01.04.2015

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг

БУЙРУҒИ

2015 йил “ 01 ” апрел                                                                         №138

Toshkent sh.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги

Низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаш 73-сонли “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ

БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сонли “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Назорат инспекцияси (А.Содиқов) мазкур буйруқ ижроси таъминланишини назоратта олиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини келиб тушиши, кўриб чиқилиши, қонун ва Низом талабларига қатъий риоя этилишини режага мувофиқ текшириб боришни ташкил этиб, натижаси ҳақида ахборотларни раҳбариятга тақдим этиб борсин.

4. Қорақалпоғистон Республикси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармалари ва қуйи тизим ташкилот ва муассасалари раҳбарлари:

15 кун муддатда ушбу буйруқ билан тасдиқланган Низом асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги ўз низомларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

20 кун муддатда ўзларининг норматив-ҳуқуқий хужжатларини ушбу буйруққа мувофиқлаштирсин;

қонун ва низом талабларига оғишмай амал қилиш, мурожаатларни ўз вақтида ва талаб даражасида кўриб чиқиш, таҳлилини олиб бориш ва келгуси ишларни шулар асосида режалаштиришга алоҳида эътибор қаратсин.

5. Ушбу буйруқ чиқарилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 20 августдаги 250-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг ўринбосари С.Сайдалиев ва Назорат инспекцияси бошлиғи А.Содиқов зиммаларига юклансин.

Вазир                                                                     А.Алимов


Ҳужжат рақами:  №138
Қабул қилиниш санаси:  01.04.2015