17.04.2015

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг

БУЙРУҒИ

2015 йил “17” апрел                                                                   №158

Toshkent sh.

Ўзбекистон Республикасининг хукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарорларининг ижросини та ъ минлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва янада ривожлантириш чора - тадбирлари тўғрисидаги ва интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида карорларининг ижросини таъминлаш максадида

БУЮРАМАН:

1. Соғликни сақлаш вазирлиги ва унинг тасарруфидаги тиббиёт муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш асосий вазифалар этиб белгилансин.

2. Соғлиқни саклаш вазирлиги тизимида замонавий ахборот- коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича маъсул раҳбар этиб, вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров тайинлансин.

3. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва интернет тармоғидан фойдаланишни ривожлантириш ва унинг самарадорлигини баҳолаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий фаолият кўрсатувчи эксперт гуруҳи иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. “UZMЕDINFO” электрон соғлиқни саклашни ривожлантириш маркази директори М.В.Боймухамедов зиммасига:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш холатини баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича чора - тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва ҳафталик мониторинг олиб бориш;

мониторинг якунлари асосида ҳар ойда кенгайтирилган мажлислар ташкиллаштириш;

аҳолига кўрсатиладиган интерактив хизматлари рўйхатини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, ахборот ресурслари ва технологияларини, шу жумладан ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимларини ривожлантириш ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида бошқариш тизимини такомиллаштириш вазифалари юклатилсин.

5. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Вазир                                                               А.Алимов

Соғликни саклаш вазирининг

2015 йил 17 апрелдаги

158-сонли буйруғига илова

Эксперт гурухи

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Назорат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Р.С.Алиходжаев

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

етакчи мутахассис А.Р.Дебердеев

ТашПМИ иновация маркази директори Ш.П.Аширбаев

ТашДСИ ахборот технологиялари ва техник

воситалари таъминлаш

маркази директори А.Р.Абдураимов


Ҳужжат рақами:  №158
Қабул қилиниш санаси:  17.04.2015