01.05.2015

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

01.05.2015                                                                                   № 174

Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ишлаб чиқиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.Азимовнинг 2015 йил 28 апрелдаги 02-04-1-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.Азимовнинг 2015 йил 28 апрелдаги 02-04-1-сонли топшириғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Соғлиқни сақлаш муассасаларида комплекс фойдаланиш бошқармаси (Д.Ф.Нурмухамедов) Кадрлар билан ишлаш бошқармаси (Т.П.Хакимов) билан биргаликда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ишлаб чиқиш, келишиш ишларини якунлаб, давлат рўйхатидан ўтказиш учун 2015 йил 10 майга қадар Адлия вазирлигига тақдим этсин.

3. Вазирликнинг Юридик хизмати (Р.Мухаммадиев) лойиҳа тақдим этилган тақдирда, уларни зудлик билан ҳуқуқий экспертизадан ўтказишликни таъминласин.

4. Соғлиқни сақлаш муассасаларида комплекс фойдаланиш бошқармаси (Д.Ф.Нурмухамедов) вазирлик ва идораларга ҳужжатларни келишиш жараёнида амалий ёрдам кўрсатиш учун тегишли мутахассисларни ажратсин.

5. Белгилансинки, бунда келишиш учун тақдим этилган ҳужжатлар лойиҳаларига розилик визасини қўйиб бериш муддати 5 кундан ошмаслиги шарт.

6. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир                                                                А. Алимов

Ҳужжат рақами:  №174
Қабул қилиниш санаси:  01.05.2015