20.02.2015

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

2015 йил “ 20 ” феврал                                                                    62

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги “Кексаларни эъзозлаш йили ” Давлат дастури тўғрисида ги ПҚ-2302 - сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2302-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида

Буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2302-сонли Қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича амалга оширадиган чора-тадбирлари режаси 1-иловага;

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг бажарилишини таҳлил қилувчи мониторинг гуруҳи 2 -иловага;

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг жойларда бажарилишини таъминлаш юзасидан ҳудудларга бириктирилган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари рўйхати 3-иловага;

“Кесаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси бўйича хисобот шакли 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига:

3 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятларга бириктирилган масъуллар иштирокида ҳудудий комиссиялар йиғилишларини ўтказиш;

1 ҳафта муддатда жойлардаги тегишли идора, ташкилот ва ҳомийларни кенг жалб қилган ҳолда, маҳаллий шароит ва мавжуд муаммоларни ҳисобга олиб, ҳудудий дастурни ишлаб чиқиш, уни тасдиқлаш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир нусхасини тақдим этиш;

ҳар ой да “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида кўрсатилиб ўтилган чора-тадбирларни белгиланган муддатда ва сифатли ижро этилиши муҳокамаси бўйича йиғилишларни ўтказиб, ҳисоботларни Дастурнинг бўлимларига масъул этиб тайинланган вазирликнинг Бош бошқармасига ҳ ар ойнинг 23-санасигача тақдим этиш;

1 ҳафта муддатда туман ва шаҳар ҳудудий дастурлари ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминлаш, ушбу дастурлар ижроси устидан доимий назорат ўрнатиш;

дастур чора-тадбирларини амалиётга тадбиқ қилиш жараёнида аҳоли ўртасида “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг мақсад ва моҳияти, унда кўзда тутилган кенг қамровли ишлар кўламининг аҳамиятини мунтазам равишда тарғиб этиб бориш топширилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари Давлат дастурини амалга ошириш бўйича ҳудудий комиссиялар раислари этиб белгилансин ва улар зиммасига дастур ижросини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.

4. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг жойларда бажарилишини назорат қилиш мақсадида республика ҳудудларига бириктирилган масъул ходимлар зиммасига:

1 ҳ афта муддатда республиканинг ҳар бир ҳудудига хизмат сафарига чиқиш ҳамда ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилишида амалий ёрдам кўрсатиш;

йил давомида ҳар чоракда бир марта ўзлари бириктирилган ҳудудга чиқиб, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг бажарилишини таҳлил қилиб бориш ва вазирликнинг мониторинг гуруҳига ойма-ой ахборот берилишини назоратга олиш вазифалари юклатилсин.

5. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг I бўлимига Юридик хизмат, II ва III бўлимларига Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси, IV бўлимига Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси, V бўлимига Матбуот хизмати ва VI бўлимига Саломатлик ва тиббий статистика институти масъул этиб тайинлансин ва улар зиммасига белгиланган муддатларда Давлат дастурининг тегишли бўлимларига масъул ижрочи этиб белгиланган вазирлик ва идораларга ҳисоботларни ўз вақтида топшириш вазифаси юклатилсин.

6. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул деб белгиланган Андижон (У.А.Бегиев) ва Хоразм (А.Б.Дадамухамедов) вилоятларига бириктирилган ходимлар:

3 кун муддатда бириктирилган ҳудудга чиқиб, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида кўзда тутилган чора-тадбирлар мазмун-моҳияти ҳамда маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда, ҳудудий дастурни ишлаб чиқиш ва унинг ижросини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этиш бўйича жойлардаги масъул раҳбарларга амалий ёрдам кўрсатсин;

жорий йил ҳар ойда бир маротаба бириктирилган ҳудудга чиқиб, Давлат дастурининг бажарилишини ўрганиш, мавжуд ва юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда ушбу муаммоларни ҳал этиш юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига таклифлар берсин;

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг бириктирилган ҳудудда ижроси тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига доимий равишда ахборот бериб борсин.

7. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури бўлимларининг бандларига масъул этиб белгиланган раҳбар ходимлар зиммасига тегишли бандлар бўйича ойлик ҳисоботларни вилоятлардан йиғиб, умумлаштириб, ҳар ойнинг 22-санасигача Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мониторинг гуруҳига (А.А.Агзамов) такдим этиш вазифаси юклатилсин.

8. Саломатлик ва тиббий статистика институти (З.Ж.Муталова) “Ўзмединфо” маркази (М.Ф.Баймухамедов) билан биргаликда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотни мунтазам равишда (ҳар ойда 1 марта) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида бериб борилишини таъминласин.

9. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мониторинг гуруҳи “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг ижроси бўйича хисоботларни белгиланган муддатларда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминласин.

10. Ушбу буйруқ ижросининг назоратини ўз зиммамда қолдираман.

Вазир                                                      А.В. Алимов

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2015 йил 20 февралдаги

62-сонли буйруғига 1-илова

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган

Чора-тадбирлар режаси

Т/р

Тадбир номи

Ижро

муддати

Масъул ижрочилар

Сарф-харажат-лар (млн. сўм)

Молиялаш - тириш манбалари

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан масъул ижрочилар

I. Кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ваэътиборни кучайтириш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, пенси таъминоти ва ижтиомий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ёши улуғ инсонларга давлат хизматлари, шу жумладан, турли маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатларни олиш хизматлари кўрсатишнинг энг қулай тизимини шакллантириш (масъул – Р.И.Муҳаммадиев)

1 (2)

Ўзбекистон Республикасининг “Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқишда қатнашиш.

2015 йил

II чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, жамоат ташкилотлари

-

-

ДПЁББ, ИМваИАББ, Саломатлик ва тиббий статистика институти, Юридик хизмат

Д.Б.Миразимов, Б.О.Хошимов

З.Ж.Муталова, Р.И.Муҳаммадиев

2 (5)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг 2015-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда қатнашиш.

Ишлаб чиқиш -2015 йил III чорак, амалга ошириш – 2015-2020 йиллар мобайнида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар

-

-

ДПЁББ, ИМваИАББ, Саломатлик ва тиббий статистика институти, Юридик хизмат

Д.Б.Миразимов, Б.О.Хошимов

З.Ж.Муталова, Р.И.Муҳаммадиев

3 (8)

Вазирлар Маҳкамасининг “Қариялар учун ижтимоий хизматларни тайинлаш ва кўрсатиш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг индивидуал дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда қатнашиш.

2015 йил II чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғликни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, “Нуроний” жамғармаси ва “Маҳалла” фонди, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, БМТТД

150,0

БМТТД маблағлари

ДПЁББ, ИМваИАББ, Саломатлик ва тиббий статистика институти, Юридик хизмат

Д.Б.Миразимов, Б.О.Хошимов

З.Ж.Муталова, Р.И.Муҳаммадиев

II. Кексалар, авваламбор, фашизм устидан қозонилган Ғалаба ва Ватанимизни қайта тиклашга муносиб ҳисса қўшган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ёши улуғ инсонлар, биринчи навбатда ёлғиз қариялар

ва ногиронларга қўрсатиладиган ижтимоий ва маиший хизматлар рўйхатини кенгайтириш, уларни фаровон ва муносиб турмуш шароитлари билан

таъминлаш учун маҳаллалар, “Нуроний” жамғармаси, бошқа нодавлат ташкилотлари ва ижтимоий тузилмалар томонидан моддий ва маънавий

қўллаб-қувватлаш миқёсини ошириш (масъул – Д.Б.Миразимов)

4 (14)

Қуйидагиларни:

энг зарур маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтирган, санитария-гигиена жиҳатидан энг зарур товарларни рўйхатга киритган ҳолда энг зарур маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтиришни;

ажратиладиган бюджет маблағларини икки баробар кўпайтиришни назарда тутган ҳолда бериладиган маҳсулотлар тўпламини қайта кўриб чиқиш йўли билан ёлғиз қарияларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва энг зарур маҳсулотлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш.

Доимий равишда

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» фонди

7 000,0

Бюджет маблағлари

ДПЁББ, ИМ ваИАББ, Саломатлик ва тиббий статистика институти ҚР ССВ, вилоятлар ва Тошкент шахар ССБлари

Д.Б.Миразимов, Б.О.Хошимов З.Ж.Муталова

5 (17)

Ижтимоий ҳимоя масалаларида кекса-ларнинг талаб-эҳтиёжларини тезкорлик билан эътиборга олиш тизимини яратиш, бунга қуйидагиларни жорий этиш йўли билан эришилади:

кексаларга ишончли ва тўлиқ ахборот бериш, шунингдек зарур ҳолларда ижтимоий хизматлар олиш масалаларида кўмаклашиш учун уларга ягона телефон рақами (call-center) бўйича интерактив аутсорсинг хизмати кўрсатиш;

пенсионерларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ пенсия миқдорлари ошганлиги тўғрисида, шунингдек улар юборган индивидуал сўровномаларга мувофиқ пенсияларининг миқдорлари ҳақида хабардор қилувчи бепул SMS хабарларини жўнатиш бўйича интерактив хизматлар;

кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг сифати тўғрисида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги номига SMS хабарларини жўнатиш бўйича пенсия ёшидаги ёки ногирон абонентлар учун бепул хизматлар.

Йил мобайнида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Пенсия жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, мобил алоқа операторлари

40,0

660,0

Техник топшириққа мувофиқ

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

“Узмединфо” маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ҚР ССВ, вилоятлар ва Тошкент шахар ССБлари

З.Ж.Муталова, М.В.Баймухамедов

6 (19)

Уруш ва меҳнат фронти фахрийларига, ёлғиз кексаларга, пенсионерлар ва ногиронларга Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти томонидан уйда ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкил этиш йўли билан уруш ва меҳнат фронти фахрийларини, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш.

Йил мобайнида

Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Маҳалла» фонди,

Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

250,0

Ўзбекистон Қизил Ярим ой

жамияти маблағи

ДПЁББ, ҚР ССВ, вилоятлар ва Тошкент шахар ССБлари

Д.Б.Миразимов

7 (21)

Қуйидагиларга:

кекса кишиларга, биринчи навбатда ёлғиз ва ногирон кишиларга ижтимоий ва маиший хизматлар кўрсатишга, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламларини кенгайтиришга;

кекса ёшдаги ногирон одамларнинг уюшган ҳолда дам олишлари учун шарт-шароитлар яратишга давлат грантлари бериш ва давлат ижтимоий буюртмаларини жойлаштириш орқали белгиланган вазифаларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаол иштирок этишини ташкил қилиш.

Йил мобайнида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Экологик ҳаракат ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари

2 000,0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағи

ДПЁББ, ИМваИАББ, ИЛМБ,

ҚР ССВ, вилоятлар ва Тошкент шахар ССБлари

Д.Б.Миразимов, Б.О.Хошимов, З.И.Мухамедов

III. Ф ахрийлар ва ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларни тизимли асосда соғломлаштиришни
ташкил этиш, профилактика тадбирларини кўпайтириш, кўриш ва эшитиш органлари, таянч-ҳаракат тизими ва юрак-қон томир касалликларини даволашнинг замонавий усуллари билан қамраб олиш ва улардан фойдаланишни кенгайтириш, кексалар ва ногиронларни ёрдамчи ҳамда техник реабилитация воситалари билан, жумладан, имтиёзли асосда таъминлаш, кексаларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган санаторий-
соғломлаштириш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш
(маъсул – Д.Б.Миразимов)

8 (22)

Кексаларда сурункали, шу жумладан яширин кечувчи ва илгари аниқланмаган касалликларни эрта аниқлаш йўли билан касалликлар профилактикасини кучайтириш мақсадида:

7-9 нафар тор мутахассислар (невролог, оториноларинголог, офтальмолог ва бошқалар) ҳамда ҚВП ва оилавий поликлиникаларнинг умумий амалиёт шифокорларидан иборат гуруҳлар иштирокида кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш;

республика қишлоқ туманларининг узоқ ва бориш қийин ҳудудларида жойлашган ҚВПларга бириктирилган 150 минг нафар кексаларни республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва тиббиёт олий ўқув юртларининг етакчи мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар билан қамраб олиш;

сурункали касалликка чалинган кексаларнинг даврий диспансер кўригини (касаллик кечишига кўра ҳар йили 2-6 марта) амалга ошириш;

1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари асосида уларнинг саломатлик қўрсаткичлари бўйича шахсий маълумотлар базасини яратиш, соғломлаштириш ва санаторий-курорт шароитида даволанишини ташкил этиш.

Йил мобайнида

2015 йил февраль,

август

Йил мобайнида

Йил мобайнида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ажратилаёт-ган бюджет маблағлари доирасида

1 200,0

Ажратилаёт-ган бюджет маблағлари доирасида

Ажратилаёт-ган бюджет маблағлари доирасида

Бюджет

маблағлари

Бюджет

маблағлари

Бюджет

маблағлари

Бюджет

маблағлари

ДПЁББ, ИМваИАББ, РИХМ, РИЭИАТМ, ТваОИТИ, РИУМ, РИКММ, РИКМ, РНИМ, ҚР ССВ, вилоятлар ва Тошкент шахар ССБлари

Д.Б.Миразимов, Б.О.Хошимов, Ф.Г.Назиров, С.И.Исмаилов, М.Ж.Азизов, З.У.Сидиков,

Р.Д.Курбанов Г.М.Кариев, Ф.А.Акилов

9 (23)

Кексаларни тиббий кўрикдан ва текширувлардан ўтказиш натижалари асосида:

республика ихтисослаштирилган ва илмий-амалий марказларида, илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув муассасалари клиникаларида 120 та маҳорат дарслари ўтказган ҳолда 7 минг нафар кексага юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;

минтақавий тиббиёт муассасалари амалиётига диагностика ва даволашнинг 70 дан ортиқ янги усулларини жорий этган ҳолда 400 та кўргазмали мураккаб жарроҳлик операциялари ўтказиб 18 минг нафар кексага вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш.

Йил мобайнида

Соғлиқни сақлаш

вазирлиги,

ихтисослаштирилган марказлар, ОТМ ва ИТИ клиникалари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13 750,0

Ажратилаёт-ган

бюджет маблағлари доирасида

Бюджет

маблағлари

Бюджет

маблағлари

ДПЁББ, ИМваИАББ, РИХМ, РИЭИАТМ, ТваОИТИ, РИУМ, РИКММ, РИКМ, РНИМ, ҚР ССВ, вилоятлар ва Тошкент шахар ССБлари

Д.Б.Миразимов, Б.О.Хошимов, Ф.Г.Назиров, С.И.Исмаилов, М.Ж.Азизов, З.У.Сидиков,

Р.Д.Курбанов, Г.М.Кариев, Ф.А.Акилов

10 (24)

Кексалар учун юқори технологияли диагностика ва даволаш усулларидан фойдаланиш имкониятини ошириш мақсадида:

йирик бўғимлар касалликлари бор 200 нафар беморни реконструктив-тиклаш операцияларини бажариш йўли билан, умуртқа поғонаси касаллигига чалинган 1000 нафар беморга консерватив терапевтик даволаш йўли билан тиббий ёрдам кўрсатиш;

юрак-қон томир касалликларига чалинган 800 нафар беморда юрак-қон артерияларини стентлаш, 100 нафар беморда аорто-коронар шунтлаш операцияларини амалга ошириш;

кексалар катарактаси касаллигига чалинган 1000 нафар беморга ва глаукома касаллигига чалинган 500 нафар беморга кўзни сақлаб қолувчи операциялар бажариш йўли билан тиббий ёрдам кўрсатиш;

пешоб тош касаллиги, простата бези аденомаси ва саратон касаллигига чалинган 750 нафар беморда кам инвазив урологик операцияларни амалга ошириш;

қандли диабетнинг асорати сифатида юзага келган қон томирлари касалликлари бор 200 нафар беморда юқори технологияли операцияларни амалга ошириш;

300 нафар беморларда ЛОР тизими касалликларини эрта аниқлаш мақсадида эндоскопик ва отомикроскопик текширув усулларини амалга ошириш, синусит касаллигига чалинган 150 нафар беморда кам инвазив эндоскопик операцияларни бажариш.

Йил мобайнида

Соғлиқни сақлаш

вазирлиги

1200,0

3640,0

775,0

300,0

200,0

165,0

Бюджет маблағлари

ДПЁББ, ИМваИАББ, РИХМ, РИЭИАТМ, ТваОИТИ, РИУМ, РИКММ, РИКМ, РНИМ, ҚР ССВ, вилоятлар ва Тошкент шахар ССБлари.

Д.Б.Миразимов, Б.О.Хошимов, Ф.Г.Назиров, С.И.Исмаилов, М.Ж.Азизов, З.У.Сидиков,

Р.Д.Курбанов, Г.М.Кариев, Ф.А.Акилов

11 (25)

Шахсларнинг айрим гуруҳларини амбулатория шароитида даволаниш учун дори воситалари билан имтиёзли (бепул) таъминлаш тартибини такомиллаштириш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини, шунингдек ёлғиз пенсионерларни манзилли рўйхатлар асосида ҚВПлар ва оилавий поликлиникалар томонидан тарқатиладиган махсус дори-дармон йиғмалари (аптечкалар) (оғриқсизлантирувчи воситалар, спазмолитиклар, гипотензив препаратлар ва бошқалар) билан бепул таъминлаш;

ёлғиз пенсионерлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари учун бепул ажратиладиган дори-дармонларнинг тасдиқланган рўйхатига қўшимча равишда юрак-қон томир, урологик, меъда-ичак тизими, кўз касалликлари ва бошқаларни даволаш учун қўлланиладиган препаратларни (амброксол, спиронолактон, глимеперид ва шу кабиларни) киритиш.

2015 йил май

2015 йил

май

"Дори-дармон" АК, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, "Ўзфармсаноат" ДАК, "Нуроний" жамғармаси ва "Маҳалла" фонди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

130,0

960,0

Бажарувчилар

маблағлари

Бюджет

маблағлари

ДПЁББ, ИМваИАББ, ДВваТТСНҚББ,

"Дори-дармон" АК

Д.Б.Миразимов, Б.О.Хошимов, Х.К.Жалилов, А.Камилов

12 (26)

Кексалар ва имконияти чекланган шахсларнинг ёрдамчи ва реабилитация техника воситалари билан таъминланганлигини ошириш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан қуйидагилар йўли билан:

12 минг нафар эҳтиёжманд ногиронларни протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш учун ажратилаётган маблағлар миқдорини икки баробар ошириш (оёқ ва қўл протезлари, корсетлар, ортопедик пойабзал ва бошқалар) ва 4,5 мингта реабилитациянинг техник воситалари: қўлтиқтаёқлар, хассалар, аравачалар, эшитув аппаратлари;

республиканинг барча минтақаларида 420 нафар (ҳар бир ҳудудда 30 нафардан) кексалар ва ногиронлар учун қўшимча равишда ёрдамчи ва реабилитация техник воситаларини бепул бериш;

кексалар учун қўшимча равишда 1000 дона ногиронлар аравачаси ажратиш;

реабилитация техника воситаларини бепул ажратиш учун асос бўлган касалликлар рўйхатини кенгайтириш (таянч-ҳаракат, асаб, қон айланиш органлари, суяк-мушак тизимлари касалликлари ва бошқалар).

Йил мобайнида

2015 йил

III чорак

2015 йил

III чорак

2015 йил

IV чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ҳомийлар Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

“Соғлом авлод учун” жамғармаси

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ПРООН, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2 400,0

300,0

300,0

50,0

Бюджет

маблағлари

Касаба уюшмалари маблағлари

“Амери керз” халқаро ташкилот маблағлари БМТТД

маблағлари

ДПЁББ, ИМваИАББ, ИЛМБ, ҚР ССВ, вилоятлар ва Тошкент шахар ССБлари

Д.Б.Миразимов, Б.О.Хошимов, З.И.Мухамедов

13 (27)

Айниқса кексалар, ногиронлар, аёллар ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф тоифаларига юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт муассасаларини, шу жумладан:

туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларини, шаҳар поликлиникаларини;

p

онкология муассасаларини;

вилоят кўп ихтисосли тиббиёт марказларини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш.

Йил мобайнида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

25 млн. АҚШ доллари, шу жумладан:

15,9 млн.

АҚШ доллари

6,6 млн. АҚШ доллари

2,5 млн. АҚШ доллари

Халқаро ривожланиш ассоциацияси-нинг кредит маблағлари

Ислом тараққиёт банкининг кредит маблағлари

Германия тараққиёт банкининг кредит маблағлари

ДПЁББ, ИМваИАББ, ИЛМБ, ҚР ССВ, вилоятлар ва Тошкент шахар ССБлари

Д.Б.Миразимов, Б.О.Хошимов, З.И.Мухамедов

14 (28)

Қуйидагиларни бепул соғломлаштиришни ташкил этиш:

1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронтининг 21 мингга яқин фахрийларини Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг идоравий мансуб санатория-соғломлаштириш муассасаларида;

30 мингдан ортиқ кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф қатламларини Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг санаторийларида;

2 минг ишловчи кексаларни (бепул), 1,5 минг кекса меҳнат фахрийларини (жамоа шартномалари орқали бепул), ходимларнинг ота-оналаридан ишламайдиган 2,5 минг пенсионерларни (имтиёзли асосда) касаба уюшмалари санаторийларида соғломлаштириш.

Йил мобайнида

Йил мобайнида

Йил мобайнида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, "Нуроний" жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

12 000,0

13 000,0

4 950,0

Бюджет

маблағлари

Бюджет

маблағлари

Касаба уюшмалари ва иш берувчилар маблағлари

ДПЁББ, ИМваИАББ, ҚР ССВ, вилоятлар ва Тошкент шахар ССБлари

Д.Б.Миразимов, Б.О.Хошимов

15 (29)

Бепул эмлаш йўли билан ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган кекса кишилар орасида юқумли касалликлар профилактикаси:

кекса кишилар, биринчи навбатда “Мурувват” ва “Саховат” интернат уйлари контингенти орасида мавсумли гриппга қарши 15 минг кишини;

кекса ёшдаги 200 минг шахсни "В" гепатитига қарши эмлаш.

2015 йил

III-IV чораклар

Йил мобайнида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

140,0 минг АҚШ долл.

3,3 млн.

АҚШ долл.

Ҳомийлар маблағлари

Ҳомийлар маблағлари

ИМваИАББ, СЭНББ, ҚР ССВ, вилоятлар ва Тошкент шахар ССБлари

Б.О.Хошимов, К.К.Мухамедов

16 (30))

Турли ёш гуруҳларида (60-70 ёш, 70-80 ёш, 80-90 ёш, 90-100 ёш ва 100 ёшдан катта) овқатланиш, соғломлаштириш, соғлом турмуш тарзи юритиш бўйича аниқ тавсияларни ишлаб чиқиш юзасидан комплекс тадбирларни амалга ошириш.

Аҳолини, шу жумладан кекса ёшдаги шахсларни бойитилган ун ва йодланган туз билан таъминлаш йўли билан овқатланишни яхшилаш ва микронутриент етишмовчилиги профилактикаси бўйича дастурни амалга оширишни давом эттириш.

Йил мобайнида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

"Ўздонмаҳсулот" АК, истеъмол тузи ишлаб чиқариш корхоналари

Ажратилади-ган бюджет маблағлари доирасида

1,3 млн АҚШ доллари

Бажарувчилар маблағлари

ДПЁББ, ОваБМКББ,Саломатлик ва тиббий статистика институти, ҚР ССВ, вилоятлар ва Тошкент шахар ССБлари

Д.Б.Миразимов, С.И.Исмаилов, З.Ж.Муталова

17 (31)

Республиканинг йирик шаҳарларида кексаларнинг мослашувчан жадвал бўйича вақтинча (бир ҳафтада 5 суткагача ёхуд фақат кундуз куни) бўлишини назарда тутувчи хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тижорат асосида кексалар учун юқори қулайликдаги хусусий пансионатлар ва дам олиш уйларини ташкил этиш.

Йил мобайнида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, тижорат банклари, хўжалик субъектлари

10 000,0

Хусусий инвесторлар ва тижорат банклари маблағлари

ДПЁББ, ИМваИАББ, ЛваНМТЁСНКБ

Д.Б.Миразимов, Б.О.Хошимов, Ф.А.Рахимқулов

18 (32)

Тошкент тиббиёт академиясининг 2- клиникаси, вилоят марказлари ва Нукус шаҳри шаҳар тиббиёт бирлашмалари, шунингдек "Саховат" интернат уйлари базасида паллиатив даволаш (хоспис)нинг махсус бўлинмаларини ташкил этиш йўли билан кекса ва қари беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш.

2015-2017 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ажратилади-ган бюджет маблағлари доирасида

Бюджет маблағлари

ИМваИАББ, ДПЁББ,

ТТА 2-клиникаси, ҚР ССВ, вилоятлар ССБлари

Б.О.Хошимов, Д.Б.Миразимов, Е.К.Юлдашев

19 (33)

2015-2016 йилларда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимининг санаторий-соғломлаштириш муассасалари ва интернат уйларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан:

Тошкент вилоятидаги “Товоқсой” санаторийсида 90 ўринли ётоқ корпуси қуриш;

Самарқанд вилоятидаги “Марварид” санаторийсида 100 ўринли ётоқ корпуси, даволаш корпуси қуриш, ошхонани реконструкция қилиш;

Сирдарё вилоятидаги "Саховат" интернат уйи ҳудудида 60 ўринли ётоқ корпусининг янги биносини ҳамда ҳаммом, кир ювиш хонаси қуриш;

Андижон, Фарғона, Наманган, Яккабоғ, Самарқанд "Саховат" уйлари, жисмоний тарбия заллари, сузиш ҳовузлари, қироатхоналар, мини-кинозаллар қурган ва ошхона, кир ювиш ускуналари, мебель билан жиҳозлаган ҳолда уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати бинолари ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш;

Тошкент шаҳрида “Нуроний” санаторийси биносини реконструкция қилиш;

Фарғона вилоятидаги “Олтиариқ” санаторийсида мавжуд бинолар, иншоотларни реконструкция қилиш ва 100 ўринли ётоқ корпуси қуриш;

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳридаги "Саховат" интернат уйининг ётоқ корпуси биносини реконструкция қилиш;

“Косонсой”, “Тахиатош”, «Маржонсуви» санаторийлари бинолари ва иншоотларини мукаммал таъмирлаш;

“Олтиариқ”, “Тахиатош”, “Марварид” санаторийларини тиббий ускуналар ва инвентарь билан жиҳозлаш.

2015-2016 йиллар

2015 йил

2015-2016 йиллар

2015-2016 йиллар

2015-2016 йиллар

2015-2016 йиллар

2015-2016 йиллар

2015-2016 йиллар

2015 йил

2015 йил

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, “Давархитектқурилиш” қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

31 251,1

(2015 йил -

17 408,7)

6 202,7

(2015 йил)

190,0

(2015 йил - ЛСҲ ишлаб чиқиш учун)

5 078,6

(2015 йил –

3 500,0)

900,0

( 2015 йил – ЛСҲ ишлаб чиқиш учун)

8 763,8

(2015 йилда -

2 500,0)

190,0

(2015 йилда -

ЛСҲ ишлаб чиқиш учун)

9 000,0 (2015 йил – 3 000,0)

587,0 (2015 йил)

339,0 (2015 йил)

Бюджет маблағлари

ИМваИАББ, МТБРББ, ДПЁББ, ҚР ССВ, вилоятлар ва Тошкент шахар ССБлари

Б.О.Хошимов, Б.Т.Эргашев, Д.Б.Миразимов

20 (34)

Қуйидагилар йўли билан оилаларнинг кекса аъзоларини соғломлаштириш учун моддий-маиший шарт-шароитларни яхшилаш:

Тошкент шаҳридаги “Турон” санаторийсида 30 ўринли ётоқ корпуси ва 350 ўринли ошхона қуриш;

Фарғона вилоятидаги “Аҳмад Ал-Фарғоний” дам олиш уйида ошхона биноси қуриш;

Жиззах вилоятида "Ҳоватоғ" санаторийсини қуриш;

Республика ихтисослаштирилган терапия ва реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг Термиз филиалини реконструкция қилиш;

Фарғона вилоятидаги “Чимён” санаторийсида 5-ётоқ корпусини реконструкция қилиш;

Наманган вилояти “Чодак” қишлоғидаги дам олиш уйини реконструкция қилиш;

Бухоро вилоятидаги “Ситораи Моҳи Хоса” санаторийси ётоқ корпусини мукаммал таъмирлаш;

Наманган вилоятидаги “Косонсой” санаторийси даволаш корпусини мукаммал таъмирлаш;

касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда ташкил этилган "Уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари" бўлинмаларини тиббиёт ускуналари, юмшоқ ва қаттиқ инвентарь билан жиҳозлаш.

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида Кўзи ожизлар жамиятининг Марказий бошқаруви ҳузуридаги юрак-қон томир касалликлари санаторийсини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш.

2015-2016 йиллар

2015-2016

йиллар

2015 йил

III чорак

2015-2016

йиллар

2014-2015 йиллар

2015-2016 йиллар

2015 йил III чорак

2015 йил III чорак

2015 йил III чорак

Йил мобайнида

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Кўзи ожизлар жамияти Марказий Бошқаруви, "Асака" ДАТБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик компанияси

30 621,6

(2015 йилда - 20 549,0)

11 674,4

(2015 йилда - 5 000,0)

3 627,1

(2015 йилда-

1137,9)

2 128,1

(2015 йил)

ЛСҲ ишлаб чиқилгандан

сўнг харажатлар суммаси маълум бўлади

4 300,0

(2015 йилда - 3 391,0)

ЛСҲ ишлаб чиқилгандан

сўнг харажатлар суммаси маълум бўлади

4 900,0

(2015 йил)

2 980,0

(2015 йил)

1 012,0

(2015 йил)

5 000,0

Касаба уюшмалари

маблағлари

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари

ИМваИАББ, МТБРББ, ДПЁББ, ҚР ССВ, вилоятлар ва Тошкент шахар ССБлари

Б.О.Хошимов, Б.Т.Эргашев, Д.Б.Миразимов

IV. Мамлакатимизнинг мудофаа қобилияти, иқтисодий, маданий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамиятимизда тинчлик, тотувлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлашга бебаҳо ҳисса қўшган, соғлом ва баркамол униб-ўсаётган авлодни тарбиялашда фаол иштирок этаётган кекса авлод вакилларига муносиб эътибор қаратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни тизимли асосда амалга ошириш, оила ва жамиятда ёши улуғ инсонларнинг ўрни ва обрўсини ошириш, болалар ва ёшларни ота-оналарни, ҳар бир нуронийни чуқур ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш туйғуси руҳида тарбиялаш бўйича аниқ тадбирларни амалга ошириш (масъул – Ў .С.Исмаилов)

21

(40)

Қуйидаги жамоат тадбирларини ташкил этиш:

"Ораста қизлар давраси" ҳудудий танловлари ғолиблари орасида "Кексаларни эъзозлаш – улуғ қадрият" шиори остида "Маҳалланинг энг ораста қизлари" Республика анжуманини;

ҳурматга сазовор кексалар, фахрийлар, фаол иқтидорли ёшлар иштирокида "Кексалари эъзозланган юрт" шиори остида Республика анжуманини;

ёш авлодни миллий қадриятларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, кекса авлодни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш руҳида тарбиялашда таълим тизимининг ўрни" мавзусида илмий-амалий конференцияни;

умумтаълим муассасалари ўқувчилари орасида "Кексаларни эъзозлаш йили"га бағишланган энг яхши иншога танловни ташкил этиш.

2015 йил II-III чораклар

2015 йил август

2015 йил

III чорак

2015 йил
I чорак

Хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Маҳалла" фонди, "Камолот" ЁИҲ, "Нуроний" жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

210,0

Бажарувчилар маблағлари

ФваЎЮББ, ДПЁББ, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ҚР ССВ, вилоятлар ва Тошкент шахар ССБлари

Ў.С.Исмаилов, Д.Б.Миразимов, З.Ж.Муталова

V. Ҳар бир кексага ҳар томонлама эътибор қаратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кучайтириш ва ошириш, кексаларнинг ҳаёт фаолияти ва дам олишини ташкил этиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, бунда улар учун туман ва маҳаллаларда мулоқот марказлари, қизиқиши бўйича клублар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш, телевидение, оммавий-ахборот воситалари, кинотеатрлар, театр ва бошқа маданий-маърифий муассасаларда ёши улуғ инсонларнинг қизиқишларига мос мавзуда янги махсус кўрсатувлар,

спектакль ва фильмлар яратиш ва эфирга узатиш ҳажмини кўпайтириш (масъул – Ф. Ч. Санаев )

23 (44)

Кекса ёшдаги кишилар учун барча 225 та маданият ва истироҳат боғларида ҳордиқ масканларини босқичма-босқич ташкил этиш, уларда газета ва журналларнинг (шу жумладан 3 та республика нашрларининг) янги нусхалари билан таништириш;

столусти ўйинлари (3 тадан шахмат, шашка ва шу кабилар комплекти) тақдим этиш, ҳар ойда камида 2 марта соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик, турли касалликлар профилактикаси тўғрисида лекциялар ташкил этиш.

2015-2016 йиллар

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари

Матбуот котиби, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ҚР ССВ, вилоятлар ва Тошкент шахар ССБлари

Ф.Ч.Санаев, З.Ж.Муталова

24

(47)

Спортнинг пиёда юриш, шахмат, шашка, волейбол, минифутбол, стол тенниси ва бошқа турлари бўйича катта ёшдаги кишилар ўртасида (60-70 ёшдагилар, 70 ёшдагилар ва ундан катта ёшдагилар учун алоҳида) «Кексалар завқи» спорт мусобақаларини туман (шаҳар) ва минтақа даражаларида ташкил этиш ва ҳар йили ўтказиш, уларнинг ғолибларини қимматбаҳо совринлар билан мукофотлаш ҳамда ушбу тадбирларни телевидениеда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

Доимо

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармалари

Харажатлар сметага мувофиқ амалга оширилади

Бажарувчилар ва ҳомийлар

маблағлари

Матбуот котиби, Саломатлик ва тиббий статистика институти, ҚР ССВ, вилоятлар ва Тошкент шахар ССБлари

Ф.Ч.Санаев, З.Ж.Муталова

25

(49)

Маҳаллий телерадиоканалларда қуйидаги масалаларга бағишланган 10 та махсус реклама роликларини тайёрлаш ва трансляция қилиш:

кексаларга зарур даражада эътибор бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг оилада ва жамиятдаги роли ва нуфузини ошириш, ёшларда кексаларни ҳурмат қилиш ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилиш туйғуларини тарбиялаш;

кексаларни жисмоний тарбия билан шуғулланишга ҳамда фаол турмуш тарзини юритишга жалб этиш.

Йил мобайнида

МТРК, нодавлат телерадиоканаллари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармалари

25,0

Бажарувчилар маблағлари

Саломатлик ва тиббий статистика институти, Матбуот котиби, ҚР ССВ, вилоятлар ва Тошкент шахар ССБлари

З.Ж.Муталова, Ф.Ч.Санаев

VI. Маҳаллалар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ташкилий тузилмасида кексалар ва ногиронларга доимий эътибор қаратадиган секторни мустаҳкамлаш, бунда уларга хизмат кўрсатадиган идора ва хизматлар, биринчи навбатда, пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни назарда тутиш (масъул – З.Ж.Муталова )

26

1. (59)

Ҳар бир маҳалла ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тузилмасида кексаларга ва ногиронларга доимий эътибор бериш масалалари бўйича комиссиялар, фуқаролар йиғинлари раислари бошчилигида пенсия, ижтимоий ва тиббий хизмат юзасидан жамоатчилик назорати масалалари бўйича комиссиялар тузиш, уларнинг фаолиятини қуйидагиларга йўналтириш:

кексаларга ва ногиронларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларга ижтимоий, пенсия ва тиббий таъминот хизматлари кўрсатиш;

кексаларга ва ногиронларга, биринчи навбатда, пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматлари кўрсатувчи идоралар ва хизматлар фаолияти юзасидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

ижтимоий хизматлардан фойдаланиш учун маслаҳатлар бериш ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш (анкеталар тўлдириш, маълумотномалар ёзиш, мурожаатлар тайёрлаш ва шу кабилар).

Йил мобайнида

«Маҳалла», «Нуроний» жамғармалари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Адлия, Соғлиқни сақлаш, Молия вазирликлари, Пенсия жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Бажарувчилар маблағлари

ДПЁББ, Саломатлик ва тиббий статистика институти, Матбуот котиби, ҚР ССВ, вилоятлар ва Тошкент шахар ССБлари

Д.Б.Миразимов, З.Ж.Муталова Ф.Ч.Санаев

26 (60)

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашига, шунингдек вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳудудий кенгашларига, кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича масъул идоралар ва хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича вазифалар ва ваколатлар бериш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

давлат бошқаруви, ижтимоий, пенсия ва тиббий таъминот органларига ва бошқа идораларга тегишли сўровлар юбориш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашлар ҳуқуқларини қонуний мустаҳкамлаш;

мувофиқлаштирувчи кенгашларнинг кексаларга ва ногиронларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш масалаларини амалий ҳал этишдаги иштирокини кучайтириш механизми ва ишларини такомиллаштириш.

2015 йил

1 июнгача

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, «Маҳалла», «Нуроний» жамғармалари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Адлия, Соғлиқни сақлаш, Молия вазирликлари, Пенсия жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

ДПЁББ, Саломатлик ва тиббий статистика институти, Матбуот котиби, ҚР ССВ, вилоятлар ва Тошкент шахар ССБлари

Д.Б.Миразимов, З.Ж.Муталова Ф.Ч.Санаев

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2015 йил 20 февралдаги

62-сонли буйруғига 2-илова

Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг бажарилишини таҳлил қилувчи мониторинг гуруҳи

ТАРКИБИ

Мирахмедов М.М. - ХваПХТЭМ бўлим бошлиғи, мониторинг гуруҳи раҳбари

Хасанов А.М - ДПЁББ бошлиғи ўринбосари

Юсупалиева Г.А. - ФваЎЮББ бошлиғи ўринбосари

Исламова Н.А. - ОваБМҚББ бўлим бошлиғи

Мухамедов З.И - ИЛАОБ бошлиғи

Турсунова Д.О. - СЭНББ бошлиғи ўринбосари

Файзуллаев Ё.Р. - ИМваИАББ бошлиғи ўринбосари

Cанаев Ф.Ч. - ССВ матбуот котиби

Магдалиев О.Ж. - Саломатлик институти директори ўринбосари

Абилов У.М. - ССВнинг маънавият ва маърифат бўйича бош

мутахассиси


Соғлиқни сақлаш вазирининг

2015 йил 20 февралдаги

62-сонли буйруғига 3-илова

“Кексаларни эъзоздаш йили” Давлат дастури чора-тадбирларининг жойларда

бажарилишини таъминлаш юзасидан ҳудудларга бириктирилган

Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари

РЎЙХАТИ

Ф.И.Ш.

Лавозими

Ҳудудлар

1.

Миразимов Д.Б.

Фозилова Г.

ДПЁББ бошлиғи

ДПЁББ етакчи мутахассиси

Тошкент шахри

2.

Исмаилов У.С.

Одилова Б.Т.

ФваЎЮББ бошлиғи

ДПЁББ етакчи мутахассиси

Тошкент вилояти

3.

Сайдалиев С.С.

Мамарахимов К.Б.

Вазир ўринбосари

Республика ДСЭНМ бош шифокор ўринбосари

Сурхондарё вилояти

4.

Тиллаев Ш.Х.

Мухамедов З.И.

Вазир ўринбосари

МТБРББ бўлим бошлиғи

Қашқадарё вилояти

5.

Туйчиев Л.Н.

Хасанова Д.Р.

Вазир ўринбосари

ОваБМҚББ бошлиғи ўринбосари

Бухоро вилояти

6.

Мухамедов К.Қ.

Турсунова Д.А.

СЭНББ бошлиғи

СЭНББ бошлиғи ўринбосари

Фарғона вилояти

7.

Алимов А.В.

Бегиев У.А.

Соғлиқни сақлаш вазири

ДПЁББ бўлим бошлиғи

Андижон вилояти

8.

Худаяров А.А. Дадамухамедов А.Б.

Вазирнинг биринчи ўринбосари

КБИБ мутахассиси

Хоразм вилояти

9.

Исмаилов С.И.

Исламова Н.А.

ОваБМҚББ бошлиғи

ОваБМҚББ бўлим бошлиғи

Самарқанд вилояти

10.

Содиқов А.А.

Алимходжаев Р.С.

Назорат инспекцияси бошлиғи

Назорат инспекцияси бошлиғи ўринбосари

Қорақалпоғистон Республикаси

11.

Рахимқулов Ф.А.

Ахмаджонув А.А.

ЛваНҚБ бошлиғи

ЛваНҚБ бош мутахассиси

Навоий вилояти

12.

Уринбаев И.З.

Тўрақулов З.А.

ЎваЧЁТЁТМ директори

ЎваЧЁТЁТМ етакчи мутахассиси

Жиззах вилояти

13.

Эргашев Б.Т.

Нурмухамедов Д.Ф.

МТБРББ бошлиғи

КФБ бошлиғи

Сирдарё вилояти

14.

Хусанов А.М.

Азимов Р.Р.

ДПЁББ бошлиғи ўринбосари

ДПЁББ етакчи мутахассиси

Наманган вилояти

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2015 йил 20 февралдаги

62-сонли буйруғига 4-илова

"Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида

Маълумот

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Бажарилган ишлар

Қилинган сарф-харажатлар, млн. с ў мда

Режага

нисбатан

фоизда

Режа

Амалда

Шундан:

Бюджет

Бажарувчи-лар ва ҳ омийлар

ХМИ ва банк кредитлари


Ҳужжат рақами:  №62
Қабул қилиниш санаси:  20.02.2015