17.08.2015

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

2015 йил “17” август                                                            № 329

Тошкент ш .

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
2013 йил 9 сентябрдаги “Соғлиқни сақлаш вазирлигида нодавлат
тиббиёт муассасалари фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш

ишларини такомиллаштириш тўғрисида”ги 299-сонли
буйруғига ўзгартириш киритиш тўғрисида.

Нодавлат тиббиёт муассасалари фаолиятида ўтказилган текширишларда аниқланган лицензия талаб ва шартларининг бузилишида белгиланадиган ҳуқуқий таъсир чораларини либераллаштириш, бевосита тиббий фаолиятга тааллуқли бўлмаган ҳамда қонунчиликда белгиланмаган ҳолатлар юзасидан хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини тўхтатиб қўйиш амалиётига чек қўйиш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2013 йил
9 сентябрдаги “Соғлиқни сақлаш вазирлигида нодавлат тиббиёт муассасалари фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш ишларини такомиллаштириш тўғрисида”ги 299-сонли буйруқнинг 3-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги нодавлат тиббиёт муассасалари фаолиятини назорат қилиш Кенгашига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли Фармони талабларидан келиб чиққан ҳолда нодавлат тиббиёт муассасалари фаолиятида ўтказилган текширишларда аниқланган лицензия талаб ва шартларининг бузилишида белгиланадиган тавсиявий аҳамиятга эга бўлган ҳуқуқий таъсир чораларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилсин.

3. Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир                                                                А. Алимов



Ҳужжат рақами:  № 329
Қабул қилиниш санаси:  17.08.2015