17.04.2015

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

17.04.2015                                                                                   № 159

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 апрелдаги 90-сонли “Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни якка тартибда ҳисобга олишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
14 апрелдаги 90-сонли “Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни якка тартибда ҳисобга олишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 апрелдаги 90-сонли “Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни якка тартибда ҳисобга олишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вазирликнинг Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси (Б.А.Хошимов) ҳамда Бухгалтерия ҳисоб
ва ҳисоботи бўлими (Х.Казакбаев) қайд этиб ўтилган қарорнинг талабидан келиб чиқиб, вазирликнинг буйруқларини инвентаризациядан ўтказиш, лозим бўлган тақдирда, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун вазирлик раҳбариятига киритиш топширилсин.

3. Вазирликнинг Юридик хизмати (Р.Мухаммадиев) таркибий тузилмалар томонидан вазирликнинг айрим буйруқларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида лойиҳа тақдим этилган тақдирда, уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишликни таъминласин.

4. Вазирликнинг Назорат инспекцияси (А.Содиқов) бошқармалар томонидан юқорида қайд этиб ўтилган қарор ижроси юзасидан олиб борилаётган ишларни назоратга олсин.

5. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир                                                                А. Алимов

Ҳужжат рақами:  № 159
Қабул қилиниш санаси:  17.04.2015