирзахмедов

Тошкент давлат стоматология институти молиявий-иқтисодий масалалар бўйича проректори

4

Н.Даминов

Тиббий таълимни ривожлантириш маркази мутахассиси

5

Х.Камилов

Тошкент давлат стоматология институти илмий ишлар бўйича проректори

6

О.Шарипов

Бухоро давлат тиббиёт институти молиявий-иқтисодий масалалар бўйича проректори

7

О.Ғиёсов

Бухоро давлат тиббиёт институти бош ҳисобчиси

8

А.Иноятов

Тошкент давлат стоматология институти Бухоро филиали директори

9

Д.Юсупов

Тошкент давлат стоматология институти Бухоро филиали молиявий-иқтисодий масалалар бўйича директор ўринбосари

10

А.Кенжаев

Бухоро давлат тиббиёт институти ҳисобчиси (моддий жавобгар шахс)

Соғлиқни сақлаш вазирининг
2015 йил “17” августдаги
330-сонли буйруғига 3-илова

2015 йил 24-27 август кунлари Самарқанд давлат тиббиёт институтининг балансидаги бўлган моддий бойликларни Тошкент давлат стоматология институти Самарқанд филиали балансига топшириш – қабул қилиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби

1

Б.Хашимов-гуруҳ раҳбари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи

2

Х.Казакбаев-раҳбар ўринбосари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош ҳисобчиси

Гуруҳ аъзолари:

3

С.Максудов

Тошкент давлат стоматология институти ўқув ишлари бўйича проректори

4

Д.Муминходжаев

“Узмединфо” соғлиқни сақлашни электрон ривожлантириш маркизи бош мутахассиси

5

Д.Юсупов

Тошкент давлат стоматология институти Бухоро филиали молиявий- иқтисодий масалалар бўйича директор ўринбосари

6

И.Абруев

Самарқанд давлат тиббиёт институти молиявий- иқтисодий масалалар бўйича проректори

7

В.Гайсина

Самарқанд давлат тиббиёт институти бош ҳисобчиси

8

М.Хамидов

Тошкент давлат стоматология институти Самарқанд филиали директори

9

О.Аликулов

Тошкент давлат стоматология институти Самарқанд филиали молиявий- иқтисодий масалалар бўйича директор ўринбосари

10

Ж.Салимов

Самарқанд давлат тиббиёт институти ҳисобчиси (моддий жавобгар шахс)

Соғлиқни сақлаш вазирининг
2015 йил “17” августдаги
330-сонли буйруғига 4-илова

2015 йил 18-22 сентябр кунлари Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали балансидаги бўлган моддий бойликларни Тошкент давлат стоматология институти Нукус филиали балансига топшириш – қабул қилиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби

1

Б.Хашимов-гуруҳ раҳбари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи

2

Х.Казакбаев-раҳбар ўринбосари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош ҳисобчиси

Гуруҳ аъзолари:

3

С.Мирзахмедов

Тошкент давлат стоматология институти молиявий-иқтисодий масалалар бўйича проректори

4

Д.Тўхтасимова

Тиббий таълимни ривожлантириш маркази мутахассиси

5

К.Касимов

Тошкент давлат стоматология институти Андижон филиали бош ҳисобчиси

6

А.Пахратдинов

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали молиявий-иқтисодий масалалар бўйича директор ўринбосари

7

Г.Утепбергенова

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали бош ҳисобчиси

8

Б.Нармахматов

Тошкент давлат стоматология институти Нукус филиали директори

9

А.Даниев

Тошкент давлат стоматология институти Нукус филиали молиявий-иқтисодий масалалар бўйича директор ўринбосари

10

Н.Джумамуратова

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали ҳисобчиси (моддий жавобгар шахс)


Ҳужжат рақами:  № 330
Қабул қилиниш санаси:  17.08.2015