ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ
24.07.2015 № 304
Вазифаларни тақсимлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 11-бандига асосан
Б У Ю Р А М А Н:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти ўртасида вазифалар қуйидаги тартибда тақсимлансин:
а) Ўзимга:
вазирлик ва унга қарашли муассасалар, ташкилотлар, ўқув юртлари ва корхоналар фаолиятини ташкиллаштириш ва уларга умумий раҳбарлик қилиш;
вазирлик ҳайъатининг фаолиятини бошқариш;
вазирлик ишини режалаштириш ва унинг бажарилиши устидан назоратни олиб бориш;
Лицензия бериш ва нодавлат муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг сифатини назорат қилиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Назорат инспекцияси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бош бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Кадрлар билан ишлаш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Юридик хизмат фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Махсус бўлим фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Девонхона фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Матбуот хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Соғлиқни сақлашни бошқаришнинг ҳудудий органлари фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббий марказлар фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Республика ихтисослаштирилган тиббий марказлар фаолиятига раҳбарлик қилиш;
“Ўзбекистон тиббиёт журнали” фаолиятини мувофиқлаштириб бориш.
Молиявий, шунингдек моддий-техника таъминоти, ходимларнинг моддий ва маиший шароитларини яхшилаш билан боғлиқ масалаларни амалга ошириш.
б) Вазирнинг биринчи ўринбосари А. Худаяровга:
Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Фан ва ўқув юртлари бош бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш маркази фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Саломатлик ва тиббий статистика институти фаолиятига раҳбарлик қилиш;
“Узмединфо” электрон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш маркази фаолиятига раҳбарлик қилиш;
“Сиҳат-саломатлик” журнали ва “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш” газетаси фаолиятини мувофиқлаштириб бориш.
в) Вазирнинг ўринбосари С. Сайдалиевга:
Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Иккинчи бошқарма фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Ўлат, карантин ва ўта хавфли касалликлардан муҳофаза қилиш маркази фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Республика ОИТСга қарши курашиш маркази фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Глобал фонд лойиҳаларини амалга ошириш бюроси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
“Резерв” бирлашмаси фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Шунингдек фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкилий жиҳатдан таъминлаш.
г) Вазирнинг ўринбосари Л. Тўйчиевга:
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Ўсмирлар ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдамни ташкил этиш маркази фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги музейи фаолиятига раҳбарлик қилиш;
“Ҳамшира” журнали фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Республика перинатал маркази фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятига раҳбарлик қилиш;
“Ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-текшириш маркази” акциядорлик жамияти фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик масалаларига бошчилик қилиш.
д) Вазирнинг ўринбосари Ш. Тиллаевга:
Моддий-техник базани ривожлантириш бош бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Маъмурий-хўжалик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Соғлиқни сақлаш муассасаларидан комплекс фойдаланиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
“Ўзмедэкспорт” республика давлат ташқи иқтисодиёт корхонаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Бирлашган қурилишлар дирекцияси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг идоравий архиви фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Шунингдек бухгалтерия ва молия-хўжалик фаолиятига
оид ҳужжатларга биринчи имзо қўйиш ҳуқуқи берилсин.
2. Вазирлик раҳбарияти ўз хизмат жойларида вақтинча бўлмаган тақдирда, ўзаро ўриндошлик қилиб туриш қуйидагича:
мен бўлмаганимда, вазифамни биринчи ўринбосарим А. Худаяров бажариши;
биринчи ўринбосарим А. Худаяров бўлмаганида, унинг вазифасини
ўринбосарим С. Сайдалиев бажариши;
ўринбосарим С.Сайдалиев бўлмаганида, унинг вазифасини ўринбосарим Л. Тўйчиев бажариши;
ўринбосарим Л. Тўйчиев бўлмаганида, унинг вазифасини ўринбосарим Ш. Тиллаев бажариши;
ўринбосарим Ш.Тиллаев бўлмаганида, унинг вазифасини биринчи ўринбосарим А. Худаяров бажариши белгилансин.
3. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳужжат рақами: №304
Қабул қилиниш санаси: 24.07.2015