21.07.2015

Даволаш –профилактика муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган йиллик эҳтиёжни аниқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмларни харид килишда ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН:

1.Даволаш–профилактика муассасаларининг дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган йиллик эҳтиёжини аниқлаш учун соха йўналишлари бўйича бош мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. ИшчигуруҳираисиА.А.Худаяровга:

15 кун муддатда даволаш–профилактика муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмларга 2016 йил ва келгуси 5 йиллик эҳтиёжларни аниқлаш механизми ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун тақдим этилсин ҳамда унинг асосида тегишли услубий қўлланма тайёрланиб, ишчи гуруҳ аъзоларига етказилсин;

ишчи гуруҳ таркибига кирган бош мутахассислар томонидан
1 ой муддатда ҳар бир йўналиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва республика даволаш-профилактика муассасалари томонидан тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилиш асосида дори воситалари ва тиббий буюмларга 2016 йил ва келгуси 5 йиллик бўйича жамланган эҳтиёжларини тайёрлаб, ишчи гурухга муҳокама қилиш учун тақдим этилиши таъминлансин;

2 ой муддатда дори воситалари ва тиббий буюмлар бўйича тақдим этилган эҳтиёжларни муҳокама қилиб, тасдиқлаш учун киритилсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва республика даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларига:

1 ой муддатда ишлаб чиқилган механизм асосида ДФҲраислари, худудий бош мутахассислар билан биргаликда тузилган ва жамланган даволаш-профилактика муассасаларининг дори воситалари ва тиббий буюмларга 2016 йил ва келгуси 5 йиллик эҳтиёжнинг ишчи гуруҳга тақдим этилиши таъминлансин.

ДФҲ раисларига қатъий тасдиқланган услубий қўлланмалар асосида дори воситалари ва тиббий буюмларга эҳтиёжнинг холисона тайёрланишини шахсан назоратга олиш вазифаси юклатилсин.

3.Ушбу буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.

Вазир А.Алимов

 
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2015 йил «__» ________ даги
«292» -сон буйруғига илова

Даволаш–профилактика муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган йиллик эҳтиёжни аниқлаш механизмини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби Реестри

1

А.А.Худаяров – вазирнинг 1-ўринбосари, раис

3

М.Я.Ибрагимова-ДВТБСМ бўлими бошлиғи, котиба

Аъзолар;

1

Д.Б.Миразимов – ДПЁТББ бошлиғи

2

Х.К.Джалилов-ДВТТСНҚББ бошлиғи

3

Ж.М.Собиров- ССВнинг Бош анестезиолог-реаниматологи

4

Б.Ғ.Гофуров-ССВнинг Бош невропатологи

5

Н.Н.Парпиева-ССВнинг Бош фтизиатри

6

У.Х.Алимов-ССВнинг Бош психиатри

7

Ф.Б.Собирова-ССВнинг болалар ревматологияси бўйича консультат

8

З.У.Сидиков- ССВнинг Бош офтальмология бўйичаконсультанти

9

А.Л.Аляви- ССВнинг Бош терапевти

10

Д.И.Ахмедова - ССВнинг Бош педиатри

11

Ш.Т.Мухторов – ССВнинг урология бўйича консультант

12

М.М.Каримов - ССВнинг Бош гастроэнтерология бўйича консультант

13

М.З.Ризамухамедова - ССВнинг ревматология бўйича консультант

14

Р.Ш.Мамутов-ССВнинг Бош кардиологи

15

С.И Исмаилов –ССВнинг Бош эндокринологи

16

Д.Қ Нажмиддинова- ССВнинг Бош акушер- гинекологи

17

Э.И. Мусабаев –ССВнинг Бош инфекционисти

18

Т.Ш.Маматова- ССВнинг ЛОР касаликлари бўйича консультанти

19

М.М.Акбаров- ССВнинг Бош хирурги

20

У.К.Камилова- ССВнинг терапия бўйича консультант

21

Н.А.Нормухамедова- ССВнинг Умумий шифокорлик амалиёти бўйича Бош мутахассиси

22

Х.Ж. Исмаилов -ССВнинг Бош онкологи

23

Д.Н Сулейманова - ССВнинг Бош болалар гематологи

24

Х.М.Казакбаева - ССВнинг Бош гематологи

25

А.М.Абидов -ССВнинг Бош дерматовенерологи

26

М.И.Расулова – ТВОИМ УАШ кафедраси мудири

27

И.В.Леверко- ССВнинг Бош пульмонология бўйича консультанти

28

Н.С.Атабеков-ССВнинг Бош эпидемиологи


Ҳужжат рақами:  № 292
Қабул қилиниш санаси:  21.07.2015